ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
8.21K photos
14.6K videos
14 files
35.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Аллоҳ уч нарсага жон ато этиб:

1Фариштага ақл берди, нафс бермади.
2. Ҳайвонга нафс берди, ақл бермади.
3. Инсонга хам ақл берди, хам нафс берди.

Агар ақл нафсдан устун бўлса, у фариштадан хам аълодир.
Агар нафс
ақлдан устун бўлса, у ҳайвондан хам ёмондир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– НЕГА НАМОЗ УЧУН ТАХОРАТ ОЛАМИЗ ?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқаверишларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Эй Мусо, ўзингизни эҳтиёт қилинг!”

Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар:
“Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан”

Аллоҳ таоло жавоб қилади:
“Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!”

Кўрдингизми, биродарлар, Аллоҳ билан тўғридан-тўғри суҳбатлаша олган Мусо алайҳиссалом хам оналарининг дуоларига муҳтож бўлган эканлар.
Сизу биз ким бўлибмиз!?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢54👍27👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГ УЧУН БОЛА БЎЛИБ ҚОЛАРКАНСАН...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢19
​​📖 ХИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ


📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади.

📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир.

📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади.

📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил.

📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир.

📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди.

📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз,  қадрдоним
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган қадрдонларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчамизни муродимизга етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари

•  Ҳар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ» денг.
•  Ният қилсангиз «Иншааллоҳ» денг.
•  Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ» денг.
•  Мақтасангиз «Машааллоҳ» денг.
•  Раҳмат айтсангиз «Жазакаллоҳ» денг.
•  Афсуслансангиз «Астағфируллоҳ» денг.
•  Кузатсангиз «Фий амааниллаҳ» денг.
•  Берсангиз «Фий сабийлиллаҳ» денг.
•  Ўлимни эшитсангиз «Иннаа лиллаҳ» денг.
•  Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.
•  Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ» денг!


Абдулвоҳид Иброҳим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ Сизга инъом этган ҳар янги кун – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугунги намои амолингизга сизни икки дунё саодатига мушарраф этувчи яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👏6😢3
АЁЛ ДУОСИ

Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР ЙЎЛДОШИМ...

Ҳар бир муслима илк бор аёллик ва оналикка умр йўлдошининг уйида қадам қўяди. Ўша илк қадамида қоқилса далда берадиган, ишонгани умр йўлдоши бўлсин ёнида...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35😢8👎2
​​АЁЛ БЎЛИШ ОСОНМАС...

Аёл киши фамилясини ўзгартиради,
Уйини ўзгартиради,
Оиласини ўзгартиради,
Сиз билан бошқа уйга кўчади.
Сиз билан бир ўчоқ қуради,
Сиз учун хомила бўлади,
Хомиладорлик уни вужудини ўзгартиради.
Танадаги шишилар, оғриқлар, чидаб бўлмас тўлғоқ азоби,
Икки йўл орасида қолиб соғлом чақалоқ дунёга келтиради.
Хаттоки туғилган чақалоқ хам сизнинг наслингизни давом эттиради.
Ўладиган кунига қадар қиладиган барча иши, емак пишириш, уйингизни тозалаш,
Онангиз ва отангизнинг хизматида бўлиш,
Фарзандингизни катта қилиш, тарбия бериш,
Сизнинг феълингизга мослашиш,
Бутун оила муносабатларини бир маромда ушлаб туриш,
Сизга фойдаси бўладиган барча нарсалардан хатто соғлигидан,
Гўзаллигидан,
Қизиқишларидан кечиб бўлса хам қилади. Шунча нарсалардан кегин хам у сиз учун гўзал ва бетакрор бўлиб қолиши керак.
Буни уддалаши керак,
Бу орада унинг хам оғриб қоладиган боши, томоғи, тиши, бузуладиган асаби, хузурсиз бўладиган кўнгли бор.
Санаб ўтилмаган фазилатлари хали бисёр, Аллохнинг амирларини жой-жайига қўйиб бажарадиган, илм талабида бўладиган Аёл хақида хали гапирмадим хурматли Эркаклар!
Хаётингиз шериги умр йўлдошингиз бўлган Аёлингиз қийматини билинг.

Аёл бўлиш осон эмас!


📖 Telegram.me/IBRATLI 
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍40😢18👏11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.


📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
   ХАЁТ  ШУНДАЙ...
 
Хаётингиз тўкин-фаровон, бахт-саодатга тўла ўтишини хоҳлайсизми? Бемалол ибодат қилиб, хеч қандай қийинчилик кўрмай, машаққатлар чекмай яшашничи? Юрагингиз хеч қачон сиқилмаслигини, хеч ким сизга қаршилик қилмай, асабингизни бузмаслигиничи? Хоҳлайсизми?

Чучварани ҳом санабсиз!!!

     Бу дунё жаннат эмас. Агар бу дунёда барчаси яхши бўлганида жаннатни яратишдан маъно бўлмас эди. Агар шу синовлар, машаққатлар бўлмаса, инсон танбаллашиб комилликка интилмай қўяди. Бу холда Аллоҳнинг розилигига эришиш хам мушкул бўлиб қоларди.  
     Шундай экан, нолийверманг! Синовли дунёнинг моҳиятини тушунинг. Курашинг. Яшанг. Қийналинг. Ютинг. Эришинг ва  Аллоҳ харакатларингизга ажр берсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75👏14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎРҚАМАН  АЛЛОҲИМ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢63👍26👏5👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли
ва барокатли бўлсин!


Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ...
💛
Бахт нелигин биласизми?
Юрганингиз,турганингиз
Бу бахтлигин биласизми?
Юрагингиз уриши,
Қалбингиз ҳис қилиши
Гўдагингиз йиғиси
Фарзандингиз кулгуси.
Ҳаммаси бахт биласизми?
Осмондаги ойлар ҳам,
Ердаги чиройлар ҳам
Булбулларнинг сайраши
Булоқларнинг қайнаши.
Бу бахтлигин биласизми?
Бахтсизман деб ранжиманг,
Ожизман деб ранжиманг
Сиз бахтлисиз Азизим.
Сиз азизсиз Азизам.
Бойлик бахт деб аталмайди
Тахт ҳам бахт деб аталмайди.
Ёрингизни севгиси
Ширин сўз - у меҳриси
Бу ҳаммаси бахт бўлар!
Фарзандингиз меҳрини
Эркаланиш сеҳрини
Ҳис қилсангиз бахт бўлар!
Бир хақиқат айтаман,
Олий бахтни айтаман:

Аллоҳимнинг ризоси
Энг олий бахт биламан....

Ҳамма бахтлиларимизга баҳор тонгидан яна бири муборак бўлсин...
Борига рози бўлинг,қўлдан кетгани ёки сизда йўғини эмас боридан қувонинг...
Сиз бахтлисиз...
Бошланган ибодатдаги кун муборак бахтиёр дўстим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
МЕН БАХТЛИМАН, -
деяверинг қайта-қайта...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍39👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШУКР ҚИЛИНГ!

«Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир»
«Иброҳим сураси», 7-оят.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42
.
​​– Ташвишлар остида қолдим... – дейсиз.
– Ташвишларга кўмилиб қолдим... – дейсиз.

Ташвишлар ичида чорасиз қолиб кетишдан қўрқасиз. Енгиллик топишдан умидвор бўласиз...
«Буёғига нима қилай» - дейсизми? Қуръонни очинг. Раъд сурасининг 12-оятини ўқинг:
«У сизларга қўрққан ва умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатадиган ва оғир булутларни пайдо қиладиган Зотдир» - дейилган унда. Нега қўрққан ва умидвор бўлган ҳолимизда Раббимиз чақмоққа ишора қиляпти? Оғир булутларни пайдо қилгани ҳақида эслатяпти?..
Аниқланишича, фан тилида «чақмоқли булутлар» дейиладиган оғир булутлар ўз таркибида 280-300 минг тоннагача сув олиб юраркан. Шунча миқдордаги сувнинг бошимизга бирдан ағдарилишини тасаввур ҳам қилолмаймиз, чунки бунақасини кўрмаганмиз. Биз бу оғир қора булутлар остида эзилиб қолмаймиз. Кўзимизга енгил сузаётгандек кўринадиган бу булутлар ёқимли ёмғирларни ёғдириб, ўз йўлига кетади...
Бу-ку майли, ҳатто қуёшли кунларда кўк юзида пардек сузиб юрадиган оппоқ булут парчаларнинг оғирлиги ўртача 80 нафар фил оғирлигига тенг бўлар экан. Шу парчалардан бири бошимиздан босиб тушса нима бўлади?!
Бутун умр шукр қилиб яшашимиз учун шунинг ўзи етарли эмасми?
Сиз бўлсангиз «Ташвишлар юки остида қолдим», - деб ўтирибсиз. Ташвишларингиз ҳам оғир булутлар сингари енгилгина қийинчилик ёғдириб, ўз йўлига кетади. Сиз эса бандалигингизни қилинг.

Дилфуза Комил


📖 Telegram.me/IBRATLI -
Дунё  сабоқларидан.
👍43😢25