ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​#Ибрат
БУНИ ХАММА БИЛИШИ КЕРАК

1. Қуръоннинг маъноси нима?
Ўқиш.

2. Дастлабки тушган жойи.
Макка, Хиро ғори

3. Дастлабки тушган куни.
Қадр туни.

4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳ таолонинг.

5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил(а.с)

6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
Аллоҳ таоло.

8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.

9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.

10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.

11.Мадинада нечта сура тушган?
28 та.

12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.

13.Қанча сура бор?
114 та.

14. Қанча оят бор?
6.666 та.

15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.

16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.

17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган.

18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-1марта.

19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Пайғамбар Мусо (а.с) нинг.

20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган ?
Асвад Дуалий р.а.

21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Масжидул харом.

22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
Пайгамбар Исо (а.с) Марям ўғли.

23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.

24. Энг узун сура қайси?
Бақара сураси.

25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.

26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.

27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.

28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.

29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой,14 кун.

30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиҳа сураси.

31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиҳа сураси

32. Қуръондаги энг биринчи сура.
Фотиҳа сураси.

33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
Марям (а.с).

34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.

35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.

36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.

37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
Иброхим (а.с).

38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Одам имонининг синови.

39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
5 та. Улар:
Масжидул-Харам,  Масжидул-Зирор, Масжидул-Набавий, Масжидул-Ақсо, Масжидул-Қубо.

40. Номи айтилган фаришталар.
Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.


📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони...
👍337😢15👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТНИ КЎРДИНГИЗМИ?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢16😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍#Қозоғистон 🇰🇿 Остона.

Қозоғистон ва бутун Марказий Осиёдаги энг катта масжид. Унинг умумий сиғими 235 минг кишини ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич бўйича масжид дунё ТОП-10 талигига кирди.

Дунёдаги энг катта гумбаз, энг катта қандил, Аллоҳнинг 99 исми битилган энг катта қибла девори, дунёдаги энг катта гилам ва энг катта витраж эшиклар ушбу масжидга тегишли...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151👏13😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 Агар бирон яхшиликка йўллагувчи бўлсанг, инсонлар ичида шу ишни ўзинг энг биринчи қилгувчи бўлгин, акс ҳолда ҳалок бўласан.
    Агар бирон ёмонликдан қайтарувчи бўлсанг, ўзинг ўшандан тийилувчиларнинг дастлабкиси бўлгин. Акс ҳолда ҳалок бўласан.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Аллоҳга омонатсиз, қадрдон
Яхши дам олинг
!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109😢3👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгда қилган дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍76👏3😱2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУҲБAТДОШ

Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.

Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.

Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.

Aбдулла Орипов


🥀Тонгги ният вожиб дейдилар, Роббим, бугунимга солиҳларни ҳамроҳ қил..! 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134👏10😢3👎2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Бу курраи заминда бир марта яшайсан, шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил, атрофингдагиларга гўзал хулқ билан муомалада бўл. Ким гўзал хулқи билан зийнатланса, унинг хушбўй иси тупроқ остида ҳам уфуриб туради.

Бугун ҳаётингиздаги энг яхши ва унутилмас кун бўлсин.

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111👏8👎4😢4😱1
Болаларингизга қодир бўлганингизча дам солинг. Ёдлаган дуо ва зикрлардан ўқиб, Фотиҳа ва муъаввизатайн (Ихлос, Фалақ ва Наас сура)ларни пичирлаб ўқиб, уларнинг бошларини, жисмларини силанг. Токи қўлларида телефонлар бор экан, шайтон уларнинг бошларидадир. Кўчаларда юрганларида атрофларидадир. Уларнинг кўпларининг жисмлари ҳасадчи ва ёмон кўзи борларнинг сабабидан тешилай дейди. Баъзи бечора фарзандларимиз бир умр отанинг руқясисиз ва онанинг унга паноҳ тилаб ўқийдиган дуоларисиз яшаб ўтишади. Кейин эса (ўша ота-оналар) фарзанднинг ҳоли ёмонлиги ва оғир дардларга мубтало эканидан шикоят қилишади.

Уйларингизни Бақара сурасининг тиловати билан тўлдиринг, зикру дуолар билан қўрғон қилинг,  фарзандларингизни унга одатлантиринг. Шунда барака камаймайди, эр ва хотин ўртасида келишимовчиликлар кўпаймайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍160👏3👎1
​​АЁЛ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛАДИ?

– Аёл – нафис олам! Унинг бахти – кўнгил. Аёл ана шу оламдан ўзи учун хаё ва ибо нуридан ёруғ йўл излайди. Кўнгили эса ширин сўзга доимо эҳтиёж сезади. Бу ҳақиқат, аммо бу ҳақиқатга олиб борувчи сўқмоқлар анчагина. Оила, фарзандлар камоли, уларнинг соғ-саломат униб-ўсиб, жамият, ота-она корига ярайдиган фарзандлар бўлиб вояга етиши ҳам аёлнинг бахтидир. Аёл оиласини бекаму кўст кўришни истайди. Гарчи бахт молу дунё билан ўлчанмасада, аммо у ҳаёт кемтикларини тўлдирувчи, орзу-умидларини қўллаб-қувватлаб турувчи дунёвий воситалардир.
Нима бўлганда ҳам сўз яна кўнгилга бориб тақалади. “Ширин сўз – жон озиғи”, – деганларидек аёлга озгина эътибор, бир оғиз ширин сўз бўлса, турмушнинг барча камчиликларига кўз юмади ва дунёда ўзини энг бахтли аёл ҳисоблайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕН ДУНЁГА САВОЛМАН

🎙Дилноза Кубаева


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢27👏11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.

Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага насиб қилмайди, фақат сараланганларга насиб қилади.

Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомалаликдан иборат.

Энг асосийси қуидаги еттита муҳим қоидага амал қилиш:

1  Шикоят қилмаслик.
2  Ношукурлик қилмаслик.
3  Айбламаслик.
4  Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик.
5  Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик.
6  Бегоналарга ўзингизни оқламаслик.
7  Сизни севганга ширин гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍160😢15👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШОНМА

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍152😢19👏4😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ сизни барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢5👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги якшанба кунимиз ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115😢5👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГ

Мени қушлар уйғотади, чуғур-чуғур,
Не айб ахир, тинч Ватаннинг чумчуғида?
Болам дебон куйинади, онамдайин,
Меҳр яшар, қалдирғочнинг тумшуғида.

Деразамни чертар туқ-туқ майна қурғур,
Айтинг, қандоқ "кет" демоққа кўз қиядир.
Бир жуфтгина мусичанинг ку-кулаши,
Тонг куйига басталанган мадҳиядир.

Ўлмасбек Самарқандий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢6👎3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИШЛОҚНИНГ БАҲОРИ ЭНГ ГЎЗАЛ БАҲОР...

Бехзод Хамро


•❈••✾••❈•
🥀 Ахлоқни қишлоқдан олинг, шаҳарнинг зичлиги руҳиятни бузади.

Илиё Абу Мозий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢12👏6👎1
📖 КЎПРИК

Муҳсин ота жума намозидан кеч қолди, боролмади. Ўзини койий-койий, ибодатни уйида адо этди. “Ҳамма бало йўлнинг тескарилигида! – ўйлади у. – Ана масжид, шундоқ кўриниб турибди. Кўприк борлигида бир қадамгина эди!”

Чолнинг куюнганича бор. Катта йўл билан уларнинг маҳалласини ўртадаги зовур тўсиб туради. Илгаридан қолган бир осма кўприк бор эди, ёшини яшаб, узилиб йўқ бўлди. Шундан бери одамлар оворайи сарсон. Бозоргаям, марказгаям зовурни айланиб ўтиб уловга чиқишади. Болаларнинг мактабга қатнаши ҳам қийинлашди.

Шу куни отага ғойибдан ғайрат келди. Дўпписини ёнига қўйиб ўйлади: “Кўприк қуриш шунчалик қийинми? Ўзи қурса-чи? Иккита паҳлавон ўғли бор, эл-юрт ҳам қараб турмас. Одамларнинг қанча оғири енгил бўларди! Ахир, тириклик бир умр ўз ўчоғига қўр тортиб яшаш дегани эмас-ку?”

Қариянинг аҳдига биров ишонди, биров ишонмади. Болалари “Шунчалик зарурми?” дейишганди, силтаб берди:

– Сенлар шунақасан! Сенларга ҳамма нарса тайёр бўлса!

– Жа-а унчаликмас, дада. Бунинг бошқа йўллари ҳам бор-ку, маҳаллага ариза ёзиб...

– Бас! – чўрт кесди ота. – Мен арз-дод қилиб юрадиганлардан эмасман. Қарс икки қўлдан чиқади. Аввал бошлаб, кейин кам-кўстига ёрдам сўрасак, бошқа гап.

Кампири тушмагур сергапгина-да, жим туролмади. Аммо бир оғизгина “ҳай, отаси...” деди-ю, айтари тилининг учида қолди. Муҳсин ота унга шундай қарадики, қаршисида етмиш довон ошиб, ҳилвираб қолган чол эмас, миқти вужудига шаҳди сиғмаётган эр киши турарди. “Бўпти”, деди шаштидан қайтиб ва секингина қистириб қўйди:

– Жудаям уринворманг-да...

Хуллас, ҳашар бошланди. Майда-чуйда тахта-ю ғўлалар ўзидан чиқди. Муҳсин ота эскитдан боғ парваришлайди, шох-шабба сероб. Фақат қувур топиш осон кечмади. Шу ерига келганда маҳалла йиғини ҳам қўзғалди. Фермер қўшниси уловдан қўллаб юборди. Уч кун чумолидай меҳнат қилишди. Ҳазилакам иш бўлмади, ўзиям. Аввалги эплама кўприк ўрнида машина ҳам бемалол юрадиган бинойидек йўл барпо қилинди. Ёғинли кунларда лой бўлмаслиги учун устидан майин шағал ҳам тўкиб қўйишди.

Иш битгач, чол ҳашарчиларни алқаб-алқаб дуо қилди. Жамоат мамнун тарқалди. Фақат Муҳсин ота кўприк устида узоқ қолиб кетди. Чангга беланган калиши билан кўприкнинг у ер-бу ерини нуқиб-нуқиб босиб, ўзича текшириб кўрди. “Ҳали тўйлар қиламиз, бу йўлдан гурас-гурас одамлар ўтади”, деб ўйлади ва кўксини тўлдириб нафас олди...

...Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қишлоқда Муҳсин ота қазо қилибди, деган хабар тарқалди. Бу гап узоқ-узоқларга, қариянинг қадами тегмаган жойларгача етиб борди.

– Ким ўтибди?

– Кўприк қурган одам.

– Ие, кетдик бўлмаса!

Янги кўприк устидан гурас-гурас одам ўтди.

– Яхши одам эди, Аллоҳ раҳмат қилсин, – дейишди уни умрида бирон марта кўрмаганлар ҳам...

Гулчеҳра Асронова


📖 @IBRATLI - Дунё
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍220😢35👏5😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎПЧИЛИКНИНГ ҲАҚҚИ

Дафтар ҳошиясидаги битиклар

✍️Ўткир Ҳошимов
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78😢16