ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
#Ривоят

        БАХТ  МАНЗИЛИ

Оқшом чўка бошлади. Мусофир қишлоқдаги энг кўримсиз уйнинг эшигини қоқиб, бир кеча тунашга жой сўради.
Уй эгаси ҳижолат бўлиб, келинг меҳмон, хуш кўрдик. Сизни яхши меҳмон қила олмасак,  хафа бўлмайсиз, боримизни баҳам кўрамиз дебди.У уйда оддий деҳқон, хотини ва икки фарзанди яшарди.
Мусофир остона ҳатлаб кирди, уй бир хонадан иборат, кичкина дарчаси бор эди.
Хона четида эскигина сандиқ, унинг устида эски, аммо озода кўрпа-тўшак йиғилган, ўртада кичкина хонтахта бор, устида дастурхонда нон, чой, қанд ва ўрик бор эди. Ўша оқшом мезбонлар меҳмон билан уйидаги бор нарсаларини баҳам кўришиб, у билан гўзал суҳбат қуришди.
Суҳбат давомида меҳмон уй эгаларидан, "Сиз бахтлимисиз? ",  деб сўради. Уй эгалари:
— Бахтлимиз, - деб жавоб беришди.
Мусофир эса ҳайрон бўлиб,  " "Кичкина бир кулбада яшасангиз, устингиз юпун, мол- давлатингиз ҳам йўқ, шу аҳволда ҳам бахтлимиз дейсиз",  деса, уй эгаси унга жавобан, "Меҳмон, сиз бахтни чиройли қасрда ёки бойликда деб ўйлайсизми? Менинг бахтим эса оилам, оқила рафиқам, фарзандларим борлигида. Бахт мен учун соғлик, тинчлик, хотиржамлик, фарзандларимнинг кулиб турган кўзларидир. Мен бахтни шунақа тушунаман", дебди.
~ Сизнинг бахт ҳақидаги фикрингиз менга жуда ёқди, мен сиз билан  қоламан, мен ўз манзилимни топдим, - дебди мусофир.
Унинг бу сўзидан уй эгалари ҳайрон бўлганини кўриб, мусофир ўзининг асл қиёфасини кўрсатибди.
У мусофир инсон қиёфасида кириб келган БАХТ экан.

Саодат Қурбонова.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81👏10👎2😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!

Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗДАН УЛУҒ
КИМИМ БОР, ОНА..?!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😢30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчаси амалга ошсин!

Биласизми, қадрдон,
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган,  Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Уч нарса Жаннатдан танланди:

Калималар, ишқ ва оналик туйғуси.

Калималарни Одам олди,
оналик туйғуси Ҳаввога қолди,
аммо ишқ жуда оғир эди..."

— Мавлоно


💜 Ҳаётнинг мўъжизаси шу уч неъматда мужассам:

Калималар — қалбдан қалбга йўл очади,

Оналик туйғуси — дунёни меҳр билан безайди,

Ишқ эса — ҳам азоб, ҳам беқиёс саодат синовидир.


💜 Қалбингизга калималарнинг гўзаллиги, меҳрнинг илиқлиги ва ишқнинг илтижоси ҳамроҳ бўлсин.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР БИРИНГИЗНИ СЕВИНГ...

🎙Осиё Муҳтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢30👏3
📖 ДУНЁДАГИ ЭНГ МЕҲРИБОН ГЎЗАЛИМ УЧУН

Бир гўзални туғилган кунига совға олмоқчи бўлиб Андижон бозорларини кездим.
Битта иккита қимматбахо совғалар учради лекин кўнглим тўлмади. Тошкентга йўл олдим. 
Тошкентнинг энг қимматли « Долcэ & Габбана » бутикдан битта сапог сотиб олдим.

Яна айланиб юриб олтин суви юритилган ва атрофига айлана қиммат бахо тошлар терилган, рақамлари тиниқ ёзилган қўл соатини сотиб олдим. 
Уни ёнига яна туркияда ишлов берилган медальёни бор тилла трос олдим. 
Ҳақиқий оригинал теридан ишланган Гуccи сумкасини ҳам ҳарид қилдим! 
Бозорнинг энг қиммат рўмоли дубайдан келтирилган тоза ипакли рўмол олдим. 
Флешка дўконидан энг сўнги, «олмаси тишланган» брендли мобил телефон олдим.
Уйга қайтар эканман тезроқ етиб ул гўзални нигохини кўришга ошиқардим. Аммо ҳали гул ва торт олишим кераклиги боис янги бозорда Магнат шринликлар дўконига кириб буюртма қилиб қўйган тортимни олаётганимда ёнимдаги одамлар тортни кўриб хайратдан қотиб қолишганди. 
Кимдур торт олдида суратга тушиб олишга рухсат сўрарди. 
Ва нихоят гул дўконига кирдим! 
Энг аъло даражада териб олинган 60 та қизил лола гул сотиб олдим! Энди мани инжиқ маликам шунақасини яхши кўрса нима ҳам қилардим.
Совғаларни гўзалимга топширдим. 
Буларнинг ичида менга энг ёққани торт бўлди. Уни уч киши дамасга юклаб олиб келишган, юклаш ва туширишга ўзим ёрдам бердим.
Тортнинг устига «60 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ОНАЖОНИМ» деб ёзилган эди.
Қиссадан хисса шуки - бундай қимматбахо совғаларга фақат ва фақат Оналар ҳақли, севган қизингиз эмас!  Шундай экан, оналарига битта узук олиб бермаган ўғиллар уятдан ерга қарасин. 
Қиссадан хисса шуки - Меҳрни шу тариқа исботлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди.

Барча оналарга хурмат ва
эҳтиромларимиз бўлсин
!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏64👍38😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШҚНИ ОНАЛАРДАН ЎРГАНИШ КЕРАК...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80👏10😢1
БАХТ  ЎЛЧАМИ

Бир йигитнинг бахти ҳеч хам очилмас экан. Унга дойим “нотўғри” қизлар учраркан. У баъзиларини хунук ҳисоблар экан, баъзиларини — ақли ноқис, учинчиларини- мижғов. Ўз идеалини қидиришдан чарчаган йигит маслаҳат учун бир донишманд ёнига борибди.
Йигитни диққат билан эшитгач, қария дебди:
— Кўриб турибман, мушкулинг оғир экан. Лекин, айтчи, ўз онанга нисбатан қанақа муносабатдасан?
Йигит ҳайрон бўлибди:
— Бунга менинг онамнинг нима дахли бор? Билмадим… Унинг ўзи кўпинча менинг ғашимга тегади: ўзининг ақли ноқис саволлари, хира меҳрибончилиги, ариза ва илтимослари билан. Уни яхши кўраман деб айтолмайман.
Қария индамабди, бошини ликиллатибдида, давом этибди:
— Хўш, бўлмаса мен сенга муҳаббатнинг энг асосий сирини очаман. Бахт бор, ва у сенинг қимматли қалбингда яширинган. Ва муҳаббатдаги самара уруғингни ҳаётингдаги энг муҳим одам эккан.
Бу — сенинг онанг! Сен унга қандай муносабатда бўлсанг, оламдаги барча аёлларга нисбатан ана шундай муносабатда бўласан. Ахир она — бу сени ўз меҳрибон қучоғига олган биринчи муҳаббат. Бу сенинг ҳаётингдаги биринчи аёл тимсоли. Онангни севсанг ва эъзозласанг — барча аёлларни қадрлашга ва ҳурматлашга ўрганасан. Ва ўшанда кўрасан — бир кун сен ёқтирган қиз сенинг эътиборингга  табассум билан жавоб беришини... Ўшандагина аёл мухаббатининг ҳақиқий мўжиза эканликларини кўра оласан…

🥀Бизнинг ота-онамизга муносабатимиз — бахтимиз ўлчамидир…


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍22😢14👎3
Ота-онангга бўлган муносабатинг бу бир қисса, уни сен ёзасан, фарзандларинг эртага сенга ўқиб беришади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢29👍27👏1
ОНА БЎЛИШ 
ОСОНМАС...


Онанинг қалб сўзини, ноласини эшитинг...

🎙Азалбегим


Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
😢58👍33👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.


ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча дуо - ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин.  Кун давомида Сизларга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👎2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!

Салом юзи қуёшлиларим,
Тонга етган бардошлиларим,
Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Салом кўнгли қордек оқларим,
Гина-гудрат, кибри йўқларим,
Охиратдан кўнгли тўқларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Мени билган, билмаганларга,
Кулиб турган, кулмаганларга,
Ҳали салом бермаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тонга етиб шукур қилганлар,
Ўтган кундан фикр қилганлар,
Ибодатдан ҳузур қилганлар,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам, бирга куймаганларга,
Дийдоримга тўймаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тилагим бор сизга ушбу чоғ,
Сиздан нари юрсин ғам, фироқ,
Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Яратганга ҳамдлар айтайлик,
Кўп тонгларга омон етайлик,
Кетсак, жаннатларга кетайлик,
Хайрли кун сизга яхшилар!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳдан сўрадим бугун бир тилак
Тилагимга етайин, қўлла эй фалак
Дунёда бир умр бахтли яшасин
Ушбу сатрларни ўқиган юрак

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏8😢2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш.
Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш...

Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида бизни ҳам эсловчи дўстларни ҳамроҳ қилсин!


ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз атрофимиздаги инсонларга ўхшаб бораверамиз

Бир дўстим бор, доим ҳаётдан нолийди. Замонни қоралайди. Одамлардан фақат негатив томонларни қидиради. Яхшиликларини тан ололмайди. Шу дўстим билан кўпроқ бирга бўлсам ўзимда ҳам ношукурлик кўпайиб бораётганини билдим ва алоқаларни камайтирдим. Ва ўзимда анча енгиллик сездим.

Ёнингиздаги инсоннинг аурасига кирар экансиз ўз-ўзидан унга мослашасиз.
Атрофингиздаги инсонларни тўғри танланг. Барибир ташқи муҳит сизга таъсир этмай қолмайди.

Ш.Наврўзова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДАМЛАР ОРАСИДАН ОДАМ ИЗЛАДИМ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢20
#Твиттердан

Математика ўқитувчимиз бўларди, мактабга янги келган эди. Ўқитувчиларга унча қўшилмасди, яккалаб қўйишганди, тушунишимча. Мактаб ҳовлисида бир ўзи ўтириб чой ичарди. Ўқувчилар ҳам уни хушламасди. Тили чучук эди, ўқувчилар мазах қилишар, сўзларини такрорлаб устидан кулишарди. Математика ўқитувчимиз эса ҳеч нима демасди. Дарсида ўқувчилар шовқин қилар, бояқиш дарсини ҳам тўғри-тузук ўтолмасди.
Бир куни математика ўқитувчимиз дарсга келмади. Дарс соати бўш қолди деб ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Ҳали хурсанд бўлиб улгурмасимиздан йигирма дақиқадан кейин бизга хабар келди. Ўқитувчимиз олтинчи қаватдан ўзини ташлаб жонига қасд қилибди. Бу хабарни эшитиб ҳаммамизнинг кўнглимиз хуфтон бўлди. Руҳимиз шундай чўктики, ўша куни умримда биринчи бор мактаб жимжит бўлиб қолди...

Умидаазиз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢83👍5😱2