ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
7.88K photos
13.2K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РОББИМ, ИЙМОНИМНИ ХИМОЯНГГА ОЛ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😢18👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги уч нарсани минг хоҳласангиз ҳам қайтара олмайсиз: Ўтган умр, айтилган сўз, йўқотилган ишончни...

Ўтиб бораётган умримизда орттирганимиз илм бўлсин. Аслида, ҳамма нарсага илм керак. Оналик ҳам, оталик ҳам илм талаб қилади. Унутманг, илм пастни баланд, хорни азиз, синганни бутун қилади.

Қачонлардир ноўрин айтган сўзларимиз учун ҳамон афсус чекамиз, тавба қилдик, бу ёғига эҳтиёт бўлайлик...

Бизга ишонганларнинг масъулияти елкамизда, биз ишонганлар ҳам умидимизни сўндирмасинлар.

Айтишларича,  пайшанба куни фаришталар йиғлаб турар экан , эртага қиёмат бўлса нима қиламиз , деб...

Фаришталарку гуноҳдан ҳоли мавжудот, биз нимага шунча хотиржаммиз...

Аллоҳ сизу бизни  мағфират қилсин. Ўзи ал-Ғофур,  ўзи ал-Ғаффор! Умидимиз Ўзидан.

Феруза Салходжаева


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☪️ Ражаб ойида ўқиладиган дуо

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Маъноси: «Аллоҳим! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва  Рамазон  ойига соғ-омон етказгин».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ражаб ойида рўза тутишни ният қилганлар учун эслатма

Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтириш айни муддао бўлади. Ражаб ойидаги нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламаган. Исталган куни рўза тутиш мумкин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 РАЖАБ ОЙИ ҚАНДАЙ ОЙ?

🎙Нуриддин домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ражаб ойининг биринчи тонгги муборак бўлсин, Азизлар! Аллоҳ ушбу ойда ризқингизни зиёда қилсин.

Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ. Дуои-ибодатга бой кунлар ҳам ризқ...

Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин! Дуоларингиз ижобатини, ишларингиз ажр-савобини зиёда қилсин!

Кетганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади,  Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...

Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90👏4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏3
#Ражаб_ойи_бошланди

Хуш келдинг, Рамазоннинг хабарчиси бўлмиш Ражаб ойи!

🌙 Аллоҳим, барчамизни Ражабнинг раҳматидан, Шаъбоннинг баракотидан, Рамазоннинг файзидан ризқлантирсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90👏2
​​БУГУН  УЧ  МУБОРАК  ОЙ  ДАВРИ  БОШЛАНДИ

Ражаб, Шаъбон, Рамазон – янги бир маънавий юксалиш даври


اعوذ بالله من اشيطان الرجيم
بسم الله الرحمن الرحيم
وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
«Ҳамма-ҳаммангиз бирликда Аллоҳга тавба қилингизлар, эй мўминлар, токи нажот топгайсизлар» (24/Нур сураси, 31-оят).

Уч қутлуғ ой – ражаб, шаъбон, рамазон деб аталадиган бир нурли давр, маънавий хайр ва барака, файз ва фазилат мавсуми бошланди.

Атоқли Нақшбания шайхи, марҳум доктор, профессор Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари уй ойлар кириб келиши билан барча инсонларни хабардор қилиб, бу хушхабарни оламга ёйиб, қуйидаги сўзларни айтар эдилар:

“Биз бу янги даврда ўзимизга қайтадан жило беришимиз; кундан-кунга покланиб, юксала-юксала шаъбондан рамазонга комиллик билан ўтишимиз керак; шунда – ҳам моддий, ҳам маънавий-руҳий жиҳатдан ҳақиқий байрамга – ийди рамазонга  эришамиз.
Улуғ ориф зотлардан бўмиш ҳазрати Абдулқодир Гийлоний қуддиса сирруҳу (вафотлари ҳижрий 561, милодий 1166) «Кунятут-толибийн» номли асарида ёзадилар:

«Ражаб – тавба ойи; шаъбон – муҳаббат ойи; рамазон эса қурбат ва вуслат, яъни Ҳақ таолога яқинлик ҳосил қилиш ва етишиш ойидир».

Ражаб гуноҳ ишларни, зулм ва жабрни тарк этиш; шаъбон солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳ таолога садоқатини кўрсатиш; рамазон эса ҳақиқат ва ҳузур-ҳаловатга эришиш ойидир.

Ражаб ойида сидқидилдан қилинган тавба ва солиҳ амаллар қабул бўлади; шаъбон ойида эса эски гуноҳлар авфу мағфират қилинади; рамазон ойида бандага Илоҳий эҳсон ва икромлар берилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу уч ой ҳақида: «Ражаб Аллоҳнинг ойи, Шаъбон менинг ойим, рамазон эса умматимнинг ойидир»  деб марҳамат қилганлар.

Ҳамма ойлар ҳам Аллоҳнинг ойидир. Лекин “Аллоҳнинг ойи, менинг ойим” дейилиши бу ойларнинг фазилати ва қадр-қиммати юксаклигини билдириш учундир.

Улуғ валийлардан бўлмиш ҳахрати Зуннун Мисрий раҳматуллоҳи алайҳ (вафоти ҳижрий 245, милодий 859) айтадиларки: «Ражаб уруғ қадаш ойи, шаъбон унган экинни суғориш ва парваришлаш ойи, рамазон эса ўрим-терим ва ҳосилни йиғиштириб олиш ойидир».

Бу муборак ойнинг ҳар бири фазилатли кечалар билан зийнатланган: ражаб ойининг 26-кунидан 27-га  ўтар кечаси Меърож кечаси, Шаъбоннинг 14-кунидан 15-га ўтар кечаси Барот кечаси, муборак рамазоннинг 26-дан 27-га ўтар кечаси Қадр кечасидир.

Эй азиз биродар, бу буюк лутф, марҳаматнинг қадрига етинг! Тавба-тазарруъ мавсумини беҳуда ўтказманг. Фурсатни бой бермай, танбаллик ва ғафлатни қувиб, ғайратли бўлинг, Ҳақ таолога юзланинг. Унинг кенг марҳаматига талабгор, йўлида қоим, зикрида бардавом бўлинг, чунки жамиъи нажот шундадир”.     

Шайх, доктор, профессор
*МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН*
(раҳматуллоҳи ъалайҳ)
ҳазратларининг мақолалари асосида нашрга тайёрловчи:
Мирзо Кенжаб
ек

PS. Биз сени соғиндик
моҳи Рамазон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101👏8
​​ҚАЧОН ШУКР ҚИЛАСАН?

– Оилали киши билан ўтириб қолдим, у завқ шавқ билан оила қурмаган пайтдаги ҳолатини гапириб берди.

– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётини ҳасад қилиб гапирди.

– Бадавлат одам билан гаплашиб қолдим, у завқ шавқ билан оддий ва соддадил одамлар ҳақида гапирди.

– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.

– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.

– Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.

– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.

– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.

Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга уларни барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди, деб айтди.

Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏4😢3
​​#Мулоҳаза_учун

Телефон, компьютер сингари ускуналарнинг қуввати доим тўлиқ туришини хоҳлайман.

Шунинг учун қувватлаш воситаларини ўзим билан олиб юраман, имкон булган жойда, 10 % камайган бўлса хам, электрга улайман ва кўнглим хотиржам бўлади. Худди қорин тўйганда хотиржам бўлгандек.

Аммо ҳозир хаёлимга бошқа нарса келиб қолди. Намоз, Қуръон ва тасбеҳ-таҳлил каби зикрлар қалбга қувват беради. Қалбнинг турли вазиятларда мустаҳкам, собит туришини таъминлайди.

Жасадимга, телефонимга қувват манбаларини узлуксиз ва тўлиқ бўлишини хоҳлаган мен, қалбимнинг, руҳимнинг қувват ва озуқасини доимий таъмин этяпманми?.. Мен бунинг учун кайғуряпманми?..

Мубашшир Ахмад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢32👍27👏5😱4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни Шайх ҳазратларидан сўрашибди:
— Аллоҳнинг телефони борми? Бор бўлса, рақами нечи, биласизми?
— Ҳа, бор, — деб жавоб қилибдилар Шайх.
— Рақамини биласизми?
— Ҳа, биламан. Ёзиб олинг:
2 2 4 4 2 4 3 2 4 2 3, — деб жавоб қилибдилар.
— Ия бу қанақа рақам бўлди?!
— 2 ракат Бомдоднинг суннати,
2 ракат фарзи, 4 ракат Пешиннинг суннати, 4 ракат фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Асрнинг фарзи, 3 ракат Шомнинг фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Хуфтоннинг фарзи, 2 ракат суннати, 3 ракат Витр.
Шуни “теринг”, албатта, “кўтаради”! — деган эканлар.

P.S.: Ҳаммамизга Аллоҳ билан "телефон"лашиб туриш насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107😢30👏12😱1
Хайрли кеч, азизлар!

⚡️Бугун 21-декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси энг қисқа кун ва энг узун тун (17 соат) содир бўлади.

Ушбу тун илм-фанда "Ялдо" кечаси дейилади ва бу қишнинг энг узун тунидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏2
​​Суратда кўриб турганингиз Усмонлилар даврида улар фойдаланган соат.

1 - Тавҳид
2 - илм
3 - ирфон
4 - ақл
5 - ҳикмат
6 - инсон
7 - амал
8 - адолат
9 - ахлоқ
10 - имрон
11 - ислом
12 - Ҳақ

- Соат неччи? - Адолат соати,
- Соат неччи? - Ирфон соати,
- Соат неччи? - Ҳикмат соати
- деб жавоб беришаркан.

Ажойиб-а?!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95👏16😢2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАЖАБ ОЙИ ҲАҚИДА

🕋Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ибодатлар қабул, дуолар ижобат бўлади.

🎙Нуриддин домла

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏1
• Ражаб экин-тикин ойи!
• Шаъбон суғориш ойи!
• Рамазон йиғим-терим ойи!

• Аллоҳим! Бизлар учун Ражаб ва Шаъбонни баракотли қилгин ва бизларни Рамазонга соғ-омон етказгин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файзу - барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ Сизга инъом этган бу кунлар – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугун намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин! Ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👏7😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сиз бировга яхшилик қилсангиз,жавобини кутманг. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сизга ёмонлик қилса, жавоб берманг. Сиздан қайтмаса бошқадан қайтади!

Ҳаётга кулиб қаранг. Ҳамма нарсани яхшиликка йўйинг. Ўзингиз ҳам хурсанд юрасиз!
Инсонлар олдида кечиримли бўлинг. Ҳамма ишни одилона ҳал килинг.
Шунда калбингиз гўзал ,
юзингиз нурли бўлади.

Ҳурматингизни билинг...
Қадрингизни билинг...
Ўрнингизни билинг...
Сиз бетакрорсиз...
Сиз олижаноб инсонсиз...
Бу номга доғ туширманг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👏8😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИБО – ҲАЁЛИ БЎЛИНГ...

🎙Мухамадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢9👎1👏1