ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Эрталабдан кечгача ўқилиши лозим бўлган дуолар тўплами:

1. Уйғонишда дуо:

ٱلْـحَمْدُ لِلّٰهِ ٱلَّذِى أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ ٱلنُّشُورُ

Ўқилиши:

Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин-нушур.

Маьноси:

"Бизларни ўлимдан сўнг яна тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва Унга қайтишимиз бор."

2. Тахоратдан кейин дуо:

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
Ўқилиши:

Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулух.

Маьноси:

"Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Уннинг шериги йўқ. Ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг қули ва элчисидир."

3. Кийим кийганда дуо:

ٱلْـحَمْدُ لِلّٰهِ ٱلَّذِى كَسَانِى هَٰذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّى وَلَا قُوَّةٍ
Ўқилиши:

Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қуввата.

Маьноси:

"Аллоҳга ҳамд бўлсин, У менга бу кийимни кийгизди ва мендан куч-қудратсиз Уни Ўзи берди."

4. Ҳожатхонага кириш дуоси:

ٱللّٰهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ

Ўқилиши:

Аллоҳумма инний аъузу бика мина-лхубси вал-хабаис.

Маьноси:

"Аллоҳим, ёмонликлар ва ёмон жинларни эркак аълидан Сендан паноҳ тилайман."

5. Ҳожатхонадан чиқиш дуоси:
غُفْرَانَكَ
Ўқилиши:

Ғуфронак.

Маьноси:

"Сенинг мағфиратингни сўрайман, Эй Аллоҳ!"

6. Илм ўрганишда дуо:

رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا وَفَهْمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ

Ўқилиши:

Рабби зидний илман ва фаҳман ва алҳиқний бис-солихийн.

Маьноси:

"Парвардигорим, менга илм ва фаҳм оширгин ва мени солиҳлар жамосига қўшгин."

7. Қийинчилик пайтида дуо:

حَسْبُنَا اللّٰهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
Ўқилиши:

Ҳасбуна-ллоҳу ва ниъмал-вакил.

Маьноси:

"Биз учун Аллоҳ кифоя қилади. У қандай ҳам гўзал вакил!"

8. Ишга чиқиш ёки сафарга, уйдан кўчага отлангандаги дуо:

بِسْمِ اللّٰهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللّٰهِ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللّٰهِ

Ўқилиши :

Бисмиллаҳи таваккалту ала-ллоҳ, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.

Маъноси:

"Аллоҳнинг номи билан чиқдим. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳеч қандай куч-қудрат Аллоҳсиз йўқ."

9. Таомдан кейин шукр дуоси:

ٱلْـحَمْدُ لِلّٰهِ ٱلَّذِى أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مِنَ ٱلْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши :

Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақанав ва жаъалана мина-лмуслимийн.

Маьноси:

"Бизларни едирган, ичирган ва мусулмон қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин."

10. Кечқурун фарзандлар учун дуо:

رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً ۖ إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاءِ

Ўқилиши:

Робби ҳаб ли мил ладунка зурриййатан тоййибатан, иннака самий'уд-дуъа.

Маьноси:

"Парвардигорим, менга Ўз ҳузурингдан покиза фарзандлар ато этгин. Албатта Сен дуоларни эшитувчидирсан."

11. Уйқуга ётиш дуоси:

بِاسْمِكَ اللّٰهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ
Ўқилиши:

Бисмика Аллоҳумма аҳйа ва амут.

Маьноси:

"Эй Аллоҳим, Сенинг номинг билан тириламан ва Сенинг номинг билан ўламан."

12 Қарздан қутилиш дуоси:

اللهم اكفني بحلالك عن حرامك، وأغنني بفضلك عمن سواك

Аллоҳуммакфини биҳалалика аън ҳаромик, ва ағнини бифадлика амман сивак.

Таржимаси:

"Эй Аллоҳим! Ҳалол нарсаларинг билан мени ҳаромлардан сақла ва ўз фазлинг билан мени Сендан бошқа барча нарсалардан беҳожат қил."

Ҳар қадамда зикр:

Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар — 33 марта.

Астағфируллоҳ — гуноҳлар учун мағфират сўраб.

"Ҳар кунингизни дуо билан безанг, нур билан яшанг ва Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!"


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏4👎1
​​НАЖОТ БЕРУВЧИ 7 КАЛИМА!

Ким ушбу 7 калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам.
Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яхши ҳолда бўлади.

🍀Ҳар ишни «БИСМИЛЛАҲ» билан бошласа!

🍀Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» деса!

🍀Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин «АСТАҒФИРУЛЛОҲ» деса!

🍀Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан «ИН ШАА АЛЛОҲ» сўзини айтса!

🍀Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, «ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ» деса!

🍀Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат етса, «ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН» деса!

🍀Ва кеча-ю кундуз тилидан «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» калимаси тушмаса!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак                                                         

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан ибодатга боришингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдонларим!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👎1
#Биласизми

ЖУМА КУНИНИНГ 6 СИРИ

Жума
– ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

1️⃣. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).  

3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар.

6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

М. Зуфарова тайёрлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни ҳам огоҳ этинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👎2
ЖУМА КУНИНИНГ СУННАТЛАРИ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума муборак!

Жума куни имом хутбага чиққанида уни тинглаш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлади. Жума намозига нафақат инсонлар, балки фаришталар ҳам қатнашадилар.

🤲 Аллоҳ ушбу жумани барчага муборак қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
ЙЎЛ

Устозлардан бири  сўзлаб берган  воқеа: Айтишича, у кишининг отаси  ва бобоси Қўқон аравада  узоқ сафарга чиқишибди.  Ўғил отларни бошқарар, ота эса аравада ухлаб кетаётган  экан. Бир маҳал арава йўл четида тўхтабди. Уйғониб  кетган ота қараса, ўғли дала  четидаги тутга  тирмашаётганмиш.
- Ҳа, болам, нима гап? – деб  сўрабди.
    - Қамчим синиб кетди,- жавоб берибди ўғил, - хипчин учун  новда кесмоқчиман.
    - Эгасидан сўрадингми?
    - Қизиқмисиз, ота, каттакон дала бўлса, эгасини  қандай топаман?...
     - Эгасини рози қилмай олган нарсанг билан манзилга омон етаман деб ўйлаяпсанми, нодон! - дея ўғлини урушибди ранжиган ота. – Отга мин, анави арқонни кесиб, қамчи қил!

Шу хикояни эсларканман, дилимда  ифтихор туяман – қандай улуғ аждодларнинг  авлодимиз! Ҳалоллик ҳамиша миллатимизнинг бош  фазилати бўлиб келган.

Илоҳим, бизга ҳам умр йўлимизни ҳалоллик билан босиб ўтиб, саодат манзилига саломат етиб бориш насиб қилсин.                                                                                                      
Отабоев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЕТТИ ҚАБР

Каримберди Тўхтамурод
👤Фахриддин Шамсематов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25👏6😢5
ҚАЧОН ҲАҚИҚАТЛАР КАШФ ЭТИЛАДИ?

Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади.

Фитналар замонида кишининг теран фикр соҳиби экани кашф бўлади.

Ахлоқдаги сохтакорлик ҳукм чиқариш пайтида намоён бўлади.

Мол-дунё тақсимланаётган пайтда зоҳидлик даъвоси тасдиқланади.

Мансабга минилган чоғда кишининг олижаноб эканини билиб олса бўлади.

Машаққат лаҳзаларида ҳақиқий дўст-ёрни ажратиб олиш мумкин.

Араб тафаккури хазинасидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢29👏3😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Аллоҳга омонатсиз,
   Яхши дам олинг
!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!

Бугунги  шанба  кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👏3😢2👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Бу тонг қилган дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгни бизла кутганларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кун энг гўзал кунларимиздан бири!

Келинг, гўзаллашамиз: Гиналарни унутамиз! Аразламаймиз! Бугун атрофимиздаги ҳар бир инсонга яхшилик тилаймиз! Табассум ила ширин сўз улашамиз!

Тоғларда бўлгансиз-а? Унда акс садо беришини эшитганмисиз? Албатта эшитгансиз! Яхшиликлар ҳам шундай бугунги мўъжаз яхшиликларимиз акс садо каби ўзимизга қайтади. Ўзимизга қайтувчи нарсалар яхши бўлсин-а, азизим!

Аслида Сиз Аллоҳ яратган мавжудотларнинг энг гўзали - Ҳазрати Инсонсиз! Сизга берилган неъматлар бошқа мавжудотларга берилмаган. Сиз сўз ва ақл қудрати соҳибисиз! Ўзингизни муносиб тутинг!

Кунингиз хайрли бўлсин,
ХАЗРАТИ ИНСОН!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. ШИРИН СЎЗ

🎙Сардор Рахмхон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36😢8😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎШНИЧИЛИК БУРЧЛАРИ:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик
3. Кўп савол бермаслик
4. Касал бўлганда кўргани бориш
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрда бўлиш
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш
7. Хатоларини кўрмасликка олиш
8. Уйини жосусларча кузатмаслик
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ
19. Хизматчисига қарамаслик
20. Боласига ширин сўзлар айтиш
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁН ҚЎШНИЛАР

🎙Илёс Юнусов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25👎1
​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳислар борасида ҳам бизлар

КИМЛАРДАНДИР ҚАРЗМИЗ...

Йўл қараб кутган кўзларни...

Бизни деб йўл босган оёқларни...

Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни...

Дуоларига ўзимиз билмас-исмимизни қўшганларни...

Бошимизга мушкулот тушганда чўзилган қўлларни...

Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда-бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни...

Қарзини узолмадик...

Дўстим бир иш қилсангиз- "Аллоҳ йўлига"  деб қилинг...

Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг...

Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин...

Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин...

Мудом у даврада йўқ экансиз,  шаънингизни ҳимоя этувчилар-ўзи ёлғиз қолмасин...

Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин!

Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин...

Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг!


Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍47👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ НИМА ?

Бахт — бу катта бойлик эмас, балки қаноат - қониқишдир.

Бахтли инсон — кўнгли тоза, нияти соф бўлган инсондир.

Бахт узоқда эмас, у қалбда, оддий кундалик лаҳзаларда яшайди.

Бошқаларга яхшилик қилган киши ўз бахтини ҳам мустаҳкамлайди.

Бахтли бўлиш учун кўп бойлик эмас, кам изтироб керак.

Бахт — уни излаганларга эмас, Аллохга таваккал қилинганларга келади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏8
​​Икки ховли.
Икки хил ховли.
Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни.
Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди.
Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.
Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.
Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади.
Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди.
"Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди.
Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди.

Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз.
Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса.
Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.
Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.
Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди.
Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.

Иқбол Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢24👏7