ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.32K photos
15.2K videos
14 files
36.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрларга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин! Амин!

Жума муборак аҳли ислом


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:


Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏22👍14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУОЛАРИМДАСИЗ...

Роббим, шу бандангни дуоларини қабул айла....


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизларга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак                     

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодати насиб қилишини  Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайр - барокати сизларга бўлсин Азизлар!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА ОНАМ ХОЖИ БЎЛСАЙДИ

Ҳар фарзанднинг тилагини ижобатини берсин Аллоҳим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25😢10👏2
Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.

«Ҳа», деди у.

«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:

«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХУДО Ё

🎙Ўктам шоир

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢10👏5
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Аллоҳ йўлида қилинган яхшилик бесамар қолмайди...

Дўстим, сен қуръондан фалонча ёдладим, дема. Одамлар сенда Қуръонни кўришсин. Очга таом, яланғочга кийим бер. Етимга раҳму шафқат, тойилганга эса бағрикенглик қил.

Мухтожга ёрдам қил, камини тўлдир, табассум ила боқ...

Қуръон ёдлашда қаергача етиб борганинг эмас, Қуръон сенинг қаеринггача етиб боргани муҳим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87😢25👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадиc

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:

1) Умрини қандай ўтказгани
2) Ёшлигида қандай ишлар қилгани
3) Бойликни қаердан топгани
4) Бойликни қаерга сарфлагани
5) Билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)

 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29👏2
Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим.
У ҳазил аралаш:
- Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.
- Албатта!
- Кириб Унга нима дейман?
- "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.
У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди.
Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим.
Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим. Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ. Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим. Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди. Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим. У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим. Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади. Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб:
- "Сен ёмон дўст экансан!" деди.
Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:
- "Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди.
Нафасим  бўғзимга тиқилиб қолди...

• • •

"Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢24
Дуо қилинг, деган дўстга дуоларимиз ато бўлсин.

Дуоларимдасиз деган дўстга,
жонимиз фидо бўлсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍20
​​Расулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

2. Расулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

3. Расулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

4. Расулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

5. Расулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук (ширин сув) қилар эди.

7. Расулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

8. Расулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

9. Расулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

10. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

11. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган.

12. Расулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан (деярли) хабар ололмай қолишган.

13. Расулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

14. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

15. Расулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

16. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

17. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

18. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

19. Вафот эткан бандадан қабрда Расулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

20. Расулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг сийратига кира олмайди.

21. Расулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон нафл намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

22. Расулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

23. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

24. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

25. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

26. Расулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.

27. Расулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

28. Расулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

29. Расулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

30. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Манба:
"Икки олам сарвари"
Сайид Муҳаммад Ҳасаний



🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78😢24👎2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАДИНАГА БОРСАМ...

🎙Қамариддин Бекмухаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢36👍16
#Тарқатинг
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1) Солиҳлардан бири: “Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади”, деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

3) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(“Tариху восит”)

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(“Aхбарул қудот”)

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яʼни дуо билан машғул бўлар эди.
(“Зодул маод”, 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
(“Tариху димашқ”)


Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢9
​​Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏1
ЖОҲИЛ АЁЛНИНГ ЖАННАТ БАШОРАТИ

Ҳиндистонда бир бемани, жоҳил аёл бор эди. У ўлаётган пайти ҳеч ким тушунмайдиган тилда ҳадеб бирнарсалар деяверибди. Уйдагилари унинг гапларига тушунмай Мавлавий деган бир олимни бошлаб келибдилар. Умрида араб тилида гапирмаган, ҳатто намоз ўқимаган бу аёл, соф араб тилида "Мана бу икки одам менга жаннатга киринг!" деяптилар дермиш.

Мавлавий аёлнинг гапидан ҳайратга тушиб, уйидагиларига дебди:
— Бу аёл жаннатнинг башоратини беряпти. Жаннатга кетяпман деяпти. Бунинг қандай амали бор эди?
— Бу аёл ғирт беамал эди. Бемани ишлар қилиб ўтган, - дейишибди.
— Йўқ, яхшироқ эсланглар. Бунинг Худога ёққан бир яхши амали бўлганки, жаннат башорати бериляпти.

Суриштириб-суриштириб билишибдики, бу аёлнинг ягона яхши амали: азон айтилаётса, ўзи тушунмаса-да, кўпчиликка: "Жиминглар-жиминглар, азон айтиляпти!" деркан...

☝️Аллоҳга таъзим қилган одам ҳеч қачон кам бўлмас экан
...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢6👎3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дейишарки, тавбанинг кўз ёши етмиш минг йиллик йўлни босиб келаркан...

Қайлардадир тошиб, баъзан қадар ўқидан кўра шошиб келаркан...

Кечикса- биз қадар ўқига тутиламиз...

Сен ҳам тезроқ тавбага шошил...

Ҳудди ёпилишига бир бармоқ қолган эшикдан кириб олишга шошган мусофирдай...

Умму Зайнаб


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33😢10