ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
8.11K photos
14.2K videos
14 files
35.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Минг ойдан улуғ бўлган Лайлатул қадр тунлари ўтиб бормоқда. Шундай улуғ кечаларда турибмиз. Аллоҳдан нимани сўрамоқчи бўлсангиз сўранг! Қайта-қайта ёлвориб, ихлос ила сўранг! Қалбингизда сўрайман, деб сўраёлмаган нарса қолмасин. Ҳаттоки ошингизни тузини ҳам сўранг! Аҳли исломга нажот, нусрат сўранг! Солиҳ-солиҳа зурриёт сўранг!

Бу тун дуоларингиз қабул 
бўлган энг хайрли тун бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢7
🌙 1 ЯХШИЛИККА 1000 САВОБ

Бирини минг қилишни ким ҳам истамайди?! Бугун сўнгги қадр кечаси ўтиб бормоқда. Шу дам қилган садақангиз Қадр кечасига тўғри келиб қолса,1000 баробар кўп садақа қилганлик савобига эришасиз, иншаАллоҳ.

Масалан: Сиз 10 минг сўм садақа қилсангиз, агар шу Қадр кечасига тўғри келиб қолса:
10000х30х1000 ой= 300.000.000 бўлади.
Рамазон шарофати ила 70 карра зиёда бўлишини ҳисобга олсак:
300.000.000 х 70= 21.000.000.000 сўм / 10500 = 2.000.000 $ бўлади камида.
Шундай экан, фурсат ғанимат. Вақтни бой бермайлик. Бу жуда катта имконият.

Закот, фитр ва фидя учун:

HUMO: 9860080118157512
Asilbek Tursunbaev

VISA: 4073420018917561
URBUGUL USKENOVA


Оз бўлса ҳам эхсон қилишга улгуриб қолинг
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАДР КЕЧАСИ ТАВАЛЛОСИ

🎙Санжарбек Сафаров
Ўлмасбек Самарқандий

@Samarqandiy77

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27😢5
ҚАДР КЕЧАСИ ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма, иннака ъафуввун, кариймун, туҳиббул-ъафва,
фаъфу ъанний»

«Аллоҳим, Сен авф қилгувчисан, авф қилишни яхши кўрасан, мени авф қилгин»

📌 Эслатма:
Бугунги тун Рамазон ойининг 29-кечасидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Рамазоннинг 29 қадр кечасининг тонгги ва Рамазоннинг сўнгги кунларига етиб келдик Азизлар!

Аллоҳ ушбу кунни барчамизга хайр-баракотли қилсин ва бошқа кунларида хам ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.

‎Имом Шаъбий шундай дейди: “Қадр кечасининг кундузлари ҳам унинг кечалари кабидир”.
   Демакки, қадр кечанинг кундузи ҳам дуои саждада бардавом бўлишимиз зарур. Чунки бу вақтдаги дуолар тақдирларга тасир  этади.

​Қанча-қанча ғам - андухлар бор фақат саждада тарқалади.

Қанча-қанча дардлар бор фақат дуода тузалади.

Қанча-қанча машаққатлар бор фақат саждадаги кўз ёш билан енгиллашади.

Аллоҳим!  Бизларнинг қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик, амалларимизга қабулият ва дуоларимизга ижобат ато айла!

Тонг  хайрли  бўлсин, қадрдонларим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120😢10👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙР,  РАМАЗОН...

🎙Сардор Рахмхон


Нафсларнинг исёнин тузатган ойим.
Оламни рахматдан безатган ойим
Сени кузатмоқлик нақадар оғир
Расулуллох йиғлаб кузатган ойим
                                            
Келишинг байрамдир кетишинг ҳижрон
Гунохга каффорат эй қалбга дармон
Сенга етарманми яна билмадим,
Ойларнинг султони хайр рамазон.

Сени соғинамиз, хайр рамазон!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115😢40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон ойининг 29-тонги муборак бўлсин

Аллоҳ таоло бу кунни барчамиз учун хайрли, баракали ва савобли амалларга тўла қилсин. Сабр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт сизларга ҳамроҳ бўлсин.

Кейинги рамазонгача барчамизни соғлик саломатликда етказсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢11👏2
Рамазон хайити эртага
30-март куни нишонланади

​​МЕНИ  КЕЧИРИНГ 
                  ҚАЛБГА  ЯҚИНИМ


Мана Рамазон Хайит айёми кириб келишига ҳам оз қолди. Шунинг учун мен сиздан кечирим сўрайман. Аллоҳга ибодат қилиб рўза тутган ҳолимда биров мендан хафа, гина сақлашини истамайман. Орамизда билиб билмай хатоликлар ўтган бўлса мен кечирдим! Имкон бўлса сиз ҳам мени Аллоҳ розилиги учун кечириб қўйинг.


"Мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача кек ва нафрати бўлгани ҳолда бирортамиз Рамазон хайитини кутиб олишга журъат қилолмасдик"

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)


🌙 Кириб келаётган Рамазон хайт айёми муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85👎2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Ҳар янги тонг, янги кун бошланиши мўъжиза!


Бугун тонгда Роббинг сенга янги кунни насиб этдими, демак, сени Ўзи рози бўладиган амаллардан кўпроқ қилиб, нафақат бу дунёда, балки охиратда ҳам чексиз неъматлари ила икром қилишни хоҳлаган. Бундан унумли фойдаланиб қолиш ўзимизга боғлиқ. Фурсатни бой бермай Рамазон хайтига муносиб таёрланайлик Азизлар.

Ибодат ва эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Азизларим, бугун намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ  КУНГА  БИСМИЛЛАҲ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83👏7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайити арафасида қуйидаги амалларни бажариш тавсия қилинади:

1. Фитр садақасини бериш
Фитр садақаси (фитр закоти) ҳайит намозидан олдин муҳтожларга берилади. Унинг миқдори шаръий мезонларга қараб аниқланади

2. Истиғфор айтиш, Аллоҳдан кечирим сўраш, Рамазон ойи давомида қилинган ибодатларнинг қабул бўлишини сўраш.

3. Ҳайит намозига тайёргарлик
Яхши кийимлар тайёрлаш (имкон бўлса, янги ёки тоза либос кийиш).
Ғусл қилиш, атир ишлатиш, тирноқларни олиш.

4. Сийлаи рахим
Яқинлар ва дўстларни йўқлаш, вафот этган қариндошларни учун дуо қилиш, қабр зиёратига бориш.

5. Хурсандчилик муҳитини яратиш
Болалар ва оила аъзолари учун совғалар тайёрлаш.
Камбағал ва муҳтожларга ҳадя ва ёрдам бериш.

6. Дуо ва ниятлар
Аллоҳга шукроналар айтилган, бахт ва омад сўралган кунлардан бири

Хулоса: Рамазон ҳайити арафаси – маънавий тайёргарлик кунидир. Бу кунда қилинадиган яхши ишлар савоб олишга сабаб бўлади

Бинту Абдуллоҳ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109😢2
​​#МАКТУБ

Мактуб келди, сиз билан бўлишмоқ истадим.
“Аллоҳ ҳар бир ҳолатимизни билгувчи Зот, алҳамдулиллаҳ! - деб бошланади мактубда. Кечаги ҳолатим фақат Аллоҳга аён. Рўзғорга сал қийналиб қолгандим. Оилавий рўза тутамиз, мен-ку сабр қиларман, лекин, фарзандларимга ифторликка нима  таёрлаб бераркинман деб, Аллоҳга дуо қилдим...
   Пешинда қўнғироқ бўлди. «Сизга эхсон бор» дея, озиқ-овқат бериб кетишди.
Қалбимдаги ҳолатим фақат Аллоҳнинг Ўзигагина аён...
Аллоҳ ҳаммангиздан рози бўлсин”...

Балки, буни ўқиганингиздан кейин сиз ҳам атрофингизга бир боқиб қўярсиз дедим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130😢31👏11
ФИТР САДАҚАСИ

Аллоҳ таоло ояти каримада:
﴿ قَدْ أَفْلَحَ مَنْ تَزَكَّى ﴾
«Нажот топувчи одам, ҳақиқатан, (куфр ва гуноҳлардан) пок бўлур» (Аъло сураси, 14-оят).
Муфассирлар бу оятдан келиб чиқиб фитр садақасини адо этиш вожиб, дейишган.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Фитр садақаси худди саждаи саҳв намознинг камчилигини тўлдиргани каби рўзанинг кам-кўстини тугаллайди. Рўза ҳам нуқсонлардан холи бўлмаслиги мумкин. Шундай пайтда фитр садақасининг аҳамияти яққол сезилади. Аллоҳ таоло бандалари тутган рўзасининг мукаммал бўлишини хоҳлайди".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОН ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Ийдул фитр намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб қиём ҳолида турилади

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт” “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб салом бериб намоз тугатилади


Telegram.me/ibratli
.
👍126😱1
📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ

😄Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:
1. Андижон вилояти  06:20

2. Наманган вилояти  06:20
3. Фарғона вилояти  06:20
4.
5. Тошкент шаҳар  06:30
6. Самарқанд вилояти  06:40
7. Сирдарё вилояти  06:40
8. Жиззах вилояти  06:40
9. Қашқадарё вилояти  06:45
10. Сурхондарё вилояти  06:45
11. Бухоро вилояти  06:50
12. Навоий вилояти  06:50
13. Хоразм вилояти  07:05
14. Қорақалпоғистон Рес.  07:15


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


📎Хайит намозига  эртароқ, пиёда, виқор билан, такбир айтган ҳолда борилса савоби кўп бўлади. Агар йўл узоқ бўлмаса, имкони бор киши пиёда боргани яхши.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир рўзанинг сўнгги дақиқаларида турибмиз. Тутган рўзаларимизни Аллоҳ даргоҳида бенуқсон қабул қилсин!

«Аллоҳим, Рамазондаги рўзамизни қабул қилгин, ўзимиздан ҳам, орамиздан ҳам ҳеч кимни айирмасдан, узоқ йиллар Рамазонда жам бўлиб юришимизни насиб қилгин. Роббим, меҳру мағфиратингни биздан дариғ тутма!» деб дуо қилинг.

ОЛЛОҲ ЭШИТАДИ...
Оллоҳ меҳрибон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШОШМА РАМАЗОН...

Кечагина: «Хуш келибсан, Рамазон», дея сени кутиб олган эдик. Ҳозир эса: «Шошма, эй Рамазон!» дея кузатиш остонасида турибмиз. Қадам ташлашинг мунча тез бўлмаса! Шавқ билан келасан-да, шошилинч кетасан!

Аллоҳим! Жисмимизни дўзахдан озод қилгин
🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA‌‌

Перевод: uz-ru
Шуш Рамадан ...

Ночью мы спросили вас: «Добро пожаловать, Рамадан». А теперь он сказал: «Не спешите, о Рамадан!» Мы на пороге. Если вы не получите шаг, а не быстро! Хотя вы приходите с Rabel, вы будете срочно!

Бог - это Бог! Из ада
выпуск 🤲

• ┈ ┈ ┈ ┈ ┈ ❈ ❈ ❈ 15 ✾ •• ❈ • Краткого каталога
Быть с нами 👇
https://telegram.me/jogatatchat/ebershoxpasselcatia‌‌
👍91😢32
ФИТР САДАҚАСИ

– Фитр садақаси қанақа садақадир?
– Рамазон ойидан кейин фитр ҳайити кунида бериладиган садақадир.

– Фитр садақаси бериш қандай кишиларга вожиб?
– Шариатда бой деб ҳисоб қилинадиган кишиларга вожиб бўлади.

– Қанча моли бўлган кишилар шариатда бой ҳисобланади?
– Ўз ҳожатидан ортиқ кумуш нисоб миқдорича моли бўлган киши бой ҳисоб қилинади.

– Шунча моли бўлган киши садақа олса бўладими?
– Дуруст бўлмайди, ҳаромдир. Ундай кишига берилган закот, ушур, фитр садақаси, фидя ва бошқа садақалар ҳеч қайсиси садақадан ҳисоб қилинмайди.

– Ўз ҳожатидан зиёда ўттиз сўм миқдорича моли бўлмаган кишига фитр садақаси бериш вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди, лекин агар берса, савобсиз қолмайди.

– Фақир кишиларга ҳам фитр садақаси бериш вожиб, дейиш дурустми?
– Дуруст эмас. Садақа бериш вожиб, деган киши зўр гуноҳкор бўлади. Гўё шариатга хиёнат қилган ҳисобланади.

– Фитр садақасини бир киши фақат ўзи учунгина берадими ёки ўзига қарашли бошқа кишилар учун ҳам бериши вожибми?
– Ўзи учун ҳам ва ёш болалари учун ҳам бериши вожибдир.

– Хотини учун, катта ёшдаги болалари учун, моллик сабий ёш болалари учун фитр садақасини бериш вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди. Aгар бой бўлсалар, уларнинг ўз гарданларига вожиб бўлади.

– Aгар бир киши хотини, катта ёшдаги болалари ва моллик сабий ёш болалари, хизматкорлари учун фитр садақасини ўзи берса, дуруст бўладими?
– Aлбатта, дуруст бўлади.

– Фитр садақасини қайси вақтда бериш вожиб бўлади?
– Рамазон ўтгандан сўнг, ҳайит куни тонг отгач, бериш вожиб бўлади.

– Қайси вақтда берса, савоблироқ бўлади?
– Фитр ҳайити куни ҳайит намози ўқилмасдан илгари бериш савоблироқдир.


ФИТР учун ҳақдорлар:

HUMO: 9860080118157512
Asilbek Tursunbaev

VISA: 4073420018917561
URBUGUL USKENOVA


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу тун барқ урар фалакдан иймон,
Бу тун ушалмоқда жамийки армон.
Бу тун ижобатдир ҳар қандай тилак,
Кириб келаётган Хайит муборак!


РАМАЗОН ХАЙИТИ
МУБОРАК БЎЛСИН !

•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114😢5👏2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ барчамизга Рамазон ҳайитини муборак қилсин!


Байрамнинг шарофатидан Аллоҳ хаммамизга икки дунё саодатини насиб айласин! Аллоҳ таоло барчамизга иймонда, Исломда собитқадам қилсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, яқинларимизни соғ-омон кўриш насибу рўз айласин.
Аллоҳ бизларга буюрди, холис рўза тутдик. Роббимизга итоат этдик. Энди бизларни яхшиликлар билан мукофотласин. Бу дунёдаги фараҳ ва суруримизни, охират кунида мазкур ҳадисда келган башорат билан алмаштирсин! Хаммамизни розилик ва мағфират билан мукофотласин!
Барча ислом ахлига улуғ айём муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍157😢7👏2😱1