ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
8.24K photos
14.7K videos
14 files
36.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Audio
SAODAT ASRI
«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
📚 1-китоб

🎙 1 қисм
Каба йиқиладими
Audio
SAODAT ASRI
🎙 2-қисм
Каба йиқиладими
Audio
SAODAT ASRI
🎙 3-қисм
Каба йиқиладими
Audio
SAODAT ASRI
🎙 4-қисм
Пайғамбарнинг туғилиши
Audio
SAODAT ASRI
🎙 5-қисм
Бани саъд юртида



Telegram.me/ibratli
 -Асл ибрат макони
👍85👏12😱4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 РАМАЗОНИЙ ЖУМА
МУБОРАК БЎЛСИН !

Бугун:
- Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашиб, бу кунлар улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍19👏3
🕌Мусулмонликни даво қилган ҳар бир киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек таниши зарур!

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 633-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни Мадинада 63 ёшда вафот этганлар
99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак.

1-Муҳаммад
2-Мустафо
3-Маҳмуд
4-Aҳмад.

Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган.
Расулуллоҳ аёлларининг исмлари:

1-Хадича бинти Ҳувайлит
2-Савдо бинти Зама
3-Оиша бинти Абу Бакр
4-Ҳафса бинти Умар
5-Зайнаб бинти Ҳузайма
6-Умму Салама бинти Абу Умайя
7-Зайнаб бинти Жахш
8-Жувайриа бинти Ҳорис
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён
10-Сафия бинти Ҳуяй
11-Маймуна бинти Ҳорис

12-(чўри)Мориа Қибтия
13-(чўри)Райҳона

Пайғамбаримизнинг оталарининг исми Aбдуллоҳ.
Оналарининг исми Омина. Додаларининг исми Aбдулмутталиб (Шайба )

9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1-Aбу толиб (мушрик бўлган)
2-Ҳамза (мўмин бўлган)
3-Aббос (мўмин бўлган)
4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган).

6 та аммалари бўлган:
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Aрво
4- Баррa
5- Отика
6- Умайма

Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми:
1- Умму кулсум
2- Руқайя
3- Зайнаб
4- Фотима
Ўғилларининг исми:
1-Қосим
2-Aбдуллоҳ
3-Иброҳим
фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.

Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар:
1-Aбу Бакр Сиддиқ
2-Умар ибн Ҳаттоб
3-Усмон ибн Аффон
4-Aли ибн абу Толиб
5-Aбдураҳмон ибн Авф
6-Зубайр ибн Аввом
7-Талҳатул Убайдуллоҳ
8-Саад ибн аби Ваққос
9-Aбу убайда ибн Жарроҳ
10-Саид ибн Зайд.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢12👏7👎1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОЛАМГА НУР ПАЙҒАМБАР

🎙 Муҳаммад қори &
"Жаннат булбуллари" груҳи


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢14👏6👎1
​​#ШЕЪРИЯТ

ЎЙЛАСАМ..!

Гуноҳлар занжирин уздирар недир,
Иймонимни кўкка ўстирар недир,
Бирдан юрагимни қиздирар недир,
Росулуллоҳ, сизни ўйласам...ﷺ


Ёнимда бўлсангиз эди ростдан ҳам,
Қоларди юзимга қайтолмасдан ғам.
Қанийди, ўзимга қайтолмасдан ҳам,
Росулуллоҳ, сизни ўйласам...ﷺ


Қуръонга бойланиб яшагим келар,
Намозга шайланиб яшагим келар,
Бир умр ўйланиб яшагим келар,
Росулуллоҳ, сизни ўйласам...ﷺ


Мустақийм


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢36👍14👏7👎2😱1
«Машааллоҳ», «Иншааллоҳ», «Субҳаналлоҳ»...

Бу сўзларнинг маъносини биламизми?

Келинг, уларнинг маъноси билан танишамиз.

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» – ҳар бир яхши ишни шу сўзлар билан бошлаймиз.
Маъноси: «Меҳрибон, раҳмли Аллоҳнинг исми билан».

«Субҳаналлоҳ» – ажабланиш, ҳайрат ифодаси.
Маъноси: «Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир».

«Аллоҳу акбар» – Аллоҳ буюкдир.

«Машааллоҳ» – завқланиш, қойил қолиш ифодаси.
Бир яхши нарсани кўрганда кўзингиз тегмаслиги учун ҳам «Машааллоҳ», дейиш керак.
Маъноси: «Аллоҳнинг иродаси», «Аллоҳнинг хоҳлагани».

«Алҳамдулиллаҳ» – Аллоҳ таолонинг неъматларига шукрона айтганда, ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, «Ишлар қалай?», «Соғлиғинг яхшими?» каби саволларга жавоб берилганда шукр келтириш.
Маъноси: «Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!»

Акса урганда ҳам «Алҳамдулиллаҳ», дейиш керак. Буни эшитган одам «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сизга раҳм қилсин) деб жавоб қайтариши керак. Акса урган одам эса бунга жавобан: «Яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин), дейди.

«Астағфируллоҳ» – «Аллоҳ мени кечирсин», «Аллоҳдан мағфират сўрайман».

«Иншааллоҳ» – энди бўладиган, қилинмоқчи бўлган ишни Аллоҳ таолонинг иродасига боғлаш.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳласа» («Худо хоҳласа»).

Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

Жазаакумуллоҳу хойрон – Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Ва ийякум – Сизга ҳам.

Баарокаллоҳ – Аллоҳ сизга баракот берсин.

Тақоббалаллоҳ – Аллоҳ қабул қилсин.

Иннаа лиллааҳи ва инаа илайҳи рожиъуун – Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз Унинг ҳузурига қайтамиз.

Наъуузубиллааҳ – Аллоҳ асрасин.

Таваккалту ъалаллоҳ – Аллоҳга таваккул.

Рўза – бир нарсадан ўзини тийиш. Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийиш.

Таровиҳ – роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. Мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади.

Лайлатул Қадр – «Қадр кечаси». Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси «қадр», яъни қадри улуғ, иккинчиси «қадар», яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланадиган кечадир.

Фитр садақаси – Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан бериладиган садақа.

Фидя – луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади.

Соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зотга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин (анбиёларнинг, одатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмлари келганда айтиладиган салавот)

Алайҳиссалом – у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин (пайғамбарларга нисбатан айтилади)

Розияллоҳу анҳу – Аллоҳ ундан рози бўлсин (саҳобаи икромларга нисбатан айтилади)

Роҳматуллоҳи алайҳ – унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)

Роҳимаҳуллоҳ – Аллоҳ унга раҳм қилсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)

Ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ уни ҳифзу ҳимоясида сақласин (одатда мўътабар инсонларга ҳаётлигида айтилади)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢7😱1
Дуони фақат Аллоҳдан бирор нарса сўраш деб билманг.

Дуо —
Астағфируллаҳ дея афв сўрашни;
Алҳамдулиллаҳ дея севинчни,
СубҳанАллоҳ дея ҳайронликни;
Инна лиллаҳ дея қайғуни;
ИншааАллоҳ дея умидни;
Аллоҳу Акбар дея ҳайратни билдирмоқликдир дуо.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😢8
​​ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

❗️Сиз ҳам буни тарқатиб, бошқа кишиларнинг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52👏2😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📖  ИСТИҒФОРЛАР

Истиғфор айт!  Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👎1
​​
Икки насроний - Дэвид ва Майкл - саҳрода адашиб қолибди. Очлик ва ташналикдан ўлай деганда бирдан узоқда масжид кўринибди.

- Дэвид: «Майкл, кел ўзимизни мусулмонга соламиз, шунда улар бизга таом ва ичимлик беришади, акс ҳолда, очлик ва ташналикдан ҳалок бўламиз»,

«Менинг исмим Аҳмад бўлади, сенчи, ким бўласан?».

- Майкл: «мен ростини айтиб қўя қоламан».

Масжидга етиб боришгач имом уларни илиқлик билан кутиб олди ва исмларини сўради.

- Дэвид: «менинг исмим Аҳмад».
- Майкл: «меники Майкл».

- Имом ёрдамчиларига: «илтимос, Майклга таом ва сув келтиринг», дея: Дэвидга ўгирилиб:

«Биродар Аҳмад, Рамазон муборак!» деган экан.

Малик


Ёлғон сўзлаган ниятига етмас...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁЛҒОН  ГАПИРМАНГ...

🎙Нуриддин домла

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37
Бирор инсонга...

Бирор инсонга фойданг тегмаса, ҳеч бўлмаса зараринг ҳам тегмасин!

Бирор инсонни хурсанд қилолмасанг, ҳеч бўлмаса хафа ҳам қилма!

Бирор инсон ҳақида яхши сўз айтолмасанг, ҳеч бўлмаса ёмон сўз ҳам айтма!

Бировнинг ютуғидан хурсанд бўлолмасанг, ҳеч бўлмаса ҳасад ҳам қилма!

«Ўзингни тузат» саҳифасидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аудиокитоб
ХАЛОЛ ЛУҚМА


1-қисм

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏6😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалб тўрида иймон порласин
Мусулмон ахлини Аллоҳ асрасин
Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин
Рамазон тонги муборак бўлсин!


Рамазон ойининг яна бир тонгини қарши олмоқдамиз, Алҳамдулиллаҳ!  Аллох рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин!

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!


Аллоҳ ушбу ойни барчамиз учун хайр-баракотли қилсин, ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.
Қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик ва амалларимизга қабулият, рўза ва ибодатларимизга комиллик ато этсин!

Янги кунга Бисмиллаҳ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдонларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Рамазоннинг 3–куни муборак бўлсин. Тутган рўза ва ибодатларингиз даргоҳида қабул бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57