ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.32K photos
15.2K videos
14 files
36.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
ЖОҲИЛ АЁЛНИНГ ЖАННАТ БАШОРАТИ

Ҳиндистонда бир бемани, жоҳил аёл бор эди. У ўлаётган пайти ҳеч ким тушунмайдиган тилда ҳадеб бирнарсалар деяверибди. Уйдагилари унинг гапларига тушунмай Мавлавий деган бир олимни бошлаб келибдилар. Умрида араб тилида гапирмаган, ҳатто намоз ўқимаган бу аёл, соф араб тилида "Мана бу икки одам менга жаннатга киринг!" деяптилар дермиш.

Мавлавий аёлнинг гапидан ҳайратга тушиб, уйидагиларига дебди:
— Бу аёл жаннатнинг башоратини беряпти. Жаннатга кетяпман деяпти. Бунинг қандай амали бор эди?
— Бу аёл ғирт беамал эди. Бемани ишлар қилиб ўтган, - дейишибди.
— Йўқ, яхшироқ эсланглар. Бунинг Худога ёққан бир яхши амали бўлганки, жаннат башорати бериляпти.

Суриштириб-суриштириб билишибдики, бу аёлнинг ягона яхши амали: азон айтилаётса, ўзи тушунмаса-да, кўпчиликка: "Жиминглар-жиминглар, азон айтиляпти!" деркан...

☝️Аллоҳга таъзим қилган одам ҳеч қачон кам бўлмас экан
...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢6👎3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дейишарки, тавбанинг кўз ёши етмиш минг йиллик йўлни босиб келаркан...

Қайлардадир тошиб, баъзан қадар ўқидан кўра шошиб келаркан...

Кечикса- биз қадар ўқига тутиламиз...

Сен ҳам тезроқ тавбага шошил...

Ҳудди ёпилишига бир бармоқ қолган эшикдан кириб олишга шошган мусофирдай...

Умму Зайнаб


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33😢10
ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ

Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.

Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.

– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.

– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.

Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:

– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢48👍24👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО ЮБОР БИЗЛАРГА...

У дунёдан оталар нидоси:
"Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга..."

🎙Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33😢14
АГАР ВАФОТ ЭТСАМ

Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.

Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.

Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.
• Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.
• Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.

• Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.
• Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.
• Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.
• Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.
• Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.

Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:
1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.
2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.
3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.
Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.

• Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.
• Қабримда мен билан фақат амалим қолади.

Саволлар бошланади:
— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!
— Дининг нима?
— Диним Ислом!
— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:
• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.

Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.

Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67😢43😱4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎРҚАМАН АЛЛОҲИМ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢37👍17😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Аллоҳга омонатсиз,
Яхши дам олинг
!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим,

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ !

Барчангизга шанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28👏2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#УМИД

Ҳамиша ёдингизда бўлсин:

Олдингдаги ҳаётингиз ортда қолдирган ҳаётингиздан қийматлироқдир.

Ҳар лаҳзаси минг шукрга муносиб бугунги файзли кунингиз муборак бўлсин.


ХАЙРЛИ  КУН  ЯХШИЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22👏4👎2
АЁЛ ДУОСИ

Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115👏11😢4😱1
ШУКР ҚИЛИНГ,
ШУКРЛАР ҚИЛИНГ



Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
👍64👏12
​​ШУКР  САЖДАСИНИНГ  ФАЗИЛАТИ

Шукр саждаси, дунё ва охират хазиналарига тенгдир.
Шукр саждасининг фазилатини кўпчилигимиз билмаганлигимиз туфайли, қанчадан қанча савоблардан маҳрум қолаяпмиз.

Дарҳақиқат, агар банда намоз ўқиб бўлиб сўнгра шукр саждасини адо қилса, Аллоҳ таоло банда билан фаришталар орасидаги тýсиқни очар экан.
Аллоҳ таоло айтади:

- Эй фаришталарим, мана бу бандамга эътибор қилинг. Фарзимни адо этиб, ибодатимни маромига етказиб қилди. Унга берган неъматимга шукр қилиб, менга сажда қилди.
Эй фаришталарим, унга нимани тортиқ қилай?

Фаришталар айтади:

-  Раҳматингни.

Аллоҳ таоло:

- Яна нимани?

Фаришталар:

- Жаннатингни.

Аллоҳ:

- Ундан кейинчи?

Фаришталар:

- Гам~қайғуларимга кифоя этишингни.

Аллоҳ:

- Ундан кейинчи?

Фаришталар айтиб бўлган яхшиликлардан хеч нарса қолмади.

Аллоҳ:

- Эй фаришталарим,яна нима?

Фаришталар:

- Эй Аллоҳ, бундан ортиқ билишга бизнинг илмимиз етарлича эмас.

Аллоҳ таоло:

- Менга шукр айтганидек, мен ҳам унга шукр айтаман. Фазлим билан ундан қабул қилиб, раҳматимни кўрсатаман.

Ҳар куни шукр саждасини адо этайлик. Бу намоз эмас, сиздан кўп вақтингизни ҳам олмайди, бу - сажда...

Энг афзали, таҳоратли ҳолингизда, қиблага юзланиб, сажда қилишингиздир.
Аллох таоло сизни неъмати билан сийласа, ёки офатларни сиздан кетқазса, таҳоратлимисиз, йўқми, қиблага қараб турибсизми, йуқми, дарров Аллоҳга шукр саждасини қилишингиз даркор.

❗️НАСИҲАТ..

Ҳар бир намозингиздан сўнг шукр саждасини адо этинг ва саждангизда шундай деб айтинг:

- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Астағфируллоҳ
- Астағфируллоҳ
- Астағфируллоҳ
Роббим, сенга чексиз ҳамдлар бўлсин, мени бу дунёдаги ҳаётимда турли хил неъматларинг билан сийладинг ва ризқлантирдинг. Сенга беадад шукрлар бўлсин Тангрим!
- Алхамдулиллаҳ!
- Алхамдулиллаҳ!
- Алхамдулиллаҳ!
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла

Яқинларингизга ҳам, шукр саждаси ҳақида маълумот беринг! Тасаввур қилинг, сиз туфайли қанчадан қанча мусулмонлар шукр саждасини амалга оширишса, сизнинг вафотингиздан кейин ҳам, йиллар давомида ҳам ин шаа Аллоҳ бунинг ажри ва савоби сизга етиб туради...

Аллоҳим, бу менинг ва ота онамнинг, фарзандларимнинг ва барча мусулмонларга юборувчиларнинг хайру эҳсони бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢12😱6👏5👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.


📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗДЕК ЯХШИЛАРНИНГ БОРИГА ШУКР...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25👏5
О Л И Й    Б А Х Т

Бахт нима деб беришар савол,
Бойликми у, мансабми ё тахт?
Рад этаман барчасин, алҳол,
Тирикликнинг ўзи олий бахт!..

Кимга қолар инсон йиққани,
Ҳар бир бошда бир кун ўлим ҳақ.
Бахт бу - нафас кириб-чиққани,
Тирикликнинг ўзи олий бахт!..

Тақдир қаттол - ҳаёт бевафо,
Бир кун қурир навниҳол дарахт.
Умринг ўзи - беш кунлик дунё,
Тирикликнинг ўзи олий бахт!..

Эй, коинот сарвари, Инсон,
Эзгу ишга доим қилгин шаҳд.
Қадрига ет, экансан омон,
Тирикликнинг ўзи олий бахт!..


 Акрамжон  Азизов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏8
​​Бир киши Суфён ибн Уяйна ҳузурларига келиб, уйланганини, лекин никоҳдан сўнг аёли уни беҳурмат қилаётганидан шикоят қилди. Яна аёлининг наздида паст кўрилган, таҳқирланган ва хўрланган ҳолга тушиб қолганидан нолиди.

Суфён: "Уйланишдан олдини у сабабли иззат ва икром орттиришга қизиққанмидинг?" дегандилар, у: "Ҳа", деди. Шунда Суфён:

"Ким (уйланиш, аёл орқали) фақат иззатли бўлишни мақсад қилса, хорликка йўлиқади.

Ким (аёлга уйланиш орқали) фақат мол-мулкка эришиш, бадавлат бўлишни мақсад қилса, камбағаллик балосига учрайди.

Ким (аёлга уйланишда) дин-диёнат, ор-номусда собит туришни мақсад қилса, Аллоҳ унга албатта дини билан бирга иззат-икром ва мол-дунёни жамлаб ато қилиб қўяди", дедилар.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кун бахтли бўлишига ишонмаган одам, бугунги кунини ҳам бахтли ўтказа олмайди.

Бугун – эртанинг пойдевори, эрта – бугуннинг давоми. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонинг.

Ҳаётда сизникидан ҳам катта муаммолари бор инсонлар борлигини унутманг.

Ҳар қандай вазият ортида хикмат бор ишонинг.

Омадли ва бахтлиларнинг сири оддий – улар ҳеч қачон ишончни йўқотмайди!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26👏4👎1
БАХТСИЗМАН ДЕМАНГ...

🎙 Азалбегим

📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Айрим хатоларни биз тўғрилаймиз, бошқалари эса — бизни тўғрилайди."
🥀
Ҳаётдаги хатолар фақат бизга дарс берибгина қолмай, балки шахс сифатида ўзгаришимизга ҳам сабаб бўлади. Биз айрим хатолардан сабоқ оламиз, айримлари эса бутунлай йўналишимизни ўзгартиради.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгни дилдан севганлар тунни ҳам қадрлайдилар. Зулматга тоқат қилмаганларнинг ойдинлиги бўлмайди. Муаммо бўлмасин демоқ, ҳеч нарса керак эмас, деганидир.

ХАЙРЛИ ТУН !
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33