ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.19K photos
14.5K videos
14 files
35.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Бугун ёмғир ёғадими?
– Фақат ёмғирмас...
– Яна нима ёғади?
– Муҳаббат ёғади... меҳр ёғади осмондан...
– Ростанми?
– Албатта. Чунки нимага ишонсангиз, ҳаётингизда кўпроқ ўша нарса рўй беради, азизим!
Қаранг! Атрофингизда яхши одамлар жуда кўп. Эрталабдан яхшиликлар тилаб дуо қилувчилар ундан ҳам кўп...
Илоҳим касаллар тузалсин, сафардагилар соғ-омон қайтсин, чақалоқлар соғлом туғилсин, оналар бахтли бўлсин, савдогарларнинг савдоси юришсин, омад истаганларга омад кулиб боқсин, бахт истаганларга бахт ато қилсин...

Ҳамма дуолар осмондан меҳр бўлиб ёғилсин.🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
МЕН БАХТЛИМАН, -
деяверинг қайта-қайта...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍66
#Кун_ҳикмати

Бир киши бахтига кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотир олади, айнан ўша йили ўқишга кира олмайди.
– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ҳақиқатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.

Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми?
Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”

Шундай экан, Аллоҳга яхши гумон қилинглар, ким чиройли гумон қилса, муваффақиятга эришади!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍54👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНДИ БАХТЛИ БЎЛМОҚЛИГИМ ШАРТ

🎙Осиё Мухтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏6
ДАРАХТ

Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди.
Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди.
Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб
кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди.
Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди...
Аммо дарахт ҳар доимгидек дарахтлигича турарди.

Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос...


Нафиса таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏3
Қалбимиздагини кўрамиз

🎙Умид

Ибратли хикоя


Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
👍14😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42😢5👏4👎1
КЎНГИЛДА ҚОЛИНГ...

Дунёга келдингиз бир бор қадрдон,
Шунчаки яхшилик қилишдан толманг.
Бировга етказманг озор ҳеч қачон,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кимнингдир дилини оғритиб қўйиб,
Афсусда ёнманг сўнг бағрингиз ўйиб.
Ахир ким меҳрга қолибди тўйиб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кетмоқ учун келдик, қолмоққа эмас,
Бермоққа улгуринг олмоққа эмас.
Ҳеч ким бу дунёга қайтадан келмас,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Бировнинг хатосин санаб, ахтариб,
Устига мағзава қўйманг ағдариб.
Кўнгил гулдек нозик, етимдек ғариб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Ахир ким адашмас ким қилмас хато,
Умрингизни ғийбат қилмасин адо.
Садақа дейишар табассум ҳатто,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кимни кўтарибди кўкларга нолиш,
Энг оғир жазодир кўнгилдан қолиш.
Гўзал тақдир эрур қалбдан жой олиш,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Дилобар Ўролова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏15😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз,  қадрдоним
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍64👏11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:


Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Ҳидлайдиган ифорингиз - Жаннатники,

-Силайдиган деворингиз - Каъбаники,

- Атрофингиз Аллоҳнинг севган бандалари ила тўла,

- Кўнгилдан қилган барча дуоларингиз қабул бўлсин!


Кунингиз хайрли, барокатли ва муродбаҳш бўлсин!

🌷ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍29👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОПА, СИЗНИ СОҒИНДИМ ЖУДА...

🎙Осиё Мухтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢16👍15👏5
ҲАЁТ БЎСАҒАСИДА

Оила қуриш ниятида учрашувга чиққан йигит қиздан нималарни сўраши керак?

Аслида, бу жараёнда "айнан мана шу саволни бериш шарт" ёки "бундан сўраш мумкин эмас" деган қатъий қоида йўқ. Негаки, ҳар бир инсоннинг дунёқараши, эътиқоди, феъл-атвори ва ўсган муҳити турлича.

Хўш, унда оила мавзусида ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган йигит-қизлар бўлажак умр йўлдошини қандай танлаши лозим?

Бугун ушбу долзарб мавзу юзасидан оз бўлса-да ўз тавсияларимни бермоқчиман.

Уламоларимизнинг ўгитлари ва ҳаётий тажрибага эга инсонларнинг маслаҳатларига таянган ҳолда, суҳбат давомида қуйидаги йўналишларда савол бериш мақсадга мувофиқ бўлади:

"Диний ва дунёвий илм ўрганишга муносабатингиз қандай? Ҳозир қандай китоблар ўқияпсиз ёки кимларни тинглайсиз?"

"Аллоҳ олдидаги фарзларни бажаришда ўзингизни қанчалик собитқадам деб биласиз?"

(Бу саволларни эҳтиёткорлик билан, имтиҳон қилгандек эмас, балки қизиқиш оҳангида сўраш керак).

"Сиз учун ҳаётда энг муҳим бўлган учта нарса нима?"

"Исломда ва ўзбекчиликда эрга итоат қилиш' тушунчасини сиз қандай тушунасиз? Қайси вазиятларда итоат қилиш қийин деб ўйлайсиз?"

"Сизнингча, идеал оилада эрнинг ўрни ва масъулияти қандай бўлиши керак? Аёлникичи?"

"Оила бўлгандан кейин тушунмовчиликлар бўлиб туради. Шундай пайтда ғазабингизни қандай бошқарасиз? Аразлашга муносабатингиз қандай?"

"Ота-онам мен учун жуда азиз. Улар билан бирга яшашга ёки уларнинг хизматини қилишга қандай қарайсиз? Кекса инсонларнинг инжиқликларига сабрингиз етадими?"

"Ўзингиздаги энг катта камчилик деб нимани биласиз ва уни тузатишга ҳаракат қиласизми?"

"Ҳаётингизда қийин вазиятлар бўлганида (масалан, моддий етишмовчилик ёки муаммолар) тушкунликка тушасизми ёки сабр қила оласизми?"

"Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз? Ижтимоий тармоқларга муносабатингиз қандай?"

"Фарзанд тарбиялашда нималарга кўпроқ эътибор беришимиз керак деб ўйлайсиз? Қаттиққўллик тарафдоримисиз ёки эркинлик?"

"Турмушга чиққанингиздан сўнг ўқиш ёки ишлаш режангиз борми? Агар мен уйда ўтириб фарзанд тарбияси билан шуғулланишингизни истасам, бунга қандай қарайсиз?"

"Бўлажак турмуш ўртоғингизда қайси хислатлар бўлишини хоҳлайсиз ва қайсиларини умуман қабул қилолмайсиз (масалан: ичиш, чекиш, қўполлик)?"

"Оддий ҳаётга розимисиз ёки хашам ва дабдабали ҳаёт сиз учун муҳимми?"

Бу саволлар бирламчи саволлар албатта. Қўшимча равишда ўзингизнинг шахсий қизиқишингизга ёки қиз ҳолатидан келиб чиқиб саволлар берсангиз бўлади.

Йигитларга муҳим эслатмалар:
Қизни имтиҳон қилманг. Саволларни терговчи оҳангида эмас, самимий суҳбатдош сифатида беринг. "Мана бундай бўлса, нима қилардингиз?" деб вазиятли саволлар бериш яхшироқ.

Бирор саволни беришдан олдин, шу мавзу ҳақида ўз фикрингизни қисқача айтиб ўтиш (масалан: "Мен учун оилада ростгўйлик биринчи ўринда...") қизга ҳам очилишига ёрдам беради.
Ҳақиқатни гапиринг! Ўзингизда йўқ фазилатларни бор қилиб кўрсатманг.

Кўзига қаранг. Суҳбат давомида унинг реакцияларига, юз ифодаларига эътибор беринг. Баъзан тил бошқа нарсани айтса-да, кўзлар ва тана-қўл харакатлари ҳақиқатни айтади.

Аллоҳ таоло барчамизнинг ниятларимизга яраша, қалбимизга таскин бўладиган солиҳ(а) жуфтлар ато этсин.

#Мухлисимиздан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАДИЧАМНИ  ИЗЛАЯПМАН

Ботир Маннон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏7👎1
Уйланмоқчи бўлган бўйдоқ йигитларга холис тавсияларимиз

1. Фақатгина тўшакни ўйлаб уйланма! Чунки ҳайвоний хирсинг тўйиши билан хотинингдан ҳам, ҳаётдан ҳам зерикасан.
 2. Оиланг бўлиши учун уйлан. Кеча-ю кундуз сенинг яхши кунингда ҳам, ёмон кунингда ҳам ҳамроҳ топиш учун уйлан.
 3. Овқат, дин, сиёсат, тарих, тиббиёт, ҳисобда маслаҳатдош топиш учун уйлан.
4. Муноқашада зерикмаслик учун мабдаъда сенга шерик, фикрлашда сенга мухолиф бўлган аёлга уйлан.
 5. Сенинг моддий аҳволинг уни қизиқтирмайдиган, балки сенинг ақлинг, қалбинг ва фикрлашингга қизиқадиган аёлга уйлан.
 6. Сенинг орзуларингга шерик бўладиган ва уларни рўёбга чиқаришда сенга ёрдамчи бўладиган аёлга уйлан. Барча орзуларингни чиппакка чиқарадиган, ёшлигингни зое қиладиганга эмас.
 7. Ҳаммасидан олдин уйланишга бўлган назарингни ўзгартир. Ҳайвоний истакларинг сендан ғолиб бўлишига йўл қўйма.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏10
БАХТ  ЎЛЧАМИ

Бир йигитнинг бахти ҳеч хам очилмас экан. Унга дойим “нотўғри” қизлар учраркан. У баъзиларини хунук ҳисоблар экан, баъзиларини — ақли ноқис, учинчиларини- мижғов. Ўз идеалини қидиришдан чарчаган йигит маслаҳат учун бир донишманд ёнига борибди.
Йигитни диққат билан эшитгач, қария дебди:
— Кўриб турибман, мушкулинг оғир экан. Лекин, айтчи, ўз онанга нисбатан қанақа муносабатдасан?
Йигит ҳайрон бўлибди:
— Бунга менинг онамнинг нима дахли бор? Билмадим… Унинг ўзи кўпинча менинг ғашимга тегади: ўзининг ақли ноқис саволлари, хира меҳрибончилиги, ариза ва илтимослари билан. Уни яхши кўраман деб айтолмайман.
Қария индамабди, бошини ликиллатибдида, давом этибди:
— Хўш, бўлмаса мен сенга муҳаббатнинг энг асосий сирини очаман. Бахт бор, ва у сенинг қимматли қалбингда яширинган. Ва муҳаббатдаги самара уруғингни ҳаётингдаги энг муҳим одам эккан.
Бу — сенинг онанг! Сен унга қандай муносабатда бўлсанг, оламдаги барча аёлларга нисбатан ана шундай муносабатда бўласан. Ахир она — бу сени ўз меҳрибон қучоғига олган биринчи муҳаббат. Бу сенинг ҳаётингдаги биринчи аёл тимсоли. Онангни севсанг ва эъзозласанг — барча аёлларни қадрлашга ва ҳурматлашга ўрганасан. Ва ўшанда кўрасан — бир кун сен ёқтирган қиз сенинг эътиборингга  табассум ва яхши сўз билан жавоб беришини... Ўшандагина аёлларнинг ҳақиқий қанақа эканликларини кўра оласан…

🥀Бизнинг ота-онамизга муносабатимиз — бахтимиз ўлчамидир…


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍30👏7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГИЗГА ГУЛ БЕРИНГ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33😢13👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли бўйдоқлар!

Уламолар совчиликни яшириш мустаҳаб эканини айтганлар. Бунинг сабаби, кўз тегиши ёки ҳасадгўй инсоннинг аралашувидан сақланишдир. Зеро, баъзи инсонлар бошқаларнинг бахтини кўра олмайдилар ва аралашиб, ушбу совчиликка путур етказишлари мумкин.

Авваллари ҳам инсонлар мана шундай йўлни тутганлар. Улар никоҳ охиригача амалга ошиши учун уни эълон қилишга шошмасликка чақирганлар. Шунинг учун кимдир буни яширса, уни бошқалар койиши ёки маломат қилиши дуруст эмас.

Ҳурматли бўйдоқлар, кимгадир совчи қўйсангиз (ёки қизлар турмуш қураётган бўлса), уни тўйгача ошкор қилмаганингиз маъқул.

Биламан, бундай ҳолатда ўзингизга сиғмай юрасиз. Лекин хурсандчиликни яширишни ҳам ўрганинг!

Ихтиёр Марғилоний


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун
СЕВГИ ВА НИКОҲ

Севиб турмуш қуриш керакми, сиз нима дейсиз?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👎1
​​РЕАЛ ХАЁТ ҲАҚИДА

​​Бир бўйдоқ сўради: Уйлансам хотиним билан шундай яшайки, жанжалга сабаб қолмасин. Шундай яшаш учун нима қилай?
Дедим:
-- Уй ишларида ёрдам сўрамасдан олдин ўзинг ёрдам берасан
-- Уйдаги харажат тугади демасдан олдин ўзинг тўлдириб қўясан. Музлатгич доим тўла туради
-- Шахсий эҳтиёжига пул сўрамай туриб ўзинг берасан
--- Отасиникига боришга рухсат сўрамай туриб ўзинг эслатасан
-- Кечаси боланг йиғласа ўзинг билиб туриб қарайсан
-- Тез-тез уйда овқат қилиб турасан. Қурбинг етса ташқаридан олиб келасан
-- Тўшак масаласида зўравонлик, уни айбдор ҳис қилдириш ёки мажбурлигини эслатиш орқали эмас балки гўзал тарғиб ила бажарасан. Худди бегона аёлни ўрамоқчидек муомала қиласан.
--- Унинг лаззатланишини ўзингникидан устун қўясан
--- Йўқ деган сўзни камдан-кам ишлатасан
-- Илм олишига шароит қилиб берасан
-- Шуларнинг ҳаммасидан кейин ҳам ношукрлик кўрсатса сабр қиласан)))


Фаизиддин Мўмин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👎8👏4