ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.91K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Аллоҳдан. Бугунги кун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар қандай нарса ҳам ризқ...

Бугунги ризқимиз яхшилар ва яқин инсонлар даврасида яхши ниятлар ила ёзилган файзли дастурхонларга қўшилган бўлсин дея ният қилганларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИМИСИЗ,
ЯХШИ ИНСОНИМ?


Йироқлашиб кетдингиз бироз,
Сизни ўйлаб ўтмоқда оним,
Ҳол сўрашлар энди жуда оз,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Кўринмайсиз гуруҳларда  ҳам,
Ҳувиллаган каби ҳар ёним.
Тўлдирайлик бўлса бирор кам,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Ҳафамисиз кимдан дилда дод,
Недир бўлган комил имоним,
На ўзингиз на бордир ижод,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Қалбдан ишонч гули сўлмасин,
Дил оғритсам оғрийди жоним,
Шоир учун ижод ўлмасин,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг,
Сабаб излаб ўтмоқда оним,
Бир он бўлсин кўриниб қўйинг
Яхшимисиз яхши инсоним?

Қалбим тўрин ҳасратлар олди,
Сиз эмасми қувонч бўстоним,
Йўқлигингиз сезилиб қолди,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Бегонадай кетманг йўқ бўлиб,
Суҳбати зўр меҳрга коним,
Соғинябман меҳрга тўлиб,
Яхшимисиз яхши инсоним?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90👏8😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 Қўшним уч фарзанди билан квартирада ижарада туради. Уйга эрта қайтганимни билса, дарров чиқади. Гаплашамиз. Қайси мавзуда суҳбат бошласак ҳам, охири бир нарсага, унинг ҳаётдан, тақдирдан нолишига бориб тақалаверади. Менга ҳавас қилишини айтади. Ишингиз бор, уйингиз бор, ва ҳаказо...
– Аслида мен сизга ҳавас қиламан,- дедим.
– Нега?-деди ҳайратланиб. - Мени нимам борки сиз ҳавас қилсангиз? -деди қизишиб.
– Онангиз бор-дедим... Менда эса йўқ... Мен сиз ҳавас қилаётган ишимни ҳам, уйимни ҳам, ҳуллас ҳамма нарсамни онамни бир кунлик ҳаётига алишган бўлардим-деб йиғлаб юбордим....

Жаҳонгир АХМEДОВ,
кинорежиссёр


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢25👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАСИНИ СОҒИНГАНЛАР

🎙Дилноза Кубаева

... Йўл беринг, гул беринг, онасин соғинганларга..!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢45👍28👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ....

Бошқаларни ҳаётига аралашиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан дилозорлар билан курашманг. Қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик ҳам қилманг.
Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…
Чунки, олдинда ҳар бирининг тўлови бор...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли инсонларнинг
7 та махфий сири:

1️.
Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг;
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади;
3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг;
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг;
5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг;
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг;
7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138👏3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб инсоннинг асл қиёфасини билиш мумкин?

Инсон асл қиёфасини танишаётганида эмас, балки айрилаётганида намоён этади

Кўпчилик одамларнинг асл қиёфасини уларга фойда келтирмай қўйсангиз билиб оласиз.

Кишининг асл қиёфасини билишни истасангиз, атрофдаги одамларнинг у ҳақида нима деганига эътибор берманг, аксинча у атрофдаги одамлар ҳақида нима деганига аҳамият беринг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😱3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲИМ СЕН БИЛАСАН, УЛАР БИЛМАЙДИ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😢18😱5👏2👎1
- Ҳакимлардан бири ўғлига: фалон қўшнимиз бор-ку! Шу бизни ёмон кўради деди.

- Ўғли сўради: Отажон ахир улар биз билан доим яхши кўришиб, чиройли муомала қилади-ку?

- Отаси жавоб берди: «Сен уларни катталарини кулиб қараганига эмас кичик ёшдаги болаларини бизга нисбатан қандай муомалада бўлаётганига диққат қилгин. Кичик ёшдаги болалар уйидан эшитган суҳбатига қараб бошқаларга муомала қилади» деди.

Изоҳ: Инсонлар оиласи билан суҳбатда бемалол бўлади, қайси қўшнисини ёмон кўрса бемалол у ҳақида ёмон сўзларни айтиб ўтирaди. Ёш болалар эса буларни эшитиб уйида ёмон деб айтилган инсонга нисбатан ёмон тушунча шаклланади, ва у ёмонланган инсон қанча ширин гапирса ҳам совуқ муомалада бўлаверади. Чунки ёш болада мунофиқлик, икки юзлилик касали ҳали ривожланмаган бўлади.

Агар ёш бола сизга нисбатан яхши муомила қилаётганини кўрсангиз, билингки, ўша уйидаги катталар сиз ҳақингизда яхши гаплар гапиришади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍157
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз  билан  бирга  бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Янги хафтанинг илк тонги барчамизга муборак булсин!

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Дойимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САЛОМ

Салом, инсоф, мен келдим,
Дунёда нима гаплар?
Дарз еб оғринмадими
Юрак деган тарафлар?

Салом, меҳр, мен келдим,
Ростгўй кўзинг кулдими?
Ноҳақликка чидолмай
Ёстиғинг ҳўл бўлдими?

Салом, виждон мен келдим
Фақат айт гапнинг ростин.
Чап томонга салгина-
Босмадими тарозинг?

Салом, қадр, мен келдим
Дўстинг меҳр омонми?
Қадрсизлик дардидан-
Оғринганинг ёлғонми?

Салом илҳом, мен келдим
Дарвозангни оч, дўстим.
Кўрдинг, шеригим қанча-
Бири қош, бири кўзим.

Гарчи тошқин дарёдек
Ўзанимиз ўзимиз.
Ўйлаб кўрдим йўқ экан
Шеьрдан бошқа дўстимиз.

Сайёра Тўйчиева,

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85👏12👎1
#Табассум


ШАНТАЖ !

Хотиним билан мошинада кетаётган эдик.

Светофорда 1 та қизил Спарк орқадан тез келиб қарсиллатиб урдию.

Кобалтни орқа бампери дабдала бўлди. Қарасам аёл киши.

Мошинадан тушиб ҳеч нарса бўмагандай аёлимга бир кўз югуртириб ноз карашма қилиб;

"Фарход ака шунча маргат қисамам тўхтамисиз? Сизи соғиниб кеттиму!" деса бўладими.

-Ўўў, барака топгур 1- дан мани отим Фарходмас, Ахмад, 2-дан дейишимни биламан.

"-Ман аҳмоқ бўмасам сизи ёлғонларизга лаққа тушармидим? Энди ўзизи танимаганга оляпсизми? Э ҳаа- мошинада хотинчайиз борда а? Жиннини ёқволиб а? Сизи марҳаматизга ўлиб турганим йўқ. Мошинами ўзим қиволаман. Башарайизиям кўрмай бошқа! деб кетиб қомоқчи."

Оғзим очилганича хотинимни саволомуз нигоҳларидан канализация қопқоғини очиб ичига тушволай дедиму, қопқоқ ўлгурни очилмай турганимда, отасига раҳмат, барака топгур хотиним шартта Спаркни олдини тўсиб;

"-Ҳой мегажин;
шантаж қилишга бошқа тема тополмий қолдингми?

Акам 25 йил деганда кеча турмадан чиқдила тушундингми?

Сан кимни шантаж қивоссан. Давай документларингни чўз баққа,

туш олдимга сервисга бориб от и до қиберасан ёки янги Кобальт оберибам қутулолмидиган қип қўяман.

Ҳидлачи, қўйни ҳиди келяптими бизадан!?... " деб мени бир катта харажатдан асраб қолди.

Жувон эса номери ўтмаганидан лом-мим демай хужжатларини хўтинимга тутқазиб сервисга ортимга судралиб келмоқда.

-Онаниб кетай, асалим, шакарим, олтиним! - десам, хотиним менга

-Ким бу мегажин?!.. деса бўладими?

Хотин дегани отдан тушсаям эгардан тушмас экан...😥



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍200👏16😱5👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОПОЛМАЙСАН...

🎙Шохиста Икромжоновна


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢18👏10👎2
​​АЁЛ ЗОТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай марҳамат қиладилар:
وخياركم خياركم لنسائهم.
яъни, «Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир».

Ҳикоя. Бир киши йўлда кетаётиб бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди. Шунда эркак: «Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи?» деди. Аёл бир оз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда ёрдам сўраб, бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим» деди. Эркак: «Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?!» деди. Аёл ўрнидан турдида, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, «Булар ҳозир мени ўлдиришса керак» деб ўйлади. Аёл қишлоқ аҳлига: «Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди» деди. Одамлар бояги кишига ташаккур айтдилар. Эркак аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга ОЗОР берсанг, сени барбод қилади. Агар у сендан РОЗИ бўлса, мартабанг юксалади» деб жавоб берди.

"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍128👏14👎3
АЁЛЛАР МАККОРА ЭМАСЛАР...

Бир киши аёлларга деди:
-Сизлар Юсуф алайҳис саломга макр қилган аёлларга ўхшайсиз!
Шунда аёллардан бири унга деди:
-Юсуф алайҳис саломни унда қудуққа ким ташлади?!

Қачон Юсуф сурасини ўқисам ўзимдан ўзим сўрайман: “Юсуф алайҳис саломга аёлларнинг зарари кўп текканми ёки эркакларнинг зарарими?!
Аёллар Юсуф алайҳис саломни қаттиқ яхши кўришгани учун зиндонга ташлашди. Эркаклар эса у зотга гина ва ҳасад қилишгани учун қудуққа ташлашди. Демак, макр кишилар айтганидек фақатгина аёлларнинг иши эмас.
Макрда аёлларга нисбат бериш Аллоҳ таолонинг: “ Албатта сиз хотинларнинг макри жуда зўрдир”, деган оятини эркакча тушуниш натижасидир. Гарчи оят аёлларнинг макри борлигини қатъий исбот қилиб турган бўлсада, Аллоҳ таолонинг: “Тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар”, деган ояти бу макр ва ҳийлалардан эркаклар ҳам яхшигина насибадор эканлигини исбот қилаяпти. Гарчи аёллардаги макр сифатига “жуда зўр” сифати қўшилган бўлсада, эркаклардаги макр сифати ҳам “мафъули мутлақ” ила муҳрлангандир. “Мафъули мутлақ” эса наҳв олимларнинг фикрича мажозни рад қилади. Яъни, эркаклардаги макр мажоз эмас, ҳақиқийдир!
Аллоҳ таоло аёлларни эркакка нисбатан ҳис-туйғуларга берилувчан қилиб яратди. Уларнинг жисми эркаклар жисмига қараганда заифдир. Улар ўзининг заифлигини билдирмаслик учун макрдан фойдаланишади. Бу билан эркаклар ва аёллар орасидаги кучдаги фарқ камаяди. Қурол кўтарганларнинг барчаси ҳам уни ишлатмайди. Тўппончаси бор ҳар бир эркак ҳам у билан кишиларни отиб ташлайвермайди.
Макр ихтиёрий нарса эмаски, у туфайли аёллар ёмонланса. Уни аёлларда Аллоҳ яратган. Аллоҳ таолони яратган нарсаси учун ёмонланмайди. Чунки Аллоҳ таоло нимани яратган бўлса бир ҳикмат билан яратади. Гарчи биз у ҳикматларни идрок қила олмасакда улар ҳикматлигича қолаверади.
Макр умуман олганда чиройли тадбир билан боғлиқ нарсадир. Алоҳида ёмонликка боғлиқлик жой йўқ унинг. Сенинг зарарингга макр қиладиган аёл фойдангга ҳам макр қилишга қодир.
Аёл киши сенинг қўлингдаги қиличдир. Уни истасанг ўзингга ур, истасанг у билан ўзингни ҳимоя қил.
Ҳадича онамиз розиёллоҳу анҳу ҳам аёл бўлганлар. У зотнинг макр қилганларини эшитмаганмиз. У зотдаги хсусиятни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг манфаатларига ишлатганлари учун эмасми?!
Илоннинг териси юмшоқ. Аммо унга азият бериб кўрчи. Шунақа заҳарини сочади, унинг юмшоқлигини унутиб юборсан. Аёллар ҳам ана шундай. Ўхшашлик лафзнинг умумийлигидадир, сабабнинг хослигида эмас.
Аёлни уй анжоми деб ҳис қилсанг, уни икром қилиш ўрнига хорласанг, авайлаш ўрнига урсанг макрини ишга солади. Унда у маъзур бўлади. Биз эркаклар аёллардаги энг гўзал хислатларни чиқариб олишимиз мумкин. Ёки улардаги энг ёмон ҳислатларни ҳам чиқариб олишимиз мумкин. Нимани чиқариб олиш бу сизнинг танловингиз!

Абдулқодир Полвонов


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
.
👍115👏11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ – АЖИБ МЎЖИЗА

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68👏11😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма аёлларни нафси ёмонликда айблайди.

Аммо кимнинг нафси нимага мойиллигини гап-сўзлар ошкор қилиб қўяди.

Аёллардан жаннатни таърифлашини сўрасанг, гўзал манзара ва оиласи билан у ерда бахтиёр яшашлари ҳақида таърифлар келтирадилар.

Уларга оиласи ва яқинларисиз жаннат ҳам татимайдигандек гўё.

Эркаклар эса жаннат таърифини ҳурлар билан бошлаб ҳурлар билан тугатади.
Оиласи эсига ҳам келмайди.

Оввора бўлманг, нафс балоси кимда кучли эканлигини тиллар, нигоҳлар сотиб қўяверади.

#Факт
Ҳа, эркаклар ҳаёлида ҳам, ҳатто жаннатда ҳам оиласига аёличалик фидокор бўла олмайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢22👏3👎2😱2