ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.12K photos
14.2K videos
14 files
35.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИМИСИЗ, 
ЯХШИ  ИНСОНИМ?


Йироқлашиб кетдингиз бироз,
Сизни ўйлаб ўтмоқда оним,
Ҳол сўрашлар энди жуда оз,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Кўринмайсиз гуруҳларда  ҳам,
Ҳувиллаган каби ҳар ёним.
Тўлдирайлик бўлса бирор кам,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Ҳафамисиз кимдан дилда дод,
Недир бўлган комил имоним,
На ўзингиз на бордир ижод,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Қалбдан ишонч гули сўлмасин,
Дил оғритсам оғрийди жоним,
Шоир учун ижод ўлмасин,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг,
Сабаб излаб ўтмоқда оним,
Бир он бўлсин кўриниб қўйинг
Яхшимисиз яхши инсоним?

Қалбим тўрин ҳасратлар олди,
Сиз эмасми қувонч бўстоним,
Йўқлигингиз сезилиб қолди,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Бегонадай кетманг йўқ бўлиб,
Суҳбати зўр меҳрга коним,
Соғинябман меҳрга тўлиб,
Яхшимисиз яхши инсоним?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24👏11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ ЯХШИСИЗ,
ХАММАДАН ЯХШИ

🎙Осиё Муҳтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏30👍16
#Мувозанат

МЕҲР ОҒУШИ

Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади.
Севимли инсонингизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз.
Болаларни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз.
Дўстларни қучинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз.
Жигарларингизни қучинг – бағрингиз кенгаяди.
Ҳаётни қучинг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади.

Бутун ер юзини изласак ҳам:
ОНА каби чексиз меҳрибон
ОТА каби тенгсиз қадрдон
ИЙМОН каби туганмас давлат
ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат
ТИНЧЛИК каби буюк неъмат топа олмаймиз…

Буларга эга эканмиз Аллоҳга шукроналар келтиришни унутмайлик Азизлар!

      АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
Бугунги кун хайрли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГИЗНИ КЎРИБ КЕЛИНГ

🎙Мархабо Каримова

Қайнонасига меҳрибон келинлардан Аллоҳ рози бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24😢13👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир келин айтади:
"Эрим мени севишининг асосий сабаблари:

— Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим,
— Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ кўрдим,
— Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим,
— Ўзимни оиламдан унинг оиласини устун қўйдим,
— Оқибатли бўлишлари учун ҳар ҳафта овқат қилиб чақирдим,
— Эримнинг уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим"

Ҳозир шу ишлар одатимга айланган!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеога изоҳ
Эрнинг хотинига танбеҳи:
–  То онам ҳаёт экан, бу жой фақат онам учун, сен ўз ўрнингни билгин!


Оилада мувозанатни ўз ўрнида тутган эркаклардан Аллоҳ рози бўлсин!

Сизнингча оилада мувозанат бузилишига нима сабаб бўлади? Изоҳда ёзиб қолдиринг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70👏9😢5
Дунёда ёмон она бўлмайди, тажрибасиз оналар бўлади.
Агар оналарни яхши ва ёмон деб ажратиш керак бўлганида эди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадис ворид бўлмасди:

«Бир киши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Росули, одамлар ичида яхшилик қилишимга ким ҳақлироқ ?"  деб сўради.
У зот:" Онанг", дедилар.
У киши: "Сўнгра ким ?" деди.
У зот: "Онанг", дедилар.
У киши:" Кейинчи ?" деди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Онанг", дедилар ва ниҳоят тўртинчи марта сўраганида, " Отанг", дедилар»

Сенга яхшилик қилган, тушунган инсонга демаяптилар.
Хатолари бўлса ҳам онанга деяптилар.
Шундай экан, яхши она бўлолмаяпман, деб куйинманг.
Сиз фарзандингиз учун энг яхши танловсизки, Аллоҳ сизни танлади.
Сиз фарзандингизга қилган яхшилигингизни унутгандирсиз, лекин Аллоҳ унутмайди.

Шунинг учун ҳам Жаннат, айнан сиз оналар оёғи остида.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35😢7👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илтижо
АЛЛОҲИМ, УМР БЕР,
МЕНИНГ ОНАМГА...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33😢12👏5
ҚАЙТАР ДУНЁ

📝 Қизим , юмшоққина мастава пишириб бермайсизми?Анчадан буён ичгим келяпти...
Кичик ҳужрача томондан аранг эшитилган ҳастахол овоз Ҳамиданинг ғашини келтирди.
Хола-хола ўйнамоқчи бўлиб турган қизчасига ўйинчоқ идиш- товоқларни узатар экан уф тортгач, жавранди:
- Хўўўп, ойижон!- Сўнг овозини ҳиёл пасайтириб киноя билан вишиллади,- Маставамиш?! Ажалнинг уруғи ширинроқ эмасми? Ҳар куни пишириб берардим...
- Бир нима дедингизми болам?
Ҳамиданинг энсаси қотди. Ўн йилдан бери бир жойдаю, қулоқ ўлгур лакатор. Пичирлаб айтилган гапни ҳам илғаб олади.
У қайнонаси ётган уй деразасидан ичкари мўралар экан, ясама табассумини қизғонмади:
- Ўғлингиз олиб келган қўй сарпанжасидан бор. Ҳозир, ширингина мастава ташаб қўяман деяпман ...
Кампир маъқул дегандай бош ирғаб, кемшик тишларини кўрсатиб жилмайиб дуо қилди...
- Қўлингиз ширинда болам, барака топинг...
Илҳақ қилган хушхўр мастава тез тайёр бўлди. Қайнонасига сузиб, ичкарига ташлаб чиққан Ҳамида айвончага дастурхон тузар экан болаларини чақирди:
-Ҳулкар. Ҳулкаар қаттасан? Отабек, бор синглингни топиб кел, овқатланамиз! Ўртоқлари билан ўйнаётгандир.
Бир пасдан сўнг синглисини топиб келган ака унга ишора қилиб, қовоқ уйди :
- Қизингизнинг афтига қаранг ойи. Хола- хола ўйнаб ҳамма жойини расво қилибди. Қўлидаги бир балоларни ҳам ташламади.
Эндигина бешга тўлган Ҳулкар бир силтаниб аканинг қўлидан чиқар экан, дадилланиб ўзини оқлади:
- Бу, бир бало эмас. Овқат! Атайин ойижонимга пиширдим.
Ҳамиданинг мижжасига ёш қалқди, ўйин тарзида бўлса ҳам меҳрини изҳор қилишга уринган Ҳулкарини қучоқлаб, идишчадаги ажабтотовур таомдан тотиб кўрди.
- Бай-бай-бай! Мунча ширин! Ростдан ўзинг пиширдингми?
-Ҳа!- дея бош ирғаган қизининг оғзи қулоғида, ойисига ёқишини биларди-да!
Онаизор эса қизидан яна ширинроқ изоҳ эшитиш илинжида эди.
- Буниси узум, олмадан ҳам солибсан, анор, ёнғоқ... Ўхўў, шафтоли ҳам борку Овқатингни оти нима?
- Ўзингиз топингчи?
Ҳамида болалигини эслади. Улар ҳам дугоналари билан шунақа ўйинлар ўйнашарди. Турли мевалар, сабзавотларни тўғраб салатлар тайёрлашар, баъзан қум, тош, гул, барглардан ҳам «овқат» пишираверишарди. У ширин хотираларга берилганча, жавоб қайтарди.
- Бу- мевали салат!
Ҳулкар кулиб юборди. Соддагина онажонисини қучоқлар экан, қулоғига пичирлади:
- Тополмадингиз ойижон! Яна еб кўрингда, бўлмаса шаҳар берасиз!
Ҳамида илжайди.
- Шаҳар бердим!
Онаси енгилганини тан олгачгина, у товоқчани юқори кўтарди, тантанавор эълон қилди:
- Бу таомнинг номи - Ажалнинг уруғи! Энди мен сизга ҳар куни пишириб бераман....
Ҳамиданинг оёғи остидаги ер қалқди.
Ҳужра томондан эса косага урилаётган қошиқ товуши ва кампирнинг дуосигина эшитилиб турарди:
- Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин... Худодан қайтсин, болам!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32😢28
ФАРЗ ВА ҚАРЗ

Ота-онага яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир.
- фарз сени жаннатга етакласа;
- қарз эса фарзанларингдан ўзинга қайтади!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган яхшиларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХАЙРЛИ  ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Бошланган янги кун, янги тонг муборак бўлсин! Кун давомида Сизга хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍19
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?

Тўғри жавоб 👇
👍9
Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.

    Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда кўпаядиган, яширилганда сўнадиган неъматдир.

    Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.

    Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан қувониб яшнасин.

    Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, эшитиш кўриш таскин беради. Шундай қилингки, улар меҳрингизни доим ҳис қилиб яшасинлар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏15👍7😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АММАЖОН, БУНЧА ЯХШИСИЗ!?

Уйимизга соғинч ила ташриф буюрган барча опа-сингилларга, аммажонларга ушбу лавҳамиз соғинчли саломимиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23👏4
Кўк чойга қатиқ қўшсангиз, 1 умрга оппоқ ва ажинсиз тери маззами?!

Бу оддий рецепт билан бужмайиб, қорайиб камига доғ тушиб кетган юзни, 18 ёшли тиниқ юзга айлантириш кимни хаёлига келибди дейсиз? Камига 7 кунда, 15 кг га озиб, 20 йилга ёшаришга нима дейсиз?

Сувдек текин бу рецептни 7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉

Мана уша рецепт: ёзиб олинг!
- oддий кўк чой
- қатиқ ва
Батафсил 👇🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Пайғамбаримиз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар ва
– Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Саҳобалар:
– Бу одам қандай гуноҳ қилган, деб пайғамбаримиздан сўрасалар:
– Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаяпти, дебдилар.

Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди.

Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.


🥀 Сизнинг ака-укангиз
хабар олиб туришадими?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢21👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Психологик_тест

Сизнингча видеодаги аёллардан қайси бири бахтли? 

Аёллардан бирини танланг ва жавобингизга қараб ўзингиз хақингизда жуда қизиқ маълумотга эга бўлинг 

              👇