ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
7.9K photos
13.3K videos
14 files
33.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отангиз чеҳраси тортмоқда ҳазин,
Онангиз юзида ортмоқда ажин.
Чарчаб қолмоқдалар улар тобора,
Кичик иш ҳам айлар катта овора.

Сўзламоқ малоли билинар қанча,
Таомга рағбат ҳам камайган анча.
Улар учун ҳавас гирдоби тинди,
Дунё дастурхони қизиқмас энди.

Нигоҳларин энди тортади тупроқ,
Ўтганларни ёдлаб, йўқлашар кўпроқ.
Дийдорингиз азиз, ўтади кўздан,
Айрилгиси келмас ҳар сафар сиздан.

Кўришганда йиғлар, тополмай бардош,
Хайрлашиб, яна кўзга олар ёш.
Булар бари, ахир, видодан дарак,
Дўстим, энди ҳушёр сал бўлмоқ керак.

Меҳрни аяманг, кутманг албатта,
Дуо олиб қолинг, қолманг ғафлатда.
Отангиз кетмоқда - эътибор қилинг,
Онангиз ўтмоқда - ғанимат билинг...

Бобур Бобомурод


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢54👍28👎3👏1
ОТА - ОНАГА  ҲУРМАТ

Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:


1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен сизни... Мен сизни жудаям яхши кўраман, ОНАЖОН...

🎙Ўктам шоир


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢77👍30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчаси амалга ошсин!

Биласизми, қадрдон,
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

❄️АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏5
​​​​Поёнига етди таътил ҳам,
Давом этар, бироқ ҳали қиш.
Ҳаммасига берилар барҳам,
Ва бугун иш, бугундан ташвиш! 😊

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бугун ишга бораётган барча юртдошларимизга  куч-ғайрат ва матонат тилаймиз!

🎄Янги йилнинг 1 чи иш куни муборак бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун  2026 - йилнинг
биринчи иш куни!

СИЗГА  ТИЛАГИМИЗ

Топганингиз ҳалол бўлсин,
Меҳнатингиз камол бўлсин!
Кўпайтирсин бойлигингиз,
Доллар бўлсин ойлигингиз!

Ишингиз дил нақши бўлсин,
Ишхонангиз яхши бўлсин!
Битмаган ҳеч иш қолмасин,
Пласт. карта бўш қолмасин!

Мажлиси кам бўлсин, дейман,
Икки кун дам бўлсин, дейман!
Таътилларда сайр қилинг,
Ортган пулга хайр қилинг!

Қолманг дўстим имондан ҳеч,
Жума кунлар номоздан кеч!
Қалб меҳнатга қодир бўлсин,
Бошлиғингиз одил бўлсин!

Ўрин йўқдир ҳеч ташвишга,
Машинада боринг ишга!
Ҳалол бўлсин ризқ ошингиз,
Кечикмасин маошингиз!

Қайси касбда бўлманг дўстим
Жамоага бўлинг устун!
Ҳурматингиз тоғ-ча бўлсин,
Ёвларингиз зоғча бўлсин!

Қани дўстим ишдир бугун,
Ишларингиз "беш"дир бугун!
Бўлиб доим ҳамроҳимиз,
Қўллаб турсин Аллоҳимиз!

Ўлмасбек Самарқандий.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏8😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИ НИЯТ

"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".

• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак.

• Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига элтади.

НИЯТИ  ПОКЛАРГА  КУН 
    ХАЙРЛИ  БЎЛСИН !



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏7👎2
СОТИЛМАЙДИГАН НЕЪМАТ

Бозорда ҳамма нарса сотилади. Ҳамма нарса!
Турфа мевалар...
Турли ширинликлар...
Қўйингки, одам зотига неки керак бўлса, неки зарур бўлса кўпчилиги муҳайё! Ҳаттоки инсон энг улуғ санаган, мудом дастурхонининг устида эъзоз ва тавозеъ билан қўядиган, ногаҳон ерга бир бурдаси тушганида, кўз-ларига суриб, авайлайдиган нон ҳам бозорда сотилади.

Фақат бир неъмат, меҳр сотилмайди, муҳаббат сотилмайди бозорда! Қайда кўргансиз, меҳр сотаётган сотувчини-ю, муҳаббат сотиб олаётган харидорни..?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42😢14👏5😱3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади. Кимдир сени ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сен ўзингнинг кимлигингни бошқалардан кўра яхшироқ биласан.

Сенда сендан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу - Роббинг билан бўлган алоқангдир!

Бировларнинг
мақтовига ғурурланма,
ҳақоратидан озорланма!

Аллоҳ таоло бу ҳақида:
"Аммо инсон ўз зарарига гувоҳлик бергувчидир!" деган.
(Қиёмат сураси, 14-оят)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😢15😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
– Мен бир бўшлиқ истайман...

🎙Дилноза Кубаева

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢31👏4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёлига уй ишларида ёрдам бериш эркак киши учун ор эмас, суннатдир...

Одам алайҳиссалом ёлғизликни ҳис қилган пайтида Аллоҳ таоло унга ўнлаб дўст, ҳамроҳ яратмади, балки биргина аёл яратди.

Аллоҳ таоло айтади:
«Ва сизларга "сокинлик" топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир».
(Рум сураси 21-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80👏7😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ сизу-бизни барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин.
Аллоҳга омонатсиз!

      ЯХШИ  ДАМ  ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, Азизлар!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Барчангизга бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфират ва тугамайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизларни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👏6😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46👏1
#Хайрли_кун

Мендан, -«Бу дунёнинг Жаннати қаерда?» деб сўрасалар, - Бир инсонни манфаатсиз, хеч нарсадан умид қилмай, юрагидаги дардлари билан, қалбидаги нолалари билан, ҳаётининг сўнгига қадар севган, ардоқлаган инсоннинг қалбидаги жойдир - бу дунёнинг Жаннати» -дейман.

Чунки бундай инсоннинг қалбига кирасану ўтмишдаги бутун аламларни унутасан. Худдики, Жаннатдаги илк одимда бутун ғамларингни унутгандек. Шундай қалбнинг ичида бўлсанг, уни қадрлаб, эъзозлай бил...

Ҳар бир инсон бетакрор...
Ҳар биримизга Жаннат бўлиш ва Жаннатдек қалбларда яшаш насиб қилсин.

Меҳр бериб, меҳр кўриб, завқланиб, завқлантириб яшаётганларга

КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

-Кимнингки қалбида зарра мисқол кибр бўлса, жаннатга кирмайди. 
Ул зотдан сўрадилар:
- Аҳир инсон чиройли либос, чиройли оёқ кийим кийишини севсачи?
Ул зот айтдилар:
- Гўзал бўлинг, чунки, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севадир.
Кибр эса, ҳақиқатни менсимаслик ва бошқаларни паст кўришликдир.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95👏4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО ҚИЛ, ҚИЗИМ...

     Кун келиб ҳамма нарса ўз йўлига тушиб кетишига ишониб, дуо қил...

     Ҳамма нарсанинг хайрлиси содир бўлишига ишониб, ҳаракат қил...

     Ва бир куни ҳамма қийинчиликлар тугашига ишониб, сабр қил...

     Яхши кунларни кутиб яшаш ҳам — ибодатдир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79👏4😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал қизим!

Саодатли бўлишни хоҳласанг, орқангдан гапирганларга парво қилма...

Бировнинг ризқига кўз олайтирма...

Бошқаларнинг насибасига қарама.

Ғийбатчининг сўзига парво қилма.

Юрагингни ғаш қиладиган миш-мишларга эътибор қилма.

Сени эътироф этмаганнинг, танқидига аҳамият берма.

Осмонга қара...

Дарахтларга қара...

Қўлингдаги неъматларга қара...

Товоғингдаги ризққа қара...

Ойна қаршисига ўт, бу дунёда биттагина  бўлган ўзингга қара...

Сени севган Роббингнинг раҳматига қара...

Ким нима деса десин, сен фақат ўз амалингга қара...

Сўнгра ўтир, ўгирилиб қалбингга қара, ана саодат, мана ҳаловат, ана шукр, мана улкан ташаккур!..

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏9😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол
АЛЛОҲ ИНСОНЛАРНИ
НЕ УЧУН ЯРАТДИ?!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😢18👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏1