ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.3K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ НИМАНИ ЎРГАНДИНГИЗ?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍65😢16👏5😱2
МУОМАЛА

Болалик пайтим, мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эди. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Ўша буфетимизда турли егуликлар ва патнисда коржиклар, тил шаклидаги язиклар хам сотилар эди. Мен пулим кўп бўлмагани учун, кўпинча язык олардим. Патнисдаги коржик ва языклар орасида қийшиқ ёки чети куйганлари ҳам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, языкларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...

Ҳадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Ҳаммага ҳам шундай қилар эдилар.

Бир куни онамга шуни айтдим.
---Ҳадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
---Ҳа яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
---Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
---Бир кунда патнисдаги ўша языкларнинг ҳаммаси сотиб бўлинадими?
---Ҳа, тўртинчи дарсдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
--- Қара, Шарофат опа ҳар бир болага патнисдаги языкларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Ҳадия опа ҳар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язык ҳам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови ҳам бор языкларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Ҳамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, «яхши хотин» бўлиб танилади. Ҳамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....

Онам раҳматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил маҳсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.

Сиз хам пул олди- бердисида шундай қилиб кўринг... Эвазига кимнидир кўнглини кўтарасиз. Дейлик кўринишидан мухтожроқ бозорчидан у бу харид қилдингиз, унга пул беришингиз керак. Сизда ҳар хил қийматдаги қоғоз пуллар бор. 1000сўмликдан то 50 000 минг сўмликкача. У буни кўриб турибди. Сиз унга пулларнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан ҳолати энг яхшисини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонга энг яхшисини илиниб моли билан бирга кўнглини хам оласиз. Эски пулларнинг ҳам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қопкетмайди.

Шунга бир амал қилиб кўринг-а!

Шоолим Шомансур.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151😢9👏7
Қалбдан жой олиш насиба, у ерда қола билиш эса маърифатдир.

Маҳбубий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢6👏4😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...

- Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...

- Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....

- Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...

- Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...

- Тоқатнингчи, борми баҳоси?
- Унга тенгдир Жаннат сабоси....

- Ота-она қандай мўъжиза?
- Сув ва ҳаво, шундай мўъжиза..!

- Дўсту-ёрга берарсиз таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!

- Во ажабким, саволлар бисёр...
- Шархламоқчи? Сизда ихтиёр...


Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир аёл бир донишманддан сўради:
- Муҳаббат нима?

Донишманд жавоб берди:
- Ўтмишда у фидокорлик эди. Ҳозир эса шунчаки овунчоқ, холос.

- Дўстлар ҳақида нима дейсиз? - сўради аёл.

- Ўтмишда ҳар танглик келганида бир дўст топар эдик. Ҳозир эса ҳар бир тангликда бир дўст йўқотамиз, - деди донишманд.

Аёл яна сўради:
- Қариндошлар-чи?

Донишманд жавоб берди:
- Ўтмишда улар қўллаб-қувватлардилар, таянч бўлардилар. Ҳозир эса ҳасад қилишдан бошқа нарсани билмайдилар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116😢22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗДЕК ЯХШИЛАРНИНГ
БОРИГА ШУКР...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢18👏1
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – одобдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢10
ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ

Ҳаёт – неъмат. Яратганга шукр қилиш керак.
Ҳаёт – мактаб. Сабоқларин ўқиш керак.
Ҳаёт – бозор. Ҳикматларин олиш керак.
Ҳаёт – савол. Жавобини излаш керак.
Ҳаёт – синов. Чидаш учун бардош керак.
Ҳаёт – саҳро. Ундан булоқ излаш керак.
Ҳаёт – дарё. Унда равон сузиш керак.
Ҳаёт – қоғоз. Унда ижод қилиш керак.
Ҳаёт – тупроқ. Унга сайқал бериш керак.
Ҳаёт – шамол. Ҳар он қадрин билиш керак.
Ҳаёт – олов. Ҳар дам фаол бўлиш керак.
Ҳаёт – жарлик. Оҳудайин сакраш керак.
Ҳаёт – зулмат. Бу ҳолатдан чиқиш керак.
Ҳаёт – тоқат. Сабр билан кутиш керак.
Ҳаёт – умид. Дилга доим ишонч керак.
Ҳаёт – ниҳол. Меҳр ила қараш керак.
Ҳаёт – осмон. Бахт юлдузин топиш керак.
Ҳаёт – шодлик. Дўст-ёр ила яйраш керак.
Ҳаёт – қайғу. Доим тайёр туриш керак.
Ҳаёт – ситам. Аламларга чидаш керак.
Ҳаёт – турфа. Оқ-қорани фарқлаш керак.
Ҳаёт – ўрнак. Унга назар ташлаш керак.
Ҳаёт – таҳлил. Ҳар нарсани ўлчаш керак.
Ҳаёт – шиддат. Ғафлатлардан қочиш керак.
Ҳаёт – ғоя. Ривож учун ўйлаш керак.
Ҳаёт – мозий. Ўзлигингни англаш керак.
Ҳаёт – Ватан. Жонни фидо қилиш керак.
Ҳаёт – амал. Унда меҳнат қилиш керак.
Ҳаёт – аждод. Доим ёдда тутиш керак.
Ҳаёт – авлод. Келажакни асраш керак.
Ҳаёт – бу сен. Теран мақсад қўйиш керак.
Ҳаёт – имкон. Яшаш мағзин чақиш керак.
Ҳаёт – виждон. Поклик ила яшаш керак.
Ҳаёт – иймон. Оллоҳ фарзин узиш керак.
Ҳаёт – фоний. Эзгу амал қилиш керак.
Ҳаёт – ўлим. Бу тенгликни англаш керак.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ ЯШАМОҚНИ
ЎРГАТМАНГ МЕНГА...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👏10😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон тонгга тун
орқали етиб боради.

Аллоҳ  ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.

Аллоҳга омонатсиз
Яхши дам олинг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67😢5👎3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏6😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👏4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан хис қилганингиздек ўтади.

Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!



ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ҳар битта инсонга яхшилик йўлдош,
Эзгулик, мурувват қалбига ёндош.
"Мен хам сахийликда ибратман" - дея,
Заррин нурларини сочади Қуёш!


Хуш саломи ва хуш каломи ила кўнгилларни ёритган Сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢5👏3
​​​​ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

📚"Маҳзун бўлма" китобидан.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137👏7👎3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРЪОНДАГИ ТАРБИЯ

Одамлар  билан муомала  қилиш  ҳусусида  “Ҳужурот”  сурасида келган тўққиз насиҳат:

•  Аниқлаб, текшириб кўринглар
•  Ислоҳ қилинглар
•  Адолатли бўлинглар
•  Масхара қилманглар
•  Мазах қилманглар
•  Лақаб қўйманглар
•  Ғийбат қилманглар
•  Жосуслик қилманглар
•  Гумондан четда бўлинглар


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141😢10
Унутмa!
Ҳар нарса сен учун яратилди. Аммо диққат қил, сен ҳар нарса эмассан!
Дунё бўйин эгувчидир. Аммо сен золим хўжайин эмассан!
Ўзингча, ўзингни етарлиман, ҳар нарсага қодирман деб ўйлаяпсан. Муҳтожсан, эҳтиёжсиз эмассан!
Тўғри, ҳар нарса сенинг амрингда. Аммо амирликка интилма!
Шуни яхши бил ки, қолувчи эмас, ўтгувчисан.
Соҳиб эмас, мусофирсан.
Собит эмас, омонатсан.
Сенда нимаики бўлса, барчаси ижарадир.
Меники, деб ўйлама.
Ўзингдан кетма!

Ҳазрати Мавлоно Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108😢16👏2😱2
Ота насиҳати

Шайх Шинқитий ўғлига деди:

🔹«Уламолар билан ақлингга кўра, амирлар билан илмингга кўра суҳбатдош бўл;
🔹Дўстларинг билан одобинг билан;
🔹оиланг билан эса меҳринг билан;
🔹аҳмоқлар билан ҳилмингга кўра ҳамсуҳбат бўлгин;
🔹Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл;
🔹нафсинг билан бўлса насиҳатинг ила суҳбатдош бўл.

Гарчи меҳрибонлигинг учун ер юзида сени тақдирлайдиган, қадрлайдиган ҳеч ким бўлмаса хафа бўлма. Билгинки, самоларда сени муборакбод этувчилар бор.

Ҳаётимиз худди гуллар кабидир. Гўзаллиги, чиройи билан бизни бахтиёр этса, тиканлари билан баъзан аламлантиради».

Нақадар гўзал тарбия, қандай ҳам гўзал суҳбат!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😢6😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДАДА, СИЗНИ ҚАТТИҚ СОҒИНДИМ БУГУН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢92👍32
ҚАЧОН ҲАҚИҚАТЛАР КАШФ ЭТИЛАДИ?

Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади.

Фитналар замонида кишининг теран фикр соҳиби экани кашф бўлади.

Ахлоқдаги сохтакорлик ҳукм чиқариш пайтида намоён бўлади.

Мол-дунё тақсимланаётган пайтда зоҳидлик даъвоси тасдиқланади.

Мансабга минилган чоғда кишининг олижаноб эканини билиб олса бўлади.

Машаққат лаҳзаларида ҳақиқий дўст-ёрни ажратиб олиш мумкин.

Араб тафаккури хазинасидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107😢9👏2
​​ДУО ҚИЛИБ ҚЎЙГИН ДЎСТИМ

Бу дунёда бугун борман, эртам гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди
мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Назар солгин шам оловнинг ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😢14👏2👎1