ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Бугун кузнинг охирги куни, бу тонг қилган дуоларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 30–ноябрь
КУЗ фаслининг охирги куни! 

Бизларга саҳий куз фаслидан ризқ-насиба улашиб, гўзал кунлар хадя қилган Аллоҳга хамдлар бўлсин! Яна кўплаб шундай кузларни, қатормиздан кам бўлмай, соғ-омон кўриб юриш барчага насиб қилсин!

Эшик қоқаётган ҚИШ фасли хайрли туҳфалар билан келишини Аллоҳдан сўраб қоламиз!

ХАЙР,  КУЗ!

​•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏2
КУЗ кетмоқда...

Куз кетмоқда... Яна бир фасл,
Йиға бошлар  кўч-кўронини.
Аллақачон ҚИШ йўлга чиққан,
Тугиб оппоқ дастурхонини.

Ҳазонларин тўкиб улгурмай,
Ялтоқланар ношуд келин - КУЗ.
Қўли белда, ҳеч нарса демай,
ҚИШ ўқрайиб туради ҳануз.

-Уйни бўшат!,-дўқ урганча ҚИШ
Узар сариқ дарпардаларни.
Ва келтирган оқ тўрлар билан,
Безатади деразаларни.

Кетар чоғи сўнг бор мўлтираб,
КУЗ кўзига қалқиб чиқар ёш.
Кўнгли бўлмай булут ортига,
Ўтиб олиб йиғлайди ҚУЁШ!

Совуқ ҳукмин ўтказиб буткул,
Йўлакларни супурар шамол.
Билмай ғунча туккан атиргул,
Очилмайин сўлар эҳтимол.

Энди уч ой гулхан ёнида,
Бизга эртак айтар изғирин.
КУЗ норизо кетган бу уйдан,
ҚИШ ҳам бир кун кетиши тайин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏11😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ ЭРКАККА ТУРМУШГА ЧИҚИШ КЕРАК?

Ҳар бир аёл бахтли бўлишни орзу қилади. Лекин бахт тўғри танловдан бошланади. Шунинг учун танланг:

Аллоҳдан қўрқадиган, иймони қалбида жонланган эркакни.

Онасини ҳурмат қилган, унинг дуосини олаётган эркакни — чунки онасини қадрлаган эркак аёлга ҳам ҳурмат билан қарайди.

Сизга гап берса, унда туришни иймон деб билган эркакни.

Жаҳл билан эмас, сабр билан муомала қиладиган эркакни.

Сизга суянадиган эмас, сизга суянч бўладиган эркакни.


Чунки Аллоҳни яхши кўрадиган эркак ҳар бир аёлга Роббисининг амонати деб қарайди. Онасини яхши кўрадиган эркак эса сизни аёл сифатида азиз тутади.

Қалбингизга сукунат, ҳаётингизга барака олиб келадиган эркакни танланг. Шошманг. Дуо қилинг. Аллоҳ сизга ҳақиқатда керакли инсонни йўллатади..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢10👏3😱2
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ.

Бир ўтинчи йигит бўлган экан. Ўрмонга бориб, тоққа чиқиб ўтин териб келиб бозорда сотарди. Ўтин тополмай озроқ шох олиб келса, бозорда ўтин йўқ, икки тангага сотар, янаги сафар кўп ўтин топиб келса, бозорда ўтин кўпайиб зўрға икки тангага сотарди. Ҳар галги савдоси икки танга эди.
Бир кун тоққа чиқиб кетаётса йўлида ўша замонни илмли уламо кишиси учрабди. Ўтинчи салом бериб:
- Сиздан бир нимани сўрасам майлими? - дебди. Уламо киши:
- Сўранг - дебди. Ўтинчи:
- Нима учун ҳар гал бозорга ўтин олиб келсам икки тангага сотаман. Кўп олиб келсам ҳам, оз олиб келсам ҳам.
- Эээ ўтинчи, демак сани ризқинг икки танга экан.
- Йўғее, нимага икки танга бўлади. Ман бошқа иш қиламан. Мардикор бозорига чиқаман. Кўпроқ пул топаман - дебди ўтинчи.
Шундан сўнг ўтинчи мардикор бозорига чиқа бошлабди. Иш жуда кўп бўлган кун иш берувчи хасисроқ бўлиб, икки танга бераркан. Иш озроқ бўлган кун эса сахий кишига учраган бўлиб, уям икки танга бераркан. Шу ҳолатда мардикор бозорида тирикчилик қила бошлабди. Бозор куни ўша замонни бой кишиси келибди. Бой:
- Мани катта боғим бор, ўшанга қараб юрсанг. Ҳар кунинга икки танга берардим.
- Бой ота, уч танга қилиб беринг - дебди ўтинчи.
- Емишинг мандан, уй жой бераман. Рози бўлсанг юр. Аммо икки тангадан ортиқ бермайман - деди бой киши. Ўтинчи наилож яхши жойдан қолмай деб рози бўлиб бой билан кетибди.
Ўзи ҳалол йигит эмасми, бир пастда бой кишини назарига тушибди. Бой бир икки йил синаб, ўтинчи маъқул келиб ягона қизини унга узатиб ўзига куёв қилибди. Ўтинчи бой кишини ҳамма ишларини ўзи бошқара бошлабди. Ишга астойдил киришиб обрўли одамга айланибди. Бир қиз, икки ўғилли бўлибди. Вақти келиб бой киши оламдан ўтиб, ҳамма бойлик ўтинчига қолибди.
Бир куни ўтинчи отида шаҳар айланиб кетаётса, кўзи уламо кишига тушибди. Дарров отдан тушиб уламо киши олдига борибди.
- Ассалому алайкум. Эй, замонамизи илму толиб кишиси. Мани танидингизми? - дебди. Уламо киши қараб туриб:
- Эээ ўтинчи санмисан - дебди.
- Ҳа ман ўтинчиман. Лекин ҳозир шу шаҳарда икки бой бўлса, бири ман. Сиз ўшанда нима деган эдингиз. Сани ризқинг икки танга деган эдингизми. Мана бойиб кетдим.
Уламо киши:
- Оббо ўтинчией, сани ризқинг ҳалиям икки танга. Бу бойликдаги ризқ барокати ахли оиланг жуфти ҳалолинг ва фарзандлариникидир - деган экан.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89👏15👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШУНДАЙ ИНСОНЛАР
ҲАМ БОР...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58😢3👏2
Эр-хотинларга ўта муҳим бўлган учта насиҳатим бор:

1.  Орангизда низо чиқиб қолса, то келишиб олмагунча ухламанг. Ечимга эришиш учун кўпроқ вақт кетса ҳам олдин ҳал қилинг, кейин дам оласиз. Чунки инсон ғазаб устида ухласа, унинг қалбини шайтон эгаллаб олади ва руҳан портлаган ҳолда уйғонади. Кунини ғам ва маҳзунликда бошлайди.

2.  Орангизда бирон гап ўтиб қолса, ётоқхонадан ташқарида тунаманг. Бу билан муаммо ечилиб қолмайди, аксинча орқага кетади. Тунни бирга ўтказмаслик ўз фикрида қаттиқ туриб олишга олиб келади. Бу эса вазиятни баттар чигаллаштиради.

3.  Жанжалингизга асло ва асло фарзандларингизни аралаштирманг. Уларни бақир-чақирларга аралаштириш, нариги томоннинг адолатсизлигидан шикоятни уларга қилиш, ҳаддидан ошиб тортишаётган отаси ё онасини эшитишлари ёки уларнинг кўз ўнгида оиланинг қулаши... Бу ишларга мутлақо йўл қўймаслик даркор.
Баъзи оилалар бу қабиҳликдан таъб тортишмайди, балки боланинг қалбига қаттиқлик ва фасод уруғини ёшлигиданоқ экишади. Натижада бу унинг қалбига мустаҳкам ўрнашади.
Уч хатодан биронтасига қадам қўйиш катта хато саналади. Бу ишларга амал қилмай туриб, оиладан қандай қилиб илиқлик, мулойимлик кутасиз?! Бу муҳитдан бир кун келиб қаҳрамонлар етишиб чиқишига кўзингиз етадими?

Хулоса:
-  Келишиб олмагунча ухламанг;
-  Ётоқхонадан ташқарида тунаманг;
-  Болаларнинг низоларингизга алоқаси бўлмасин.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — бахт-саодат маскани»


Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз  билан  бирга  бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳнинг мўжиза фасли – қиш муборак булсин!

Барчамизга қиш тонгларининг софлигидек ва қорларининг оқлигидек пок ниятлар хамрох бўлсин.

Аллоҳим дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликка тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЗИЗЛАР, ҚИШ ФАСЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун қишнинг биринчи ойи, биринчи хафтаси, биринчи куни... Қандай ажойиб-а?!
Сиз ҳам ушбу кундан мўжиза кутяпсизми?
Аммо... Ишонинг, Сиз ўзингиз ушбу куннинг мўъжизасисиз, чунки ушбу кунга мўъжиза ва гўзал хотираларни Сиз жойлайсиз! Ва яна ишонинг-ки, Сиз ҳам бугунги кундек бетакрорсиз!

Ишонч ва хуш кайфият
Сизни тарк этмасин!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👎2😱2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Умрингизнинг сўнгигача
ғамлар эшик қоқмасин!

Қайгу, Хасад изласада,
уйингизни топмасин!

Остонадан хатлаб ўтсин
Меҳр ила Мухаббат!

Сизга доим ҳамрох бўлсин
Соғлиқ Тинчлик, Омад, Бахт!


Бошланган қиш фасли ризқу насибага бой, омадли ва барокатли келсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👏6😢1
Агар сизда олти хислат топилса, бошқалар билан муносабатингиз гўзал бўлади

1. Агар кимнидир яхши кўрсангиз, унга «Сизни яхши кўраман» дейишлик.

2.Агар хато қилиб қўйсангиз «Кечиринг» дейишлик.

3. Агарда сизга хизмат қилишса, унга «Рахмат» дейишлик.

4.  Агар бирор нарса сўрамоқчи бўлсангиз, «Илтимос» дейишлик.

5. Ким биландур йўлиқсангиз, уни юзига табассум қилган ҳолатда, тўлиқ салом беришлик.

6. Хонада ўтирган бўлсангиз, хонага янги кирган инсонга биринчи бўлиб, жой беришлик...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАСИХАТ  БУ  МУХАББАТ  ИЗХОРИДИР

🎙Қамариддин Бекмухаммад


Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки сизга мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга унинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага сизни мушарраф қилса.
Насиҳат бу сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу маҳаббат изҳоридир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏10😱1
Яхшилар кўп экан ҳали... Алҳамдулиллаҳ!

Кеча кечаси бир йигитни олдим. Самарқанд “питак”кача гаплашиб кетдик. Онаси амалиётдан яхши чиқибди-ю, аммо кўп қон йўқотибди. Кечаси соат 12 да яна қон керак бўлиб қолибди. Эрталабгача кутолмаймиз, дейишибди дўхтирлар. Донорларнинг рақамларини беришибди. Керак бўлаётган қон ҳам топилиши қийин, ноёб тур экан – “минус тўрт”.

“Ярим кечаси бировга қўнғироқ қилиш жуда ноқулай бўларкан”, дейди. Аммо илож қанча, болапақир бирма-бир тилпон қилибди, баъзилари кўтармабди, баъзилари сўкиб берибди. Кейин энг охирги умиди – Оҳангаронда турадиган йигитга қўнғироқ қилибди. “Ҳозир бор-йўғи беш юз минг сўмим бор, аммо икки-уч кунда пул бўлади, унгача тилпонимни гаровга бериб тураман, лекин ҳозир онамга қон қуймасак, ўлиб қолади, ака”, деб йиғладим дейди.

Хуллас, ўша оҳангаронлик йигит ярим кечаси бўлишига қарамасдан, шунча йўлдан етиб келиб, қон топширибди. Озодбек (ҳамроҳим) қўлидаги беш юз мингни узатган экан, устига яна бир милён сўм қўшиб қайтариб берибди...

“Ҳозир онам яхши. Қишлоққа бориб, қариндошлардан қарзга пул олиб келишга кетяпман, дорихоналардан ҳам қарзим кўпайиб кетди”, деди. Кейин яна бир муҳим гапни айтди: “Ёлғиз ўғилман, яна бирорта акам ё укам бўлганида, майли, пули бўлмасаям, ёнимда турганида бунчалар қийналмасмидим... Фарзандларни кўпайтириш керак экан, ака...” деди.

Абдуғафур Искандар


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢52👍42👏4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕГОНАГА АРЗ ҚИЛДИМ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢47👍19
Ота насиҳати

Шайх Шинқитий ўғлига деди:

🔹«Уламолар билан ақлингга кўра, амирлар билан илмингга кўра суҳбатдош бўл;
🔹Дўстларинг билан одобинг билан;
🔹оиланг билан эса меҳринг билан;
🔹аҳмоқлар билан ҳилмингга кўра ҳамсуҳбат бўлгин;
🔹Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл;
🔹нафсинг билан бўлса насиҳатинг ила суҳбатдош бўл.

Гарчи меҳрибонлигинг учун ер юзида сени тақдирлайдиган, қадрлайдиган ҳеч ким бўлмаса хафа бўлма. Билгинки, самоларда сени муборакбод этувчилар бор.

Ҳаётимиз худди гуллар кабидир. Гўзаллиги, чиройи билан бизни бахтиёр этса, тиканлари билан баъзан аламлантиради».

Нақадар гўзал тарбия, қандай ҳам гўзал суҳбат!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДАДА, СИЗНИ ҚАТТИҚ СОҒИНДИМ БУГУН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢77👍21👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Мўжиза  қишнинг яна бир
тонги муборак булсин!

Барчамизга қиш тонгларининг софлигидек ва қорларининг оқлигидек пок ниятлар хамрох бўлсин.

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим қийналганларни мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, халол топганига барака ато қилсин!

Бошланган қиш фасли барчамизга омадли ва даромадли келсин!

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀    ХАЙРЛИ   КУН  
    МЕХРИБОНЛАРИМ!

Салом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз  бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ,  жонажонларим!

Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!

Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!

Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.

Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA⠀
👍52👏8