ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
7.9K photos
13.3K videos
14 files
33.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Бу кун келтирсин бахт,
Албатта, омад ва қувонч...



Энг гўзал тилакларимиз
Сизларга ҳамроҳ бўлсин!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!

┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62👏3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табассум_қилинг
Эрталаб турсам, телефонимга хабар келиб турибди:

"Шу бугунгача ҳисобингизда бўлган алам, араз, нафрат, ҳасад, ғазаб хаммаси ўчирилди. Сизга чексиз миқдорда бахт, қувонч, меҳр-муҳаббат бепул тақдим этилди.

Биздан узоқлашманг", - деб ҳам ёзиб қўйибди охирида. МашаАллаҳ!!!

Янги кунни яхши кайфият билан бошлаш қандай яхши-а?! 😊


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👏5😱3
Бугун 1- апрель - кулгу
ва табассум куни!

ТАБАССУМ  ҚИЛИНГ!


Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏12😢2👎1
ЭРНИНГ  ҲИЙЛАСИ

Эр аёли билан қаттиқ айтишиб қолди. Аёл аразлаб эри билан гаплашмай қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб  кек-гинасини унутган эр  аёлига сўз қотди. Аёли тушмагур қаттиқ аразлаган эканми, умр йулдошининг  сўзларига сукут ила жавоб берди. Ҳар қанча  уринмасин эр аёлини  дилгир кайфиятдан  чиқара олмади. Ахийри  бир ҳийла ўйлаб топди: У жавон ва қутиларни худди бир нарса  излаётгандай титкилаб  ташлади. Бу қидирув  бир муддат давом  этгач аёл чидолмади:
- Ҳой дадаси, хамма  жойни тинтиб нима излаяпсиз ўзи?
- Худога шукур топдимей, - деб айёрона кулимсиради у.
- Ҳалитдан бери сени  овозингни излаётувдим онаси! Бўлди, топдим
!

Аёл хам тескари қараб  жилмайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132👏16😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИ ОДАМ, ЗЎР ОДАМ...

Мархабо Каримова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏17👎1😱1
#Табассум 😊

Бир гуруҳ туристлар тимсоҳлик фермасини кўргани боришибди. Сувни ўртасида солда туришганда ферма эгаси "ким сувга сакраб, қирғоққача сузиб тирик етиб борса, бир миллион доллар бераман", дебди. Ҳамма жим турганмиш.

Шу пайт бир йигит "шалоп" этиб сувга тушиб, шоша-пиша қирғоққа суза бошлабди. Тимсоҳлар унинг ортидан қувибди, аммо йигитнинг омади келиб, соғ-саломат қирғоққа чиқиб олибди.

Фермер мажбур бўлиб, ваъда қилинган бир миллион долларни берибди.

Йигит хотини билан меҳмонхонага қайтгач, хотинига "яхши бўлди-ю, аммо мен сувга ўзим сакрамадим. Кимдир сувга итариб юборди..", деса, хотини "ўша мен эдим", дермиш 😊


Унутманг, Эркаклар!
Ҳар бир мувафаққиятингиз ортида аёллар туради.
😊

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137👏15😢11😱10
#Табассум😊

– Дадажониси, ман учун ақлга сиғмайдиган қаҳрамонлик қила олармидингиз?

– Албатта, онажониси.
Мана, уйландим-ку, сизга.)))


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69👏19😱3😢3
Ҳақиқий эркак:

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қаҳрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158👏8😢3
Биласизми нега инсонларнинг армони кўп?

Чунки инсонлар тушунишдан кўра, айиблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра, воз кечишни маъқул кўрадилар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢16👏1
#Мулоҳаза_учун

Аёллар орзусидаги магазин очилган экан. Аёллар у ерда истаган эркакни танлаб олиши мумкин экан.

Фақат 3 та қоисида бор:
1. Магазинга фақат бир марта кириш мумкин.
2. Юқори қаватга кўтарилганингиз сари ундаги эркакларнинг сифатлари ҳам юқорилаб боради. Магазин 5 қават.
3. Юқори қаватга чиққан аёл танлаш учун пастки қаватга қайтиши мумкин эмас.

Бир аёл магазинга кирса, биринчи қаватда ёзув осиб қўйишибди: "Ишлайдиган эркаклар!" Иккинчи қаватга кўтарилса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган эркаклар!" "Ёмонмааас!" дебди аёл, учинчи қаватга кўтарилибди. У ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган эркаклар!" "Ё Худойим, қандай ажойиб а! Шу қаватдаёқ шунчалик идеал бўлса, юқоридагилари қандай экан!" Тўртинчи қаватга чиқса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, ниҳоятда келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган ва романтик эркаклар!!!" Аёл буни ўқиб бахтдан эс-ҳушини йўқотай дебди, дарров танлашга тушмоқчи бўлибдию, охирги қаватда қандай экан, деган фикр келиб қолибди. Юқори қаватга кўтарилса, у ерда "Бу қаватда эркаклар йўқ! Бу қават сиз аёлларни ҳеч қанақасига рози қилиб бўлмаслигини исботлаш учунгина ташкил қилинган!" деб ёзиб қўйишганмиш...

Кейин аёл уйғониб кетибди..)))


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍157👏15😢3👎2😱1
Кейинги пайтларда, агар бир-бирига энг яқин икки инсон бўладиган бўлса, ўша икки инсон эр ва хотин, деган хулосага келяпман.

Фақат шу икки инсонгина бир-бирининг камчиликларини тўлдиради.

Фақат иккисигина бири бировига ҳар қандай ҳолатда кўриниши, шунда ҳам ораларидаги муносабатлар ўзгармай қолиши мумкиндек назаримда...

Бир-бирига суянадиган ҳам, бир-бирига интиладиган ҳам, бир-бирини кутадиган ҳам, бири биридан араз-гина қилиб, бироз ўтиб, ҳеч гап йўқдек, яна ҳазил-ҳузул қиладиган, бир-бирини сўзсиз тушунадиган, бирида йўқ ҳислатни бошқаси ёпиб турадиган ҳам... шу иккиси...

Аввал бошда ер юзида фақат эр ва хотин бўлгани ҳам шунга ишорадир балки...

Ўша пайт она ва бола, ота ва қиз, ака-сингил ё опа-ука эмас, айнан эр ва хотин бўлган. Бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига сакинат улашгувчи...

Сакинат ва ором масканингизни, оилангизни, "либос"ингизни асранг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161😢9👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Роббим, бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!

Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👏12😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз,  қадрдоним
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍123😢4👎2😱2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ хаммани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58😢4👏1
ХАЙРЛИ КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир УЛУҒ устоз дойим янги кунни шод ва хурсанд бошлар экан, бунинг боисини ундан сўрашибди:
– Ҳеч қачон сизни ўйчан ёки ғамгин кўрмаймиз, бунинг сабаби нима устоз?
Шунда устоз:
– Ҳар куни саҳар бугун Аллоҳ менга бераётган имконятлардан: қайғу - шодлик, бахт - бахтсизлик... ва шу кабилардан энг яхшисини ўзим учун танлаб оламан. Ва бу менинг танловим. Мен шу усулда қалбимни, назаримни, онгимни ва танамни назорат қиламан, тоза сақлайман. Нафсимни жиловлаб, уни ақлимга бўйсиндираман, - деб жавоб берибди.
🍃
Сизчи?  СИЗ бугун нимани танладингиз? Ҳаракатними ёки баҳоналарними, солиҳ амалларними ёки бефарқликни, қувончними ёки ғамни?

Танлов сиздан, қадрдон..!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107👏7👎3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИЗ ҚАРАШИМИЗНИ ЎЗГАРТИРИШИМИЗ МУМКИН...

Бунинг учун назарингизни назорат қилинг. Нохуш холатдан ҳам хикмат изланг, яхшиликларни кўра билинг...

🎙Мухаммадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96👏5😢4
ЭЪТИБОР ВА ИШОНЧ САМАРАСИ

Кекса устоз шогирдига деди:
- Хонамиздаги жигарранг нарсаларни санаб бер!
Шогирд бир оз кузатиб, бу рангдаги анча-мунча нарсаларни айтди.
- Энди эса кўзларингни юм, - деди устоз. Шогирд айтилганидек қилгач, устоз кўк рангдаги буюмларни бирма-бир санашни буюрди. Йигит довдираб қолди:
- Мен уларга эътибор қилмадим...
Устоз деди:
- Унда кўзларингни очиб қара!
Шогирд хонага кўз югуртириб, ҳайратда қолди - кўк рангли буюмлар анча эди!
- Олдинига жигарранг нарсалар ҳақида сўраб, кейин кўзим юмуқ ҳолда кўк ранглиларини санашимни талаб қилдингиз... - хафа бўлди шогирд.
Кекса устоз табассум қилди:
- Мендан хафа бўлма. Тўғри хулоса чиқар, ўғлим. Инсон ҳаётида ҳар хил ҳодисаларга дуч келади ва баъзилар нимагадир воқеаларнинг фақат ёмон томонларини кўради. Яхши тарафларига эътибор бермайди.
- Мени ҳам ҳар доим ёмонликларга тайёр туришни ўргатишган, шунда ҳеч қачон саросимага тушиб қолмайсан, дейишган. Агар, айтганингиздек, ҳамма нарсадан фақат яхшилик кутсам, ёмонликка дуч келганимда довдираб қолмайманми?
- Йўқ, - деди устоз. - Ҳаётдаги кўп яхшиликларни эътироф этмаслигимиз - ёмон оқибатларни кутиб яшашимиз натижаси. Кишиларни бугуннинг синовлари эмас, кечаги ишлардан пушаймонлик, эртанги кундан қўрқув тушкунликка туширади. Агар қоқилишни кутиб, хавотирда юрсанг, албатта, қоқиласан. Ҳар бир ишнинг яхши томони бўлади, деб ишонсанг, уни излайсан ва топасан.

 
Нигора НЕЪМАТ қизи тайёрлади


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍127😢22👎2
​​#Ажойиб_шеър

🥀  ҚИЗҒАЛДОҚЛАР

Ерда туриб осмонларга нигоҳ қилдим
Ўзим билиб –билмай қанча гуноҳ қилдим
Охир бориб баргингизга паноҳ қилдим
Ҳисларимни вужудимга жамлаб беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

Қизғалдоқлар...

Кўнглим оғрир энди тунни мовий десам
Тарих не дер, гар ўзимни ровий десам
Бир ўт қани? Ичиб–ичиб совий десам
Кулаётган юрагимни намлаб беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

Қизғалдоқлар...

Юрагимнинг қониданму зувалангиз
Ғариб жоним энди сизнинг ҳаволангиз
Бунча латиф, бунча гўзал пиёлангиз
Унга менинг соғинчимни “ғамлаб” беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

Қизғалдоқлар...

Кетмонидан ўзга ҳеч бир панохи йўқ
Юрагидан ўзга ҳеч бир гунохи йўқ
Кўксидаги дардларининг адоғи йўқ
Кўплаб ётган дардларини камлаб беринг
Менинг учун отамга чой дамлаб беринг...

Қизғалдоқлар...

Кимдир айтар “Кўнгил қўйманг дунё бозор”
Кимдир айтар “Бозор эмас, асли озор”
Менинг эса қалбим тўла қизғалдоқзор,
Косангизга ҳисларимни жамлаб беринг
Менинг учун  отамга чой дамлаб беринг...

Қизғалдоқлар...

Мени суянг; бор оҳларга қасд қиларман,
Дилим атрин сочиб, сизни маст қиларман
Бир сўз айтиб осмонларни паст қиларман
То унгача кўксимни малҳамлаб беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

Қизғалдоқлар...

Мунисларим, балки сизга жабр бўлар,
Пешонага битилгани сабр бўлар.
Пиёлангиз бир кун менга қабр бўлар,
Фақат ҳозир мени менга жамлаб беринг,
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

Қизғалдоқлар...

Самодан бесамар қайтгач нигоҳларим,
Сизга юмуш айтдим бағри сиёҳларим
Қизил қонга ботган яшил гиёхларим
Ҳисларимни пойингизга жамлаб беринг,
Мен учун ҳам отамга чой дамлаб беринг...

Қизғалдоқлар...

Она –тупроқ, бугун  тафтинг туйиб келдим,
Юрагимга соғинчингни кийиб келдим.
Мусофирлик жондан ўтди, куйиб келдим,
Куяётган кўксимни сиз намлаб беринг,
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

Қизғалдоқлар...


Санобар Меҳмон



📖
Telegram.me/IBRATLI
👍191😢33👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.

2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.

3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин.
Сабр ва намоз.

4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)

5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.

6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Оҳиратни.

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132😢4😱3👎1
Эй ўғлим, тез орада ҳаёт сенга ўргатишни бошлайди... Билки, бизнинг энг катта хатоимиз, яқин келган ҳар бир инсонга бизни ўқиши учун уларга очилган китоб бўлишимиздир! Шу сабабли уларнинг баъзиси сатрларимизни паст санайди, баъзиси нотўғри тушунади, баъзиси умуман тушунмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68👏21