ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.91K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Ҳаёт, моҳир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...
🌾
Ҳаёт, одил ҳакам, унда ҳеч ким ғирром ўйнай олмайди...
🌾
Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
🌾
Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни хоҳлаган куйига ўйната олади...
🌾
Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
🌾
Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик, орзу ва армон, муҳаббат ва нафрат, ҳурмат ва иллат, доно ва нодон оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
🌾
Ҳаёт, баҳоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
🌾
Ҳаёт, кичкина ховли, ховлингизга хоҳласангиз гул экасиз... хоҳласангиз тиконзорга айлантирасиз.!


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар.
👍69😢7😱2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АБАДИЙ ЖАННАТ

🎙Шерзод Карим
Малика Салимова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчамизни муродимизга етказсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,
дилга яқин азизларим

Бошланган муродбаҳш чоршанба тонги хайрли, файз-у баракали бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди.

Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди.



Қилган ният ва амалингиз дунё ва охиротингизни гўзалликка тўлдирсин!

ХАЙРЛИ  КУН,
  НИЯТИ  ПОКЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍37👏5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ишонинг
ХАЛИ ШУНДАЙ КУНЛАР КЕЛАДИКИ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢6👏3
#Кун_ҳикмати

Бир киши бахтига кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотир олади, айнан ўша йили ўқишга кира олмайди.
– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ҳақиқатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.

Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми?
Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”

Шундай экан, Аллоҳга яхши гумон қилинглар, ким чиройли гумон қилса, муваффақиятга эришади!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍62👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
МЕН БАХТЛИМАН, -
деяверинг қайта-қайта...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍58👏10
Биласизми қадрлигим...
Бахтли ва гўзал яшаш ўзингзига боғлиқ...

Аллоҳдан бошқасидан кутувда бўлманг...
Ҳеч кимни ёмон кўрманг...
Ўйларингиз гўзал бўлсин...
Ёмонликдан яхшилик қидиринг...

Нимаики бўлса Аллоҳдан, Аллоҳ эса бандасига ёмонлик раво кўрмайди...

Ўзингизни яхши кўринг...
Спорт, илм, билим, мехнат, соғлом овқатланишни илининг ўзингизга...

Ҳаётим ёмон десангиз ёмон ҳаётда...

Бахтлиман десангиз гўзал ҳаётда яшайсиз...

Неча ёш бўлишингиздан қатъий назар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ ҲАҚИДА РИВОЯТ

🎙Эркин Бозоров

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68👏11😢1
БИР ОЯТ

"Биз инсонлар орасида дунёдаги ҳаёт кечиришларини ҳам тақсимлаб қўйганмиз!".

Зухруф сураси 32 -оят.

Бировларнинг ҳаётини орзу қилманг. Чунки сиз фақат уларга берилган баъзи нарсаларни биласиз холос. Уларнинг нималардан маҳрум қилинганини эса билмайсиз.
Китобнинг ғилофи бошқа, мазмуни тамоман бошқадир.
Машҳурлик имтиҳондир. Бундан кўпчилик ўта олмаган.
Мансаб фитнадир. Кўпларнинг кўзини мансаб кўр қилиб қўйган. Нима учун яратилганларини унутишган.
Мол-давлат сеҳрлидир, Қоруннинг ақлини олган.
Обрў-мартаба адаштиради. Зулайхо шунинг учун Юсуф алайҳис саломга зулм қилган.

Сиз ҳозир ўзингиз учун энг муносиб ўриндасиз. Бу ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштираверманг.
Солиштириш билан машғул инсонлар хотиржамликдан, сакинатдан маҳрумлардир. Бунақалар бошқалар билан овора бўлиб ўз ҳаётини ҳам унутиб қўйганлардир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимнинг қалби покиза бўлса, атрофида фақат гўзалликларни кўради


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123👏12👎2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз хамиша мусаффо булсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига барокатлар бергин!

Орқамизда қолиб, хайрлар ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики ер юзидаги мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👏5👎3😱1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари  ила  файз  бахш этган Азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИ НИЯТ

"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".

• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак.

• Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига элтади.

НИЯТИ ПОКЛАРГА КУН
ХАЙРЛИ БЎЛСИН !



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏11😢3
​​​​​​​​
КИМЛИГИНГНИ УНУТМА ...

     Навниҳол қизнинг бўйи етди. Ота- онасидан энг чиройли тарбия олган қиз уларнинг дуолари билан турмушга берилди. Танлов ота-онадан бўлганди.
    Қиз янги келинлик уйида гўшангадан чиқмай турибоқ ғалати аҳволга тушди. Келин бўлиб тушган хонадонининг тутуми бутунлай бошқача экан. Қайнота қайнонага иш буюрса , у лаби-лабига тегмай бобиллаб берар, арзимаган гапдан жанжал чиқиб фарзандлар жиққамушт бўлишар , бироқ сал ўтмай дастурхон бошига овқат келганда орадан   ҳеч гап ўтмагандек бемалол кавшанишга тушиб кетишарди.
    Куёв деганлари ҳам  қатордан қолмаганди . Унинг энг "фазилатли ҳусусияти" оғзи шалоқ чиқиб қолди.  Энди ҳар икки гапнинг бирида "Ўлиб қолганмисан, палакат?" деган насиба билан сийланган келинчак кўз ёшларини қулт- қулт ичига ютарди. Биларди- ки , ортиқча гап ортиқча. Тўғри муомалани сўраш бундан-да ортиқ "насиба" билан сийланиши тайин эди.

    Ўз оиласидаги меҳр , муҳаббат , одамийлик туйғуларига йўғрилган муносабатга ўрганган келинчак бир ойга бормай сўлиб қолди. Кўнгил демаган қурғур бирин- кетин бой берилаётган энг яқин туйғуларига мотам тутган каби  аза либосига буркана бошлади. 

    Орадан бир ой ўтиб уйига келган қизини кўрган онанинг эсхонаси чиқиб кетди. Унинг ранги - рўйига қараб бўлмай қолганди.
     Келинчак уйига келиши билан ёрилди :

   - Яшай олмайман , онажон... Асти яшай олмайман...

    Она шўрликка осмон йироқ, ер қаттиқ бўлди.

    Ёнди , куйди, қоврилди,  пишди. Охири ҳукм чиқарди :

   - Улар ким бўлса бўлсин.  Қандай бўлса бўлсин. Сен кимлигингни унутма. Кимларнинг қизи эканлигини унутма. Уйингга қайт ва айтганларимга амал қил!

    Уришсиз уй борми ?

     Бора - бора оила аъзоларининг севикли машғулоти келинчакни эрмаклаш, устидан кулиш , қилдан қийиқ ахтариб жанжал ўқига нишон қилиш бўлди.

     Келинчак бояқиш нима ҳам  қила оларди? У тишини-тишига қўйиб барига чидай бошлади. Кўп вақт исёнлари жунбушга келган лаҳзаларда гап қайтармоқчи бўларди-ю , аммо Онасининг сўзлари ёдига тушаверди.

    "Кимларнинг фарзанди эканлигингни унутма" ...

    Аммо ҳаётда яшаши , яшаб қолиши оғир бўлди . Тазийиқлар , хўрлашлар, камситишлар  новдадек қаддини букди , юзларига эрта ажин туширди , сочларига вақтидан илгари оқ оралатди.
   У эса "Кимларнинг қизи эканлигини унутмай" яшашда давом этарди.

   Бир куни ахири онаси чидай олмади . Қизига қараб куйиб кетган юрак- бағридан ўтли оҳ вулқондек отилди :

   "Бўлмаганга  бўлишма!  Бизнинг қизимиз эканлигингни унут , жон болам! Ўзинг учун яша !"

    У эса маҳзунгина жавоб қайтарди :

   "Энди кеч, онажон ... Афсуски кимларнинг қизи эканлигим энди барчага ёд бўлиб бўлди. Мен ўзлигимга ҳиёнат қилолмайман" ...

    Орадан йиллар ўтди..

    Худди ана шу йиллар энг одил ҳакам бўлди. Барини жой- жойига тахлаб- нақдлади. 

    Келинчакнинг ортидан тушган келинлар унутувчан эканлар. Улар "кимларнинг" қизлари эканликларини унутиб дарров "шу оиланинг қизи"га  айландилар.

    Бундан эса оила аъзолари , айниқса қайнона ва қайнота энг катта талофот кўришди. Бу талофот улардаги мудроқ босиб ётган  қалб  кўзининг очилишига сабаб бўлди :

    - Катта келинимиз кимларнинг қизи ... Тарбия  берган ота - онасига минг раҳмат ,- деди қайнота қайнонага.

  - Нимасини айтасиз , дадаси ,- хўрсинди қайнона,- шу келин туфайли  дунёдан ўтар чоғимизда ҳам  кўзимиз очиқ кетмайдиган бўлди. Умридан , ризқидан барака топсин... Амин.

* * *

    Йиллар давомида умридан , ризқидан барака топган , топаверган келин ҳозирда  фарзандларига ўзига ёд бўлиб кетган ўша  гапни бот- бот такрорлашни канда қилмайди :

   - Кимларнинг фарзанди эканлигингизни унутманг...

Муаллиф:    Хазонрезги


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢90👍40😱7👏6👎3
.
ОҚИЛА КЕЛИН

  Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
  -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшлари қуйилиб...
Келин:
  -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашга ёрдамлашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
   Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
    Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар ҳам кам эмас...
Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини кўриб турибди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢14👏2
​​ЯХШИЛИК ҚОЛАР

Синовли дунёнинг синовидамиз,
Гоҳ жавоб, гоҳ сўроқ саволидамиз.
Кимга орзу, кимнинг малолидамиз,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Дилни тўлдирмайлик шубҳа, гумонга,
Йўл очиб бермайлик, худди шайтонга.
Қодир қилсин Эгам доим эҳсонга,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Буғдой нон бўлмаса, буғдой сўзимиз,
Табассум ҳам садқа-кулсин кўзимиз.
Ижобий намуна бўлиб ўзимиз,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Эзгулик уруғин сочамиз тинмай,
Аламлар, гинаю-қудратни билмай.
Ҳеч кимга ҳеч қачон ёмонлик қилмай,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Бир оғиз ширин сўз далда кимгадир,
Қизғонамиз уни, билмам негадир.
Дунёда меҳрдан ортиғи надир,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Саломимиз ҳатто душманга етсин,
Меҳримиз қалбини хижолат этсин.
Юракда тошлари эриблар кетсин,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Мискинлар кўнглига етказмайлик дарз,
Йиқилганни суяб қўймоқлик ҳам фарз.
Яшайлик, ҳаётдан олиб яхши дарс.
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Инсонга мутассил эътибор керак,
Одам бўлар бошқа одамга тиргак
Охират кунига борайлик сергак,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар

Ўткинчи умримиз, ўткинчи ҳаёт,
Ўткинчи... Бахт.. Шодлик..
Куй-лапар баёт.
Яхшиларнинг номи яшар барҳаёт.
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Дилобар Урaлова


📚 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍49👏5👎2
Унутмa!
Ҳар нарса сен учун яратилди. Аммо диққат қил, сен ҳар нарса эмассан!
Дунё бўйин эгувчидир. Аммо сен золим хўжайин эмассан!
Ўзингча, ўзингни етарлиман, ҳар нарсага қодирман деб ўйлаяпсан. Муҳтожсан, эҳтиёжсиз эмассан!
Тўғри, ҳар нарса сенинг амрингда. Аммо амирликка интилма!
Шуни яхши бил ки, қолувчи эмас, ўтгувчисан.
Соҳиб эмас, мусофирсан.
Собит эмас, омонатсан.
Сенда нимаики бўлса, барчаси ижарадир.
Меники, деб ўйлама.
Ўзингдан кетма!

Ҳазрати Мавлоно Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏1