ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
#Саломатлик.

ҒАЗАБЛАНИШНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

Ғазабни жиловлаш, уни бартараф этиш хусусида кўплаб фикрлар билдирилган. Бу гал эса биз бунга бироз бошқачароқ тарзда ёндашмоқчимиз, яъни ғазабга эрк беришнинг оқибатлари нималарга олиб келиши мумкинлиги хусусида тўхталиб ўтсак, зеро бу ҳам кимлардадир ўзини назорат қила олишига кўмаклашади, деган умиддамиз:

МИЯ:  Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида бизнинг қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан.

ЮРАК:  Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан.

ТЕРИ:  Юзнинг жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар етказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан.

ЎПКА:  Юқори “қайнаш даражаси” ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлар экан. Мутахассисларнинг фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан.

ХУЛОСА
“Касални даволагандан кўра олдини олган афзалдир”
Салбий ҳиссиётларни ўз вақтида жиловлаб, юқоридаги “касалликлар”нинг олдини олишни  унутмасангиз кифоя.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏4😱1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ  ЯШАМОҚДАСАН ?

Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29👏2😱1
Дардингизни дард ҳисоблайдиган инсонни эъзозланг...

🍀Жонингиз ёнганида ёлғон кўз ёш тўкканни эмас, сиз севинганда қувонган, хафа бўлсангиз эзилган, қисқаси дардингизни ўз дарди деб билган инсонни асранг... Курашсангиз ҳам улар учун курашинг... Чарчасангиз ҳам уларни деб чарчанг...

Ундай инсонлар йўқку, деманг.. Аслида бор, ҳа, ишонинг, сизни чиндан севган гўзал қалблар мавжуд. Ухласангиз, тепангизда сизни бергани учун Аллоҳга шукр айтгувчи, нима бўлса ҳам ёнингизда қоладиган инсонлар бор...
Сиз йўқ деб ўйлайсиз,
бироқ улар бор...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР ИНСОН БОР...

🎙Шохиста Икромжоновна


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢9👏3👎1😱1
📚 «ЭЙ ҚИЗИМ» – Ҳақиқий тарбия ва маърифат манбаи!

Замонамизнинг улуғ олимларидан бири Шайх Али Тантовий қаламига мансуб бу асар, ҳар бир она, ҳар бир қиз учун ҳаёт дарслигидир. «Эй қизим» – тарбия, ҳаёт, фазилат ва имон ҳақида қалбга илҳом бағишлайдиган китоб!

Нима учун ўқишингиз керак?

✔️ Аёлнинг жамиятдаги ўрни ҳақида ҳакикий тушунча

✔️ Оналар тарбияси орқали келажак авлодни шакллантириш йўллари

✔️ Эркак ва аёлнинг оиладаги ҳамкорлик роли

✔️ Қиз болаларга ўзини таниш ва ривожлантиришда йўл-йўриқ

Китоб маълумотлари:

🖋 Муаллиф: Шайх Али Тантовий

📄 Ҳажми: 160 бет

💰 Нархи: 69 000 сўм

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд!

АЛБАТТА БУЮРТМА БЕРИНГ:
👇🏼👇🏼👇🏼
https://alijahon.uz/oqim/99155
https://alijahon.uz/oqim/99155

👉 Boshqa mahsulotlar🛒
👍9👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз  билан  бирга  бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчаси амалга ошсин!

Биласизми, қадрдон,
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган,  Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Уч нарса Жаннатдан танланди:

Калималар, ишқ ва оналик туйғуси.

Калималарни Одам олди,
оналик туйғуси Ҳаввога қолди,
аммо ишқ жуда оғир эди..."

— Мавлоно


💜 Ҳаётнинг мўъжизаси шу уч неъматда мужассам:

Калималар — қалбдан қалбга йўл очади,

Оналик туйғуси — дунёни меҳр билан безайди,

Ишқ эса — ҳам азоб, ҳам беқиёс саодат синовидир.


💜 Қалбингизга калималарнинг гўзаллиги, меҳрнинг илиқлиги ва ишқнинг илтижоси ҳамроҳ бўлсин.


ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР БИРИНГИЗНИ СЕВИНГ...

🎙Осиё Муҳтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😢16👏2
Сен АЁЛсан...

Болаларингизга бирор сўз айтишингиздан олдин ўзингиз тўғри бўлинг, омонатдор бўлинг, вафодор бўлинг, фарзандингиз кўз ўнгида эрингизга меҳр кўрсатувчи аёл бўлинг. Буни кўриб улғайган қизларимиз турмушга чиққач, онасига албатта тақлид қилади. Аммо қизлар онасининг отасини беҳурмат қилиб, гапини беписанд қилганини кўришса ва бу шаклда улғайишса,  улар ҳам келажакда онасидан ўрганганларини қилишади.

Сен АЁЛсан...
“Аёл киши жамиятнинг ярмидир”, деган сўз тўғри эмас, аксинча, “Аёллар бутун бошли жамиятнинг ўзидир!" Шуни асло унутмаслик керак.

Доктор Муҳаммад Ротиб Ноблусий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз нимани танлайсиз,
БАХТними ёки БАХТСИЗЛИКними?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👏10😢3
Эркакни ҳайратга солиш осон эмас. Чунки у дунёга аёлдан олдин келган ва жамики яратиқларни аёлдан олдин кўрган. Лекин аёл унинг қалбни ларзага солиши ва бир умр уни забт эта олиши мумкин. Шунда ҳам ташқи дунё матоҳлари билан эмас, гўзал қалби ва қалбдан чиққан ҳиссиётлари билан...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏6👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌻TУРМУШГА  ЧИҚАЁТГАН 
           ҚИЗГА  НАСИҲАТ


Умму Муосиранинг турмушга чиқаётган қизига насиҳати:

«Қизим, сен энди янги ҳаётга қадам қўйяпсан, у шундай ҳаётки, унда ота-онанг, ака-ука, опа-сингилларинг учун ўрин йўқдир. Сен у ҳаётда эрингнинг ҳамроҳига айланасан, эринг бу ҳаётда сенга биров шерик бўлишини истамайди. Сен унга ҳам ёр, ҳам она бўласан. Шуни билгинки, эр киши катта гўдак кабидир. Озгина ширин сўз ҳам уни бахтиёр қилади. Унинг сенга уйланиши, сени ўз оилангдан маҳрум қилди деган туйғуни сездирма, чунки бу туйғу уни ҳижолат қилади. Ахир эринг ҳам сени деб ота-онасидан узоқлашади. Лекин у эркак, сен аёлсан. Сир эмас, аёл киши доимо туғилиб ўсган хонадонига ошиқади. Лекин аёл ўзини янги оиласига, янги ҳаётига ўргатмоғи зарурдир. У ўзига эр, фарзандларига ота бўлган киши билан ҳаётини бирга ўтказмоғи даркор. Бу унинг тақдиридир.
   Аёл ўз хонадонини жаҳаннамга айлантира олганидек, уни жаннатларга ҳам айлантиришга қодирдир. Демак сен оилангни жаннатга айлантира олсанг бахтли бўласан…»

@ibratli
👍73👏27👎4😱3
📜 ​​Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👎3😢3
"Одобнинг қанчалик муҳим эканини билсайдингиз, Аллоҳдан ризқ ўрнига одоб сўрардингиз"!

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдоним!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!

Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин.  Кун давомида Сизга омад  ва  файзу барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОҒЛИК энг буюк ҳадядир.
ҚАНОАТ энг буюк бойлик.
ИШОНЧ энг буюк яқинлик.
МУҲАББАТ энг буюк бахт.

Ҳар лаҳзангиз
меҳр - муҳаббат ва
ҳузур - ҳаловатга тўлсин !

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОҒЛИҒИНГИЗНИ АСРАНГ

Маҳзунлик - ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабийлик - юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Безовталик - ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб - жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув - буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар оқибати яхшиликка олиб келмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ!

Замон оғир, дунё мураккаб
Яшаяпмиз юракни алдаб
Ташвишлар хам бўларда бир гап
Ўзингизни эхтиёт қилинг...

🎙Ўлмасбек Самарқандий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56😢4👏2