ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга ушбу беғубор тонгдан  бахраманд бўлиш насиб этибди,
        Алҳамдулиллаҳ!
Тонгги дуонгизда қилган орзу -  ниятларингизнинг барчасига Аллохим етиштирсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, қилинажак яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларга ажр савоблардан тенг улуш вада қилинган. Шундай экан, Яқинларингинзга яхши кайфият ва меҳр улашишда давом этинг!
     Умримизнинг яна бир йили ўтиб бормоқда. Уни розилик ва шукроналик билан кузатайликки, Аллоҳ келгуси йилда бизларга берадиган яхшиликларини янада зиёда қилсин!

Бугунги кунингиз қувончу шодликларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

❄️АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга байрамона кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Даниядаги ушбу дўкон эшигини фақат табассумли одамларгагина очар экан. Ажойиб-а?! 😊 Биласизми,

БАХТ КУЛИШДАН БОШЛАНАДИ

Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Табассум қилсангиз мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар боради. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган.

Кулги билан ҳам атрофдагиларга қувонч улашиш мумкин...

Кулгу — юқумли. Сиз кулсангиз, ўз-ўзидан ён-атрофингиз қувончга, яхши кайфиятга тўлади... Табассум учун сабаб шарт эмас

Кунни табассум билан бошланг 😊😊😊

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИТТА КУЛИБ ҚЎЙИНГЧИ...

Ўлмасбек Самарқандий
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ САРИ 5  ҚАДАМ .

1⃣  «Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Шу иборани ёдда сақланг.

2⃣ Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.

3⃣  «Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост.

4⃣ Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин яна очиш истаги пайдо бўлмасин.

5⃣  Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди» дейишса ҳам, «яшашни энди бошлаяпман» дея ишонч билдиринг. Ўзингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига ишонинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умр китоби

Одамзод ҳаётининг ўзи нима? Инсон бу фоний дунёга келадию, нега кетади, деган саволни ўйлаб кўрмаган киши кам бўлса керак. Чиндан ҳам инсон ҳаётининг ўзи нима?
 Чамамда, «Номаи аълом», «Умр китоби» деган гаплар бежиз айтилмаган. Ҳар банданинг умри бир китобга ўхшайди. Умр китобининг дебочаси одам ҳали туғилмасиданоқ Аллоҳнинг ўзи томонидан битиб қўйилади. Дебочанинг номи «Пешанага битгани» ёки «Тақдири азал» деб аталса ажаб эмас.
Инсон оқ-қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, ўзининг «Умр китоби»ни ўзи ёзишга киришади. Ҳар куни, ҳар лаҳзада... Синов даври деб аталмиш бу паллада бандаси қилган жамики яхшию ёмон амаллар ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади.
Сўнг барчаси ҳисоб-китоб қилинадида, Хотимани тағин Яратганнинг ўзи битади. Савоб кўп бўлса, бир тараф, гуноҳ кўп бўлса...
Умр китобига эзгу саҳифаларни кўпроқ ёзиш ҳар бандага насиб этсин...

Ўткир Ҳошимов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56😢12👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУНЁ ҚИЗИҚ,
БИР АЛОМАТ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢72👍37👏10😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Аллоҳга омонатсиз,
   Яхши дам олинг
!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, Азизлар! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!
Ўтганларимизни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢7👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир кун илоҳийдир... Ҳар бир кун бир неъмат. Бу неъматдан қандай фойдаланиш бизга боғлиқ.
Аллоҳ бизларга танлаш имконини берибдими, демак биз ҳаммасини яхшиликка, хурсанчиликка айлантиришга қодирмиз!

Хаётни севган, уни неъмат деб билган Сиз Азизларга

   КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда сизнинг хисобингизга 365 кун ўтказилади!
Ушбу кунларда хаммамизга:

- 12 ой яхши кайфият
- 53 ҳафта осоишталик
- 365 кун меҳр–оқибат
- 8760 соат бахт ва омад
- 31 536 000 секунд соғлик ва севги–мухаббат ҳамроҳ бўлсин.

КЕЛАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛ
МУБОРАК БЎЛСИН!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏1
ИЖАРА

Кўнглингизни ижарага бериб туринг,
Очиб олай меҳр ва бахт корхонасин.
Эзгуликдан алвон-алвон гилам тўшаб,
Умидимла безаб қўяй остонасин

Ҳасратларга тўла диллар келиб майли,
Насияга қувончимдан олиб кетсин.
Бир кам дунё армонлари армон бўлиб,
Инсонларнинг ўтмишида қолиб кетсин!

Кўзларимга жойлаб тонгнинг ойдинлигин,
Киприкларим найзасига ғамни илай.
Кўнгил кемтикларин ямаб меҳрим билан,
Ўлгунимча яхшиликка хизмат қилай.

Тадбиркорлар нусха олиб корхонамдан,
Саҳоватнинг бўлимлари илдиз отсин.
Кибру-ҳаво, манманликнинг куни битиб,
Инсонларнинг бир-бирига меҳри ортсин!

Кўнглингизни ижарага бериб туринг,
Орзуларим сира тинчлик бермаяпти.
Меҳрингизнинг тармоғидан қувват олай,
Тор кўнглимга ниятларим сиғмаяпти.

Кўнглингизни ижарага бериб туринг..!

Муаллифга рахмат!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏4👎1😱1
#Ибрат

ВАҚТ ҚАДРИ

Бир бизнесмен миллион-миллион доллар пул тўплади. У энди ишлашни бас қилиб, бир йил дунё кезиб, ҳордиқ чиқармоқчи бўлди. Аммо бу қарорга келиб улгурмасидан унинг олдида ажал фариштаси пайдо бўлди.
У фариштадан озгина вақт сўради:
- Менга уч кун яшашимга имкон бер – бойлигимнинг учдан бир қисмини бераман.
Фаришта кўнмади.
- Хўп, унда, икки... йўқ, уч миллион бераман! Менга гўзалликлардан баҳра олиш ва ишни деб анчадан буён бирга бўлмаган оилам билан бўлиш учун бир кун вақт бер. Аммо фаришта қарорида қатъий эди. Шунда бизнесмен ўғлига хат ёзиш учун бир дақиқа вақт сўради. Фаришта унга имкон берди.
«Вақтнинг қадрига ет, ўғлим, - деб ёзди киши. – Мен умрим давомида тўплаган миллионларимга ҳаттоки бир соат ҳам вақтни сотиб ололмадим».


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢32👍14👎1
📖 Дунёни севмоқ

Бир неча киши тўпланиб, «Золим нафс, хоин дунё, мусибатларнинг энг аввали...» каби сифатлар билан дунёни ёмонлашар эди. Қизиғи шундаки, улар дунёни ёмонлагани сари кайфиятлари чоғ, гўё бошқа бир оламга «сайр» қилишарди. Иттифоқо, бу мажлисга келиб қолган ҳақиқий бир олим уларга: 
- Сиз дунёни нақадар севишингизга ҳайрон қолдим! - дея хитоб қилди. 
Бу гапдан мажлис аҳли довдираб қолди, ҳамма сукут сақлади. Ниҳоят, ораларидаги бир олим чиқиб:
- Биз дунёни мақтамаяпмиз, аксинча ёмонлаяпмиз, башарти дунёни севганимизда уни мақтардик. Бинобарин, сенинг бу сўзларинг маъносиз, мантиқсиз, - деди. 

Ориф зот шундай жавоб қилди:
- Йўқ, ундай эмас. Дунё сизга ёр бўлмагани учун ҳам уни ёмонлаш билан қалбингиз таскин топмоқда. Агар қалбингизда дунёга қизиқиш бўлмаганида, у билан овора бўлмас эдингиз. Инсон севган нарсасини гапириб тасалли топади. Сиз дунёни ёмонлаш орқали унга бўлган яширин севгингизни намоён қилиб қалбингиз тафтини босмоқдасиз.

Ҳисса

Тил кўнгил таржимонидир. Тиллар кўнгилларга боғланган. Ошиқнинг фикри нима бўлса, зикри ҳам ўшадир. Қалби покиза, комил инсон бошқасининг қадрини ерга уришни ўзига эп кўрмайди.

#Ҳикмат
Дили покнинг - тили пок.


📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍26👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙР МЕНИНГ ЎТГАН
БИР ЙИЛИМ...


🎙Осиё Муҳтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85👏9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сизлар билан яна ғойибона дийдор насиб этган Аллоҳга беадад ҳамдларимиз бўлсин!

2025-йилнинг сўнгги кунини қаршилаётган Азизларим, шу кунгача ҳаётингизда рўй берган барча қийинчилик ва ташвишлар шу эски йилда қолиб кетсин. Келаётган янги йил билан бирга умрингизга қувонч ва шодликлар келсин.

Янги йилда Аллоҳ орангизда меҳр-оқибатни, рўзғорингизда баракани, халол ризқни, мустаҳкам соғлиқ ва иймон зиёдалигини бардавом қилсин.

Аллоҳим хаммамизни ҳамиша яхшиликларга ҳамроҳ қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Аллоҳ сизга доим ҳамроҳ ва ҳар ишингизда мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75👎2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

❄️ АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Кириб келаётган янги йил барчамизга муборак бўлсин! Янги 2026 - йил барчамизга омадли, яхшиликларга бой йил бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👏8👎2😱1
Эрингиз сизга ёлғон гапириб хиёнат қиляптими, йўқми, ушбу тест орқали билиб олинг!

Энди ёлғончилар сизни алдай олмайди.
Ишониш қийин, аммо бу хақиқат.

Тест деярли 100% эхтимол билан, сизга хақиқатни сўзлаб беради.
Расмда кўрсатилган чойнаклардан бирини танланг, ва ёлғончилар хақида билиб олинг!


Вариантларни танланг👇🏻👇🏻
👎7👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшиликлар келаверади.

Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсанг Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилишинг орқали сени ҳам ризқлантиради.

Бугун бир баҳона, сен кўнгил ол, шодлик улаш-ки, Аллоҳ сенга ҳам берар неъматини зиёда қилсин.

ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38