ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзида дардлар ҳам даво бўлиши мумкин. Сиз билмайсиз, Аллоҳ эса билгувчидир...

Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сиз эса ҳамон тирик ва қойимсиз! Шукр қилинг, дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сиз ҳам нохуш ўтмишингизни ўйлашни бас қилинг!

Сўзлари асарга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍90👎1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Сизу бизга ушбу тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдларимиз бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳ, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, халол топганига барака ато қилсин!

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 14–январь Ватан ҳимоячилари куни!

Ушбу байрам билан Ватанимизнинг барча мард ва жасур ўғлонларини муборакбод этамиз!

      БАЙРАМИНГИЗ 
  МУБОРАК  БЎЛСИН!

    
    •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео 📹

ЯПОНИЯЛИК ИНСОН БОДИРИНГ САБАБ МУСУЛМОН БЎЛГАНИНИ СЎЗЛАБ БЕРДИ... НЕГА АЙНАН БОДИРИНГ ДЕБ СЎРАШГАНИДА ШУНДАЙ ЖАВОБ БЕРДИ...
🥒

Унинг видеоси👇
👍6
💥 Бугун 14 - январь -
Ватан ҳимоячилари куни!

Ватанни асраш, уни ҳимоя қилиш фақатгина эгнига ҳарбий либос кийганларнинг иши эмас!
Демакки, виждони ва ҳалол меҳнати билан шу Юрт равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган ҳар бир юртдошимизнинг байрамидир!

БАРЧАНГИЗГА БАЙРАМ
МУБОРАК БЎЛСИН,
АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40
БАЙРАМ ТАБРИГИ

🎙Анора Саидова


Telegram.me/ibratli
Асл ибрат макони
👍27👏7
Ватан ҳимоячиси деган унвон шарафлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ”Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари ватанига посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди”, - деганлар.

Бугунги барча дуоларимиз ва яхши тилакларимиз сизларга аталган, ватанимиз тинчлиги ва оиламиз фаровонлигининг азиз химоячилари, Сизларни Аллоҳ панохида асрасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👏11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. Азиз ака-укалар!
Байрам муборак бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизини қиморга тиккан отани даҳшатли совға кутиб турар эди 😱

Бир ота қимор ўйнайди. Қиморда қўлига ишониб бор-будини тикади ва ютқазиб қўяди. Охири пули қолмай, ёлғиз қизини ҳам ўйинга тикади ва уни ҳам ютқазиб қўяди. Ютган йигит қизни ўзи билан олиб кетади ва ҳеч ким кутмаган бир ишни қилади. Йигит қилган иш эса ҳаммани шокка солди‼️

Видеони давоми шу ерда👇
😢3👍1
ИҚРОРНОМА

​Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;
"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар."

Арабчадан таржима қилинди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29👏6😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОСОН ДЕБ ЎЙЛАМАНГ
ЭРКАК ЗОТИГА...

Байрамингиз муборак бўлсин, Азиз эркаклар!


🎙Ўлмасбек Самарқандий
http://t.me/Samarqandiy77

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️Ёғочдан яралган ҳайвон қайси?

Биз биламизки:

Одамзод - Тупроқдан

Жинлар - Оловдан

Фаришталар - Нурдан яралган.

? Савол: Аллоҳ Таоло битта ҳайвонни ёғочдан яратди. У ҳайвон қайси?
🤔

Жавоби...👇
👎15👍4
ВАТАН.

Ҳақиқий ватанпарварлик жарангдор ваъзларда эмас, ичи бўш даъволарда эмас, аксинча бизга ҳар куни рўбарў келадиган ва бизнинг ватанга бўлган севгимизни синов остига қўядиган кичкина ишларда кўринади.
Масалан, сен деразангдан ташқарига улоқтирадиган ахлат ватаннинг биқинига санчилган пичоқдир!
Сендан икки сония вақт олмайдиган, сен имзо қўйишинг лозим бўлган қоғозларнинг ойлаб офисингда тўпланиб туриши ватан биқинига санчилган пичоқдир!
Ташқарида сени кутиб турган кишилар навбати турнақатор бўлсада сен компютер ўйнаб ўтиришинг ватан биқинига санчилган пичоқдир!
Оммавий ҳожатхоналар уйингдагидек тоза турмаслиги ватан биқинига санчилган пичоқдир!
Давлат ишига кеч келиб барвақт кетсанг ватанпарварлик ҳақида гапирма!
Мактабларда фарзандларимизга яхши дарс бермасдан, соатим ўтса бўлди деяпсанми, ватан ҳақида оғиз кўпиртирма!
Тўловларни, солиқларни тўлашдан қочаяпсанми ватанпарварликдан гапирма!
Бир идорага ишламангда номингни ўтказиб қўйиб иш стажига эга бўлаяпсанми, ватанпарварлик ҳақида лоф сотма!
Халқнинг бошига иш тушганида ўзи арзон бўлган дори-дармонни, озиқ-овқатни қиммат сотаяпсанми, ватанпарварлик ҳақида гапирма!

Ватанни ҳимоя қилиш фақат армиянинг вазифаси эмас. Сайлгоҳлардаги скамейкаларни Исроил келиб бузиб кетмайди. Мактаб, мадраса ва олийгоҳлардаги столни яҳудийлар келиб синдиришмаяпти. Ошхонамиздаги ахлат халтасини Нетаньяҳу келиб кўчанинг ўртасига улоқтирмаяпти. Ҳар куни янгиликларда эшитаётганимиз бюджетдаги пулларни, халқ мулкини яҳудийлар ўғирлашмаяпти. Буларнинг барчасини биз ўзимиз қилаяпмиз. Биз аслида ватанга нисбатан душманимиздан ҳам йиртқичроқмиз агар билсанг!

Абдулқодир Полвонов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21😢5👏2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1/10,   СУБХАНАЛЛОҲ!

Бир яхшилик қилганга Роббим ўнини беради...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢18👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрининг хайдовчиси билан ўйнаш тутинган аёлни даҳшатли совға кутиб турар эди 😱

Бир бойвачча ёш йигитни хайдовчи қилиб олади. Бойвачча хайдовчига ишониб, аёлини у-бу жойга олиб бориш ва уй ишларини ҳам унга ишониб топширади. Бир куни хайдовчи хўжайиннинг уйига сантехника иши билан келади ва ҳеч ким кутмаган бир ишни қилади. Йигит қилган иш эса ҳаммани шокка солади‼️

Видеонинг давоми шу ерда 👇
Аллоҳ таоло бирор ояти каримида “Яхши аёллар яхши эркакларга итоат қилади” дея марҳамат қилмайди. Бўйинсунилиши керак бўлган эркакларнинг сифати саналмаган.

Аёл жуфти ҳалолим дея қабул қилган эркак - ҳар қандай холатда ҳам ундан ҳурмат ва итоатга муносиб кўрилиши лозим!


Сема Марашли,
"Севмоқ шунча гўзал бўлса..." китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17😢3
​​Ҳеч бир аёл кучли бўлишни истамайди, балки ҳаёт синовлари уни шунга мажбур қилади. Ҳатто энг кучли кўринган аёл ҳам, аслида кучли бир эркакнинг ортидаги заифа бўлишни истаган ожизадир...У эркак хоҳ отаси, хоҳ ака-укаси, хоҳ завжи ва хоҳ ўғли бўлсин фарқи йўқ, муҳими улар уни ҳимоя қила оладиган ҳақиқий эркаклар бўлсалар ва у аёл уларга суяна олса бўлди!

Аёллар! Кучли бўлишга ва ҳамма нарсани "ўзим эплайман" дейишга одатланманглар! Шундай қилаверсангиз атрофингизда ҳақиқий эркаклар қолмайди. "Бу бизсиз ҳам ҳамма нарсани ўзи уддасидан чиқади" деб сизларга аҳамият бермай қўйишади ва хатто баъзилари ўз масъулиятларини ҳам сизга юклаб қўйишади. Атрофингиздаги маҳрамларингизга ҳақиқий эркак бўлишларига имкон беринг!

Айниқса ўғил ўстираётган оналар! Агар ўғилларингиз доимо сизга, опа-синглисига, аёлига, қизига ғамҳўрлик қилишларини истасангиз, уларни ёшлигидан "эркак барча маҳрам аёлларига масъул" эканини, Аллоҳ аёл зотини эркакдан кўра нозикроқ ва нафисроқ яратганини, агар уни эътиборсиз ташлаб қўйилса у "кучли бўламан" деб асл фитрати ўзгариб кетиши мумкинлигини, ҳақиқий эркак эса бунга йўл қўймаслиги кераклигини уқтириб боринг!

Эркаклар ўзларини эркакдек ҳис қилишлари учун, биз аёллар доим заифа эканимизни унутмасак бас!
"Ҳар бир буюк эркак ортида буюк аёл бор" дейдилар. Аслида аёлнинг буюклиги - унинг ожизалигидадир!

Малоҳат Анвар

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Неча ёш фарқинггиз бор..😊

🫠 1 ёш 6 ёш 🫠

🫠 2 ёш 7 ёш 🫠

🫠 3 ёш 8 ёш 🫠

🫠 4 ёш 9 ёш 🫠

🫠 5 ёш 10 ёш 🫠


Умринггиз давомида бир марта бўлса хам севган бўлсанггиз керак. Неча ёш фарқинггиз бор ва устига босинг сизни неча фойиз севган екан.. 😍

Ўзинггиз қизикмасанггиз хам қалбинггиз қизиқади қалбга қулоқ солинг.🙃
👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎНГИЛ ҚОЛИШИ ҲАҚИДА

Турсуной Содиқова ўгитларидан


🥀 Хаёл ва хисларингизни бошқара билинг, азиз аёллар. Шундай қилингки, кўнглингиз ва тилингиз ақлингизга бўйсинсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25👏4👎2
​​​​СУЮКЛИ АЁЛ БЎЛИШНИНГ 12 УСУЛИ

#ТАРҚАТИНГ

Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади.

Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишда кўмаклашади:

1. Тингланг, итоат этинг.
Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз.

2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз.

3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар.

4. Эрингиз учун жозибали бўлинг.
Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эътиборини тортишга уринманг.

5. Яхши кайфият билан қарши олинг.
Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеъмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!

6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг.
Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маъқул келади.

7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жисмоний эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилинг.

8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб туринг.
Жаннатий аёлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун қилаётган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш, унга миннатдорчилик билдириш аёлнинг саодат калитидир.

9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади.

10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, “Кечиринг”, “Узр” дейишни лозим тутинг.
Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, десангиз, олам – гулистон.

11. “Жаннат калити” бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг.

12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг .

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24😢2