ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
7.88K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунни бизла кутиб олган Сиз Азизларга

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИТТА КУЛИБ ҚЎЙИНГЧИ...

Ўлмасбек Самарқандий
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👎5😱1
ҚИЗИҚЧИЛАР ҲАЁТИДАН

Бу аскияни Юсуфжон қизиқ ўлим тўшагидан ётган устози Саъди махсум билан айтишган экан...

Юсуфжон қизиқ:
– Юрагимизни аламзада қилиб кетгандан кўра бошида дунёга келмасангиз ҳам бўларкан.
Саъди махсум:
– Ўзимнинг ҳам оёғим тортмовди-ю, дадамлар ҳоли-жонимга қўймай олиб келдилар-да.
Юсуфжон қизиқ:
– Устоз, энди ўлим ҳақ. Ҳаммамизнинг ҳам бошимизда ўлим бор. Сиз кетиб, биз қолмаймиз. Вақтлироқ борсангиз, биздан олдин ўтган қизиқларга салом айтинг.
Саъди махсум жиддий:
– Қани, мен бориб кўрай-чи, мабодо каттароқ тўй-пўй бўлса, хат юбораман, кечикмай тезроқ боринглар…

Қизиқчи устоз ўлимни ҳам кулиб кутиб олган эканлар. Биз эса турмуш ташвишларини деб ҳаёт гўзаллигини кўрмаяпмиз, такрорланмас умримизнинг бор завқини ҳис этмасдан ўтказиб юбораяпмиз…

•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢27👍26👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мендан, -«Бу дунёнинг Жаннати қаерда?» деб сўрасалар, -«Бир инсонни манфаатсиз, хеч нарсадан умид қилмай, юрагидаги дардлари билан, жароҳатдан инграётган нолалари билан, қалбидаги  андуҳлари билан, ҳаётининг сўнгига қадар севган инсоннинг қалбидаги жойдир, бу дунёнинг Жаннати» -дейман.

Чунки бундай инсоннинг қалбига кирасану ўтмишдаги бутун аламларни унутасан. Худдики, Жаннатдаги илк одимда бутун ғамларингни унутгандек. Шундай қалбнинг ичида бўлсанг, уни қадрлаб, эъзозлай бил...

Ҳар бир инсон бетакрор...
Ҳар биримизга Жаннат бўлиб, Жаннатда яшаш насиб қилсин.

Меҳр бериб, меҳр кўриб, завқланиб, завқлантириб яшаётганлар

ОМОН БЎЛСИНЛАР !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИ  ОДАМЛАР

Ўзганинг дарди ҳам кўрсатиб таъсир,
Безовта бўласиз чекиб хавотир.
Аллоҳ сизни шунга қилибди қодир,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Сиз-ла суҳбат қурган топар халоват,
Таъна йўлламайсиз қилиб маломат.
Аллоҳ жонингизни қилсин саломат,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Кўзда шукрона-ю, дилларда меҳр,
Ёмонни эритар сиздаги сеҳр.
Ҳатто тош отганга қилмайсиз қахр,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Ўзга ташвишидан гулдай сўлиб- сиз,
Жонига жондош-у, малҳам бўлиб- сиз.
Савоб туҳфасига лим-лим тўлибсиз,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Бировдан умидвор бўлмайсиз зинҳор,
Сиздайлар бор учун олам бетакрор.
Умрингиз ҳар фасли бўлсин гул, баҳор,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар !

Дилобар Уралова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧРАШУВ
(Бўлган воқеа)

Қизнинг отаси ва бўлажак куёв яқиндан танишиш мақсадида учрашиб олишибди. Ота ўз шартларини айтибди: "Қизимни ҳимоя қиласиз, наинки ўзини... обрўсини, иззатини, соғлиғини, иффатини. Мен шу кунгача уни авайладим, асрадим... Энди сизга омонат қилиб топшириш арафасидаман... Илтимос, ўғлим омонатга хиёнат қилманг!"

Тўй бўлибди... Куёв омонатдор экан... Устига-устак қайнотанинг салобати босиб, шу кунгача куёв, келин билан бирон марта жанжаллашиб, гап талашишмаган экан.

Тинчлик сирини айтайми... Ота куёвга бир марта гапирган бўлса, қизига ҳар сафар насиҳат қилар экан: "Қизим эрингни обрўсини сақла, уни эҳтиёт қил, авайла. Куёвимдакаси ҳозирги замонда топилмайди. Бундай йигитлар камайиб кетишган. Унинг қадрига ет! Эринг тиллага тенг бола! "

Оиласидаги баъзи ишлардан нолимоқчи бўлиб, оғиз жуфтлаган қизнинг оғзи, отанинг насиҳатидан кейин очилмай қолавераркан.
    Ҳозир ўша ёшларнинг беш фарзанди бор экан, машааллоҳ...

Зулфия Махмуд


📖
Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍121👎3👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана ўтди ғанимат бир кун,
Кимлар сезди, кимлар сезмади. 
Бу дунёнинг бахт кемасида,
Кимлар кезди кимлар кезмади.
 
Яна бир кун ўтди, ғанимат, 
Зиё олган қалблар авжида. 
Нур томонга интилмаганлар, 
Қолиб кетди ғафлат қунжида. 

Янги кун келади, у хам ғанимат. 
Тилагим Ҳақ томон, интилиб қолинг. 
Чиқариб юракдан бенаф оловни,
Ўрнига илм-у гавҳарни солинг!


ХАЙРЛИ ТУН !
Аллоҳга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файзу - барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атрофимизда қиш хавоси хукмрон бўлсада, қалби ҳамиша баҳор қадрдоним, ушбу бошланган кунингиз хайрли бўлсин.

Қаранг, атрофингиз сиз суйган ва сизни суйган инсонлар билан тўла... Шундайлигини билмассиз балки... Лекин ишонинг, сиз хам дунёни безаб турган, яхшилик ва қувончлар улашадиган инсонларнинг бирисиз! Қайсидир яқинларингизга эса сизнинг борлигингизнинг ўзи бахт Азизим!

Кунингиз қалбингиздек
бетакрор ва гўзал ўтсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗЛАРНИ  МЕН  ЯХШИ  КЎРАМАН!

Эй, ҳиммати булоқ инсоним,
Тоғдек дўстим, гулдек жононим.
Қалб боғида бўлинг меҳмоним,
Сизларни мен яхши кўраман.

Умр акси - баҳор дўлида,
Сузар толеъ тақдир кўлида.
Қадрдоним, Аллоҳ йўлида
Сизларни мен яхши кўраман.

Бахт ирмоғи инар тилакдан,
Нажот боғи унар билакдан,
Эй, чин мўмин дўст, чин юракдан
Сизларни мен яхши кўраман.

Ўзимга не тутгайман наво,
Ҳоҳ боқий тож, ҳоҳ фоний ҳаво,
Қаддингизга кўргайман раво,
Сизларни мен яхши кўраман.

Эй, кўкси нур, қалби қуёшим,
Қадри само, меҳри талошим,
Бирингиз кўз, бирингиз қошим,
Сизларни мен яхши кўраман.

Мен маҳзун куз, мамнун баҳорман,
Шўх қизғалдоқ унган наҳорман,
Бахтингиздан чин бахтиёрман,
Сизларни мен яхши кўраман.

Дил қуши эл ишқида воиз
Дарди жўшиб, куйласа жоиз.
Сиз яхшисиз, балки шу боис,
Сизларни мен яхши кўраман.

Сиз дардимга табиб, мардонам
Саодатга ҳабиб, остонам,
Озорим ҳам бахт билган онам,
Сизларни мен яхши кўраман


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37👏4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сизларга_илиндим
АЖОЙИБ РОЛИК ЭКАН...

#Тафаккур_қилинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢86👍40👏2
Ибн Аббос ва Анас айтадилар:

"Яхшилик қалбда нур, юзда ҳусн, танада қувват, ризқда барака ва одамлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.

Ёмонлик эса кўнгилни хиралаштиради, юзни хунуклаштиради, танадан қувватни олади, ризқдаги баракани ўчиради ва одамлар қалбида нафрат пайдо қилади".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Сафимизга қўшилинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ УНУТИБ ҚЎЙМАНГ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
– Гўзал нима?
– Одамзод шакли.
– Гўзалроқчи?
– Аллоҳнинг васли.

– Ширин нима?
– Фарзанд аржуманд.
– Ширинроқчи?
– Танда иссиқ жон.

– Мехрибон ким?
– Онам волидам.
– Мехрибонроқчи?
– Яратган эгам.

– Ажаб нима?
– Туғилган гўдак.
– Ажаблироқчи?
– Дунёни севмоқ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👏9😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ ХОЛАТ... 😍😍😍

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏20😢4
"ОЖИЗ"

- Бобожон сиз бувимдан қўркасизми?

- Нега қўрқарканман болам?

- Нимага унда бувим жахл қилсалар, койисалар, сиз яхши гапирасиз?

-Болам бувинг хам, ойинг хам бизлардан кучсиз, ожиза...

Эркак киши ўзи "Ожиз" бўлсагина ожизага зулм қилади!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👏17👎1
​​​БУНДАН КЕЙИН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ҚИЛМАЙМАН

У қиз айтади:
“Тўйим бўлишига бир ҳафта қолганида бувим бетоб бўлиб қолдилар. У кишини шифохонага ётқизишди. Мен у кишини кўргани бордим. Борсам бувам жонлантириш хонасининг эшиги олдида йиғлаб ўтирибдилар. Бунақа аҳволни биринчи марта кўришим эди.

Шунинг учун бувамга: “Буважон йиғлаяпсизми?!”, дедим.

Бувам кўз ёшларини артиб туриб дедилар: “Бувинг жуда қийналаяпти, у менинг қалбимнинг бир парчасига айланган!”.

Мен бувамнинг гапларидан ажабландим. Билишимча бувам олдинлари жуда жиддий, мусибатларга тоғдай туриб бера оладиган кучли эдилар. Бугун эса бу қадар романтик!

Мен яна сўрадим: “Неча марта жанжал қилгансизлар? Бир-бирингизни қандай яхши кўрасизлар?”.

Бувам дедилар: “Кўп марталаб жанжал қилганмиз. Аммо бир-биримизга бўлган эҳтиромимизни ҳаётда камайтирмаганмиз”.

Шунда мен ҳар нарсада мени айблайдиган, ҳатто кўринишимни гапирадиган ва бунинг натижасида унга бўлган эҳтиромимни камайтириб юборган - мен фотиҳа қилинган куёвни эсладим.

Шу пайт палатадан шифокор чиқиб келди.

Бувам ўрниларидан туриб ҳаяжон ила сўрадилар: “Доктор! Унинг аҳволи қандай?”.

Шифокор деди: “Алҳамдулиллаҳ яхши. Кириб кўришингиз мумкин”.

Шунда бувам онасини кўришга ошиққан гўдак каби энтикиб хонага кирдилар. Мен у кишининг орқаларидан кирдим. Бундан ҳам гўзали бувимнинг бувамга бўлган муҳаббатли қарашлари бўлди. Мен бунақа қарашни ҳеч қаерда кўрмаганман.

Бувам бувимнинг қўлларидан ушлаб туриб дедилар: “Эй қалбимнинг бўлаги! Бемор бўлиб мени ёлғиз ташлаб кетаверасанми?!”

Бувим кулдилар ва бувамнинг қўлларини қисиб дедилар: “Сиз ҳам олдинроқ амалиёт қилинганингизда мени ташлаб кетгандингиз! Энди сизни ташлаб кетмайман!”.

Узоқ вақт ажабланиб юрдим. Қандай қилиб шунақанги қийин шароитларда бувам ва бувим ўрталарида алоқа эллик тўрт йил давом этди экан?!

Шу пайт бўлажак куёв телефон қилиб қолди. У киши эрталабдан бери жавоб қилмаганимдан жуда ғазабланган эди. Телефонни кўтардим.

Нариги томондан баланд овозда: “Қаерда эдинг пасткаш!”- деган овоз эшитилди.

Бунақанги ҳолларда мен одатда қўпол жавоб қайтарар эдим. Аммо бувамнинг гапларини эсладим: “Эр-хотиннинг ўртасидаги эҳтиром ҳаётдаги энг муҳим нарсадир!”. Мен унга дедим: “Менинг ҳаққимда хато қилманг!”.

У  деди: “Қачондан бери ҳурматга сазовор бўлиб қолдинг?!”.

Мен қаттиқ ғазабланиб телефонни ўчириб қўйдим. Ўн дақиқа орасида ундан 100 дан ортиқ ҳақорат ва сўкишлар ёзилган хабар келди. Шу орада бувамга қараб қўйдим. У киши бувимнинг қўлларидан тутиб бир қўллари билан бошларини силар эдилар. Уларнинг олдидан кўзларимдан ёшлар оққан ҳолда чиқдим.

Ўзимдан сўрадим: “Муҳаббат нима ўзи? У менга унуштирилган йигитнинг муҳаббатими? Аммо унинг қиладиган ишлари муҳаббатга ҳеч ҳам далолат қилмас эди. Ёки муҳаббат деганлари бувамнинг бувимга қарашларими?! У кишидан ташвишланишларими? Улар қандай қилиб эҳтиромла ҳаёт ўтказишди?!”.

Эрталаб туриб оиламдагиларга мен у йигитга турмушга чиқмаслигимни айтдим. Ҳамманинг ҳуши бошидан учди. Улар менга қарши чиқишди. Аммо мен аҳдимдан қайтмадим. Фотиҳа бекор қилинди. Ҳаётимда илк бор тўғри қарор чиқарганимдан хурсанд эдим.

Мана бугун бахтлиман, турмуш ўртоғимнинг ҳузурида ўтирибман.

Қизчам келиб менга: “Ойижон ! Мен сизни яхши кўраман”, деди.

Мен дедим: “Мен ҳам сени яхши кўраман. Нега бундай деяпсан?!”.

Қизчам деди: “Дадажоним ҳар доим сизни яхши кўришларини менга айтадилар. Шунинг учун сиз ҳам у кишини яхши кўрар экансиз. Мен ҳам мени яхши кўришингиз учун сизни яхши кўраман!”.

Эр-хотин ўрасида муҳаббат, эҳтиром нега кераклигини яна бир бор англадим. Катталарнинг гапларини эсладим:

“Фарзандларингга ҳар ишда ўрнак бўладиган, қалбингни жароҳатлаб қўйишдан қўрқадиган, болаларинг олдида сени беҳурмат қилмайдиган киши ила турмуш қургин!”.

Доктор Ҳассон Шамсий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105😢29👏9👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, Азизлар!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Барчангизга бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфират ва тугамайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизларни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - дея сўралганда,  "Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир" - деб жавоб берган экан...

Мўжизакор тонгларга дуои саломлари ила янада файз
бахш этган сиз Азизларга

  КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👎1