ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
8.24K photos
14.7K videos
14 files
36.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.

«Ҳа» , деди у.

«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:

«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢32👏8👎1
​​#Биласизми

ЖУМА  КУНИНИНГ  6 - СИРИ

Жума
– ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

1️⃣. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).  

3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар.

6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

М. Зуфарова тайёрлади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА - МУБОРАК КУН!

Бир дарвешга «Хайрли Жумалар» дейишибди.
У эса «Жума шундоқ ҳам хайрли» дебди.
Кейин «Жума муборак» дейишибди.
У эса «Жума шундоқ ҳам муборак кун» дебди.
Унда нима дейлик, сен айт деб сўрашибди.
У «Жуманинг хайри ва барокати сенга бўлсин» денг, деган экан.

Жуманинг хайри ва баракаси сизга бўлсин, диндошим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏3👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25
Уч нарса балони даф қилади:

1. Дуо:

قُلْ مَا يَعۡبَؤُاْ بِكُمۡ رَبِّي لَوۡلَا دُعَآؤُكُمۡۖ

«Айтинг, эй Пайғамбар: Агар дуоларингиз бўлмаса эди, Раббим сизларни бепарво ташлаб қўйган бўлар эди» (Фурқон, 77).

2. Неъматларга шукр қилиш:

لَئِن شَكَرۡتُمۡ لَأَزِيدَنَّكُمۡۖ

«Қасамки, агар неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта уларни янада зиёда қиламан» (Иброҳим, 7).

З. Заифларга ёрдам бериш:

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга фақат заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади».

Шайх Абдулазиз Тарифи


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢6👏1
​​​​ЯХШИЛИК  ҚИЛИНГ...

Аллоҳ таоло: "Фақирларни тўйдиринг" дейди.
Биз: "Фақирларга Ўзинг ризқ ато қил", деб дуо қиламиз.

"Етимларга қаранг" дейди,
Биз: "Етимларни Ўзинг асра", деб дуо қиламиз.

У: "Мухтожларга марҳамат қилинг" дейди.
Биз: "Мухтожларни Ўзинг беҳожат қил", дея дуо қиламиз...

Биз шундай бандамиз: Аллоҳ бизга буюрганини, ўзига ҳавола қилаверамиз...


P.S.: Албатта, дуодан кучли восита йўқ. Бироқ, ҳаракат қилишимиз хам керак...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122👏23😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУРЪОНдан бир харф ўқиса унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.

☝️Ким бир етимни ўз қармоғига олса ЖАННАТДА "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга" ҳамроҳ бўлади.

☝️Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса унга 1000 ҳасанот ёзилади, ёки 1000 ёмонлик ўчирилади.

☝️Ким "КАХФ" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа дажжол фитнасидан омонда бўлади.

☝️Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса Аллоҳ унга ўн саловот айтади.

☝️Ким фарз НАМОЗидан сўнг "оятал-курси"ни ўқиса уни жаннатга киришидан фақатгина ўлим тўсиб туради.

☝️Ким қариндош-уруғликни боғласа унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.

☝️Ким биродарига ғайбан дуо қилса бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин деб қайтаради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏2👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗАНДНИ БОШҚАГА
БЕРИШ ГУНОҲМИ?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
#Мулоҳаза
Бир қарасанг хурсанд, бир қарасанг қайғулимиз.
Бир қарасанг, Яратганга муҳаббатли, бир қарасанг қадарнинг ҳукмига шубҳамиздан андишадамиз...

Тинимсиз ранги ўзгарадиган кўнглимизнинг тутуруғи йўқ. Ҳар доим хайрни, умид, севги, сабр ва шукрни ҳис қилиб урадиган юракли бўлиш меҳнат ва дуо талаб қилади, роббимиз Раҳимдан ёрдам сўрашни тақозо қилади. Шунинг учун "Эй, Роббим, қалбимни диним узра собит қилгин!" дея мудом дуода бўлмоғимиз лозим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор... Боши қийин ва қайғули кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир...

Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

Хайрли тун, қадрдон!
Яхши дам олинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Шанба тонгги барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шукр қилинг...

Ҳаётда ҳамма нарса ҳам сиз истагандек бўлмаслиги мумкин.

Орзулар кечикиши мумкин, қийинчиликлар йўлингизга чиқиши мумкин.

Аммо…
Соғ тан билан уйғонганингиз — неъмат.
Оила аъзоларингиз саломатлиги — неъмат.
Бир луқма ризқ, бир қадаҳ сув ҳам неъмат.

Хотиржам янги кунни қаршилаябсиз.... Бу ҳам неъмат...

Шукр қилган инсоннинг қалбида сокинлик, юрагида қаъноат, ҳаётида барака бўлади.

Борини қадрлайлик, йўғига исён қилмайлик, фақат дуо ила Аллоҳнинг хукмига қўяйлик...

💐 Кун хайрли бўлсин,
Азизлар
!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😢9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шукр айтиб, ҳам уйини гўзал тутиб, ҳам ризқини топишни уддалаган аёлларни кўрсангиз — ма шаа Аллоҳ дейиш керак.

Кимдир: «Бу ҳам ишми?» дейиши мумкин...
Кимнингдир эса энсаси қотиб: «Зарил кептими?» дейиши мумкин...

Аммо билинг: ҳар кимнинг жасорати ҳам, қуввати ҳам, нияти ҳам бир хил эмас.

Ният гўзал бўлса, гўзал амалга айланади...


Аслида уйни бошқариб, фарзанд тарбиялаб, юрганда ҳам ризқ топиб, барчасини шукр билан уддалаган аёл — у ҳақиқий қаҳрамон.

Уйга файз киритади.

Ризққа барака олиб киради.

Дуо билан яшайди.

Шундай аёллар борлиги учун жамиятда барака бор.
Шунинг учун уларни кўрганда эътироз қилмасдан, Ма шаа Аллоҳ! деб— энг гўзал дуо билан сийлаш керак;

Роббим сизни икки дунё саодати билан сийласин, Азизларим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84👏15👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукр_қилинг

Ёдингизда бўлсин:

Бугунги ҳаётингизнинг ҳар лаҳзаси минг шукрга муносибдир.


ХАЙРЛИ  КУН  АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82👏12😢2
Кафега бир аёл 7 ёшли қизчаси билан кириб битта копучино ва битта булочка буюртма берди. Буюртмаси келтирилгач, қизчасига кофени устидаги юракчани бузиб қўймасликни тайинлаб, қизини кофе ичаётгандек қилиб расмини олди.
Кейин бошқа столга ўтишди, қизига булочкани тишлаб қўймаслигини айтиб, булочкани тишлаётганини расмини олди. Бу хол тўртта столда ҳар ҳил расмга олгунича 40 дақиқа давом этди. Бу вақт ичида на кофе ичилди на булочка ейилди.
Сўнг совиб қолган кофени қизни онаси шириллатиб ичиб, қизига "булочкани уйда уканг билан бўлишиб ейсан" деб сумкасига солиб чиқиб кетишди. Одамлар "Инстаграмда бу фотоларни кўриб қизчага роса ҳавас қилишса ажабмас"

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢37👍9👎6😱5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу онанинг тарбияси эса тахсинга лойқ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98👏6👎1
​​БАЪЗАН...

Баъзан ҳаёт ташвишлари юки ортганда ўзимизни бошқаролмай фарзандимизга заҳар пуркаймиз: "Сенларни деб туну кун итдай ишлайман!..", "Сенларни деб қишнинг совуғи, ёзнинг жазирамасида тинмай меҳнат қиламан!..", "Сенларни деб шу одамга (отангга) чидаб келяпман... ", "Сенларни деб... "

Бу "сенларни деб..." билан бошлайдиган жумлани узоқ давом эттириш мумкин. Шу пайтда юзимизга мунғайибгина, айбдорона тикилиб турган гўдагимизнинг юрагида умрбод  қолиб кетадиган яралар очаётганимизни билмаймиз. Тағин ўзимизни оқлаймиз: "Тўғри-да, шуларни деб!.."
Барака топкур, уни деб, буни деб эмас, ўзимиз учун, ўз нафсимиз учун ишлаяпмиз, югуряпмиз, машаққатларни елкага устма уст ортмоқлаб оляпмиз. Фарзандингиз бўлмаганида осмондан чалпак ёғилишини кутиб, қўл қовуштириб ўтирармидингиз?! Йўқ, албатта! Болаларингиз бўлмаганида ҳам ишлардингиз, меҳнат қилардингиз, шу турмуш ўртоғингизга тоқат қилиб яшайверардингиз. Ўз нафси учун ўзини ўтдан чўққа уриб, елкасига ортмоқлаб олган юки оғирлик қилганида болаларига миннат-маломат қиладиганлар, кексалик чоғларини кўз олдиларига келтирсинлар. Бугун кекса ота-онасига: "Мана, ош-овқатингиз вақтида, бир қадам жойга пиёда бормасангиз, Умраларга юбориб қўйган бўлсам, яна нима қил дейсиз!?" деб иддао қилаётган фарзанд, гўдаклигида "Сенларни деб!.." деган миннат  билан бошланадиган дағдағалардан мажруҳ бўлган киши.
Дунё деворига нима отсак, ўзимизга қайтади, қурбоним. Фарзандларимизни меҳр, вафо ва фидоийлик билан шундай тарбиялаб етиштирайликки, уларнинг ўзи "Аллоҳ рози бўлсин, ота-онамдан, бизларни деб..." дея бошланадиган эътирофларга кўмиб ташласин бизни...!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30😢17
​​Ҳали сўраламиз...

Барчасидан сўраламиз...

Бекорчи ўтган вақтдан, неъматлардан...

Шукр қилганларимиздан, қилмаганларимиздан...

Ранжиган, ранжитган кўнгилларимиздан...

Сабабсиз қолдирган намозларимиздан...

Билмасдан сўзланган сўзлардан... Ҳақ бўла туриб, ҳақиқатни айтолмаганимиздан, қўрққанимиздан...

Аллоҳ йўлида қиладиган ишлардан воз кечганимиздан...

Ёрдам бериш қўлимиздан келса-да, ҳеч иккиланмасдан индамай кетганимиздан...

Бировни ўзи йўқ вақтида ортидан гапирган гапларимиздан, кулганимиздан...

Гуноҳлигини билиб туриб, тийилмаганимиздан... Ўзимизни тиёлмаганимиздан... Асролмаганимиздан...

Инсонларга насиҳат қилиб, ўзимиз амал қилмаганмиздан...


Сўраламиз...

Баридан, барчасидан сўраламиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢30👏3
БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Эслатма!

Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир. Милодий ҳисобда 2026-йил 2-февралдан 3-февралга ўтар кечасига тўғри келади.

БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитганларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан, Шаъбон ойининг қоқ яримининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракот вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан, кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини кўтариб осмон томонига қараб турган эканлар:
«Эй Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?» дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушадир ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қиладир», дедилар».
Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.

Бақийъ – Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристон. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан, Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб» – машҳур араб қабиласи бўлиб , ўша вақтда Бани Калб қабиласи энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи яримида Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаб ўша қўйларнинг жуни ададидан ҳам кўпроқ деб эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилинг. Бу ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолатдир.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1.
Кечаси қабристонга кириш, осмонга қараб туриш мумкинлиги.
2. Оиша онамизда қизғаниш борлиги. Пайғамбаримизни баъзи хотинлари олдига кетган бўлсалар керак, деб ортларидан излаб чиқишлари шуни кўрсатади. Бу эса айб эмас, балки табиий бир ҳол. Балки меъёрида бўлса, аёл кишининг зийнати ҳам.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг руҳий ҳолатларини яхши тушунганлари.
4. Шаъбон яримидаги тун фазилатли кеча экани.
5. Мазкур кечада кўплаб гуноҳлар мағфират қилиниши.
6. Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлиш кераклиги.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ Шаъбон яримидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир», дедилар».
Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1.
Шаъбоннинг яримидаги кеча фазилатли экани.
2. Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб қараб, ҳаммаларининг гуноҳларини кечириши.
3. Мушриклик ва хусуматчилик жуда ёмон нарса экани.
Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундоқ фазилатли вақтда гуноҳни мағфират қилинишига монеъ бўлгувчи мушриклик ва хусуматчиликдан узоқлашмоқ керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53😢16👏4
#Ассалому_алайкум
Бугун 1-феврал,
Шаъбон ойининг 13-куни.

Ушбу кунлари рўза тутиш тавсия этилади.

Аллоҳ таоло тутган рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин, дуоларимизда сўраганларимизнинг ижобати билан сийласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏1