This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧ СИНОВ
Одамзод ҳар тонг кунини бошлар экан, уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан керакли ибрат олавермайди.
Биринчи синов:
Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Иккинчи синов:
Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
Учинчи синов:
Ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлсада, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

👍40😢32
Ибратли дунё бу.
1. Сирингни ўзинг ва Роббингдан бошқа ҳеч ким билмасин.
2. Дунёда ота-онангни рози қилишга ғайрат қил.
3. Ташвиш ва мусибат чоғида сабр ва намоз билан Аллоҳга сиғин.
4. Ажал ва ризқ хавотирига тушма. (Чунки, жонинг ҳам, ризқинг ҳам Роббингга омонат)
5. Бировга қилган яхшилигингни ва бировдан кўрган ёмонлигингни эслама.
6. Роббингни ва охиратни ҳеч қачон унутма!..
Али розийаллоҳу анҳу
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍63
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОҚШОМ ХАЙРЛИ БЎЛСИН...
🍃
Оқшомнинг ҳайрлиси қандай?!
Қайғудалигингизда илтижойингиз тунлар бағрига фонус ёқадиган...
Ҳотиржамликда шукроналарингиз лабингизга кўчадиган...
Ва сиз Муҳаймин Зотнинг паноҳ чодирида ҳар қандай зарардан ҳоли, нафасларингиз зикрга айланган тун - бу хайрли тундир...
Балки тун ўртасидаги биргина сажда - сизнинг бутун зулмат ҳаётингизни ёритиб юборишга қодир бўлар...
Зеро машойиҳлар айтганидек:
Дуо бу банданинг - эшик қоқмоғидир...
"Эй барча эшикларни бир хикмати сабаб Очувчи Зот!
Эй барча эшиклар очилишини биргина сабабга боғловчи Зот!
Эй бандасига ҳар очилиши мушкул бўлган эшикларни осон ва енгил очувчи Зот!
Бизни ўзинг қўлла, неъмат эшикларингни оч!"
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!

👍41👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!
Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!
Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲
Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

👍61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган, Азизларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин! Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин! Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_КУН
Баҳорнинг яна бир тонгини хуш кайфиятда кутиб олган қалби баҳор қадрдоним, бугун сизга қувончлар ҳамроҳ бўлсин.
Қаранг, атрофингиз сиз суйган ва сизни суйган инсонлар билан тўла... Шундайлигини билмассиз балки... Лекин ишонинг, сиз хам дунёни безаб турган, яхшилик ва қувончлар улашадиган меҳрли инсонларнинг бирисиз! Борингизга шукр, азизим!
Бугунги кунингиз меҳр
мухаббатга тўла бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

УЙИМИЗГА КЕЛИНГ...
Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.
Ака, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суянинг, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.
Синглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.
Ука, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.
Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.
Заршидбек Матғозиев

👍31😢4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум
Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Аллоҳдан. Бугунги кун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар қандай нарса ҳам ризқ...
Бугунги ризқимиз яхшилар ва яқин инсонлар даврасида яхши ниятлар ила ёзилган файзли дастурхонларга қўшилган бўлсин дея ният қилганларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

👍63👎1
#Мулоҳаза_учун
АКА, МЕҲМОНГА КЕЛИНГ...
Дунёда ҳаммадан ҳам аёлга қийин, аёлга азоб деб бонг уришдан, нолишдан чарчамаймиз. Аслида ўғил бола учун ҳам осон эмас. Айниқса, олахуржин бўйнига илингач, унинг зиммасидаги вазифалар икки карра ортади. Энди аҳли аёли ва фарзандларини ҳам ўйлаши керак. Буни тушунамиз, яхши тушунамиз.
Аммо...
Бу дунёда ташвиш кимда йўқ? Муаммо кимнинг оиласида йўқ. Турмуш ташвиши, қорин ғами деб опа ёки сингилга эътиборни камайтириш қанчалик тўғри?
Тўғри, опа-сингилларини тез-тез йўқлайдиган ака ва укалар ҳам кўп. Уларга таҳсинлар айтсак оз.
Қизимни ўз эгасига узатиб, кўнглим тинч дейишади ота-оналар. Акалар ҳам шунга бемалол бўлибми, опа-синглисидан кўнгли тўқ юраверади. Аммо сингиллар тоғдек суянчиғи бўлиб улғайган акасини соғинмайди дейсизми? Соғинади!
Шундай экан, опангиз ёки синглизнинг уйига меҳмонга боринг. "Ака, меҳмонга келинг" дейишини кутманг. У хонадонидагилардан истиҳола қилиб бу жумлани айтмаслиги ҳам мумкин. Агар улар олисда яшаса, телефон орқали сим қоқинг: кам-кўстинг йўқми сингилжон денг!
Охирги марта опа-синглингизни қачон йўқладингиз, қадрдон?

👍26😢5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма
Опа-сингилларингиздан хабар олишни унутманг

😢50👍25
ҲАҚИҚИЙ БАХТ ФОРМУЛАСИ
10 йилдан бери оилавий бахтли ҳаёт кечираётган аёл бахт формуласи ҳақида айтиб берди.
— Турмушга чиқишимдан аввал оиламдагилар бирма-бир менга ўз насиҳатларини айтишди. Уларнинг ҳар бир гапига қаттиқ амал қилиб ҳаётда ҳақиқий Бахтга эришдим.
Онамнинг насиҳатлари:
— Қизим, эрингнинг яқинларини бизни ҳурмат қилганингдан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қил. Ҳеч қачон гап қайтарма. Кўзларига тик қарама. Ширин сўз бўл. Уйни доим тоза тут, овқатни хафсала билан, мазали тайёрла. Ҳамиша эрингни кўнглига қарагин!
Акам:
— Синглим, шунча йил юзимизни ерга қаратмадинг. Эрингга ҳиёнат қилмаслигингни биламан, лекин унга рашк қилиши учун ҳам сабаб берма. Гулдек оиланг кулга айланиши мумкин шубҳа туғилса. Энди эрингни ор-номуси сенинг қўлингда...
Опам:
— Эрингнинг кўнглини ол. Чарчаганингни баҳона қилма. Унутма эркакда икки нафс бор. Очликкаку чидар, бироқ бошқа нафси аёли томонидан эътиборсиз қолса чидаб турмайди. Ўзига ўйнаш топганида эса сен сочингни юлганингдан фойда бўлмайди!
Отам:
— Қизим, ҳеч қачон эрингнинг устидан менга шикоят қилма. Чунки сен эринг билан ярашиб аразингни унутиб юборасан. Мен эса унутмайман!

👍46👎2
ЭРКАКЛАРГА НАСИҲАТ
1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл.
2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл.
3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл.
4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл.
5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл.
6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл.
7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир!
У бир сени деб ота-онасини, уйини, ака-укаларини, опа-сингилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни ҳаётида энг яқин инсони энди сенсан, шуни унутма!. Аёлингни эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардликдир.
Тафаккур қилинг!

👍30👏6😢2
▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;
▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;
▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;
▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;
▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;
▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;
Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

👍56👏10
ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)
Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:
“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.
Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.
Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.
Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.
Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».
Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”
Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.

😢66👍27👎4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илоҳий_қонунлар
Бир кишини қанчалик кўп таҳқирласанг ёки ғажисанг, унинг аҳволига тушиш эҳтимолинг шунча кўп ортади. Бу, коинотнинг ўзгармас қонуни. Инсон бир қўяди, бир олади. Билмасдан ўз ҳисобини тугади, деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас.
Ҳеч бир мавзуда амин бўлма! Ўзингни ўзгача деб билма, яъни ўзингга юқори баҳо берма. Халқнинг сен тўғрингдаги эътирофларига ёки мавқеингга, исмингга ёки шуҳратингга асло ишонма! Ҳаётдаги барча зоҳирий зийнатлар (обрў-эътиборлар), совун кўпигидан иборатдир.
Ҳазрати Шамс Табризий

👍37😢9👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...
Бугунги якшанба кунимиз ҳушхабарларга бой бўлсин!

👍53
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.

👍24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАР КУННИ ХУДОДАН СОВҒА ДЕБ БИЛИНГ...
Ғам билан қарасанг тундай бу дунё
Жилмайиб қарасанг кундай бу дунё
Қандайин қарасанг шундай бу дунё
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Ғамларга сарфламанг юракнинг кучин
Тангрига қолдиринг ёмонлар ўчин
Сизни яхши кўрган яхшилар учун
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Қаранг бу кунларга кимлар ҳозир зор
Сиздан ҳам мушкули, аянчлилар бор
Кулинг, топилмасин сиздан бахтиёр
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Зулматга термулманг, ой томон боқинг
Дарёларга боқинг сой томон боқинг
Сизни мафтун қилар жой томон боқинг
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Ёмонмас, яхшилар ёнида бўлинг
Сизни суйганларнинг жонида бўлинг
Доим бахтлиларнинг сонида бўлинг
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Мактуба Шайдо

👍75👏7👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади.
Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…
Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмон томони ва ҳар ёмонни бир яхши томони бор.
Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.
Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг.
Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.
Ризқ;
Муҳаббат;
Бахт...
Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин!
Барчага кун хайрли бўлсин!

👍57👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УКА
– Укажон... Ёрдаминг жуда зарур бўлиб қолди. Жиянинг бетоб, поччанг эса борини ичиб тугатди... Озроқ қарз бериб тур, - гўшакнинг нарёғидан мунгли товуш эшитилди.
– Опажон, ўзи ойликни аранг етказиб яшасам... Мени ҳам тушунинг-да, пулим йўқ - ух тортди ука. Сўнг жуда бандлигини айтиб алоқани ўчирди.
– Манави тилла занжирга нима дейсиз? - деди ёнидаги жонон суйкалиб:
– Олиб берасизми?
– Истаганингни ол!
Бугун сахийман, жоним!
Нодирабегим Иброҳимова

😢43👍6