ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.24K photos
14.7K videos
14 files
36.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
#ИЛТИЖО
Аллоҳим, қуръонни бизга шафоатчи қил! 🤲

Аллоҳим, бизга Қуръон севгисини, Қуръон фазлини, Қуръон нурини, Қуръон сакийнатини, Қуръон шифосини, Қуръон баракасини, Қуръон раҳматини, Қуръон ҳидоятини, Қуръон илмини, Қуръон фаҳмини, Қуръон рифъат, олийлигини, Қуръон одобини, Қуръон бойлик, беҳожатлигини, Қуръон нажотини ва Қуръондаги нарсага амал қилишни насиб эт!

Аллоҳим, бизни Қуръон билан тирилтир, ҳаёт бер, Қуръон билан вафот эттир, Қуръон устида қайта тирилтир! Қуръонни бизга шафоатчи қил ва бизни жаннатга Қуръон билан киритгин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏9😢3
Audio
SAODAT ASRI
🎙 140-қисм «Бахтли турмуш»


.
👍3
Audio
SAODAT ASRI
🎙 141-қисм «Хандақ жангининг бошланиши»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 142-қисм «Хандақдаги барокотли бир зиёфат»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 143-қисм «Хандақ жангидаги воқеалар ва жангнинг тугаши»


.
👍4
Audio
SAODAT ASRI
🎙 144-қисм «Қурайза яхудийларининг таслим бўлишлари»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 145-қисм «Зайнаб Онамиз»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 146-қисм «Холид ибн Суфённинг ўлдирилиши»


.
👍2
Audio
SAODAT ASRI
🎙 147-қисм «Маст қилгувчи нарсаларнинг тақиқланиш воқеаси»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 148-қисм «Зу Қорад ҳодисаси»


.
👍3
Audio
SAODAT ASRI
🎙 149-қисм «Мужодала сурасининг 1-4 оятлари воқеаси»


.
👍3
Audio
SAODAT ASRI
🎙 150-қисм «Динидан воз кечиб мушрик бўлган инсон»



«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ» 📚

📖 T.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
.
👍7😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила Рамазон тонгига  файз  бахш  этган қадрлиларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Рамазоннинг 17–куни, шанба тонги барчага муборак бўлсин. Тутган рўза ва ибодатларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин. Барча рўзаи Рамазон ахлини Райён жаннатида жамласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Сиз учун дуо қилдим:

Роббим Сизга барча орзуларингизни рўёбини берсин! 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46
🌿 АЛЛОҲНИНГ 99 ГЎЗАЛ ВА МУБОРАК ИСМЛАРИ

Ҳар бир исм — қалбга нур, ҳаётга барака, руҳга сакинатдир.

════════════
🌸 1–10
════════════

1. Аллоҳ — Ягона ибодатга лойиқ Зот
2. Ар-Раҳмон — Барча махлуқотга беқиёс меҳрибон
3. Ар-Раҳийм — Мўминларга айниқса раҳмли
4. Ал-Малик — Мутлақ Подшоҳ
5. Ал-Қуддус — Ҳар қандай нуқсондан пок
6. Ас-Салом — Омонлик ва хотиржамлик берувчи
7. Ал-Мўмин — Иймон ва хавфсизлик ато этувчи
8. Ал-Муҳаймин — Ҳар нарсани назорат қилувчи
9. Ал-Азиз — Қудратли, мағлуб этилмас
10. Ал-Жаббор — Қудрати билан ислоҳ қилувчи

═════════════
🌸 11–20
════════════
11. Ал-Мутакаббир — Улуғлик соҳиби
12. Ал-Холиқ — Яратувчи
13. Ал-Бориъ — Йўқдан бор қилувчи
14. Ал-Мусаввир — Шакл ва сурат берувчи
15. Ал-Ғаффор — Кўп-кўп кечирувчи
16. Ал-Қаҳҳор — Ҳамма нарсага ғолиб
17. Ал-Ваҳҳоб — Беҳисоб неъмат берувчи
18. Ар-Раззоқ — Ризқ берувчи
19. Ал-Фаттоҳ — Ёпиқ эшикларни очувчи
20. Ал-Алим — Ҳамма нарсани билувчи

════════════
🌸 21–30
════════════
21. Ал-Қобиз — Қисувчи
22. Ал-Босит — Кенгайтирувчи
23. Ал-Хофиз — Асровчи
24. Ар-Рофеъ — Юксалтирувчи
25. Ал-Муъизз — Азиз қилувчи
26. Ал-Музилл — Хор қилувчи
27. Ас-Самийъ — Ҳамма нарсани эшитувчи
28. Ал-Басийр — Ҳамма нарсани кўрувчи
29. Ал-Ҳакам — Ҳукм қилувчи
30. Ал-Адл — Мутлақ адолатли

═════════════
🌸 31–40
═════════════
31. Ал-Латийф — Нозик ва меҳрибон
32. Ал-Хабийр — Ҳамма нарсадан хабардор
33. Ал-Ҳалийм — Жазода шошилмайдиган
34. Ал-Азийм — Улуғ Зот
35. Ал-Ғафур — Кечирувчи
36. Аш-Шакур — Оз амалга кўп савоб берувчи
37. Ал-Алий — Юксак
38. Ал-Кабийр — Буюк
39. Ал-Ҳафиз — Муҳофаза қилувчи
40. Ал-Муқийт — Қувват ва ризқ берувчи

════════════
🌸 41–50
════════════
41. Ал-Ҳасийб — Ҳисоб қилувчи
42. Ал-Жалийл — Улуғвор
43. Ал-Карийм — Сахий ва олийжаноб
44. Ар-Рақийб — Доимий кузатувчи
45. Ал-Мужийб — Дуоларга жавоб берувчи
46. Ал-Восеъ — Илми ва раҳмати кенг
47. Ал-Ҳакийм — Доно
48. Ал-Вадуд — Жуда севувчи
49. Ал-Мажийд — Шарафли ва улуғ
50. Ал-Боис — Қайта тирилтирувчи

═════════════
🌸 51–60
═════════════
51. Аш-Шаҳийд — Ҳар нарсага гувоҳ
52. Ал-Ҳақ — Ҳақ Зот
53. Ал-Вакийл — Таянч ва ҳомий
54. Ал-Қавий — Қудратли
55. Ал-Матийн — Мустаҳкам
56. Ал-Валий — Дўст ва ҳимоячи
57. Ал-Ҳамийд — Мақтовга лойиқ
58. Ал-Муҳсий — Ҳамма нарсани ҳисобловчи
59. Ал-Мубдиъ — Илк бор яратувчи
60. Ал-Муъийд — Қайта яратувчи

═════════════
🌸 61–70
═════════════
61. Ал-Муҳйий — Тирилтирувчи
62. Ал-Мумийт — Ўлдирувчи
63. Ал-Ҳайй — Абадий тирик
64. Ал-Қаййум — Барча нарсани барпо қилувчи
65. Ал-Вожид — Муҳтож эмас Зот
66. Ал-Можид — Улуғлик соҳиби
67. Ал-Воҳид — Ягона
68. Ас-Самад — Ҳамма муҳтож бўлган Зот
69. Ал-Қодир — Ҳар нарсага қодир
70. Ал-Муқтадир — Чексиз қудрат соҳиби

══════════════
🌸 71–80
══════════════
71. Ал-Муқаддим — Олдинга суриб қўювчи
72. Ал-Муаххир — Орқага қолдирувчи
73. Ал-Аввал — Биринчи
74. Ал-Охир — Охирги
75. Аз-Зоҳир — Очиқ ва намоён
76. Ал-Ботин — Яширин
77. Ал-Волий — Ишларни бошқарувчи
78. Ал-Мутаъолий — Ҳамма нарсадан юксак
79. Ал-Барр — Яхшилик қилувчи
80. Ат-Таввоб — Тавбаларни кўп қабул қилувчи

══════════════
🌸 81–90
══════════════
81. Ал-Мунтақим — Жазоловчи
82. Ал-Афувв — Афв этувчи
83. Ар-Рауф — Жуда меҳрибон
84. Маликул-Мулк — Барча мулкнинг Эгаси
85. Зул-Жалоли вал-Икром — Улуғлик ва карам соҳиби
86. Ал-Муқсит — Адолатли тақсимловчи
87. Ал-Жомеъ — Жамловчи
88. Ал-Ғаний — Беҳожат
89. Ал-Муғний — Бой қилувчи
90. Ал-Монеъ — Ман қилувчи

═════════════
🌸 91–99
═════════════
91. Аз-Зорр — Зарар етказувчи
92. Ан-Нофеъ — Манфаат берувчи
93. Ан-Нур — Нур берувчи
94. Ал-Ҳодий — Ҳидоят қилувчи
95. Ал-Бадиъ — Беназир яратувчи
96. Ал-Боқий — Абадий
97. Ал-Ворис — Барча нарсанинг қолувчи Эгаси
98. Ар-Рашийд — Тўғри йўлга бошловчи
99. Ас-Сабур — Чексиз сабр соҳиби

═════════════

🌿 Аллоҳнинг исмлари билан қилинган ҳар бир дуо — умид, ҳар бир зикр — нур, ҳар бир ёд этиш — қалбга шифодир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52👏2😢1
Рўза тутишнинг баъзи фойдалари:

1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
2. Рўза туфайли рўзадор ўз соғлиғини тиклаб олади.
3. Ҳавои нафсни синдириш.
4. Шайтонга қаҳр кўрсатиш.
5. Рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади.
6. Гуноҳлар тутган рўзаси сабабли мағфират қилинади.
7. Рўза туфайли фаришталар сифати ила сифатланади.
8. Рўзадор сабр-бардошли киши сифатига эга бўлади.
9. Раҳм-шафқат сифатини шакллантириб, мустаҳкамлайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РЎЗАДОРИМ, ХОЛИНГИЗНИ СЎРАЙ ДЕДИМ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32
​​​​И Б Р А Т

Бугун бир араб қўшним таъсирли воқеани айтиб берди:

Яқинда бир киши вафот этибди. Банкдаги пуллари 300 млн риёл (80 млн доллар) экан. Қарашса, яқин меросхўрларидан ҳеч ким йўқ экан. Маҳкама ходимлари изланиб, унинг уч узоқ жияни (амакиваччасининг ўғиллари) борлигини аниқлашипти.
Уларни чақириб:
- Фалончини танир эдингизми?, - дейишипти.
- Ҳа, ора-сира кўришиб турардик, кейинги йилларда биз билан алоқа қилмай қўйган - депти меросхўрлар.
- Амакингиз вафот этди. Сизларга банкдаги пуллардан фалонча пул қолди, ҳар бирингизга 100 млн риёлдан, - депти қози.
Пулларни ҳамда қолдириб кетган кўчмас мулкларини ҳам уларга хатлаб бергач, қози уларга депти:
- Кўриб турибсиз, амакингиз охиратга сафар қилди. Ҳозир унинг савобга энг муҳтож пайти. Маслаҳатим шуки, сизга қолдириб кетган миллионлардан ҳар бирингиз 1 млндан ажратиб, 3 млнга яхшигина мўжаз бир масжид қуриб, амакингизга атасангиз, савоби сизга ҳам, унга ҳам бориб турар эди, - депти қози.
Шунда ҳар бири юз млн ҳамда кўчмас мулкка эга бўлган меросхўрларнинг иккитаси шу 1 млнгина пулни беришдан бош тортган экан!

========
Хулоса, пул ўзингизники экан вақтда эҳсон ва садақани қилиб олинг. Зеро, сизга фойда берадигани ҳам шу бўлади.

Устоз Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢26👍17
РИЗҚ  ҲАҚИДА

Йиғилган ва қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, балки ундан фойдаланилган қисмигина ризқ ҳисобланади.

Чунки, гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин уни сарфламайсан ва ундан фойдаланмайсан.

Демак, бу сенинг ризқинг эмас, аксинча у бошқанинг ризқидир.

Сен эса уни то соҳибига етиб боргунича сарфламасдан қўриқлаб борувчи қоровул бўласан халос.


Муҳаммад Мутаваллий  Шаъровий роҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАФС

Огоҳ бўлинг, нафсингиз кўзингизни "ёпиб" қўймасин


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏8
​​Эртага 8 март, бу кунни байрам қилиш динимизда ҳаром эканлиги тўғрисида гап сўзлар қулоққа чалиниб турибди. Ҳатто, баъзи обуначиларимиз мурожаат қилиб туришибди.

Баъзилар бу кун аёллар паранжиларидан воз кечишганликларини нишонлашади дейишмоқда.
Асло ундай эмас...
Авваламбор, бу байрам тарихига назар ташлар эканмиз, ҳеч қандай паранжига эмас, ўтган асрнинг бошларида АҚШ аёлларининг меҳнат қонунчилиги борасидаги ҳаракатларига бориб тақалади.

Албатта, динни чуқур билмаслигимиз ҳар доим оёғимизга кишан бўлиб келган. Камига мана шу саёз билимимиз билан ҳар нарсани динга боғлашга ҳаракат қиламиз. Агар моҳиятан олиб қаралса, қиладиган ишларимиз ҳаромга етакламаса, нимага биз уни ҳаром дейишимиз керак?

Албатта, бу кунда баъзи ташкилотларда байрамлар ташкил этилиши, эркагу аёл бир даврада ўтириб, сархуш ва шаҳват назари билан давраларда ўйнаши жуда хунук манзара. Бироқ, бу фурсатдан ўз удумимиз бўйича фойдаланиб, аҳли аёлига яхши кайфият улашиш, онасининг дуосини олишни ният қилганлар асло кам бўлмайди.

Зеро, Пайғамбаримизнинг ҳузурларида мусулмонларнинг энг ҳурматлиси аёлларга яхши муносабатда бўлганлардир!

Сиз қандай фикрдасиз?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👎17👏8