ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.19K photos
14.5K videos
14 files
35.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Биз ўйлаётган барча ўй фикрларимиз ва сўзлаётган сўзларимиздан ташкил топганмиз. Шундай экан фойдаланаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.

«Менга бўлаверади» деманг, «Менга энг яхшиси керак» денг.

«Чарчадим» эмас, «Дам олишим керак» денг.

«Айбдорман» деманг, «Бу менга тажриба бўлди» деб айтинг.

«Вақтим йўқ» эмас, «Кейинроқ бажараман»  денг.

«Ҳаракат қиламан» эмас, «Бажара оламан» денг.

«Мен бунга лойиқ эмасман» деманг, «Мен энг яхшиларига лойиқман» денг.

«Ҳаммаси яхши» ни ўрнига, «Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏11😢1
ХИСЛАТ

8 тоифа  билан  ўтирган  кишининг 8 хислати ортади:


- Бойлар билан ўтирган кишининг дунёга ҳою ҳаваси ортади;
- Камбағаллар билан ўтирган кишининг шукри зиёда бўлади;
- Амирлар билан ўтирган кишининг кибри ортади;
- Аёллар билан ўтирган кишининг уларга майли ортади;
- Болалар билан ўтирган кишининг ўйин-кулгуга майли ортади;
- Гуноҳкор (осийлар) билан ўтирган кишининг журъати ортади;
- Солиҳлар билан ўтирган кишининг ибодатга ҳаваси ортади;
- Олимлар билан ўтирган кишининг илми ва тақвоси зиёда бўлади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Худо_сендан_сўрайман
МЕНИ БЕВАҚТ ЎЛДИРМА

🎙Ўктам шоир


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢53👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати сизга ҳамрох бўлсин, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган  Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин.  Кун давомида Сизларга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​БИТТА  КУЛИБ  ҚЎЙИНГ...

Меҳри дарё - меҳрибонларим,
Меҳримга бир тўйсангиз бўлди.
Жонга фидо, қадрдонларим,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Умр ўтиб бормоқда, ё, Раб,
Дарё оқар пастликка қараб.
Вақт ғанимат, кўнгилни сўраб,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Жилмайинг сиз оғир дамда ҳам,
Руҳ кенгликда бўлур хотиржам.
Билинг, узо-о-қ яшашга ҳамдам,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Дил оғритмоқ  -  кечмоқ ҳузурдан,
Нима фойда сўнгги узрдан.
Ибрат олиб Ҳазрат Хизрдан,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Ғам-аламни йўлатманг асло,
Хуш кайфият бўлсин дилга жо.
Яшамоққа берилган дунё,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Табассумнинг қудрати

Бир киши ҳар куни бозорда савдо қиларди. У доим харидорларини табассум билан кутиб оларди.

Бир мусофир ундан сўради:
— Сенинг юзингдан табассум аримайди. Сенда ҳеч қандай қийинчилик ёки ташвиш бўлмайдими?

Сотувчи жавоб берди:
— Албатта, менинг ҳам ташвишларим бор. Лекин мен шуни англадимки: мен табассум қилсам, дардим енгиллашади, бундан харидорларим ҳам юрагида нур ҳис қилади. Агар юзимни тунд қилсам, уларни ҳам дилига соя тушади.

Шу одатим туфайли одамлар мендан на фақат харид қилиш учун, балки қалбларига нур олиш учун ҳам келадиган бўлишди.

Хикмат: Табассум – кичик амал, лекин у қалбларга нур, ҳаётга енгиллик бағишлайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢1
СЕН ХАЁТГА КУЛИБ БОҚ, ДЎСТИМ

🎙Толибжон Исроилов


Tg.me/IBRATLI -
Асл ибрат макони
👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ

📖 Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз -  ботқоқ акс этар. 
Кўзларимизни қайерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хохишимизга боғлиқдир.
(Конфуций) 

📖 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир
(Генри Давид) 

📖 Яхшилик шундай неъматки - уни хатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар.
(МаркТвен) 

📖 Хар бир одамга хурмат ва яхшилик билан қаранг - улар шунга лойиқликлари учун эмас, сиз ИНСОН бўлганлигингиз учун
(Конфуций)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕЁРНИ БИЛИНГ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏5
Ўтган йили Туркия ОАВ ларида бу воқеа кенг тарқалган эди.

Расмдаги 91 ёшли Аҳмед Косе ажойиб қарор қабул қилди. Гап шундаги унинг фарзандлари ўзлари яшаган қишлоққа, оталаринг уйига қайтишдан ва унга ғамхўрлик қилишдан бош тортдилар ва йирик шаҳардаги каръераларини танладилар.

Бунга жавобан Кекса турк ўғилларининг ношукурлигига зўр жавоб берди. У ўзига қарашли барча молу-мулкини сотиб қишлоққа масжид қурдирди.

Ўлганидан сўнг фарзандлари эга чиқадиган меросни ўзи учун садақа-жория бўлиб қолишини истади.

Улар бу дунёни ҳам, охиратни ҳам йўқотдилар. Аҳмед хожи эса давомий етиб борувчи савобга эришди.

"Парвардигорингиз фақат Унинг Ўзига ибодат қилишингизни ва ота-онангизга яхшилик қилишингизни амр этди."

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢21
📖 ....Вақтинг қадрини бил… 
«Вақт қилич, сен уни кесмасанг у сени кесади» сўзи доим ёдингда бўлсин…

....Дўст танлашда ўта фаросатли бўл, дўст топиш осон, бу дўстликни сақлаш қийин…
....Дарс, таълимга эрталаб вақт ажрат, тонгда баракот бор…
....Севги кўнгилда туғилади, ақл билан озиқланиб улғаяди.… 
....Дангасалик энг ёмон маънавий касаллик эканини унутма…
....Ҳаёт йўлинг нурафшон бўлишини истасанг, инсонлар қалбига зиё улашишга ҳаракат қил…
....Чарчаган ақлга уйқу, ҳасрат чеккан қалбга севги ором беради…
....Нафсни енгишда вужуд жафо чекса~да, кўнгил сафоси бордир…
....Дўстига Аллоҳ йўлида ёрдам берганга Аллоҳ ҳам ёрдам беради…
....Бировга холис яхшилик қилгин -да, ундан ҳатто миннатдорлик ҳам кутма…!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢9👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир аёл бир донишманддан сўради:
- Муҳаббат нима?

Донишманд жавоб берди:
- Ўтмишда у фидокорлик эди. Ҳозир эса шунчаки овунчоқ, холос.

- Дўстлар ҳақида нима дейсиз? - сўради аёл.

- Ўтмишда ҳар танглик келганида бир дўст топар эдик. Ҳозир эса ҳар бир тангликда бир дўст йўқотамиз, - деди донишманд.

Аёл яна сўради:
- Қариндошлар-чи?

Донишманд жавоб берди:
- Ўтмишда улар қўллаб-қувватлардилар, таянч бўлардилар. Ҳозир эса ҳасад қилишдан бошқа нарсани билмайдилар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинч-тотувликни барқарор қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱  ТОНГГИ ТИЛАК

Тонгларни севаман, хушрўй чеҳраси
Бизга ином этса қувончни, бахтни.
Мен сизга тилагим келди шу чоғда,
Омадлар ва яна Сулаймон тахтни.

Тилагим келяпти сизга чин ишқни,
Номардлар йўлингиз асло тўсмасин.
Ҳаёт ином этсин баҳорни, қишни,
Ёзларни, лек уни тўзон бузмасин.

Қалбимда жўш урар гўзал тилаклар,
Сиз томон борсинлар дуо карвони.
Сиз яхши инсонсиз, ҳар дам мен учун,
Сиз бўлинг яхшилик ва бахт сарбони.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍54
#Тафаккур

Агар сизга "тонглардан нимани кутсанг, ўшани бераман" деганда, нималарни кутган бўлардингиз?

Бугунги ниятларингиз – эртанги куннинг асосидир! Шунинг учун доимо тонгни гўзал дуо ва ниятлар билан тўлдиришга харакат қилинг!  Ҳуш дамларингиз давомий бўлсин!

ХАЙРЛИ  ТОНГ,  ЯХШИЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё яратилибди-ки, ҳар нарсанинг ўз нисбати бор:

Туйғулар ёнма-ён юришади:

Муҳаббат ва хиёнат!
Садокат ва нафрат!
Яхши ва ёмон!
Қиммат ва арзон!
Зулмат ва ёруғлик!

Одамлардан кўп умидвор бўлавермаслик керак...

Агар кимдир кўнглингизни оғритиб кетса-ю, сиз уни кечира олсангиз, унга қилинган энг улуғ садақанинг эгаси сиз бўласиз...

ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НИМАСИНИ ТАЛАШАЙИН БУ ДУНЁНИНГ.

Қизгонасиз ҳар бир дунё заррасини.
Билмам кўзлаб қайси жойнинг маррасини.
Олинг, ана сизга бўлсин, ҳаммасини.
Нимасини талашайин бу дунёнинг.

Ҳулкарой Ҳожамовна


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏3😢2
- Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...

- Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...

- Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....

- Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...

- Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...

- Тоқатнингчи, борми баҳоси?
- Унга тенгдир Жаннат сабоси....

- Ота-она қандай мўъжиза?
- Сув ва ҳаво, шундай мўъжиза..!

- Дўсту-ёрга берарсиз таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!

- Во ажабким, саволлар бисёр...
- Шархламоқчи? Сизда ихтиёр...


Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢7👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи гапларга жавоб бермасдан, сукут сақлаб турган инсонлар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди!
Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢9