ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
7.9K photos
13.3K videos
14 files
33.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадиc

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:

1) Умрини қандай ўтказгани
2) Ёшлигида қандай ишлар қилгани
3) Бойликни қаердан топгани
4) Бойликни қаерга сарфлагани
5) Билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)

 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢15😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қизиқарли
–Бунақа видеоролик хали Ўзбда бўмаган... Кўринг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍156😢21👏1
#Тарих

КАЪБА ТЎҒРИСИДА СИЗ БИЛМАГАН 3 ТА ФАКТ

1. Каъба бир неча бор қайта қурилган

Каъбанинг бугунги кундаги кўриниши Иброҳим ва Исмоил алайҳумуссалом томонидан қурилган шаклидан фарқ қилади. Каъба турли даврларда бўлиб ўтган табиий офат ва ташқи сабаблардан кейин қайта қурилган ёки таъмирланган.


2. Каъбапўш турли хил рангларда бўлган

Каъбанинг анъанавий қора ёпинчиғи, Каъбапўшдаги оятлар тилла суви юритилган иплардан тўқилган. Биз Каъбани қора рангдан бошқа рангда тасаввур ҳам қила олмаймиз. Аммо бу анъана уйларини қора рангга бўяш одати бўлган Аббосийлар даврида пайдо бўлган. Ундан олдин Каъбапўш турли хил рангларда эди, масалан, яшил, қизил ва ҳатто оқ рангларда.

3. Каъбатуллоҳ калитлари ҳозиргача битта оиланинг қўлида

Макка фатҳ қилинганидан сўнг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбанинг калитини олиб, Бани Шайба қабиласидан бўлган Усмон ибн Талҳага бердилар. Ушбу анъанага кўра улар неча асрлардан буён Каъбанинг калитини сақлаб келмоқда. Пайғамбаримиз калитга эгалик қилиш ҳуқуқини айнан мана шу қавмга берганлар. Президентлар, подшоҳлар, қироллар ёки дунёдаги энг нуфузли одамлар ва бутун дунё мусулмонлари Пайғамбаримизнинг бу қарорларига итоат қилган ҳолда, Каъбага кириш учун хали ҳануз улардан рухсат сўрайдилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍168😢17👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҚАДДАС КАЪБАНИНГ ИЧИ.

Намоз қайси тарафга қараб ўқилишини кўринг.

4 томони қибла бўлган
ягона жой бу...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍136😢23👎1
Фаҳрлансак арзийди!

Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридаги
музейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда Наманганнинг
Тўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қори
ғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир четига «Абдураҳмон Намангоний» деб ёзиб қўйишларини илтимос қилади. Подшо олдин кўнмасдан, кейин розилик берган экан. Борсангиз, кўрасиз.

Кисва - Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 630 йилда Маккага келганларида Каъба устидаги кисвани кўриб, Ямандан келтирилган матодан янги кисва қилдирган эканлар. Кисвалар доим чет элдан келтирилар, ҳар йили Қурбон ҳайити, Ҳаж мавсуми олдидан янгисига алмаштирилар экан. 1938 йили Саудия подшоси Абдулазиз мутахассисларни тўплаб, кисвани энди хориждан олиб келмай, шу ерда тайёрлашни маслаҳат беради. У шу йилдан бошлаб Макка шаҳрида тайёрлана бошланган. Энг қизиғи 1938 йилда подшо Абдулазизхоннинг йиғилишида наманганлик юртдошимиз Аббосхон қори Абдулҳамид қори ўғли ҳам бўлган экан. У киши «Масжидул ҳарам»да чироқбон (электрик, монтёр) бўлиб ишлар экан. Аббосхон подшонинг таклифини эшитиб, рухсат сўраб: «Мен муҳожирман, Ватанимда бўз, алак, реза тўқиганман, агар рухсат этсангиз, шу ерда цех қуриб, кисва тўқишга ҳаракат
қилсам» дебди. Подшо рози бўлган. Аббосхон Қурбон ҳайитигача янги кисва тайёрлаб, Каъбага борган ҳожилар олдида кийдиради. Подшо хурсанд бўлиб Аббосхонга «Кисватул Каъба» деган фабрика қурдириб беради. 1977 йили фабрика кенгайтирилиб, Германиядан янги дастгоҳлар келтирилади. Битта кисва бир йил давомида тайёрланади ва унда 250 нафар ишчи ишлайди, 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилиб олтин ва кумуш шакллар билан безатилади. Унга камида 17 000 риёл ёки 5 ярим миллион доллар сарфланади. Ҳозирда юртдошимиз Аббосхоннинг фабрикасида бир йилда 3 та кисва тайёрланади. Иккитаси Мадинадаги Расулуллоҳ қабрлари устига, биттаси Каъбага ёпилади. Ёпиш маросимида подшо қатнашади.
Аббосхон қори 1907 йилда туғилганлиги 10 ёшида «Қуръон»ни тўлиқ ёд олганлиги ва 1928 йили Макка шаҳрига келиб қолганлиги айтилади. 2002 йилида Маккага борган юртдошларимиз Аббосхон қорини 98 ёшда  хали ҳам фабрика раиси эканлигини айтишган. Унинг катта ўғли - ҳарбий қўмондон, яна икки ўғли - дўкондор эканлигини. Подшо бу улуғ зотни Саудия фуқаролигига қабул қилганлигини айтишган. Жуда кам одам бу номга эга бўлади.

Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам ёниб турипти. Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбегимнинг усталари асос солган фабрикада ишлаб чиқарилади. Дунёда шунча миллат турганида нега айнан шу замидан чиққан инсонларга бундай шарафлар насиб этган?

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍286😢31👏10😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КАЪБАНИ ЁПҚИЧИ ҚАНЧА ТУРАДИ?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145👏20😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули ва қийиндек кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир...

Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

Хайрли тун, қадрдон!
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92👏6😢4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍63😢4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгни бизла кутганларга
      Ассалому алейкум!

Бу тонг ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

Ҳали йўл юрасиз ишга - ўқишга... Йўлингиз очиқ, топганингиз барака бўлсин, соғлигингиз метин, асабингиз сабр бўлсин.

Хайрли ва баракали кун тилаймиз сизга, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😢5👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

  Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

           ҲАЙРЛИ  КУН!

Мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма!
Қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма!
Маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг, тавбани ва гуноҳларни кечирувчини ҳам унутма!
Махлуқни яхши кўрсанг,
Холиқни ҳам унутма!
Дунёни яхши кўрсанг,
охиратни ҳам унутма!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"СИҚИЛМА"
(Машҳур Муҳаммад ижодига бир назар)


Андижонлик бу йигит 15 йилдан бери санъат соҳасида ижод қилиб келади. У дастлабги ижодларида кўпчиликка танилмаган бўлсада интилишдан тўхтамади.У қачондир, миллионларни ҳайратга соладиган қўшиқ яратишига ишониб яшади.
Ва шундай бўлди ҳам!
3-4 кун аввал ижтимоий тармоқларда портлаган "Сиқилма" таронаси бир лаҳзада уни машҳурга айлантирди. Атиги, тўрт беш кун ичида бу қўшиқни Youtube платформасида 5 миллионга яқин киши тинглади. Бу эса, ўзбек шоу бизнесидаги рекорд!!!
Бугун ҳамманинг тилида шу қўшиқ! Бугун ҳамманинг эътирофида шу қўшиқ!

Аллоҳ бераман деса, бир лаҳзада бергувчи зотдир. Оламан деса ҳам бир лаҳза кифоя!
Машҳурлик осон эмас, уни сақлаб қолиш эса, ундан ҳам қийинроқдир.
Машҳурбекка омадлар тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍260👏25😱2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_таронаси
🎶 СИҚИЛМА

🎙Машҳур Муҳаммад

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍184👏23😢18
#Кун_ҳақиқати
Эркаклар қурбон бўлиш учун туғилади ва яшайди. Аммо улар орасида битта фарқ бор. Баъзилари меҳр кўриб қурбон бўлади, бошқалари эса меҳр кўрмай жонини оиласи учун фидо қилиб ўлиб кетади.

Соғин сигирнинг сутидан доимий фойдаланиш учун унга яхши қарайдилар, вақтида ўтини емини беради, ем бермай фақат соғавермайди.

Мошинани ҳам вақтида мойини алмаштириб ремонт қилиб ҳайдайди узоқроқ хизмат қилиши учун. Аммо баъзи аёллар эрини ёки ўғлини шунчалик эҳтиёт қилмайди. Касал бўладими, соғлиғи кетадими иши йўқ — таъминлаши, пул топиши ва уларнинг беҳуда орзу-ҳавасини қондириши шарт.

Ҳа, аёлдек меҳрибон зот йўқ, айни пайтда аёлдан шафқатсизроқ жонзот ҳам йўқ.

Баъзан эркакдек ваҳший махлуқ йўқ, аммо баъзан эркакдек бечора бўлмаса керак деб қоласиз. Умр бўйи эшшакдек ишлаб, охирида ҳеч қандай роҳат кўрмай итдек ўлиб кетади. Йиққан-терганини меросхўрлари бўлишиб олади.

Эркаклар, сиз осонгина алмаштириш мумкин бўлган матоҳсиз. Ўлсангиз, миниб юрган мошинангизга, яшаб юрган уйингизга ва қўйнингиздаги хотинингизга дарров эга топилади. Ўзингиз учун энг қиммат ресурс ўзингизсиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Фазлиддин Мўмин


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍152👎32😢11👏4😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛЛАР КИТОБ ЎҚИБ,
ИЛМ ОЛИШЛАРИ КЕРАК

🎙Мехринисо Нуруллаевна
Маркетолог, Бизнес тренер



"Аёл киши илмсиз қолса, эрини қийнайди, фарзандларни бузади, умматни ҳалокатга элтади."

Башир Иброҳиймий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим нарсаларнинг ўрнини айрим нарсаларга бўшатиб беринг.

Шикоят ўрнини шукрга бўшатинг.

Қайғу ўрнини умидга бўшатинг.

Нафрат ўрнини муҳаббатга бўшатинг.

Қарғиш ўрнини дуога бўшатинг.

Кечиролмасангиз кечирилмайсиз.
Севолмасангиз севилмайсиз.

Дунёга ғазаб кўзлари билан эмас муҳаббат кўзлари ила боқинг.

Муаззам Алиоғлу


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢4
Ёш жувон ўз онасига ҳасрат қилди:
- Онажон! Мен эримга бошқа тоқат қилолмайман. У жуда ўзгарди, мени тушунмай қўйди, сира ҳурмат қилмайди. Балким, у мени севмай қўйгандир...
- Ўзингчи? Ўзинг уни ҳурмат қиласанми? Уни тушунасанми? – сўради она.
- Яна нима қилай! – қизишиб жавоб берди қизи. – Эримга ғазабланиш мумкину, менга эса мумкин эмасми? У менга қандай муносабат қилса, мен ҳам унга худди шундай жавоб қиламан-да! Ахир, у мени тушунмаса, мен нега уни тушунишим керак?
- Унда мўжизаларни кутма, сен ҳозир кўзгуга ўхшаб эрингни хатоларини такрорлаяпсан. Хотин онгли жонзот, фақат кўрганини эмас, кўринмайдиганни ҳам акс эттиради. – Ўгит қилди она.
- Билгин, агар аёл яхши бўлса, эр ҳам яхши бўлишга уринади. Агар хотин меҳр кўрсатса, эри ҳам уни севади. Хотин эрига ўзининг яхши ҳислатларини кўрсатишига ёрдам бериши керак.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👏7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚЛЛИ АЁЛ ва ОҚИЛА АЁЛнинг фарқи ҳақида


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108👏10😢7👎3
​​САВОЛ - ЖАВОБЛАР

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” дея дуога қўл очмоқдир” дедим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍148👏4😢4😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Донишманд айтган экан:

Оқил одам бошқалар айбини кечира билади.
            
▪️Бузургмеҳрдан сўрабдилар :
–Қайси бебахо бойликни одамлар қадрламайдилар ?
–Камтаринликни ,– дебди у.


▪️«Муҳаббатда бахтли бўлиш учун кўр бўлиш шарт эмас, фақат вақти-вақти билан кўзни юмиб туриш керак »
           
▪️Тан гўзаллиги ошиқларни шайдо қилиши мумкин , уларни бир умр мафтун этиш учун эса қалб гўзаллиги талаб қилинади.

        К.Колтон
             

▪️Аёл киши эркакни жаннатдан олиб чиқиб кетган. Аммо эркакни жаннатга олиб кирадиган ҳам аёлдир.           

▪️Аввалги ғиштин қийшиқ қўяркан меъмор ,
Юлдузга етса ҳам қулар бу девор.

    Мирзо   Бедил
            

▪️Тилингда сўзлаганингни қалбингда ҳам сўзла , аммо қалбингдан кечирмаганингни асло тилинга чиқарма.

   Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131😢5👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОЛТИНДАН СЎРАДИЛАР...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70😢16👏9