#Алишер_Навоий
ДАВЛАТ АРБОБИ
Ўқув дарсликларида Алишер Навоий - «давлат арбоби, мутафаккир» дейилади-ю, лекин ҳазратнинг давлат арбобилик фаолиятлари ҳақида тузукроқ маълумотлар берилмайди.
Бу борада тарих манбааларига назар солишни таклиф этамиз.
Мир Алишер Навоий ҳақидаги тарихий манбаларда Ҳазрат ўз даромадлари ҳисобидан Ҳиротда «Ихлосия», «Шифоия», «Низомия» мадрасаларини, «Халосия» хонақоҳи ва яна бир қанча масжидларни; Марвда «Хисравия» мадрасасини қурдирганлари; Фаридуддин Аттор қабрига мақбара ўрнаттирганлари хақида маълумотлар келтирилган. У киши қурдирган тўғонларининг аниқ ҳисоби йўқлиги, халқ учун нақ 300та иншоот қурдириб берганлари, ҳаммаси ўз ҳисобларидан қурилган – эҳсон йиғилмаган, ғазнадан ўмарилмаган, пиар қилинмаган.
Тарихчи Хондамирнинг «Хулосат ул-ахбор» деган асари бор, ўқиб кўринг, Навоий ҳазратларининг зилзиладан шикастланган Ҳиротни қайта тиклаш ишларига ўз ҳисобларидан қанча маблағ сарфлаганларидан, қанча масжидни, қанча минора ва работларни таъмирлаб берганларидан хабардор бўласиз.
Навоий ҳазратларининг халққа жабр бўлмасин дея, бутун бошли Ҳирот аҳлига солинган солиқни бир неча бор ўз ҳисобларидан тўлаб берганларига бир эмас, бир нечта тарихчилар ўз асарлари орқали гувоҳлик беришади.
Манбаларга кўра, мадрасаларнинг нақ 12 минг нафар талабаси тўлиқ Навоий ҳазратнинг таъминотларида бўлган, яъни у зот бу талабаларнинг мавсумий кийим-кечагидан тортиб, ўқув қуролларию озиқ-овқатига қадар ўз зиммаларига олганлар.
Яна шу тарихчимизнинг ёзишича, Навоий ҳазратлари ҳар йил бошида минг нафар камбағалга бошдан оёқ сарпо ҳадя этишни одатга айлантирганлар.
Бошқа манбаларда қайд этилишича, ҳазрат Навоий Халосия хонақоҳида ҳар куни мингдан ортиқ фақирлар учун овқат пиширтириб тарқаттирар эканлар. Машҳад шаҳридаги Имом Ризо боғида Дор-ул-ҳуффо номли иморат барпо қилдириб, у ерда ҳам ҳар куни камбағаллар, муҳтожлар, касалмандлар, етим-есирларга уч маҳал овқат тарқаттирган эканлар. Маълумотларга кўра, Дор-ул-ҳуффода ҳар куни мингга яқин фақирнинг қорни тўяр экан.
Навоий ҳазратларининг саховатлари шу билан тугамайди. У зотнинг ўзлари қурдирган иншоотларда ишлаган усталарни; ўзларига қарашли ерларда, дўконларда, боғларда ишлаган одамларни қандай рағбатлантирганларини, мукофотлаганларини ёзаман десангиз, бир китоб бўлади. Тасаввур учун тарихчиларнинг биттагина таърифи кифоя: «Мир Алишер ҳазратлари у ишчиларни шу қадар иззатлар эдиларки, бундай иззатга давлат арбоблари ҳам мушарраф бўлмаган...»
Бутун бир тарихимизда ўзининг умрини, иқтидорини ва бор мол-мулкини илм-фан тараққиёти йўлида, эл ободлиги йўлида, юрт равнақи йўлида сарф этган бошқа бир арбобни топмайсиз.
Ҳусайн Бойқаро салтанатини неча марталаб ўз дипломатик оқилона тадбирлари билан шармандаликлардан, таназзуллардан сақлаб қолган ҳам ҳазрат Навоий эдилар.
Мир Алишер Навоий ҳақидаги манбалардан.
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...

👍52👏11👎2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«НАВОИЙНИНГ ОНАСИ»
✍ Ўлмасбек Самарқандий.
🎤 Мурод Ражабов.
📖 Навоийнинг онасин излаб,
Минг олимнинг сочи оқарди.
На сийратин, на исмин топмай
Мозий узра ҳайрон боқарди.
Беш асрки, ишқ билиб, гуё,
Нишонсиз зот сийратин ўпар,
Ҳамон жавоб излайди дунё,
Ким эди у, мушфиқ - муштипар?
Бир сўз йўқдир, тахминдан бўлак,
Энди қалбнинг амрига кўнгил:
Навоийнинг Ватани - юрак,
Навоийнинг онаси - кўнгил!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍53👏6😱1
#5_факт
АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ ҲАҚИДА
ЯНА 5 ФАКТ
1️⃣ Aлишер Навоий ижодкор зиёлилар оиласида туғилган. Боболари Aбу Саид шоир, Муҳаммад Aли эса мусиқачи ва хаттот сифатида танилган.
2️⃣ Шоир "Навоий" тахаллусини "куй" сўзидан эмас, "баҳра" сўзидан олган. Бу ҳақда ўзи шундай деган:
Даҳр боғида бўлиб комим раво,
Комронлар топди назмимдин наво.
3️⃣ Алломанинг ҳар бир фаолияти Қуръони карим ояти карималарида қайд этилган фикрлар билан мос келади.
4️⃣ Aлишер Навоий туркий, форсий тилларидан ташқари, чиғатой лисонида ҳам ижод қилган. Усмонлилар олимлари чиғатой тилини “Навоий тили” деб атаган. Чиғатой тилининг машҳур усмонли луғати ҳам шоир асарлари асосида тузилган.
5️⃣ 2009 йилда Меркурийдаги кратер Aлишер Навоий шарафига номланган. Шунингдек, Москва, Боку, Шанхай, Токио, Ўш каби шаҳарларда шоир шарафига ёдгорлик-хайкаллари ўрнатилган ва бу Вашингтонда ҳам режалаштирилган.

👍39👏3😢3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчани соғ-омон етказсин!
Хайрли тун, Азизлар!
Аллоҳга омонатсиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Хайрли тун, Азизлар!
Аллоҳга омонатсиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Омонмисиз, Азизлар!
Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...
Барчангизга бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфират ва тугамайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Роббим Сизларни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!

👍42😢4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37😱5👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун
Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.
Чунки кунингиз - кўзингиз билан кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан хис қилганингиздек ўтади.
Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

👍27👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбиясида ушбу тавсияларга риоя қилинг:
🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур айтишни унутманг.
🔹 Болангизни нутқи гўзал бўлишини истасангиз, ўзингиз сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг.
🔹 Болангиз етук ва омадли шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур айтишни унутманг.
🔹 Болангизни нутқи гўзал бўлишини истасангиз, ўзингиз сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг.
🔹 Болангиз етук ва омадли шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👏20😢17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РИЗҚ ҲАҚИДА
Йиғилган ва қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, балки ундан фойдаланилган қисмигина ризқ ҳисобланади.
Чунки, гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин уни сарфламайсан ва ундан фойдаланмайсан.
Демак, бу сенинг ризқинг эмас, аксинча у бошқанинг ризқидир.
Сен эса уни то соҳибига етиб боргунича сарфламасдан қўриқлаб борувчи қоровул бўласан халос.
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...

👍61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаётингиздаги хатолар, афсус қилиш учун эмас, тўғри хулоса чиқариб ва тажриба тўплаб комилликка етишиш учун берилган Аллохнинг инъомидир.
• • •
Ўтмишни ўзгартира олмаймиз, Лекин келажагимизни яхшилаш учун бугунги ҳозиримизни ўзгартиришга қодирмиз!
• • •
Ҳеч қайси ёрдам давомий бўлмайди. Шунинг учун, инсон қиладиган ишида ўзга инсонга суянмаслиги, бандасининг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
• • •
Ўтмишни ўзгартира олмаймиз, Лекин келажагимизни яхшилаш учун бугунги ҳозиримизни ўзгартиришга қодирмиз!
• • •
Ҳеч қайси ёрдам давомий бўлмайди. Шунинг учун, инсон қиладиган ишида ўзга инсонга суянмаслиги, бандасининг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НЕГА ҚАЙҒУРЯПСАН..?!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН ?
– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.
– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.
– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.
– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.
– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!
- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.
- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇

👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон тонгга тун
орқали етиб боради...
Аллоҳ ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.
Аллоҳга омонатсиз,
яхши дам олинг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!
Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Сизу бизга ушбу тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдларимиз бўлсин!
Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!
Аллоҳ, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, халол топганига барака ато қилсин!
Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...

👍44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28👏8👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Бугун 11 - феврал -
Халқаро холажонлар куни!
Онамга ўхшаган нурли юзлигим,
Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим,
Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим,
Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон,
Жонингиз омон бўлсин, жоним холажон!
Байрамингиз муборак
бўлсин, Азиз холажонлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Холажонларга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Халқаро холажонлар куни!
Онамга ўхшаган нурли юзлигим,
Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим,
Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим,
Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон,
Жонингиз омон бўлсин, жоним холажон!
Байрамингиз муборак
бўлсин, Азиз холажонлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Холажонларга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏4
ТИРНОҚ
Омон Насиба билан турмуш қурди. Уларга ҳамма ҳавас қилди. Ҳусни билан ойни уялтирадиган Насиба катта хонадоннинг тўнғич фарзандига тушган эди. У тиним билмади, қайнона-қайнотасининг хизматини қилди. Нима юмуш бўлса, ортиғи билан бажарди. Ҳамма унинг чаққону эпчиллигини мақтар, келини ё қизига Насибани мисол қилиб кўрсатарди. Йиллар ўтди. Худо уларга ҳамма нарсани берди, фақат фарзанд бермади. Эр-хотин ўн йил, ўн беш йил кутди, аммо фарзанд бўлмади.
Омон Насибани жондай севар, Насиба ҳам шундай эди. Улар бир-биридан ажрашишни, айро яшашни тасаввур ҳам қилишолмасди. Бир куни Омон қўшнисининг тўйида “ёрилди”. Суннат тўй бўлаётган хонадонда базм охирлаб қолган, лекин даврадаги ҳофизни ҳеч ким қўйиб юборгиси келмас, пул қистиришар, ҳамма ўзи яхши кўрган қўшиқни унга айттирарди. Омон ҳам келиб пул қистирди ва бир қўшиқни сўради. Шунда қишлоқдоши Рамизбой уни силтаб ташлади:
— Қўшиқ эшитиш учун эркак бўлиш керак, — деди у микрофонни қўлига олиб. — Эркак бўлиш учун эса фарзанд кўриш керак...
Ундан кейинги воқеалар сониялар ичида рўй берди. Омон Рамизга қараб нимадир отди, тўполон бошланди. У бўлди, бу бўлди, бутун қишлоқ Рамизни ёмон кўриб қолди. Чунки у била туриб кўнгилга пичоқ қадаган эди.
Омон ожиз қолди, ерга чўккалаб, бағрига муштлаб йиғлади. Оғир-босиқ, ҳеч қачон биров билан тортишмаган, қўли кўксида бўлган одамнинг бу ҳолати ҳаммага таъсир қилди. Кимдир уни юпатди, яна кимдир бепарво бўлишга чақирди. Аммо у тўйхонанинг ўртасига чўк тушиб йиғлайверди, йиғлайверди.
Бу воқеа Насибанинг қулоғига етиб борди. Эрини асло афтодаҳол кўрмаган Насиба шу кундан “ўзгарди”. Ўзини атай ёмон кўрсатишга ўтди. Эри иш буюрса тескарисини қилди, ҳеч кимга хизмат қилмай қўйди. Мусичадек беозор хотинининг бу қилиғидан хуноб бўлган, одамларнинг гап сўзлари суяк суягига етиб борган Омон охири у билан ажрашди. Йил ўтмай Насиба ҳам, Омон ҳам янгитдан оила қуришди.
Севги муҳаббат йўқ нарса, бўлмаган гап деганларга чин севгининг нима эканлигини Насиба кўрсатиб қўйди. У Омоннинг хотини роддомга тушганда биринчи бўлиб кўргани борди. Жувон то туққунча бошида турди, ёнидан жилмади. Ўғил туққанда эса йиғлайверди, йиғлайверди. Бу йиғи Омоннинг ҳуу бир пайтлар тўйдаги йиғисини эслатди. Бу йиғиларни эшитган Аллоҳ уларни охири фарзанд бахти билан сийлади.
ҲОЗИР НАСИБАНИНГ ҲАМ, ОМОННИНГ ҲАМ БИР ЭТАК БОЛАЛАРИ БОР.
Чин севги шундай бўлади: ёнингдаги ёрни бахтли қилиш учун баъзан ҳамма нарсадан воз кечишга тўғри келади. Насиба ҳам кўз очиб кўрган ёри Омон учун муҳаббатидан кечди. Тили билан юрадиган одамларга ибрат бўлди, ўзи ҳам бошқа бир тирноққа зор инсоннинг уйини обод қилди. Насибанинг иккинчи эри Тоҳир ҳам мард чиқди. Омонни ўйлаб, ҳаётини ўзгартирган Насибани тушунди.
Қаранг, қандай одамлар бор-а, дунёда?!
Мақсуд Жонихонов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

👍92😢35👏13👎1
Аёл киши жамиятни иншо қиладиган борлиқдир. Аёл киши ўзига берилган биринчи вазифани, яъни оналик вазифасини тўлиқ ва тўғри адо қилганидагина жаннат уларнинг оёқлари остига ёйилади.
Диққат қилинг!
Жаннат аёлларнинг эмас, ОНАларнинг оёқлари остидадир.
Доктор Абу Бакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Диққат қилинг!
Жаннат аёлларнинг эмас, ОНАларнинг оёқлари остидадир.
Доктор Абу Бакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏4👎3
Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан,- деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман!- дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўлсан!”
Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?
Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, - дедилар.
Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.
Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!

😢88👍34👏12👎2
ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ.
1. Тану вужудингиз билан ота-она хизматида ҳозиру нозир туринг.
2. Гуноҳ бўлмайдиган ишга буюришса, буйруқларини шу заҳоти сўзсиз бажо келтиринг.
3. Ҳатто ҳажга ёки илм излаб кетаётган бўлсангиз ҳам уларнинг розилигисиз сафарга чиқманг.
4. Бирор ишни бажаришдан қайтаришса (агар бу қайтиш гуноҳ бўлмаса) дарров қайтинг.
5. Уларни кўрганда ўрнингиздан туринг ва ўлтирганларидан кейингина ўлтиринг.
6. Ота-она билан кўчада кетаётганда олдинга ўтиб кетмай бир қадам орқада юринг.(Фақат лой, музгарчиликда ёки қўриқлаш маъносида олдинда ёки ёнда юришга ижозат берилади).
7. Уларнинг номларини айтиб чақирманг, ҳазил-мазаҳ қилманг.
8. Улар ҳузурида қовоқ солманг, ҳўмрайиб қараманг.
9. Чақиришса «лаббай» деб ҳузурларига тез етиб боринг.
10. Улар хизматида бўлганда иш буюришса эринчоқлик билан малол кўрманг.
Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг «раҳимдиллик юзасидан ота онангга камтарлик қанотингни қоқиб тур», мазмунидаги сўзини Ҳишомнинг отаси Урват ибн аз-Зубайр розияллоҳу анҳу: «ота-онанг нимани истаса, ўшани ижро қилишдан имтино қилма», деб тафсир қилган эдилар.
❗️Ҳикмат
Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир. Уларни рози қилсангиз, Аллоҳ ҳам сизга ажр - мукофотини зиёда қилади.

👍64😢7😱4