ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
7.88K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 ОНАМ БИЛАН ХАЖГА
БОРСАЙДИМ


"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".
• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон уддалай олмаса-да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадлар кўзланган дуолар қилиши керак. Дуо, яхши ният ва эзгу мақсадлар инсонни икки дунё саодатига сазовор этади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢12👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизларга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуо қилишда фарзандингизга ўрнак бўлсангиз, улар ҳам ҳаққингизга дуо қилади.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай...
Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Доимо фарзандларингизга чиройли тилаклар билан дуо қилинг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбиясида қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:

🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур айтишни унутманг.

🔹 Болангизни билим олишини, дарсини ўз вақтида бажаришини истасангиз, ўзингиз ҳам китоб ўқинг.

🔹 Болангизни Қуръон ўқишини хоҳласангиз, Қуръон тафсири ҳақида уйда тез-тез суҳбатлар уюштиринг.

🔹 Болангизни нутқи гўзал бўлишини истасангиз, ўзингиз сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг.

🔹 Болангиз буюк шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲГА ИЛТИЖО

Фарзандим ўхшасин Расулуллоҳга


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍53😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21👏2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Бир дарвешга «Хайрли Жумалар» дейишибди.
У эса «Жума шундоқ ҳам хайрли» дебди.
Кейин «Жума муборак» дейишибди.
У эса «Жума шундоқ ҳам муборак кун» дебди.
Унда нима дейлик, сен айт деб сўрашибди.
У «Жуманинг хайри ва барокати сенга бўлсин» денг, - деган экан.

Жуманинг хайру-баракаси сизларга бўлсин, Азизлар!

ЖУМА МУБОРАК !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👏8
​​#Дуо
Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85👏2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёмғир_ёғмоқда

ИБОДАТ

Аъзам Ўктам
🎙Қамариддин Бекмухаммад


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳума соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


Ёмғирли фурсатда яхши ният ва хайрли дуолар қилинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗНИНГ ШУНАҚА "КРАСОФКА"НГИЗ БОРМИ ?

Дуоим ижобат бўлсин десангиз, қилган яхши амалларингизни сир сақланг, ҳеч кимга айтманг

🎙Мухаммадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢6👎2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЁТ  САБОҒИ

Болалигимдан ота-онам билан яшардим. Ўшанда улардан хеч қачон ажралмайман, уларсиз бир он хам яшолмайман деб ўйлардим. Аммо бир кун келиб улар вафот этишди.
Кейин ака-укаларим билан яшадим. Улардан хам ажралмайман дердим, лекин улар оилали бўлишди ва ўз оилалари билан яшай бошлашди...
Мен хам уйландим. Қизлар, ўғиллар кўрдим, улардан хам айро яшолмайман деб ўйлардим. Улар хам оилали бўлиб, ўз йўлларига равона бўлишди.

Шунда билдимки, одам билан Парвардигоридан бошқа хеч ким абадий қолмас, Одамнинг Роббисига бўлган алоқадан бошқа барчаси  узилиши мумкин экан.

Алий Тантовий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНА СОҒИНЧИ...

Ота-она дийдорига зорлар бор, борида уларни йўқлаб туринг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢51👍19😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.

        ХАЙРЛИ  ТУН!
АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Шанба тонгги барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢6👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИМИСИЗ, ЯХШИ  ОДАМ ?!

Меҳр дилга ҳаловатми,
Эй юраги нақши одам!?
Тан-жонингиз саломатми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Аҳволимни сўрабсизми,
Қалбим нурга ўрабсизми,
Ўзингизчи, юрибсизми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ҳар кўнгилда ҳидоят бор,
Ҳар дилда бир ҳикоят бор,
Соғликдан не шикоят бор,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ёнингизда турай дейман,
Иқболингиз кўрай дейман,
Ҳолингизни сўрай дейман,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Бухоро ё Кешданмисиз,
Фарғона ё Шошданмисиз,
Қошғарданми,  Ўшданмисиз,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Қуруқ сўздан нима навфлар,
Тил ёлғончи, алдар лаблар,
Кўнглингизда нима гаплар,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Дардларимни ёрайми ё,
Дилга умид солайми ё,
Келасизми, борайми ё,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Келинг, дийдор тўлсин сиздан,
Дил ёруғлик кўрсин сиздан,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ўлмасбек Самарқандий



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹СИЗДЕК ЯХШИЛАРНИНГ
БОРИГА ШУКР...


🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏7
​​🌸 ГЎЗАЛ ФИКР!

Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.

Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:

- Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қилади?

Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:

- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қилади?

Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун.

Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, у аёл нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:

- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла.

- Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади, деб қувон

Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла

- Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди, деб айт

Аёлга бу маслаҳат жуда ёқди. У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўла бошлади, натижада онасини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётига қувонч кириб келди.

Қиссадан ҳисса: Ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сиз вазиятни ўзгартира олмасангиз, унга муносабатингизни ўзгартиринг. Атрофга бошқа назар билан қарай бошлашингиз билан, ҳаётингиз ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди.

Назарингиз яхшиликда бўлса, бахт сизга ҳамроҳ бўлади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56😢2👎1😱1
​​ОНА...

ОНА, сизга меҳр бердимми..?
Сиздан кутдим.., ўзимдан кўпроқ...
Боламни минг дуолар қилсам...
Сизни юз бор сўрадим, бироқ...

Болаликда ажралмас кўнгил...
Она бўлдим... балки
бўлинди...
Сиз томонга яқин манзиллар,
Вақт йўғида узоқ кўринди.

Боламнинг хизматига шай...
Шод қилай, деб елиб, югурдим.
Тилагини келтирдим бажо
Не истаса дарров угурдим.

Сизни кўргим келса, онажон
Қўлим солиб бордим чўнтакка...
Сиз тунлари айтган ҳикматлар
Айландими бугун чўпчакка?

Борсам дарров тўкасиз борингиз...
Дийдорларим сиз учун байрам,
Ўтиб кетган шунча кунларни
Гоҳо сезмай қолганим алам.

Она, сиздек чин дўст топилмас
Англамаган икки дунё хор!
Гоҳо сизни тингламай, она
Гапларингиз бўлганларим бор.

Асли бу дийдорлар инъом
Яҳши она-- берилган неъмат.
Яна Ҳудо билгувчи, она
Балки, мен сизга ғанимат.

Қаршингизда узрим кўпдир
Наҳот-ки буни сезмадим...
Яҳши она эканлигим тайин
Яҳши фарзандманми... билмадим..?

Онаси йўқ момо ҳавонинг
У одамнинг жисмидан ато.
Фарзандига, одам атога
Баҳш айлаган умрини ҳатто.

Балки шундан меҳр бўлинар
Ўйларимдан ранжидим, она,
Яҳшиликка ёйиб ҳар ишни
Эплолмайсиз қилишни гина.

Мен кетаман... қоласиз ёлғиз
Ҳайрлашиб чиқаман дилдан,
Пойма-- пой узрлар айтиб...
Бепарвоман, онажон, чиндан.

Ўз -- ўзимдан оғриди дилим,
Сиздан ортиғ кўрсам боламни...!
Балки у ҳам мендек келади...
Кўриб қўйяй, дейди-- онамни.

✍️Муаллифга рахмат


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😢30
Тухумсотар аёл

У ёмғир шаррос қуйиб тургани учун бозордан эртароқ чиқишга мажбур бўлди. Боз устига соябонсиз ҳаммаёғи ивиб кетганди. Шамоллаб қолмаслик учун тезроқ қишлоққа жўнашни ўйлаб, шаҳар қоқ марказидаги кўчадан тухум челагини маҳкам тутганча зўр-базўр юриб бораркан, ногоҳ қимматбаҳо ресторан деразаси ёнида чиройли хоним билан ўтирган таниш чеҳрага нигоҳи тушди. Тўхтаган жойида чарчоқ инган кўзлари чақчайганча анграйиб қолди.У кечагина йиққан-терганини, бор-будини қўлига тутқазиб ўқишга жўнатган ўғли эди.

Манзура Aбдуллаева


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢72👍12👏2👎1