ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТИЛАК

Тилайман эй дўстим, хар қандай дамда,
Номарду - нокасга ишинг тушмасин.
Ғанимлар олдида қолсанг аламда,
Кўзингдан бир томчи ёшинг тушмасин.

Мехридан сийласин меҳрибон Худо,
Отаю - онангдан этмасин жудо,
Чин дилдан ризқ сўраб айласанг нидо,
Оғзингдан еб турган ошинг тушмасин.

Бошингни эгмасин алам, ташвиш, ғам,
Пок қалбинг кўрмасин заррача ситам,
Хар қандай холатда қўлласин Эгам,
Ёзинг келмай туриб қишинг тушмасин.

Яшамоқ бахтига бўлдик муяссар,
Гохида йўқотдик, гохо тутдик зар,
Ажал қачон келар, бизлар бехабар,
Юзга кир, юзда хам тишинг тушмасин.

Мол давлат ўткинчи, келиб кетади,
Омадинг кулса дўст тўлиб кетади,
Йикилсанг устингдан тепиб ўтади,
Яшашдан хеч качон шаштинг тушмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏9😱1😢1
ОҚИЛНИНГ АЛОМАТЛАРИ

- Тоқати етмайдиган нарсани ўз зиммасига олмайди.

- Тоқатдан ташқари ишни бошқага юкламайди.

- Идрок этолмайдиган ишга ҳаракат қилмайди.

- Ўз тилига, гап-сўзига эгалик қилади..

- Унга алоқаси бўлмаган нарса билан машғул бўлмайди.

- Фойдаси бўладиган миқдордаги сўзнигина сўзлайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28👏4👎2😱1
– Нимани истасам шуни қиламан, нимани истасам шуни гапираман, бу менинг эркинлигим!
– Кечирасизу бу эркинлик эмас, бу - ҚУЛЛИК. Нафсга қуллик!!!

Тафаккур қилинг!

📖 Telegram.me/IBRATLI
.
👍76😢3
​​#мулохаза

Бошланғич синфда ўқирдим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситилиб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил пальтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...
Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жиллақурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга “тўғри келадиган” кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам “Икки-уч йил бемалол киясан”, деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.
Кийим бозоридан чиқарканмиз, димоғимга “гуп” этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдек кўринди.
– “Шашлик” олиб беринг,– отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.
– ...
Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.
Бу сўзни ҳеч бир ота “кўтара олмайди” назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди... Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.
– Юр ўғлим, бир сени “шашлик”ка тўйдирай,– балки кенжа фарзанд бўлганим учундир отам бирор марта илтимосимни ерда қолдирмаган. Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихини тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим:
– Сиз емайсизми?
– Сен еявер, ўғлим, менинг қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.
Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар...
Йиллар ўтса-да, бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Отам билан боғлиқ ўша вовеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди.
Бугун болаларимни истаганча кабобга  тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик изтиробларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай хислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади.
Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихини қўлига олди-да, анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди.
Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан?
– Олинг, ота.
– Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи...

Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиққина пиёз билан қорин тўйғазганди!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢77👏4
📖 ОТА МЕҲРИ

Эсини танибдики, отаси унга жуда қаттиққўл эди. Арзимаган нарсага ҳам танбеҳ берар, унинг ҳар бир ҳаракатини назорат қиларди. Қизгина падарини дугоналарининг оталари билан солиштириб, бир куни онасига йиғлаб арз қилди:

– Дадам мени ёмон кўради, яхши кўрганида бунчалик қаттиқ уришмасди…

– Йўқ, қизим, ундай дема! – юпатганди онаизор қизини, – аксинча, даданг сени жудаям яхши кўради, фақат ўзингга билдирмайди, туғилганингда шунақа хурсанд бўлган эдики… Ҳали катта бўлсанг, ҳаммасини тушунасан…

Аммо қиз отаси ҳақидаги фикрини ўзгартирмади: отаси уни яхши кўрмайди!

Йиллар ўтди. Ота назорати, она тарбияси таъсирида ҳавас қилса арзигули одобли қиз бўлиб улғайди. Дугоналари билан бирор ерда тўпланмоқчи бўлишса, дадасидан кўпинча рухсат ололмасди, тўй-тантаналарга ҳам дадасининг розилиги бўлмаса, боролмасди. Яна ўша ўй кўнглидан кечарди: отаси уни яхши кўрмайди!

Вақти-соати етиб, рози-ризолик, ёруғ юз билан бахт остонасига қадам қўйди – келин бўлди. Тўй куни қадрдон уйини тарк этар маҳали остонада отасининг пойига бош урди. Отанинг қўллари дуога очилди, овози титраб, жигаргўшасига оқ фотиҳа берди:

– Берган тузимга мингдан-минг розиман, қизим! Борган ерингда тошдай қотгин! Бахтли-тахтли бўлгин! Омин!

Келиннинг кўзлари беихтиёр ёшланди, кўнгли алланечук бўлиб кетди. Лекин ўша ўйида қолди: отаси уни яхши кўрмаса керак!

Тўйдан сўнг чарлар баҳонасида ота уйига чақирилди. Турмуш ўртоғи, қайнонаси етовида туғилган гўшасига келар экан, кўчаларига бурилишлари билан дарвоза ёнида у ёқдан-бу ёққа бетоқат юриб, ўзларини кутиб турган отасини кўрди. Машинадан тушасолиб, қизариб-бўзарган кўйи салом берди. Пешонасидан ўпиб, кўришаётган отасининг кўзларига ёш қалққанини пайқади. Пайқадию ўзинингда мижжалари намланди, аммо қалби бир кашфдан мунаввар эди: онаси рост айтган экан, ҳа, падари бузруквори уни жуда-жуда яхши кўрар экан! Уни ёмон кўздан асраб, тергаб-койиб яхши кўрар экан!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отанинг қизига қилган насиҳати-ю дуосини бир кўринг 😢

Бу каби насихат ва дуолар хар бир отани кўнглидан ўтади албатта,  лекин дилидагини тилига чиқазишга махорат керак. Махорат эса - МАШҚ маҳсулидир

Хар бир қизи бор ота шу насихатларни қайта қайта эшитса, ёд олса деймиз...

Узатиладиган қизи бор оталарга юбориб қўйинг


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони.
👍54😢31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏2👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган,  Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20 октябрь-қиёматли ака-укалар куни экан.


📖 Бир донишманддан сўрашди:
– Туғишган ака-укангизни яхши кўрасизми ёки дўстингизними?
– Туғишган ака-укамни яхши кўраман, агар у менга дўст бўлса.
Дўстимни яхши кўраман, агар у менга туғишганимдек бўлса.


Туғишган ака-укаларимиз ҳам дўстларимиз ҳам омон бўлсинлар!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏2👎1😱1
#психологдан_ривоят

Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди.

Шошилиб қарор чиқармаслик, фикрлар юзаки бўлиб қолмаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун ота уларни узоқ водийда жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди.

Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди.

Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.

Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди.

Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди.

Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди.

Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.

Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз.

Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз.

Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак.

Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.

Худди шунингдек, бир одам ҳақида ҳам битта вазиятдан, битта бурчакдан туриб, биргина одамнинг гапи билан ҳукм чиқарманглар.

Унинг ҳамма томонини ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏9😱2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДАМЛАР ШУНАҚА,
1 та хато қилсангиз, 99 та тўғри ишингизни унутишади...


🎙Раъно Мўминова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👏8
ДАРАХТ

Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди.
Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди.
Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб
кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди.
Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди...
Аммо дарахт ҳар доимгидек дарахтлигича турарди.

Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос...


Нафиса таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏4😱3
Қалбимиздагини кўрамиз

🎙Умид

Ибратли хикоя


Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
😢8👍5👏4👎1😱1
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51
КЎНГИЛДА ҚОЛИНГ...

Дунёга келдингиз бир бор қадрдон,
Шунчаки яхшилик қилишдан толманг.
Бировга етказманг озор ҳеч қачон,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кимнингдир дилини оғритиб қўйиб,
Афсусда ёнманг сўнг бағрингиз ўйиб.
Ахир ким меҳрга қолибди тўйиб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кетмоқ учун келдик, қолмоққа эмас,
Бермоққа улгуринг олмоққа эмас.
Ҳеч ким бу дунёга қайтадан келмас,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Бировнинг хатосин санаб, ахтариб,
Устига мағзава қўйманг ағдариб.
Кўнгил гулдек нозик, етимдек ғариб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Ахир ким адашмас ким қилмас хато,
Умрингизни ғийбат қилмасин адо.
Садақа дейишар табассум ҳатто,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кимни кўтарибди кўкларга нолиш,
Энг оғир жазодир кўнгилдан қолиш.
Гўзал тақдир эрур қалбдан жой олиш,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Дилобар Ўролова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏5😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзал_тавсия

Ишдан чарчаб келсам ёки кўп асабийлашган кунларим юрагимга ҳеч нарса сиғмайди. Ҳудди нимадир етишмаётгандай бир жойда ўтиролмайман. Шунда энг синалган усулга суянаман. ювиниш хонасига кираманда, обдон ювиниб, таҳорат қилиб оламан.

Одам покиза бўлса бошқача енгил бўлиб қолади-да.Уйқу ҳам бошқача туюлади шунда. Вужуд тиниқиб дам олади. Чарчоқлар чиқади.

Бахтда ҳам худди шунақа!!!
У ҳам сиз ва бизга ўхшаб тоза ва покизаликни ёқтиради. Фақат бу гал нафақат жисмоний, балки қалбан тозалик ҳам мухим.

Юракни кенг қилинг, қалбни тоза сақланг, ниятни покиза қилинг! Қарабсизки бахт ўзи сизни қувиб келаётганини англаб етасиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.

Борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон...

Оқшом хайрли бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати сизга ҳамрох бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏6😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин.  Кун давомида Сизга омад  ва  файзу барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОРИНГИЗГА ШУКУР!

Яна битта ажиб кунни қарши олдим,
Билиб билмай хафа қилган бўлсам узур,
Сизни суйиб, фақат сизга кўнгил ёрдим,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Хаёт қизгин югурамиз икки томон,
Бир кун яхши бир кунида балки ёмон,
Хол сўрамоқ малол эмас жуда осон,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Ризқингизни бутун қилсин Аллоҳ сизни,
Кўргансизку анча бахор, анча кузни,
Рохатини кўринг фарзанд ўгил қизни,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Гар йиқилсам холим кўриб куйганларим,
Қондошиму жонин берар суйганларим,
Бир бутунмиз яқин келмас бизга ғаним,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Сиқилмайман қанча азоб тамин тотсам,
Тонгми ё шом, ажиб-ажиб ше‘рлар битсам,
Йўқлаб қўйинг агар сиздан узоқ кетсам,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Абдужафар Омонов


🌻 БОРИНГИЗГА ШУКР,
АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏4👎2