ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.32K photos
15.2K videos
14 files
36.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шукр қилинг...

Ҳаётда ҳамма нарса ҳам сиз истагандек бўлмаслиги мумкин.

Орзулар кечикиши мумкин, қийинчиликлар йўлингизга чиқиши мумкин.

Аммо…
Соғ тан билан уйғонганингиз — неъмат.
Оила аъзоларингиз саломатлиги — неъмат.
Бир луқма ризқ, бир қадаҳ сув ҳам неъмат.

Хотиржам янги кунни қаршилаябсиз.... Бу ҳам неъмат...

Шукр қилган инсоннинг қалбида сокинлик, юрагида қаъноат, ҳаётида барака бўлади.

Борини қадрлайлик, йўғига исён қилмайлик, фақат дуо ила Аллоҳнинг хукмига қўяйлик...

💐 Кун хайрли бўлсин сизларга, Азизларим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110👏12😢1
​​​​ОГОҲ  БЎЛИНГ!

Агар бирор яқин кишингизга бирор номаъқул ишни қилмаслик ҳақида насиҳат қилсангиз у сизга: "Кўпчилик шундай қиляпти-ку" деб эътироз билдирса, сиз унга айтинг, "Қуръони каримда "кўпчилик одамлар" деган сўздан кейин "билмайдилар", "шукр қилмайдилар", "имон келтирмайдилар" деган жумлалар келади. Ёки бўлмаса, "уларнинг кўпчиликлари" деган жумладан кейин "фосиқлардир", "жоҳиллардир", "юз ўгирувчилардир", ақлларини ишлатмайдилар", "эшитмайдилар" деган жумлалар келади".

Бас, шундай экан сиз кўпчилик эмас, балки Аллоҳ мақтаган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилинг.

Қуръони каримда: "бандаларим орасида жуда ҳам озчиликлари шукр қиладилар", "у билан бирга жуда озчилик имон келтирди", "аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан эса озчиликдир" деган оятлар бор.

Демак, кўплик доим ҳам ҳақиқат - яхшилик учун меъёр эмас экан.

Аллоҳим бизларни озчилик - яхшилар қаторида қилгин...🤲

Дуо килганда хам "кўпларни каторида қил" дея дуо килишдан сақланинг, Азизлар...

Билганларимизни бир биримизга улашайлик... бир биримизни огоҳ этайлик...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢23😱1
Яхши инсонлар билан бирга имонлашиш ва ғийбатлашиш ўртасида жуда катта масофа бор. Бири осмонда, иккинчиси ер қаърида. Бири нур, иккинчиси зулмат. Бири тотли, иккинчиси ёқимсиз...

Зиёвуддин Рахим


ИБРАТЛИ СУХБАТДОШЛАР
грухи сухбатига қўшилинг
👉
@ibratli_dunyo 👈


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35😢4
- Ҳакимлардан бири ўғлига: фалон қўшнимиз бор-ку! Шу бизни ёмон кўради деди.

- Ўғли сўради: Отажон ахир улар биз билан доим яхши кўришиб, чиройли муомала қилади-ку?

- Отаси жавоб берди: «Сен уларни катталарини кулиб қараганига эмас кичик ёшдаги болаларини бизга нисбатан қандай муомалада бўлаётганига диққат қилгин. Кичик ёшдаги болалар уйидан эшитган суҳбатига қараб бошқаларга муомала қилади» деди.

Изоҳ: Инсонлар оиласи билан суҳбатда бемалол бўлади, қайси қўшнисини ёмон кўрса бемалол у ҳақида ёмон сўзларни айтиб ўтирaди. Ёш болалар эса буларни эшитиб уйида ёмон деб айтилган инсонга нисбатан ёмон тушунча шаклланади, ва у ёмонланган инсон қанча ширин гапирса ҳам совуқ муомалада бўлаверади. Чунки ёш болада мунофиқлик, икки юзлилик касали ҳали ривожланмаган бўлади.

Агар ёш бола сизга нисбатан яхши муомила қилаётганини кўрсангиз, билингки, ўша уйидаги катталар сиз ҳақингизда яхши гаплар гапиришади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Харом қилинган жосуслик
ҳақида огоҳ бўлинг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69👏12😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шукр айтиб, ҳам уйини гўзал тутиб, ҳам ризқини топишни уддалаган аёлларни кўрсангиз — ма шаа Аллоҳ дейиш керак.

Кимдир: «Бу ҳам ишми?» дейиши мумкин...
Кимнингдир эса энсаси қотиб: «Зарил кептими?» дейиши мумкин...

Аммо билинг: ҳар кимнинг жасорати ҳам, қуввати ҳам, нияти ҳам бир хил эмас.

Ният гўзал бўлса, гўзал амалга айланади...


Аслида уйни бошқариб, фарзанд тарбиялаб, юрганда ҳам ризқ топиб, барчасини шукр билан уддалаган аёл — у ҳақиқий қаҳрамон.

Уйга файз киритади.

Ризққа барака олиб киради.

Дуо билан яшайди.

Шундай аёллар борлиги учун жамиятда барака бор.
Шунинг учун уларни кўрганда эътироз қилмасдан, Ма шаа Аллоҳ! деб— энг гўзал дуо билан сийлаш керак;

Икки дунё саодатига эришинг Азизларим...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137👏18😢7😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЧОН ҲАҚИҚАТЛАР КАШФ ЭТИЛАДИ?

Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади.

Фитналар замонида кишининг теран фикр соҳиби экани кашф бўлади.

Ахлоқдаги сохтакорлик ҳукм чиқариш пайтида намоён бўлади.

Мол-дунё тақсимланаётган пайтда зоҳидлик даъвоси тасдиқланади.

Мансабга минилган чоғда кишининг олижаноб эканини билиб олса бўлади.

Машаққат лаҳзаларида ҳақиқий дўст-ёрни ажратиб олиш мумкин.

Араб тафаккури хазинасидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲДАН БОШҚАСИ БИЛМАЙДИ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😢12👏4
​​📝 ОХИРАТ.

Бир кишининг пули тугаб, қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢35👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙИҒЛАМАНГ,
МЕН ЎЛИБ БЎЛГАНМАН...

Жигарлар учун ибратли


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢120👍29👎4😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Оқшом — шукр ва сукунат соатидир"

Кун қандай ўтган бўлмасин, уни шукр билан якунланг.

Қилган ҳар бир яхшилигингиз, сабрингиз ва умидингиз йўқолмайди.

Тилларда дуо, қалблар пок, ниятлар соф бўлсин.

Олдинда яна нурли тонглар, умидли кунлар бор.

Орзу қилинг, шукр қилинг, Яратганга қалбингизни яқинлаштиринг.

Оқшомингиз хайрли ва фазилатли бўлсин



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏4😱1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари  ила  файз  бахш этган Азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича:
Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш.
Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш...

Тонгги ният воожиб дейдилар:

Аллоҳ сизу бизни шукрли забон, қаноатли нафсдан айирмасин ва дуоларида бизларни ҳам эсловчи дўстларга ҳамроҳ қилсин!


КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кам дунёларда яшаяпмизда

Гоҳи юракларга қувончлар тўлиб,
Гоҳида кўзларга аччиқ ёш тўлиб,
Ташвиш деб минг ўлиб, минг бор тирилиб,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.

Умр ўтгувчидир, мисоли бир шам,
Тугамайди унда асло ташвиш, ғам,
Атадик номини доимо бир кам,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.

Кимдадир ота йўқ, кимдадир она,
Меҳрга зор қанча, кўнгли ғамҳона,
Туғишган жигарлар бўлиб бегона,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.

Ошиқ аҳлига ҳам ҳеч қойилмасман,
Севгисин ҳор қилар, ҳеч тойилмасдан,
Ёлғон ваъдалардан ҳеч тийилмасдан
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.

Дўст деганинг бир кун душманга сотса
Ғанимга айланиб сенга тош отса,
Ёмонга ёлвориб кўзларинг қотса,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.

Не бўлса ҳам берган Аллоҳга шукур,
Камимиз тўлдирар, бағишлар ҳузур,
Тирикмиз қалбларда иймон бутундир,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😢20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ НИМА?

— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Бобом юзимга термулдилар... Термулдилар... ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢36👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ ИККИ БЎЛАК...

🎙Аброр Мухтор Алий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢15👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаётда гўзал яшаш учун қўлингиздан келган барча имконингиздан фойдаланинг. Эвазига ҳаёт ҳам сизга кутилмаган совғалар тақдим этади. Шунинг учун ҳам ҳаётда яшаш қизиқарли ва завқли.
Ҳаётингиз орзуга, орзуингиз эса рўёбга айлансин!.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
​​ҲАЁТ  ЦИКЛИ

1. 15 ёшгача – аниқ мақсад бўлмайди. Болалар хозирги кун билан яшайди ва келажак хақида бирор ишончли қарор чиқара олмайди.

2. 15-20 ёш – инсон ўз эҳтиёжларини англайди. Ўз қизиқишлари ва эплай оладиган сифатларини шакллантиради. Шу қизиқишлар асосида касб танлайди, турмуш ўртоқ топади, хаётининг мазмунини шакллантиришга қадам қўяди.

3. 20-40-45 ёш – аниқ мақсад, ҳаётдаги ўрни, касби, оила учун қадриятлар тизимини ишлаб чиқаради ва шу тизимига амал қилади. Оиласини мустахкамлай олади ва фарзандлар тарбиясига ўзи ишлаб чиққан қадриятлар ва эҳтиёжлар асосида яшай бошлайди.

4. 45-65 ёш – инсон ўз ҳаёти меҳнати, қадриятлари, ютуқларини хулосалаб бахо беради. Шу бахога қараб, ўзига янги мақсад, янги қадрият, янги қизиқиш пайдо қилиши мумкин.

5. 65-70 ёш -  кўпчиликда мақсад қолмайди. Ўз маънавий кучини, вақт ресурсини дам олиш билан ўтказишади. Баъзилар ўз ҳаётини бекор кетмаганидан фахр туйғусини хосил қилишса, баъзилар ҳаётдан нолиб, кўнгли қолиб умрига баҳо беришади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЎЛАДИ

Бировнинг ортидан мақтаган яхши,
Ёмонлаб қўйсангиз, ғийбат бўлади.
Агар ёлғон бўлса, айтганларингиз,
Ғийбатнинг ўрнига тухмат бўлади.

Ғийбату тухматдан асрасин Аллоҳ,
Бошингизга битган ғурбат бўлади.
Бировларни қўйинг, ўзингиз ўйланг,
Ўзни тўғриламоқ, манфаат бўлади.

Кимгадир қилсангиз яхшилик, савоб,
Уни асло гапирманг, миннат бўлади.
Риё учун бўлмасин, амалларингиз,
Қиёматда сизга, иллат бўлади.

Сиздан бахра олсин, атрофдагилар,
Эзгулик хамма вақт, ибрат бўлади.
Баҳоси тушмагай жавоҳирни хеч,
Яхшиликда доимо иззат бўлади.

Йўлларини тутинг Росулуллоҳнинг,
Бу йўлни тутмоқлик, суннат бўлади.
Ютқазмайди сира солиҳ бандалар,
Манзилида висол, жаннат бўлади.

Шуҳрат Шукур


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😱4😢3👎1👏1