ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Сабр қилинг... Бир кун ҳаммаси ниҳоясига етади...
Қийналганларингиз, яралар, оғриқлар, изтироб, юрагингиздаги оловлар...

Тугамайди деб билган хасратларингиз битади, сабрим тугади деганларингиз ўтиб кетади...

Барини енгганингизда, кўникканингизда, энди аҳамияти қолмаганида, кимларнингдир дилида пушаймони, кимларнингдир эса умиди бўласиз..!
Сабр қилинг...  Ўша кун келади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍211😢56👏6😱3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119👏3😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😢5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.  
🌹Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этмоқда. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! ҲАМДЛАР айтинг Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтариб беряпти.

🌹 Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин!

🌹 Умид билан яшанг!
Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятларга айлансин!

🌹 Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин!

🌹 Аллоҳга муҳаббат боғланг, токи атрофингиз муҳаббатла тўла бўлсин!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92👏6😢3👎1
Демак бугунги кун бошланди! Янги кунга яхши орзу ниятлар билан қадам қўямиз!

Орзу-ниятингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлиши керак.

Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўз ўй-хаёлларингиз натижасидир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сиз бировга яхшилик қилсангиз,жавобини кутманг. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сизга ёмонлик қилса, жавоб берманг. Сиздан қайтмаса бошқадан қайтади!

Ҳаётга кулиб қаранг. Ҳамма нарсани яхшиликка йўйинг. Ўзингиз ҳам хурсанд юрасиз!
Инсонлар олдида кечиримли бўлинг.  Ҳамма ишни одилона ҳал килинг.
Шунда калбингиз гўзал ,
юзингиз нурли бўлади.

Ҳурматингизни билинг...
Қадрингизни билинг...
Ўрнингизни билинг...
Сиз бетакрорсиз...
Сиз олижаноб инсонсиз...
Бу номга доғ туширманг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍180😢5👏2
🥀 Қалб сирига эришганлар
нима қилади, биласизми..?

Ғазабланмайдилар...
Аразламайдилар...
Ранжимайдилар...
Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар...
Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар...
Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар...

Ва сукут қиладилар...
Сукутда сўзлайдилар...

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖИМ ТУРИШ ҲАМ ИБОДАТДИР

🎙Марҳабо Каримова

~~~~

Сукут сақлашнинг етти фойдаси

— Сукут - ҳаракатсиз ибодат
— Сукут - тақинчоқсиз зийнат
— Сукут - салтанатсиз ҳайбат
— Сукут - деворсиз қўрғон
— Сукут -  бирор кимсадан узр сўрашга ҳожат йўқлиги
— Сукут - икки елкадаги фаришталарга истироҳат
— Сукут - жоҳилларнинг айбини яширадиган тўсиқ.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍194😢10👏7
“БИР КЕЧАДА ЙЎҚОТИЛАДИГАН НАРСАЛАРГА УМРИНГИЗНИ ТИКМАНГ”

Ёлғон, ўткинчи нарсалар – бойлик, мол-мулк ва унвон-мансаблар ортидан қувманг: булар ўн йиллар давомида йўқотилган соғлигингиз, умрингиз ҳисобига орттирилади, аммо бир кечада мусодара қилиниши, олиб қўйилиши  мумкин. Кулфатдан қўрқманг ва бахтни кўпам интизор бўлиб кутманг. Бирибир бир кам дунёда яшаймиз. Совқотмаётган, очлик ич-ичингизни тирнамаётган бўлса шунинг ўзи етарли... Умуртқа суягингиз синмаган бўлса, икки оёқ, икки қўлингиз ишласа, кўзларингиз кўриб, қулоқларингиз эшитса – яна кимга ва нимага ҳасад қилишингиз мумкин? Бошқаларга ҳасад қилсак,  энг аввало ўз-ўзимизни еб адойи тамом қиламиз. Кўзингизни каттароқ очинг, қалбингизни покланг ва ким сизни ўзига яқин олса ва яхши кўрса ўшаларнинг қадрига етинг. Уларни хафа қилманг, уришманг. Ҳеч ким билан жанжаллашиб ажрашиб кетманг. Ахир айнан худди шу жанжал сизнинг бу ҳаётдаги энг охирги ишингиз бўлиши ва одамлар хотирасида бир умр шу тахлит қолишингиз мумкин.

Александр Солженицын, ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍170😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХУВИЛЛАБ ҚОЛМАЙДИ СЕНСИЗ БУ ДУНЁ... 🍃


📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони
👍104😢37👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!


Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114😢6👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢5👏2👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саломлашишнинг етмишта  савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

🌷 Ассаламу Алайкум,
яхши инсоним


Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз равон бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123👏2
​​​​Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

– Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у мен аввал салом беришимни кутади! - дедилар.

Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан шу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:


  – Ё  Расулаллоҳ!
Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша киши учун жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қасрнинг биродарим Умарда бўлишини истайман!!! - дедилар.



Қадрдон, атрофингизда сизга хайрихох инсонлар ҳам бор... Яхши гумонда бўлинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍139😢19👏4👎2😱1
Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.

Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍139👏14
Биласизми қадрдон, ўн йил ўтиб, бугун қанақа поябзал кийганингиз, сочингизни қандай турмаклаганингиз ёки қайси бренддан кийинганингиз аҳамиятга эга бўлмай қолади!

Аксинча, қандай яшаганингиз, кимларга яхшилик қилганингиз, вақтингизни ким ва нималарга сарфлаганингиз, мана шулар аҳамиятли бўлиб қолади.

Шундай экан, бугунги ўй хаёлларингиз нималар билан банд, вақтингизни нима учун ва ким учун сарфлаяпсиз, тафаккур қилинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137😢4👎3👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ ЯШАМОҚНИ
ЎРГАТМАНГ МЕНГА...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢8👏7👎5
📖 ДАФТАР
ҲОШИЯСИДАГИ
БИТИКЛАРДАН


Минг йил яшаган бир саҳоба "Эсиз-эсиз, у эшикдан кирдиму бу эшикдан чиқиб кетаяпман”, деган экан. Шунақа, болам… Ҳеч ким ўлишни ўйламайди. Аммо одамзодга умр ўлчаб берилган. Шунақаликка шунақа-ку, одамнинг умри неча йил яшагани билан ўлчанмайди. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савобли иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлаб¬ку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади…
 
Ўткир Ҳошимов

📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍152😢23😱4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зарра миқдорида яхшилик ҳам, зарра миқдорида ёмонлик ҳам ҳисобсиз қолмайдиган У Кунда ёлғиз Раббимиз раҳматидан умидвормиз.

Кимдандир илм, насиҳат олишдан асло ор қилманг.
Унинг зоҳири эмас, ботини муҳим.

Дуоларимиздасиз, Қадрдон...

ХАЙРЛИ ТУН!

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз,  қадрдон...
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍133😱2😢2