ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.32K photos
15.2K videos
14 files
36.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
АГАР СИЗГА ҲЕЧ НАРСАНИ УДДАЛАЙ ОЛМАЙСИЗ ДЕБ АЙТИШСА, ҚУЙИДАГИ ФАКТЛАРНИ ЁДГА ОЛИНГ:

👉 Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун газетадан ишдан ҳайдалган.

👉 Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.

👉 Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди, деган экан.

👉 Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси унинг ақлий салоҳияти ортда қолган, деб таъкидлаган.

👉 Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: "Менинг ўғлим аҳмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади", деган экан.

👉 Менделеев химиядан
"3" баҳога ўқиган.

👉 Радиони ўйлаб топган Марко дўстларига овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман, деганида ҳамма уни ақлдан озган, деб психиатрга бориши кераклигини айтган. Лекин бир неча ойдан сўнг унинг радиоси кўпчилик денгизчилар ҳаётини сақлаб қолган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80👎1👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕТРОДАГИ СКРИПКАЧИ
ҲАҚИДА ХИКОЯ


🎙Абдукарим Мирзаев

Сизни билмаган жойда ишингиз ҳам, ўзингиз ҳам қадр топмайсиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍16👏16😢10👎1
ҚАДР

Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди:
— Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди.
Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг!
Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди:
Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, — у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: — Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман.
Жоним билан, Устоз, — деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб.
Яхши, — деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди.
Отга мингин-да, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди!
Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади.
Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди.
Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди.
Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, — деди у ғамгинлик билан. — Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан.
Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! — деди Устоз. — Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел.
Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди.
Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди:
Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан.
Етмиш тиллага?! — йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди.
Ёнимга ўтир, — деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг. — Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, дунё бозорида дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб нима қиласан?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
.
👍94😱4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХУВИЛЛАБ ҚОЛМАЙДИ
СЕНСИЗ БУ ДУНЁ
...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢34👎3
• Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда. Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади.
• Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
• Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб?!- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
• Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
• Бу бахтни қўлдан бой берма!
• Зотан бу каби дўстлар тарихда Пайғамбарларга насиб этган ва уларга эса то қиёматга қадар Аллоҳнинг розилиги бўлсин, дейилади.

Алий То Ҳа

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😢6😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
Баъзи инсонлар гуноҳларимизга каффоратдир.
Баъзилар эса қилган савобларимизга мукофотдир...


Аллоҳ атрофингизни
яхшиларла буркасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДАМЛАР.....

Имконга ўхшайди баьзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баьзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар

Ризвонга ўхшайди баьзи одамлар
Юзинга шодонлик улашадилар
Ҳайвонга ўхшайди баьзи одамлар
Фақат нафси учун курашадилар.

Виждонга ўхшайди баьзи одамлар
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баьзи одамлар
Ўзингни ўзинга қамаб қўярлар.

Достонга ўхшайди баьзи одамлар
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди  баьзи одамлар
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.

Шайтонга ўхшайди баьзи одамлар
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар
Иймонга ўхшайди баьзи одамлар
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар

Хақиқий ошиқдир  баьзи одамлар
Бир ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар
Мунофиқ, фосиқдир баьзи одамлар
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар

Дилдорга ўхшайди баьзи одамлар
Хаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам
Билдирмай, жилмайиб кулиб туради.

Дилдора Абдиназарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70😢9
#Кечинма

Бола эдик. Бебошгина бола эдик. Учала ўртоқ ёнма-ён югуриб борарканмиз, шамолнинг эпкини кўксимга келиб урилаётганидан шодланар, ён-веримга қараб, бу завқ ошналаримга ҳам бегона эмаслигини ҳис этардим.

Нимадир бўлди-ю, шунда ўртоқларимдан бирининг оёғи чалишди. Оний лаҳзада мувозанатини йўқотиб, гурсиллаб ерга қулади ва орқада қолиб кетди...

Тушуняпсизми?! Иккимиз югуришда давом этдик, учинчимиз қолди...

Ўша хато кейинчалик кўп нарсани англашимга сабаб бўлган, оғайни. Ахир дўстлик бирга югуриш эмас, биримиз йиқилганда бирга тўхташ эканини бизлар илғашимиз керак эди...

Байрам АЛИ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. ШИРИН СЎЗ
(дўстларга далда бўлинг)

🎙Сардор Рахмхон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢7👎1👏1😱1
Йигирманчи асрнинг бошларида бир Шотландиялик фермер уйига қайтар экан, ботқоқлик бўлган бир ернинг ёнидан ўтди. Бирдан ўша тарафдан ёрдам сўраб бақираётган овозни эшитди. Фермер ёрдамга югурди ва у ерда ботқоқлик ўзининг ифлос қаърига тортаётган бир болани кўрди. Бола ўзини ботқоқликнинг қўрқинчли зичлигидан чиқаришга ҳаракат қилар эди. Лекин унинг ҳар бир ҳаракати унинг тобора чўкишини тезлатар эди. Бола тиришиб, қўрқувдан бақирар эди. Фермер дарахтнинг қалин бир шохини синдириб олди. Ҳалоскор эҳтиётлик билан шохни чўкаётган болага узатди. Бола унинг ёрдамида хавфсиз ерга чиқиб олди. Уни кучли титроқ босган эди. У узоқ вақт кўз ёшларини тўхтата олмади, лекин асосийси у қутқарилган эди!

-- Юр мен билан, уйимга олиб бораман, -- таклиф қилди фермер. -- Сен ўзингга келиб олишинг керак, қуриниб ва исиниб олишинг лозим.

-- Йўқ-йўқ, -- бола бошини чайқатди, -- мени отам кутяпти. У жуда хавотир олаётган бўлса керак.

Ўзининг ҳалоскорининг кўзларига тикилиб турди-да, югурганча кетди...

Эрталаб фермер уйининг олдига бой бир извош келиб тўхтаганини кўрди. Извошга зотли отлар боғланган эди. Извошдан қимматбаҳо кийимлар кийган бир жаноб тушди ва сўради:

-- Менинг ўғлимнинг ҳаётини кеча сиз сақлаб қолган эдингизми?

-- Ҳа, мен, -- жавоб берди фермер.

-- Мен сизга қанча тўлашим керак?

-- Мени хафа қиляпсиз, жаноб. Сиз менга ҳеч нарса қарз эмассиз. Чунки, мен оддий одам қандай ҳаракат қилиши керак бўлса, шундай ҳаракат қилдим холос.

— Йўқ, мен буни шундай қолдиролмайман. Чунки, ўғлим мен учун жуда қадрли. Истаган пулингизни сўранг, — қистади ташрифчи.

— Мен бу ҳақда ҳеч нарса гапиргим келмаяпти. Хайр.

Фермер кетиш учун ўгирилди. Шу вақт унинг елкасига ичкаридан ўғилчаси чиқиб осилди.

— Бу сизнинг ўғлингизми? — сўради бойвачча меҳмон.

— Ҳа, — ғурур билан жавоб берди фермер, ўғлининг бошини силаганча.

— Келинг бундай қиламиз. Мен сизнинг ўғлингизни ўзим билан Лондонга олиб бораман. Унинг таълим олиши учун барча харажатларни тўлайман. Агар у буни сиз хоҳлаётганингиздек хоҳласа, у ҳолда сиз ҳам, мен ҳам бу қароримиздан афсусланмаймиз...

Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди. Кейин тиббиёт Университетини. Тез орада унинг номи пенициллин кашфиётчиси сифатида дунёга танилди. Унинг исми Александр Флемминг эди.

Уруш арафасида Лондоннинг бойлар учун ташкил қилинган клиникага ўпка шамоллаши ташхиси билан худди ўша жанобнинг ўғлини келтиришди.
Бу гал унинг ҳаётини қутқариб қолинишига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз? — Ҳа, Александр Флемминг томонидан кашф қилинган пенициллин. Флеммингга таълим берган бой жанобнинг исми Рандольф Черчил эди. Унинг ўғлини эса Уинстон Черчил дейишарди. Ўша, кейинчалик Англиянинг премьер-министри бўлган Черчил.

Уинстон Черчил айтган эди:«Сен томондан қилинган яхшилик албатта сенга қайтади».

Шоолим Шомансуров таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69👏5😱2
«Сизларни имтиҳон учун ёмонлик ва яхшилик ила синаймиз, сўнг Бизгагина қайтарилурсиз»
(Анбиё сураси, 35 оят).

Аксар одамлар бойликни билан соғликни Аллоҳнинг розилиги белгиси деб ҳисоблашади. Кимлардир мол дунёси ёки соғлиғи кам бўлса, ўзини бунга лойиқ кўрилмаган деб тушунади. Ваҳоланки улар Аллоҳ бериб имтиҳон қилгани каби, олиб ҳам имтиҳон қилишини унутиб қўйишади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢21👏3😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌛🌙 ХАЙРЛИ ТУН

Қалбдан жой олиш ҳам
ризқдек гап. Менинг қалбимга ризқингиз қўшилган бўлса сиз жой оласиз, аксинча бўлса мен.

Қалбингиздан ҳамиша
қалбингизга яқинлар, юрагингизга мадор бўладиганлар жой олсин..

Аллоҳ барчамизни тинчлик офиятда ёруғ тонгга етказсин.

🌙 ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинч-тотувликни барқарор қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😢3😱2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😢5
#Тафаккур

Агар сизга "тонглардан нимани кутсанг, ўшани бераман" деганда, нималарни кутган бўлардингиз?

Бугунги ниятларингиз – эртанги куннинг асосидир! Шунинг учун доимо тонгни гўзал ниятлар билан тўлдиришга харакат қилинг! Ҳуш дамларингиз давомий бўлсин!

ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗЛАРНИ  МЕН ЯХШИ  КЎРАМАН!

Эй
, ҳиммати булоқ инсоним,
Тоғдек дўстим, гулдек жононим.
Қалб боғида бўлинг меҳмоним,
Сизларни мен яхши кўраман.

Умр акси - баҳор дўлида,
Сузар толеъ тақдир кўлида.
Қадрдоним, Аллоҳ йўлида
Сизларни мен яхши кўраман.

Бахт ирмоғи инар тилакдан,
Нажот боғи унар билакдан,
Эй, чин мўмин дўст, чин юракдан
Сизларни мен яхши кўраман.

Ўзимга не тутгайман наво,
Ҳоҳ боқий тож, ҳоҳ фоний ҳаво,
Қаддингизга кўргайман раво,
Сизларни мен яхши кўраман.

Эй, кўкси нур, қалби қуёшим,
Қадри само, меҳри талошим,
Бирингиз кўз, бирингиз қошим,
Сизларни мен яхши кўраман.

Мен маҳзун куз, мамнун баҳорман,
Шўх қизғалдоқ унган наҳорман,
Бахтингиздан чин бахтиёрман,
Сизларни мен яхши кўраман.

Дил қуши эл ишқида воиз
Дарди жўшиб, куйласа жоиз.
Сиз яхшисиз, балки шу боис,
Сизларни мен яхши кўраман.

Сиз дардимга табиб, мардонам
Саодатга ҳабиб, остонам,
Озорим ҳам бахт билган онам,
Сизларни мен яхши кўраман


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷СИЗНИ АЛЛОҲ УЧУН
ЯХШИ КЎРАМАН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36😱3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё яратилибди-ки, ҳар нарсанинг ўз нисбати бор:

Туйғулар ёнма-ён юришади:

Муҳаббат ва хиёнат!
Садокат ва нафрат!
Яхши ва ёмон!
Қиммат ва арзон!
Зулмат ва ёруғлик!

...Одамлардан кўп умидвор бўлавермаслик керак...

Агар кимдир кўнглингизни оғритиб кетса-ю, сиз уни кечира олсангиз, унга қилинган энг улуғ садақанинг эгаси бўласиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30
📖 Хаёт бамисоли жанг майдони.
Сен ақл ва кўнгил билан қуролланган жангчисан.
Сенга бойлик, маишат, хирс ва нафс деган душманлар дойимий хужум қилади. Жанг вақтида бошинг оғриса ақл билан, юрагинг оғриса ҳис туйғуларинг билан жанг қилаётганлигингни тушунасан.
Бу жанг 40 ёшингача давом этиши мумкин. Бу хаёт жангида ақлга суянганлар ғолиб бўлади. Кўнгилига ишонганлар эса охири химоясиз қолиб мағлуб бўладилар.

Р. Омонов.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢10👎2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Бир кун ҳаммаси яхши бўлади, деймиз. Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканини билмаймиз. Бир кун ўша ёр хам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар. Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин.

Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун — бугундир.


Ориф Таскин, "Хаёт менга шуни ўргатди" китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏3
​​АРМОН  БЎЛАДИ...

​​Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ...

Бир кун
ортда қолади бари,
Тупроққа бош қўямиз бир - бир.
Ҳар сониянг ўтгани сари,
Жуда тотли туйилар умр.

Бир кун
ташлаб кетамиз ўшал,
Сенга жоним ҳалак деганни.
Тирикликни англаган маҳал,
Йўл қолмайди ортга қайтгани.

Бир кун
қайтмас йўлга чиқамиз,
Дунё эса тураверар жим.
Ёлғиз келиб, ёлғиз кетамиз,
Исмимизга қўшилар марҳум.

Бир кун
қадрин биламиз тайин,
Шамолларда учган умрнинг.
Кечикяпмиз кун ўтган сайин,
Пешонасин ўпинг бугуннинг!

Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Ибодатга кўнмаган КЎНГИЛ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга   улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢20👏2😱2