ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
7.88K photos
13.2K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Азизларим

❄️ АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏6😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимлар касал бўлмайди ёки касалликка кам чалинади?

🥀 Севганлар.
Чунки бу туйғу инсондаги барча ёмон ва негатив хисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади.

🥀 Табассум билан  кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Бор соғлиқ ва кучини мақсадига йўналтиради.

🥀 Самимий одамлар.
Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.

🥀 Эрта саҳар тоза ҳаводан нафас олиб, нонуштага  мева ейдиган одамлар.
Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат  заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар!

🥀 Улкан мақсадлари бор одамлар. Уларни касал бўлишга вақтлари йўқ.

🥀 Рақсга тушиш ва спорт билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар танани ақлга бўйсундирган!

ЎЗИНГИЗНИ  АСРАНГ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👎2😱1
ЎЗИНГИЗНИ
ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ!


🎙Ўлмасбек Самарқандий

Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
👍31😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ  ЯШАМОҚДАСАН ?

Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қор_хат

❄️ Қор–Аллоҳнинг раҳмати дейдилар...

Барчага хайрли бўлсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👏17😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Ибн Жавзий айтадилар:

* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;

* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан;

* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида;

* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;

* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;

* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;

* Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.


"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЁТДА ШУНДАЙ ОДАМЛАР БОР...

Бизни яхши кўрганларни ҳам, бизлар яхши кўрганларимизни ҳам Аллоҳ икки дунё саодатига мушарраф қилсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👎5👏4
ЭЪТИБОР ВА ИШОНЧ САМАРАСИ

Кекса устоз шогирдига деди:
- Хонамиздаги жигарранг нарсаларни санаб бер!
Шогирд бир оз кузатиб, бу рангдаги анча-мунча нарсаларни айтди.
- Энди эса кўзларингни юм, - деди устоз. Шогирд айтганидек қилгач, устоз атрофдаги кўк рангли буюмларни бирма-бир санашни буюрди. Йигит довдираб қолди:
- Мен уларга эътибор қилмадим...
Устоз деди:
- Унда кўзларингни очиб қара!
Шогирд хонага кўз югуртириб, ҳайратда қолди - кўк рангли буюмлар анча эди! Йигит яна кўзини юмди. Устоз энди йигитдан олдинига жигарранг нарсалар ҳақида сўраб, кейин кўк ранглиларини санашини талаб қилди... Бундан  шогирд хафа бўлди.
Кекса устоз табассум қилди:
- Мендан хафа бўлма. Тўғри хулоса чиқар, ўғлим. Инсон ҳаётида ҳар хил ҳодисаларга дуч келади ва баъзилар нимагадир воқеаларнинг фақат ёмон томонларини кўради. Яхши тарафларига эътибор бермайди.
- Мени ҳам ҳар доим ёмонликларга тайёр туришни ўргатишган, шунда ҳеч қачон саросимага тушиб қолмайсан, дейишган. Агар, айтганингиздек, ҳамма нарсадан фақат яхшилик кутсам, ёмонликка дуч келганимда довдираб қолмайманми?
- Йўқ, - деди устоз. - Ҳаётдаги кўп яхшиликларни кўрмай, эътироф этмай яшашимиз - ёмон оқибатларни кутиб яшашимиз натижасидир. Кишиларни бугуннинг синовлари эмас, кечаги ишлардан пушаймонлик, эртанги кундан қўрқув тушкунликка туширади. Агар қоқилишни кутиб, хавотирда юрсанг, албатта, қоқиласан. Ҳар бир ишнинг яхши томони бор, деб ишонсанг, назаринг яхшиликни изласа албатта уни топасан.
 
Нигора НЕЪМАТ қизи тайёрлади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​Ҳаёт зарбаларига дуч келган чоғингда Аллоҳдан бошқаси сени эшитмаслигини, эшитса ҳам қалбингдаги бутун оғриқларни ҳис қилмаслигини унутма!. Одамлар сени ё эшитишмайди, ёки эшитишса ҳам юрагингдаги дардни тўла ҳис қилишмайди, чунки ҳамма сен каби ожиз бир банда...
Фақат Аллоҳгина айтмасанг ҳам ҳаммасини кўриб турибди, қалбингдан ўтаётганларни билиб турибди, сенга нима кераклигини ўзингдан ҳам яхши билади, сўрамасанг ҳам барча неъматларни ато этган, энди кўз ёшларинг юзларингни ювиб, тунлари бедор бўлиб, нолаларинг кўкларга кўтарилаётган чоғда ҳаргиз сени ўз ҳолинга ташлаб қўймас!

У дуога очилган қўлларни қуруқ қайтаришга ҳаё қилувчи ягона Зотдир!

Қалбингиз ҳамиша Аллоҳ билан суҳбатдан хотиржам бўлсин қадрдоним...

Аллоҳнинг панохидасиз...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢10👏2👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамнинг кўринишига қараб баҳо берманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍60👏13😢11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙР, МЕНИНГ ЎТГАН
БИР ЙИЛИМ...


⌛️Ҳаёт деб аталмиш бу сафарда йиллар, ойлар, кунлар гўё шамол каби ўтиб кетмоқда. Шиддат билан ўтаётган йилларимиз бизни ўйга толдиради:

Қайси эзгу ишни кечиктирдик?

Қайси сўзимизни айта олмадик?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢17👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера
КЕЧИР...

Роббисидан узоқлашган
нодон менман,
нодон менман...

🎙Дилдора Ниёзова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👏12😢11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ МУБОРАК 
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли диндошларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони
.
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИЛТИЖО

Аллоҳим! Гуноҳларимизни афв айла, қилган амалларимизни динингга, севганларимизга, ўлкамизга ҳайрли қил. Аллоҳим, кўнглимизда, қўлимизда борини умримизга ҳайрли қил. Эй буюкларнинг энг буюги бўлган Раббим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва ҳорликдан Ўзингга асра! Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг ила қилган дуоларимни Ўзинг ижобат айла! Амин! 🤲

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.!
Амин.

Жума муборак аҳли ислом...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир биримиздан яхши тилаклар эшитганимизда ёки бир биримиздан яхшиликлар кўрганимизда рахмат ўрнида айтадиган бир сўзимиз бор:

Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!
Аллоҳ Биздан рози бўлсин!

Шу тилакларимиз ижобати барчамизга ҳамроҳ бўлсин!

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илтижо

​БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!

Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Улар жонимдаги жонажонларим
Улар билан гўзал ҳар бир онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни

Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимлар қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏5😢3