ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.91K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгни бизла қарши олган Сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22👏1
МУРУВВАТ

🔶 - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶 - Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶 - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶 - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶 - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶 - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Аввалом бор, тақдири иллоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24😢8👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ яратиқлари ичида инсонни кўпроқ севди ва инсонга кўпроқ талабчан бўлди. Демак бандалар орасида ҳам ким сизни чиндан севса, унинг сизга бўлган талаблари ҳам юқори бўлади...

Барча севимлиларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28👏3😢2😱1
СЎРАДИЛАР...

Сўрадилар:
– Роббинг ким?
Айтдимки:
– Якка бир Аллоҳ.

Сўрадилар:
– Аллоҳдан кейин ҳам бир эганг бордир?
Айтдимки:
– Отамнинг буйруғи жисмимга жодир.

Сўрадилар:
– Сен учун доимо ким у жонсарак?
Айтдимки:
– У ОНАМ, мен учун кўкдаги малак.

Сўрадилар:
– Аканг-чи, у сенга қанчалик керак?
Айтдимки:
– Отамнинг ўрнида отамдир бешак.

Сўрадилар:
– Опангни, қандайин кўрасан азиз?
Айтдимки:
– Пойига бош қўйгум, онамдек азиз.

Сўрадилар:
– Укалар, сингиллар, ким сенга улар?
Айтдимки:
– Бири қош, бири кўз, борлиғим
шулар...

Сўрадилар:
– Дўстларинг ўрнини сўзла-чи бизга
Айтдимки:
– Дўстим кўп, қай бирин айтайин сизга?

Сўрадилар:
– Рост сўзла, дўст учун бергаймисан жон?
Айтдимки:
– Ўйланиб ўтирсам тарк этсин иймон..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42😢33😱1
🚸 Ёшлик пайтингда онанг бахтли бўлишинг учун баъзи бир нохуш ва дилни хира қиладиган хабарларни сендан яширар эди. Ҳозирда энди онангни бахтиёр қилиш учун безовта қилувчи хабарларни ундан яшириш навбати сенга келди.

☝️Ота-она худди икки кўз кабидир: бири ўнг, иккинчиси чап. Агар уларнинг биридан жудо бўлсанг, кўришинг хиралашади. Иккисини ҳам йўқотсанг, кўр бўлиб қоласан. Уларни икки кўзингни сақлаганингдек авайла!

«Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт» (Исро сураси, 24-оят).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35😢14👏2
​​Ишхонадаман.
Хонага кўринишидан 40 ёшлардаги бир киши кириб келди.

- Ассалому алайкум. Опа, фарзандли бўлган эдим. Метрика олиш учун нима қилишим керак.
- Эр-хотинни паспорти ва ЗАГС қоғоз керак бўлади.
- Ие, ҳужжатларни олиб келмабману, шундай ёзиб беравермайсизми?
- Йўғ-е, бўлмайдида.
- Жуда узоқ вақт кетмайдими?
- Ҳужжатларни олиб келаверинг, тезда ишингиз битади.

Бирор соат ўтмай йигит яна кириб келди.

-Сиз ёзиб бўлгандан кейин нима қилишим керак?
- Нечанчи фарзандингиз?
- Тўртинчиси.
- Тўртинчи фарзандда ҳам метрика олиш учун нима қилишни билмайсизми?
- Ҳа, опа, чиндан билмайман. - йигит хўрсинди.

Бироз тўхтадида, кейин гапларини давом эттирди.

- Дадамни ўтганларига энди уч ой бўлади. Ишонмассиз, шу уч ой ичидаёқ шунақаям ўринлари билиняптики...

Йигит яна тин олди ва;

- Дадам ҳаётликларида, бирор маротаба ҳам уйимиздаги ҳужжат ишлари билан шуғулланмаганман. Ҳаттоки фарзандларимга ҳам метрикани дадамни ўзлари олиб келишган эди. Баъзи бир коммунал тўловларни борлигини билмас ҳам эканман. Рўзғор бозорлигини-ку айтмай қўяверай.
Дадам ҳали ёшлар, бақувватлар деб юраверибмиз, ўлимни хаёлимизга ҳам келтирмагандик.
Энди ўйласам, айтарли хизматларини қилмабман ҳам. Ўтгунларича улар биз фарзандларни хизматимизни қилишибди. Менга шу армон бўлиб қолди.-деди.

Йигит гапидан тўхтади, назаримда айтмоқчи бўлган гапларини айтолмади, кўзларида ёш қалқди, сўзлари бўғзига тиқилди.

Малика Аъзамжонова.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢87👍34👏6👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллоҳ етиштирсин!

Биласизми, қадрдон,
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган,  Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саломлашишнинг етмишта  савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

🌷 Ассаламу Алайкум,
яхши инсоним


Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз равон бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏2
ТАЖРИБА

Муваффақиятларга эришган бир кишидан: “Ушбу муваффақиятларга қандай эришгансиз?”, деб сўрашди.
У: “Тўғри қарорлар қабул қилиш сабабли”, деб жавоб берди.
Улар: “Қарорларингиз тўғри эканини қаердан билгансиз?”, дейишди.
У: “Тажрибам билан”, деб жавоб берди.
Улар: “Бу тажрибани қандай ҳосил қилгансиз?”, дейишди.
У: “Хато қарорлар сабаб бўлган”, деб жавоб берди.


*Хато қилмасликнинг иложи йўқ, аммо шу хатонинг хато эканини англаб, уни қайта такрорламасликни иложи бор!.

“Ҳикматлар чашмаси” дан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧА БОРЛАР БУГУН ЙЎҚ...
🍂


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53😢33
📖 МУВАФФАҚИЯТ КАЛИТИ

Жим ва Стив кўп йиллар давомида бирга дўст бўлиб мактабни ҳам, университетни ҳам бирга ўқиб тугатдилар. Икки дўст катта бир савдо компаниясига ишга кирдилар.
Орадан 3 йил ўтиб компания хўжайини Стивни юқори лавозимга тайинлади. Жим эса ўша эски ўрнида қолаверади.
Бундан табиийки Жимнинг жаҳли чиқиб менга ноҳақлик бўлди дея ўртоғи билан дўстлигини унутиб хўжайини олдига кирди ва унга норозилигини айтди.
Доно хўжайин Жимнинг ўз ишини пухта қилишини ва бор имконини бериб ишлашини биларди, аммо унинг Стив билан ўртасидаги фарқни ўз кўзи билан кўриб қўйишини истади ва унга тарвуз олиб келишни буюрди. Жим хўжайинини буйруғини тезда бажариб, дўкондан бир нечта тарвуз олиб келди. 
Хўжайин тарвузларга қараб булар неча килограмдан деб сўради.
Жим елкасини қисиб билмаслигини айтди ва яна қайтиб дўконга тушиб уларни килосини билиб келди.
Шунда хўжайини Жимнинг олдида Стивни чақирди ва унга ҳам худди шунақа топшириқ берди, у ҳам хўп дея вазифани бажаришга кетади.
Бироз вақт ўтиб Стив 3 та тарвуз олиб келди. Хўжайини ундан сўрашга улгурмасидан Стив маълумотларни айта кетди: "айни пайтда дўконда бир киши тарвуз сотяпти, унда жами 340 та тарвуз бор. Мен олиб келган тарвузлар жами 45 килограм, ҳар бири тахминан 15 килограмдан, бу тарвузлар икки кун олдин жанубдан олиб келинган, улар тоза ва сифати юқори.
Жим дўсти Стивнинг жавобидан лол қолди ва ўртадаги фарқни кўргач доно раҳбарнинг танлови тўғрилигини тушунди.

Шахноза таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏10😱2
Audio
Бизга ҳам боққани бордир...

🎙Санжар Шодиев


Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
👍52😢20👏4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДОНОЛАР  ЎГИТИДАН

🌾 Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг, улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни беркитганидан хабарлари йўқ. Аллоҳга шукр қилинг!  Фахрланиб кибрга кетманг!

🌾 Бахтли бўлишни истасангиз, ўтмиш хотираларини эсалайверманг! Сизга ғамхўр бўлмаганга суянманг. Ҳеч ким айрилиқ сабаб ўлиб қолмаган. Аллоҳ унутиш неъматини берганига шукр қилинг!

🌾 Ўзгалардан афзал бўлиш учун чиранманг. Лекин, ўзингизнинг олдинги ҳолатингиздан кўра яхшироқ бўлишга жидду - жаҳд қилинг!

🌾 Ижобий фикр юритадиган (оптимист)ларга дўст тутунинг. Улар ақл, тафаккур ва услубингизга ўз таъсирларини ўтказадилар. Ўзингиз сезмаган ҳолда сиз ҳам оптимистга айланасиз.

🌾 Табассум сизга нон олиб бермайди. Лекин сизга қалбларни бўйсундиради.
Қилган оддий табассумимизга ҳам, охиратда ажр берадиган Роббининг бандаси бўлиш қандай яхши!

Умму Абдуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА  НЕ  БЎЛАР...
      БИЛМАЙДИ  ҲЕЧ  КИМ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢52👍28👏6😱3
​​ДАРВОЗА ВА УСТУН

- Ҳа, ота яхшимисизлар, онам яхшиларми?
Ота хириллаб йўталади, кўзойнагини тақади.
- Кечагидан яхшиман, ўғлим дарвоза қурайлик, ён четиям нураб қолибди, йиқилиб бита яримтага шикаст етказмасин.
– Эээ, ота дарвоза маҳкам, тўғрилатиб қўяман, ёз келсин.
Баҳор, ёз ўтди. Куз келди. Ота ётиб қолди. Ўғил яна кўргани келди.
–Ўғлим, дарвозани таъмирламадикда, маҳалладаям энг эски тахта дарвоза бизники қолди. Уканг пул жўнатаман деганиди, дараги йўқ. Сан бошлайвер, уканг пулини беради.
– Эээ, ота дарвозага биров қараб ўтирибдими!?
Келаси баҳор уста соламиз, уйларингизгача таъмирлаймиз.

Орадан бир хафта ўтиб, ота дунёдан кўз юмди...
Вафоти куни ука ҳам Россиядан етиб келган эди. Уч кун аввал чиройли нақшинкор темир дарвоза олиб келишди, лекин ўрнатишга улгурмаганиди.
Энди эса, дарвоза бор, лекин УСТУН йўқ...

Бахриддин Асрор

Ота-онани борида қадрланг!

📖 @IBRATLI - Дунё сабоқлари...
😢61👍19👎1👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча дуо - ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👎3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ  КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏6