ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.32K photos
15.2K videos
14 files
36.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Илоҳий ваъда:

“Агар Аллоҳ қалбингизда яхшилик борлигини билса, сизга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарсани берур..”
(Анфол 70)

Илоҳий яхшиликлар миқдори - ниятларнинг эзгулиги миқдорича бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25👏23😢8😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДЕМАК..,
ХАЙРЛИСИ ШУ ЭКАН...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан.Роббим, ўзимизга ўзимизни топшириб қўйма ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил,
Амийн.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Шанба тонгги  барчамизга  муборак булсин!

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар доим ҳамроҳимиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим,

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ !

Барчангизга шанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нимага ишонсанг- шуни кўрасан. Хаёлингдан ўтган ўй - истагинг дуо деб қабул қилинади.
Яхшиликни ўйла.
Яхшиликка ишон.
Яхшиликни кут.
Ва ҳар доим табассум қил.

Шундай жилмайгинки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин!

Янги кун ва янги имкониятларга МАРҲАБО!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАБАССУМ  ҚИЛ

Шундай табассум қилки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин!

🎙Мухаммадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон инсонга ечим бўлсин... муаммо эмас.

Бу дунёда ҳар ким оғир кунларни кечиради. Аммо шундай инсонлар борки, борлигининг ўзи юракка таскин, сўзида шифо, суянса бўладиган елка.

Инсон инсонга оғирлик қилмасин.
Балки:
– юракка ором,
– хафаликка далда,
– тушкунликка нур бўлсин.

Ҳамма оғриқли кунда кўмак сўрамайди. Лекин ҳамманинг қалбида айтилмас бир оғриқ бўлиши мумкин.

Сиз кимгадир ечим бўлишингиз мумкин.
🍃
Илоҳо барча яқинларнинг
Муаммосига эмас — умидларига шерик бўлишлик насиб бўлсин.

Муаммо бўлишдан асрасин.
Қувонч бўлиш насиб бўлсин.
🍃
Инсонга инсон керак... инсоний юрак билан...

🍃

Хайрли кун Азизлар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг катта тўсиқ бу қўрқувдир
Энг катта хато рухий чўкишдир
Доим хаф туғдирадиган инсон ёлғончидир,
Энг ёмон хиссиёт бу ҳасад қилмоқдир.
Энг чиройли амал кечиримли бўлмоқдир,
Энг яхши химоя табассумдир.
Энг олий куч бу ишончдир!
Ва албатта энг яхши совға муҳаббатдир!

Доимо севиб-севилиб яшанг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👏4
​​ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК...

Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчидир. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг...

Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади.

Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг.

Йиқилсангиз, жонингиз оғриса, ё Аллоҳ деб туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босиб сабр қилинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин.

Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг...

Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас!

Камрронбек Исмоилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢22👏2
​​Ҳали сўраламиз...

Барчасидан сўраламиз...

Бекорчи ўтган вақтдан, неъматлардан...

Шукр қилганларимиздан, қилмаганларимиздан...

Ранжиган, ранжитган кўнгилларимиздан...

Сабабсиз қолдирган намозларимиздан...

Билмасдан сўзланган сўзлардан... Ҳақ бўла туриб, ҳақиқатни айтолмаганимиздан, қўрққанимиздан...

Аллоҳ йўлида қиладиган ишлардан воз кечганимиздан...

Ёрдам бериш қўлимиздан келса-да, ҳеч иккиланмасдан индамай кетганимиздан...

Бировни ўзи йўқ вақтида ортидан гапирган гапларимиздан, кулганимиздан...

Гуноҳлигини билиб туриб, тийилмаганимиздан... Ўзимизни тиёлмаганимиздан... Асролмаганимиздан...

Инсонларга насиҳат қилиб, ўзимиз амал қилмаганмиздан...


Сўраламиз...

Баридан, барчасидан сўраламиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢42👎4👏2😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ 3 нарсани 3 нарса ичига яшириб қўйди.

1.
У ўз ғазабини гуноҳ ичига яшириб қўйди ва қайси гуноҳлигини айтмади, биз кичкина санаган гуноҳ ичида эҳтимол Аллоҳнинг ғазаби бор, эҳтиёт бўлайлик;

2. У ўз раҳматини савоб ичига яшириб қўйди ва қайси савобдалигини айтмади, кичкинами каттами савоб ишларни қилайлик, Аллоҳнинг раҳматини топамиз, ИншаАллоҳ;

3. У ўз дўстларини бандалари ичига яшириб қўйди ва кимлар ичидалигини айтмади. Биз ҳақир санаган, ижирғанган одам Аллоҳнинг дўстидур, эҳтиёт бўлайлик.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58😢4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбдан жой олиш ҳам ризқдек гап.
Менинг қалбимга ризқингиз қўшилган бўлса сиз жой оласиз, аксинча бўлса мен.

Қалбингиздан ҳамиша қалбингизга яқинлар, юрагингизга мадор бўладиганлар жой олсин..

Аллоҳ барчамизни тинчлик офиятда ёруғ тонгга етказсин.

Аллоҳга омонатсиз!
Хайрли тун !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги якшанба кунимиз ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ яратиқлари ичида инсонни кўпроқ севди ва инсонга кўпроқ талабчан бўлди. Демак бандалар орасида ҳам ким сизни чиндан севса, унинг сизга бўлган талаблари ҳам юқори бўлади...

Барча севимлиларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏1
МУРУВВАТ

🔶 - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶 - Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶 - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶 - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶 - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶 - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Аввалом бор, тақдири иллоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат меҳр-шафқатгина малҳам ва дармон бўла олади. Чунки инсон жисмидаги барча касалликлар меҳр - мурувват етишмаслигидан келиб чиқади.

Сизни Аллоҳ севсин, меҳрибонларим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёз_ғанимат
Онаси, бувисига шундай хордиқ тақдим қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин!

Хавас қилганларга ҳам невара, фарзандлар ардоғида юриш насиб қилсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍235👏25😢10👎1
УСТОЗЛАР  НАСИҲАТИ

Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, хамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни хадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз хал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз иншааллох!
Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло хақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан хал қилинг.
Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
Улар бизни катта қиламан деб, Аллох берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
Яқинда ўтиб кетишса дийдор қиёматга қолади.
Уларни ғанимат билинг...

"Устозлар насихатлари"дан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😱5👏4😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏4👎1