БУНДАН КЕЙИН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ҚИЛМАЙМАН
У қиз айтади:
“Тўйим бўлишига бир ҳафта қолганида бувим бетоб бўлиб қолдилар. У кишини шифохонага ётқизишди. Мен у кишини кўргани бордим. Борсам бувам жонлантириш хонасининг эшиги олдида йиғлаб ўтирибдилар. Бунақа аҳволни биринчи марта кўришим эди.
Шунинг учун бувамга: “Буважон йиғлаяпсизми?!”, дедим.
Бувам кўз ёшларини артиб туриб дедилар: “Бувинг жуда қийналаяпти, у менинг қалбимнинг бир парчасига айланган!”.
Мен бувамнинг гапларидан ажабландим. Билишимча бувам олдинлари жуда жиддий, мусибатларга тоғдай туриб бера оладиган кучли эдилар. Бугун эса бу қадар романтик!
Мен яна сўрадим: “Неча марта жанжал қилгансизлар? Бир-бирингизни қандай яхши кўрасизлар?”.
Бувам дедилар: “Кўп марталаб жанжал қилганмиз. Аммо бир-биримизга бўлган эҳтиромимизни ҳаётда камайтирмаганмиз”.
Шунда мен ҳар нарсада мени айблайдиган, ҳатто кўринишимни гапирадиган ва бунинг натижасида унга бўлган эҳтиромимни камайтириб юборган - мен фотиҳа қилинган куёвни эсладим.
Шу пайт палатадан шифокор чиқиб келди.
Бувам ўрниларидан туриб ҳаяжон ила сўрадилар: “Доктор! Унинг аҳволи қандай?”.
Шифокор деди: “Алҳамдулиллаҳ яхши. Кириб кўришингиз мумкин”.
Шунда бувам онасини кўришга ошиққан гўдак каби энтикиб хонага кирдилар. Мен у кишининг орқаларидан кирдим. Бундан ҳам гўзали бувимнинг бувамга бўлган муҳаббатли қарашлари бўлди. Мен бунақа қарашни ҳеч қаерда кўрмаганман.
Бувам бувимнинг қўлларидан ушлаб туриб дедилар: “Эй қалбимнинг бўлаги! Бемор бўлиб мени ёлғиз ташлаб кетаверасанми?!”
Бувим кулдилар ва бувамнинг қўлларини қисиб дедилар: “Сиз ҳам олдинроқ амалиёт қилинганингизда мени ташлаб кетгандингиз! Энди сизни ташлаб кетмайман!”.
Узоқ вақт ажабланиб юрдим. Қандай қилиб шунақанги қийин шароитларда бувам ва бувим ўрталарида алоқа эллик тўрт йил давом этди экан?!
Шу пайт бўлажак куёв телефон қилиб қолди. У киши эрталабдан бери жавоб қилмаганимдан жуда ғазабланган эди. Телефонни кўтардим.
Нариги томондан баланд овозда: “Қаерда эдинг пасткаш!”- деган овоз эшитилди.
Бунақанги ҳолларда мен одатда қўпол жавоб қайтарар эдим. Аммо бувамнинг гапларини эсладим: “Эр-хотиннинг ўртасидаги эҳтиром ҳаётдаги энг муҳим нарсадир!”. Мен унга дедим: “Менинг ҳаққимда хато қилманг!”.
У деди: “Қачондан бери ҳурматга сазовор бўлиб қолдинг?!”.
Мен қаттиқ ғазабланиб телефонни ўчириб қўйдим. Ўн дақиқа орасида ундан 100 дан ортиқ ҳақорат ва сўкишлар ёзилган хабар келди. Шу орада бувамга қараб қўйдим. У киши бувимнинг қўлларидан тутиб бир қўллари билан бошларини силар эдилар. Уларнинг олдидан кўзларимдан ёшлар оққан ҳолда чиқдим.
Ўзимдан сўрадим: “Муҳаббат нима ўзи? У менга унуштирилган йигитнинг муҳаббатими? Аммо унинг қиладиган ишлари муҳаббатга ҳеч ҳам далолат қилмас эди. Ёки муҳаббат деганлари бувамнинг бувимга қарашларими?! У кишидан ташвишланишларими? Улар қандай қилиб эҳтиромла ҳаёт ўтказишди?!”.
Эрталаб туриб оиламдагиларга мен у йигитга турмушга чиқмаслигимни айтдим. Ҳамманинг ҳуши бошидан учди. Улар менга қарши чиқишди. Аммо мен аҳдимдан қайтмадим. Фотиҳа бекор қилинди. Ҳаётимда илк бор тўғри қарор чиқарганимдан хурсанд эдим.
Мана бугун бахтлиман, турмуш ўртоғимнинг ҳузурида ўтирибман.
Қизчам келиб менга: “Ойижон ! Мен сизни яхши кўраман”, деди.
Мен дедим: “Мен ҳам сени яхши кўраман. Нега бундай деяпсан?!”.
Қизчам деди: “Дадажоним ҳар доим сизни яхши кўришларини менга айтадилар. Шунинг учун сиз ҳам у кишини яхши кўрар экансиз. Мен ҳам мени яхши кўришингиз учун сизни яхши кўраман!”.
Эр-хотин ўрасида муҳаббат, эҳтиром нега кераклигини яна бир бор англадим. Катталарнинг гапларини эсладим:
“Фарзандларингга ҳар ишда ўрнак бўладиган, қалбингни жароҳатлаб қўйишдан қўрқадиган, болаларинг олдида сени беҳурмат қилмайдиган киши ила турмуш қургин!”.
Доктор Ҳассон Шамсий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍46😢10👏8
Тортишиб ёки уришиб қолишса ҳам, бир оз вақт ўтгандан кейин ҳеч нарса бўлмагандай муомала қиладиган инсонларни қадрлайман. Меҳр - эътиборни ҳирс, кибр ва ғурурдан устун қўядиганларни севаман...
Борми сизнинг шундай қадрдонларингиз? Бўлса уларни эҳтиёт қилинг. Сиздан ранжиган бўлса-да, ёш тўла кўзларига сохта ғазаб туси бериб, нигоҳлари билан "Асабимга тегсанг ҳам сени яхши кўраман!" дейдиган кишиларингизни кўнглингизнинг тўрида асранг!..
Бундайлар тобора камайиб боряпти...
Умида Азиз
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Борми сизнинг шундай қадрдонларингиз? Бўлса уларни эҳтиёт қилинг. Сиздан ранжиган бўлса-да, ёш тўла кўзларига сохта ғазаб туси бериб, нигоҳлари билан "Асабимга тегсанг ҳам сени яхши кўраман!" дейдиган кишиларингизни кўнглингизнинг тўрида асранг!..
Бундайлар тобора камайиб боряпти...
Умида Азиз
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Кучли инсонлар доим БАХТЛИ кўринадилар, гарчи БАХТСИЗ бўлсалар ҳам!
- Кучли инсонлар доим жилмаядилар, гарчи АЗОБ чексалар ҳам!
- Кучли инсонлар кечирадилар, гарчи КЕЧИРИШНИ ҳоҳламасалар ҳам!
- Кучли инсонлар енгилмайдилар, гарчи ҲОЛДАН тойсалар ҳам!
- Кучли инсонлар хафа бўлмагандек кўринадилар, гарчи ҚАЛБЛАРИ йиғласа ҳам!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
- Кучли инсонлар доим жилмаядилар, гарчи АЗОБ чексалар ҳам!
- Кучли инсонлар кечирадилар, гарчи КЕЧИРИШНИ ҳоҳламасалар ҳам!
- Кучли инсонлар енгилмайдилар, гарчи ҲОЛДАН тойсалар ҳам!
- Кучли инсонлар хафа бўлмагандек кўринадилар, гарчи ҚАЛБЛАРИ йиғласа ҳам!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏12
#Тафаккур
ДУНЁ ВА БИЗ
Бир лаҳза тўхтанг... Атрофдаги шовқин-суронни, битмайдиган югур-югурларни бир четга суриб, мана бу ҳақиқатлар ҳақида ўйлаб кўринг:
1. Ризқ ҳақида:
Қушлар эрталаб уясидан оч чиқиб кетади ва кечқурун қорни тўқ бўлиб қайтади. Улар эртанги кун учун омбор қуришмайди, чунки Ризқ берувчи (Ар-Раззоқ) борлигига ишонишади. Сиз-чи? Эртанги кун хавотири бугунги кун хотиржамлигингизни ўғирламаяптими?
2. Вақт ҳақида:
Кечагина "янги йил" эди, бугун эса баҳор... Умр худди бармоқлар орасидан оқиб кетаётган қумдек. Биз нималарни йиғиш билан бандмиз: фақат дунёвий матоларними ёки охират учун захираними?
3. Синовлар ҳақида:
Бошингизга тушган мусибат сизни йиқитдими ёки уйғотдими? Кўпинча Аллоҳ бизни дунёдан совутиш ва Ўзига яқинлаштириш учун синов юборади. Балки, сиз "муаммо" деб билган нарса аслида "нажот" бўлиши мумкин.
4. Табиат ҳақида:
Қуриган ерга ёмғир ёғса, у яна жонланади. Сизнинг қалбингиз ҳам Қуръон ва зикр билан жонланишга муҳтож эмасми? Қуриган дарахт кўкарганидек, умидсиз қалбларга ҳам Аллоҳ нур беришга Қодир.
Хулоса: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Бир соатлик тафаккур, бир йил (нафл) ибодат қилгандан хайрлироқ», деб марҳамат қилганлар. Чунки тафаккур инсонни ҳақиқатга етаклайди.
Атрофингизга "ибрат кўзи" билан боқинг. Аллоҳнинг қайси неъмати сизни кўпроқ ҳайратга солади?

👍31😢12
Унутманг... Биз кўйида кўз ёш тўкканимиз – бу дунё — Одам алайҳиссалом жазоланиши учун туширилган жойдир...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢33👍25
#ҳилқат.
Кимнингдир умри тинч оқаётган дарёга ўхшайди.
Жим-жит, ўз ўзанига қараб оқаётгандек...
Бир ҳилда ва бир текис...
Кимнингдир умрида чўққилар бисёр ва тубсиз жарлар...
Кеча уни чўққи учида кўргандик, кейин эса инграшини жардан эшитдик...
Яна бир қарасанг, ҳалиям яшаш учун интилаётганини кўрасан!
"Жимгина шу йўлимда юрай" демайди, яна чўққини кўзлайди...
Яна ўзига ҳар туби таниш бўлиб қолган- жарнинг ичидан йўқотган чўқморини топиб чиқаверади...
Нега шундай?
Дейишадики- тақдир ўзининг йўлига юрувчиларни ортидан жим эргаштираркан...
Қайсарларни эса- қўлидан қайириб судраркан...
"Йўқ, ўзим юраман!" дерканмизу, қаергадир бориб- пешонамизни ғурра қилиб яна қайтиб келарканмиз...
Умр тугаётган паллада ким нимани орзу қилади биласизми?!
Дарёдек- сокин оққанлар, умрида бир бора қақшаб ётган чўл томонга қайрилмаганлигидан афсус чекса...
Тоғ учига чиққанлар ва жарга тушганлар- умр бўйи ҳаловат нелигини билмай ўтганидан афсусланаркан...
Бу Ҳаёт ва бу бизга берилган хилқатдир...
Ҳар ким- ўз ҳаётини ўз хилқатида яшаб ўтади...
Шамоллар умрда елиб ўтса, тупроқлар- ясалиб, қуриб, оловлар ёниб-ёндириб, сувлар эса мудом оқиш ташвишини қўймай, оқиб ўтади...
Умму Зайнаб
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

👍28😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон тонгга тун
орқали етиб боради...
Аллоҳ ҳар бир бахт кутган бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.
Аллоҳга омонатсиз,
яхши дам олинг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

👍33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Омонмисиз, қадрдоним
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин!
Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!
Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"
Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!
Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!
Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

👍56😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...
Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Ҳидлайдиган ифорингиз - Жаннатники,
-Силайдиган деворингиз - Каъбаники,
- Атрофингиз Аллоҳнинг севган бандалари ила тўла,
- Кўнгилдан қилган барча дуоларингиз қабул бўлсин!
Кунингиз хайрли, барокатли ва муродбаҳш бўлсин!
🌷ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
-Силайдиган деворингиз - Каъбаники,
- Атрофингиз Аллоҳнинг севган бандалари ила тўла,
- Кўнгилдан қилган барча дуоларингиз қабул бўлсин!
Кунингиз хайрли, барокатли ва муродбаҳш бўлсин!
🌷ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍31👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин!
Уламоларимиз айнан чоршанба куни бошланган иш хайрли бўлади, деганлар. Бошлолмай юрган ишингиз бўлса, "Бисмиллаҳ" дея шу бугун бошланг, Иншааллаҳ чиройли натижасига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Шу бугун қилинган яхши ниятлар хам амалга ошади. Бежизга бу кунни муродбахш демаганлар. Аллоҳ ҳар ишингизда мададкор бўлсин. Муроду мақсадга етиш яхши ниятли ҳар бандага насиб қилсин!
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин!
Уламоларимиз айнан чоршанба куни бошланган иш хайрли бўлади, деганлар. Бошлолмай юрган ишингиз бўлса, "Бисмиллаҳ" дея шу бугун бошланг, Иншааллаҳ чиройли натижасига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Шу бугун қилинган яхши ниятлар хам амалга ошади. Бежизга бу кунни муродбахш демаганлар. Аллоҳ ҳар ишингизда мададкор бўлсин. Муроду мақсадга етиш яхши ниятли ҳар бандага насиб қилсин!
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Худди тана аъзо касал бўлганидек ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир...
Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...
Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...
Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккул, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир.
Мавлоно Жалолиддин Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...
Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...
Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккул, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир.
Мавлоно Жалолиддин Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАЁТ...
Орзу — ёмғирларда томчилаган бахт,
Армон — эриб кетган қорнинг парчаси.
Ният — бедор тунлар қилганимиз - аҳд,
Ҳаёт — сенга тутган умрим барчаси.
Висол — бизлар сабаб гўзал бўлган он,
Ҳижрон — бегонага айланган дўстим.
Умид — дардли кунлар тутганим қалқон,
Афсус — вужудимга етмас кам-кўстим.
Шукр — тилларимдан тушмаган калом,
Қувонч — кўзларингда ўқиган байтим.
Толе — ҳар тонг сенга йўлланган салом,
Бахт-чи, дуоларга берилган қайтим.
Хаёл — ўнгимизга кўчрилган имкон,
Чидам — дийдоргача тўхтаган фурсат.
Ором — осмонларда қўним топган жон,
Соғинч — қалблар учун илоҳий нусрат.
Ишқим — ниятлардан қад кўтарган арк,
Меҳрим — кипригингни намлаган шабнам.
Хаёл сиймоингни эта олмас тарк,
Сен менинг юракдан яралган муждам...

👍30😢4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎРГАНИШ КЕРАК
🎙Осиё Муҳтарова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🎙Осиё Муҳтарова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏6😢3
КЕЧИРИШ...
Биз орзулар қиламиз, олдимизга мақсадлар қўямиз. Лекин вақт ўтавергани сари орзуларимиз, ниятларимиз амалга ошмаслигидан ҳафа бўламиз.
Нима учун ?
Чунки бизни қалбимизда ғазаб алам, нафрат кечира олмаслик бор экан, биз мақсадимизга, ниятимизга етиша олмаймиз.
Кечира олмаслик қалбингизга тош каби оғир бўлиб йиғилиб ётаверади. Сиз қанчалик бировдан хафа бўлсангиз тошлар хам шунчалик кўпайиб, йиғилиб сизни қалбингизга оғирлик қилаверади.
Шу тариқа ишингиз, барака йўлингиз, омад ва бахт йўлингиз ёпилиб қолганини ўзингиз хам пайқамай қоласиз.
Қадрдоним, биз қалбимиздаги тошларни бартараф қилиб, қалбимизни тозалаб поклаб олишимиз учун юракдан кечиришимиз ва кечирим сўрашни билишимиз, ўрганишимиз керак!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг

👍26👎5😢4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТУЛПОРИНГДАН ТУШГАНИНГДА
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍23😢7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурмат қилсанг ҳам, қадрламаса — хафа бўлма.
Инсон ўз табиатига ярашасини кўрсатади.
Сен инсоф билан муомала қилдинг, юракдан ҳурмат кўрсатдинг — аммо у қадрламади.
Бу сенинг эмас, унинг ютқузган жойи.
Сен қадрлисан. Сен ҳурмат қилишни билган инсонсан — ва бу сенинг устунлигинг.
Ҳақиқий қадрни билишади, фақат нотўғри одамга тушиб қолган бўлсанг — ўрган, кета бил, ва ўз қимматингни сақла.
Баъзан ҳаёт сени руҳан кучлироқ қилиши учун нотўғри одамлар билан учраттиради.
Улар сенга қадрлашни ўргатади.
Шуни унутма:
Ҳар бир инсон сени тушунишга мажбур эмас.
Лекин ҳар бир тўғри инсон сени ҳис қилади, сенинг қалбингдаги ниятни, сўзингдаги самимиятни билиб олади.
Шунинг учун ҳам...
Қимматингни тушунмаган одамга ўзингни исботлашга уринма.
Сенинг ҳузуринг, сукунтинг, севгинг сазовор одам учун сақлансин.

👍66👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАДРСИЗ ИНСОНДА БАХТ ҲАМ БЎЛМАЙДИ... 😔
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢27👍8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
(шубҳасиз) дунёга ишонсанг, дунё сенга ҳиёнат қилади
ғазабдан бақирган инсондан қўрқма, у беозор, у фақат бақириб ғазабини босади. Сен ғазабдан сукут қилгандан эҳтиёт бўл, у хавфлидир
Аллоҳ сенга раво кўрган нарса сен орзу қилган нарсадан яхши эканига доим ишонгин
қалбинг чарчоқни ҳис этганида, бу шунчаки дунё эканини эсла
дунё ўзи фоний, лекин у ўзини боқий қилиб кўрсатади
хотиржам бўл, албатта ризқинг сени топиб келади, худди ажалинг топиб келганидек
унутма, энг катта гуноҳ Аллоҳдан ноумид бўлишинг

👍49👏8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОҚШОМ ХАЙРЛИ БЎЛСИН...
🍃
Оқшомнинг ҳайрлиси қандай?!
Қайғудалигингизда илтижойингиз тунлар бағрига фонус ёқадиган...
Ҳотиржамликда шукроналарингиз лабингизга кўчадиган...
Ва сиз Муҳаймин Зотнинг паноҳ чодирида ҳар қандай зарардан ҳоли, нафасларингиз зикрга айланган тун - бу хайрли тундир...
Балки тун ўртасидаги биргина сажда - сизнинг бутун зулмат ҳаётингизни ёритиб юборишга қодир бўлар...
Зеро машойиҳлар айтганидек:
Дуо бу банданинг - эшик қоқмоғидир...
"Эй барча эшикларни бир хикмати сабаб Очувчи Зот!
Эй барча эшиклар очилишини биргина сабабга боғловчи Зот!
Эй бандасига ҳар очилиши мушкул бўлган эшикларни осон ва енгил очувчи Зот!
Бизни ўзинг қўлла, неъмат эшикларингни оч!"
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!

👍40