ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Қадрдонларим
ЖУМА муборак бўлсин!🤲

Аллоҳ бу кунни барчамизга хайрли ва истакларингизга етказувчи қилсин, Амин
!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.!
Амин.

Жума муборак аҳли ислом...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37😢6👎2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума муборак диндошлар!

Аллоҳ бу кунни барчамизга хайрли ва истакларингизга етказувчи қилсин....
🌱
Сизлар учун истагим:

Қўлингиз ДУОДА,
қалбингиз ИЙМОНДА,
тилагингиз АЗОНДА,
ўйларингиз ҚУРОНДА,
юрагингиз ИСЛОМДА,
бошингиз САЖДАДА,
ниятингиз УМРАДА,
зиёратингиз МАККАДА,
саловатларингиз МАДИНАДА,
охиратингиз ЖАННАТДА,
бўлсин ИНШААЛЛОҲ...

Куз фаслининг сўнгги ЖУМА аёми муборак бўлсин


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН !

Бугун:
- Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏19👍12😢2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​📝  САВОЛ - ЖАВОБЛАР:

1) Биринчи Отанг ким ?
1) Хазрати ОДАМ АТО.

2) Биринчи Онанг ким ?
2) Хазрати МОМО ҲАВО.

3) Бошингда нима бор ?
3) ТОЖИ ДАВЛАТ.

4) Пешанангда нима бор ?
4) ТАҚДИР У  ҚИСМАТ.

5) Қошингда нима бор ?
5) ҚАЛАМУ ҚУДРАТ.

6) Кўзингда нима бор ?
6) НУРИ МУҲАММАД.

7) Бурнингда нима бор ?
7) БОЙИ МУҲАММАД.

8) Оғзингда нима бор ?
8) КАЛИМАИ ШАҲОДАТ.

9) Қулоғингда нима бор ?
9) АЗОНИ ҚОМАТ.

10) Елкангда нима бор?
10) ФАРИШТАИ МАЛОҲАТ.

11) Қўлингда нима бор?
11) ХАЙРИ ЭҲСОН.

12) Белингда нима бор?
12) КАМАРУ ҲИЗМАТ.

13) Тиззангда нима бор ?
13) ИЗЗАТУ ҲУРМАТ.

14) Оёғингда нима бор?
14) ПОЙИ ТАҲОРАТ.

15) Қaлбингда нима бор ?
15) АЛЛОҲГА МЕҲРУ МУҲАББАТ.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85
ТАСКИН БЕРУВЧИ ОЯТЛАР ЖАМЛАНМАСИ !

Агар гуноҳ қилиб қўйсангиз Зумар сурасининг 53-оятини ўқинг!

“(Эй, Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг:
---“Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир”!

Агар тинчлик-осойишталикни истасангиз Моида сурасининг 16-оятини ўқинг!

“У (Пайғамбар ва Китоб) билан Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур”.

Агар дўст изласангиз Бақара сурасининг 257-оятини ўқинг!

“Аллоҳ имон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматдан нур сари чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлар (бутлар)дир. Уларни (кофирларни) нурдан зулмат сари чиқарадилар. Ана ўшалар дўзах аҳлидирлар ва улар унда мангу қолувчилардир”.

Агар ҒАМГИН бўлсангиз Бақара сурасининг 25-оятини ўқинг!

“Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки,улар учун (жаннатда) остиларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир.

Агар сизнинг жинсингизни камситишса Аҳзоб сурасининг 35-оятини ўқинг!

“Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозели (камтар) эркаклар ва тавозели аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақловчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр этувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни жаннатни) тайёрлаб қўйгандир”.

Агар сизнинг ирқингизни камситишса Ҳужурот сурасининг 13-оятини ўқинг!
“Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”.

Агар сизга муҳаббат, хотиржамлик ва таскин керак бўлса Рум сурасининг 21-оятини ўқинг!

“Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир”.

Агар сиз руҳан эзилаётган бўлсангиз, қалбингиз ором олишини истасангиз Раъд сурасининг 28-оятини ўқинг!

“Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)”.

Агар сиз яқин дўстингизни соғинсангиз Қоф сурасининг 16-оятини ўқинг!

“Инсонни (Биз) яратганмиз, (демак,) унинг нафси васваса қиладиган (кўнглидан ўтадиган) нарсаларни ҳам билурмиз. Биз унга бўйин томиридан ҳам яқинроқдирмиз”.

Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз Инсон сурасининг 22-оятини ўқинг!

“Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”.


Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз Юсуф сурасининг 87-оятини ўқинг!

“Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.

Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз Иброҳим сурасининг 34-оятини ўқинг!

Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз Шарҳ сурасининг 5-оятини ўқинг

“Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.

Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар Фурқон сурасининг 63-оятини ўқинг!

“Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👏4👎1😢1
Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

🌿Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

☘️Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

🌱Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

🍃Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

🍀Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😱2
​​ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

❗️Сиз ҳам буни тарқатиб, бошқа кишиларнинг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📖  ИСТИҒФОРЛАР

Истиғфор айт!  Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37😢10😱1
Дуони фақат Аллоҳдан бирор нарса сўраш деб билманг.

Дуо —
Астағфируллаҳ дея афв сўрашни;
Алҳамдулиллаҳ дея севинчни,
СубҳанАллоҳ дея ҳайронликни;
Инна лиллаҳ дея қайғуни;
ИншааАллоҳ дея умидни;
Аллоҳу Акбар дея ҳайратни билдирмоқликдир дуо.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74
Аҳмад раҳимаҳуллоҳ дедилар:

“Бу дунёда бир жаннат борки, ким ўша жаннатга кирмаган бўлса, охиратдаги жаннатга ҳам кирмайди".

Шунда: "Дуёдаги жаннат нима, эй Имом?" деб сўрашди.

“Аллоҳни яхши кўриш ва зикр қилиш" деб жавоб бердилар.


Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58😢6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ уйи Маккага боринг.

Дилга умид оловин солинг.
Ёш қарининг дуосин олинг.
Иймон ила қурбингиз етса.
Аллоҳ уйи Маккага боринг.

Фаришталар нидоси билан.
Шайтонларнинг жазоси билан.
Азонларнинг садоси билан.
Аллоҳ уйи Маккага боринг.

Кунлар ўтиб ортда қолар ғам.
Тугаб битар ташвишу алам.
Умрингизда бир бор бўлса ҳам.
Аллоҳ уйи Маккага боринг.

У жойларда бўлмас хавф хатар.
Деманг бумас бошқа бир сафар.
Мусулмонман десангиз агар.
Аллоҳ уйи Маккага боринг.

Ёлғон эмас чиндан куласиз.
Олам-олам завққа тўласиз.
Гуноҳлардан ҳалос бўласиз.
Аллоҳ уйи Маккага боринг.

Мўмин бари Маккага чопар,
Сизга дўзаҳ эшигин ёпар.
Юрагингиз ҳаловат топар.
Аллоҳ уйи Маккага боринг.

Яратганнинг гувоҳлигида.
Виждонингиз огоҳлигида.
Оилангиз ҳамроҳлигида.
Аллоҳ уйи Маккага боринг.

Бу амаллар фарздур билсангиз.
Аламмасми бормай ўлсангиз.
Жаннатларни орзу қилсангиз.
Аллоҳ уйи Маккага боринг.

Муаллифга рахмат



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112😢14👏8👎4😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадиc

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:

1) Умрини қандай ўтказгани
2) Ёшлигида қандай ишлар қилгани
3) Бойликни қаердан топгани
4) Бойликни қаерга сарфлагани
5) Билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)

 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36😢17😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 


Хайрли тун азизлар
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Омонмисиз, Азизлар!
Сизу бизга кузнинг сўнгги кунларидан бахраманд бўлиш насиб этибди,

        Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!

Бугунги  шанба  кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏3😢2👎1