ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
8.24K photos
14.7K videos
14 files
36.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хикмат
БИЗНИ УНУТҒОННИ
УНУТМОҚ КЕРАК...


Заҳириддин Муҳаммад Бобур


❗️ Бугун 14-феврал шох ва шоир бобомиз Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд топган кун (1483 - 1530)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗЛАРНИ  МЕН  ЯХШИ  КЎРАМАН!

Эй, ҳиммати булоқ инсоним,
Тоғдек дўстим, гулдек жононим.
Қалб боғида бўлинг меҳмоним,
Сизларни мен яхши кўраман.

Умр акси - баҳор дўлида,
Сузар толеъ тақдир кўлида.
Қадрдоним, Аллоҳ йўлида
Сизларни мен яхши кўраман.

Бахт ирмоғи инар тилакдан,
Нажот боғи унар билакдан,
Эй, чин мўмин дўст, чин юракдан
Сизларни мен яхши кўраман.

Ўзимга не тутгайман наво,
Ҳоҳ боқий тож, ҳоҳ фоний ҳаво,
Қаддингизга кўргайман раво,
Сизларни мен яхши кўраман.

Эй, кўкси нур, қалби қуёшим,
Қадри само, меҳри талошим,
Бирингиз кўз, бирингиз қошим,
Сизларни мен яхши кўраман.

Мен маҳзун куз, мамнун баҳорман,
Шўх қизғалдоқ унган наҳорман,
Бахтингиздан чин бахтиёрман,
Сизларни мен яхши кўраман.

Дил қуши эл ишқида воиз
Дарди жўшиб, куйласа жоиз.
Сиз яхшисиз, балки шу боис,
Сизларни мен яхши кўраман.

Сиз дардимга табиб, мардонам
Саодатга ҳабиб, остонам,
Озорим ҳам бахт билган онам,
Сизларни мен яхши кўраман


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏11
​​​​​​Бугун — 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

1. Бобурнинг отасиУмаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онасиҚутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.

2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади.

3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).

4. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган.

5. Бобурнинг Ҳумоюн, Комрон, Аскарий, Ҳиндол ва Гулбаданбегим исмли фарзандлари Кобулда туғилган.

6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг 100 минг кишилик қўшинини 12 минглик аскари билан тор-мор қилади ҳамда Деҳлини эгаллайди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи йирик ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини ўзига бўйсундиради.

7. Бобурнинг «Мубаййин» асари маснавий тарзида ёзилган бўлиб, Ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган.

8. "Бобурнома" воқеалари Андижон, Самарқанд, Хўжанд, Ҳиротдан бошлаб Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан бошлаб Ҳиндистонгача бўлган масофадаги деярли 50 йиллик воқеалар ҳаққоний ифода ва баҳосини топган.

9. Бир неча муддат олдин подшоликни Ҳумоюнга топширган Бобур 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган «Боғи Бобур»га қўйилди.

10. Бобур асос солган бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм сурган.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
👍44👎2😱2😢1
14 февраль нафақат Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни, бу яна расман халқаро китоб ҳадя қилиш байрами ҳам ҳисобланади ва бу байрам дуненинг 40дан ортиқ мамлакатида кенг нишонланади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👏8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ!

Машойихлардан бири ҳикоя қилади: "Бир куни шайхимга: "Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда ҳеч нарса қолмади", дедим".
Шунда устозим бир дона хурмо бериб: "Буни егин" деди ва бироздан сўнг менга: "хурмо еганинг учун катта бўлиб қолдингми?", деди.
Мен: "Йўқ", дедим.
Устозим: "Лекин бу хурмо сенинг баданингга сингиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларингга озуқага айланмокда", деди.
Шунда англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам онгимга сингиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар, ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан".


"Ҳикматлар чашмаси"дан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😱3
ЭЛЧИ

Одатда давлат бошлиқлари бошқа бир давлатга ташриф буюришидан аввал уларнинг элчилари боради. Элчилар мезбон давлат вакилларига давлат раҳбарининг қачон келиши, ташрифининг мақсади, муҳокама қилинадиган масалаларни маълум қилади. Элчиларга қилинган муомалага кўра давлат бошлиқларининг муомаласига баҳо берилади. 
Ойларнинг султони Рамазоннинг меҳмон бўлиб келишига саноқли кунлар қолди. Унинг элчиси шаъбон эса бизни оз фурсатда тарк этади. Рамазоннинг элчисини қандай қарши олдик?! Унга ўзи муносиб бўлган ҳурматни кўрсата олдикми, эҳтиром билан кузатишга тайёрмизми?! Ҳали ҳам фурсат бор. Шаъбонни муносиб кузатиб, рамазонни ёруғ юз билан кутиб олайлик, азизлар...
    Аллоҳ таоло барчамизни Рамазонга соғ-саломат, иймон бутунликда, эътиқод мусаффолигида, юзимизни ёруғ қилиб етказсин ва уни чиройли ўтказиб, ютуқлар билан чиқишимизга муваффақ қилсин!


"Рамазон соғинчи" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏9😱1
РАМАЗОНГА ТАЁРГАРЛИК

🎙Икром Шариф


Telegram.me/ibratli
Асл ибрат макони
👍40👏13😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢6👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Қадрдонларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧИРИНГ  МЕНИ

Ҳаётимга ҳамроҳ инсонлар,
Таниш- билиш,  дўст- у  ёронлар,
Ўтган бўлса яхши , ёмонлар ,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Ҳокимлик бир Яратганга хос,
Банда иши мўминлик халос ,
Дилдан сўрай, иқрорларим рост,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Ўткир тиғдан кескир баъзан тил,
Гоҳи билмай оғритдим кўнгил ,
Тавба ила ўтди яна йил,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Кечмишларим шу шеъримда жам,
Қалб кўзини ёшламасин ғам,
Авфингизга интиқман мен ҳам, ,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Келаётир ойларнинг шоҳи,
Кўринай дер Рамазон моҳи ,
Шу кунларга муштоғлик чоғи ,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Юрагингиз тўлдирсин ҳузур,
Биродарим тутгайсиз маъзур,
Мендан ўтган бўлса минг узр,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Борлиққа нур ингани замон ,
Етишдик деб бўлгандик шодон,
Кетмоққа шай энди Рамазон,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Сиз-у менда яна бир имкон,
Орзуйимиз Фирдавс-у,  Раййён,
Ниятига етсин ҳар инсон
Аллоҳ учун кечиринг мени

Хазонрезги


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏3👎1
​​🌙РАМАЗОН ЎЗИ НИМА?

Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ғунятут толибийн” да бир ажойиб нарсани ёзганлар.

Шайх ёзадиларки, “Рамазон” сўзидаги ҳар бир ҳарф бу ойдаги сифатни баён қилади:

“Рамазон” сўзидаги “ро” ҳарфи, бу “раҳмат” ойи дейди.

“Рамазон” сўзидаги “мим” ҳарфи, бу “мағфират” ойи дейди.

“Рамазон” сўзидаги “зод” ҳарфи, бу “жаннат зоминлиги (кафолати) берилган” ой дейди.

“Рамазон” сўзидаги “алиф” ҳарфи, бу  “унс ва улфат” (меҳрибонлик ва яқинлик) ойи  дейди.

“Рамазон” сўзидаги “нун” ҳарфи, бу “нуроният” ойи дейди.

Раҳмат истасангиз,
Мағфират истасангиз,
Жаннат зоминлиги (кафолати)ни истасангиз,
Унс ва улфат (меҳрибонлик ва яқинлик) истасангиз,
Нуроният истасангиз,

☝️У ҳолда Рамазон ойида кўп ибодат қилинг. Шунда Аллоҳнинг марҳамати насиб қилади.

“Тажаллиёту рамазонал-муборак”
китобидан. 34-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👎7😢5👏3😱3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХУШ КЕЛГИН,
ЭЙ РАМАЗОН
!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👏9😢7👎3😱3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тўлиқ

Албатта кўринг,
сизга ҳам илиндим.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍750😢358👏42👎20😱7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРИБДИ

​​– Бошимга бир иш тушиб, пулга муҳтож бўлиб қолдим, шунинг учун арзонга бервораман, бўлмаса, бу нархга сотмас эдим, - дейди у мўлтираб.
Сиз: «Йўқ, биродарим, буни сотманг. Мен эҳтиёжингизга яраша ёрдам берай, муаммоларингизни ҳал қилиб олинг», демайсиз - бунга ҳатто имконингиз бўлса ҳам.
- Фалончи мажбурликдан сотаётган экан, сув текинга олдим, - дейсиз мақтаниб. Бировнинг ҳожатини чиқардим деб ҳисоблайсиз.
Сизни эшитаётганлар ачинади. У одамнинг ҳолидан бехабар қолганига эмас, у одамнинг яхши бир молини сув текинга сотаётганидан бехабар қолганига ачинади. Ичида: «Эртароқ билганимда ўзим олардим-а», дейди.

Бу – ҳаётимизнинг энг оддий чизгиларидан бири - дину диёнатдан, одамгарчиликдан гапириб, катта кетишга ҳаққимиз йўқлигини эслатувчи бир чизги...

Дилфуза Камол


❗️Мухтожликдан сотилган нарсанинг баҳоси - олувчининг инсоф даражасини кўрсатади, саҳийроқ бўлаверинг,
Аллох кўриб турибди


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍162😢56👏5👎3
«БЕШ МУҲИМ ЎГИТ»

▪️Ҳаромдан сақлансанг инсонларнинг энг кўп ибодат қилгани бўласан.

▪️Аллоҳ таолонинг сенга берган қадарига рози бўлсанг бахтли инсон бўласан.

▪️Қўшнингга яхшилик қилсанг ҳақиқий мўмин бўласан.

▪️Ўзинг яхши кўрган нарсани бошқаларга раво кўрсанг ҳақиқий мусулмон бўласан.

▪️Кўп кулма.
Ҳаёт ўйин-кулгидан иборат деб ўйлама. Билиб қўй, ўйин-кулги қалбни ўлдиради.

(Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал)

«Ўксинма» китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢17👎3👏3
КЕЧИРИШ...

Биз орзулар қиламиз, олдимизга мақсадлар қўямиз. Лекин вақт ўтавергани сари орзуларимиз, ниятларимиз амалга ошмаслигидан ҳафа бўламиз.
Нима учун ?
Чунки бизни қалбимизда ғазаб алам, нафрат кечира олмаслик бор экан, биз мақсадимизга, ниятимизга етиша олмаймиз.
Кечира олмаслик қалбингизга тош каби оғир бўлиб йиғилиб ётаверади. Сиз қанчалик бировдан хафа бўлсангиз тошлар хам шунчалик кўпайиб, йиғилиб сизни қалбингизга оғирлик қилаверади.
Шу тариқа ишингиз, барака йўлингиз, омад ва бахт йўлингиз ёпилиб қолганини ўзингиз хам пайқамай қоласиз.
Қадрдоним, биз қалбимиздаги тошларни бартараф қилиб, қалбимизни тозалаб поклаб олишимиз учун юракдан кечиришимиз ва кечирим сўрашни билишимиз, ўрганишимиз керак!

Рамазонни пок қалб билан кутиб олиш хаммамизга насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87😢31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДЎСТ

Дўстимга смс ёздим:
- Дўстим, озгина моддиёт қийин бўлиб қолди. Шунга магазинингиздан бир муддатга уйга озиқ овқат маҳсулотлари олиб турсак бўладими?

Бир оздан кейин хат келди:
- Сотувчига тайинлаб қўйдим, борсангиз не керак бўлса бериб юборади, йўқ бўлса бошқа жойдан олишингиз учун пул ҳам беради. Рамазонга тўлиқ рўзғорлик қилиб олинг.  Бехабар қолибмиз, узримизни қабул этинг.

Бу мен... Бу сиз... Бу биз...
Рамазон яқин биродарлар.
..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126😢19👏16👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАНЛАШ ИМКОНИ ЎЗИНГИЗДА

Яхшилик қилиш қийинмас.
Бу учун бой бўлиш ҳам шартмас, бир озгина меҳр бўлса бас.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134😢25