ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.11K photos
14.2K videos
14 files
35.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
📜 ЛАЙЛАТУЛҚАДР КЕЧАСИ ИЛТИЖОСИ

🤲 Аллоҳим, агар шу кеча Лайлатулқадр бўлса, унда менга яхшиликни тақсим қил, қазоингда энг яхши якунни бер ва менинг умримни саодат ила якунла.

🤲 Аллоҳим, ушбу кечада менинг исмимни саодатмандлар қаторига, руҳимни шуҳадолар қаторига, эҳсонимни иллийинга қўшгин ва гуноҳларимни мағфират этгин.

🤲 Аллоҳим, бу кеча Ўзингнинг яратганларинг, валий бандаларинг ва тоат аҳлинг учун очган ҳар бир яхшилик эшигини мен учун ҳам очгин ва уни мендан ёпмагин.

🤲 Менга Ўзингнинг бой-беҳожат қиладиган ҳалол ва пок ризқингдан ато эт.

🤲 Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар йўллагин.

🤲 Аллоҳим, бу муборак кечада тақсим қилган ҳар бир яхшилик, офият, саломатлик, хотиржамлик ва кенг ризқдан менга ҳам улуш, насиба бергин!

🤲 Унда (Ўз ҳикматингга кўра) нозил қиладиганинг ҳар бир ёмонлик, шумлик ва фитнани мендан ва барча мусулмонлардан узоқ қилгин. Аллоҳим, амийн.

🤲 Аллоҳим, бу кеча мени Ўзингнинг кенг караминг билан ўраб олгин ва мени Ўзингнинг авлиёларингдан қилгин. Уни улуғ ажр ва мукаррам заҳира билан мен учун минг ойдан яхшироқ қилгин!

🤲 Аллоҳим, мени бу кечадан фақат мағфират этилган гуноҳ, мақбул саъй-ҳаракат, қабул бўлган амал, асло зиён кўрмайдиган (охират учун бўлган) тижорат, қалблардаги дардларга шифо ва Ўзингнинг карамли Юзинг учун бўлган холис тавба билангина чиқаргин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси.

🤲 Аллоҳим, мени, оиламни, зурриётимни ва барча мусулмонларни бу кечада жаҳаннамдан озод қилинган ва дўзахдан қутқарилган бандаларингдан қилгин.

🤲 Аллоҳим, бу кечада мени назар солиб раҳм қилинган ва дуоси эшитилиб ижобат этилган бандаларингдан қилгин!

🤲 Аллоҳим, ушбу Лайлатулқадрда, унинг сирлари, нурлари ва баракотлари билан дуо қилган нарсаларимни қабул қилишингни ва ҳожатларимни раво этишингни сўрайман, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!

🤲 Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилаларига ва барча асҳобларига саловот ва саломлар йўллагин.

🤲 Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъаннаа...
Аллоҳим, Сен афв этувчисан, афв этишни яхши кўрасан, бизни афв эт. Аллоҳим, амийн.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍333😢16👏10👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оиша онамиз Лайлатулқадр кечасини билиб қолдилар...

Охиригача кўринг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍140😢35👏1
Минг ойдан улуғ бўлган Лайлатул қадр тунлари ўтиб бормоқда. Шундай улуғ кечаларда турибмиз. Аллоҳдан нимани сўрамоқчи бўлсангиз сўранг! Қайта-қайта ёлвориб, ихлос ила сўранг! Қалбингизда сўрайман, деб сўраёлмаган нарса қолмасин. Ҳаттоки ошингизни тузини ҳам сўранг! Аҳли исломга нажот, нусрат сўранг! Солиҳ-солиҳа зурриёт сўранг!

Бу тун дуоларингиз қабул 
бўлган энг хайрли тун бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍180😢27👏6👎1
Бу тун Қадр кечаси деб номланишига сабаб, шу кечада тақдиримиз ўзгариши мумкин!

Аллохим! Бизларни бу кеча дуолари қабул этилганлар қаторида қил! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍175😢33👏5😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ розилигига эришиш ниятида қадр кечасини бедор ўтказганларнинг ибодатларини Аллоҳ қабул айласин ва жаннати билан мукофотласин🤲

Ибодатли тун шукуҳи кундузи ҳам ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍148😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Рамазоннинг 27 қадр кечасининг тонгги муборак бўлсин, Азизлар!

Аллоҳ ушбу кунни барчамизга хайр-баракотли қилсин ва қолган кунларида хам ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.

‎Имом Шаъбий шундай дейди: “Қадр кечасининг кундузлари ҳам унинг кечалари кабидир”.
Демакки, қадр кечанинг кундузи ҳам дуои саждада бардавом бўлишимиз зарур. Чунки бу вақтдаги дуолар тақдирларга тасир этади.

​Қанча-қанча ғам - андухлар бор фақат саждада тарқалади.

Қанча-қанча дардлар бор фақат дуода тузалади.

Қанча-қанча машаққатлар бор фақат саждадаги кўз ёш билан енгиллашади.

Аллоҳим! Бизларнинг қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик, амалларимизга қабулият ва дуоларимизга ижобат ато айла!

Тонг хайрли бўлсин, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131😢7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” -  деганлар.

(
Имом Байҳақий ривояти)


Раббим! Ёмғир билан оламни ювганингдек, ауфвинг билан гуноҳларимизни ювиб юбор!

Ё Аллоҳ! Юртимизга ёғаётган ёмғирларни раҳмат ёмғири қил,  гуноҳларимизни мағфират эт, юртимизга, барча мўмин-мусулмонлар юртига тинчлик–омонлик тўкин–сочинлик ато эт!

Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир!
Барчамизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍199👏11😢8😱2
#Рамазон
📝 Имом Шофеъий айтади: “Қадр кечасининг кундузларида ҳам кечалари каби (ибодатда) жидду жаҳд қилишни яхши деб биламан”.

🌙 Имом Шаъбий шундай дейди: “Қадр кечасининг кундузлари ҳам унинг кечалари кабидир”.

📚 Ибн Ражаб Ҳанбалий. "Латоифул маориф".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢8👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон ойининг 27-тонги муборак бўлсин

Аллоҳ таоло бу кунни барчамиз учун хайрли, баракали ва савобли амалларга тўла қилсин. Сабр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт сизларга доимий ҳамроҳ бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илтижо
Аллоҳим, менга шундай кўз бергин-ки, инсонларни фақат яхшиликларини кўрай.

Менга шундай қалб бергин-ки, бандаларингга фақат эзгуликлар улашай.

Менга шундай тоқат бергин-ки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб берай!

Менга шундай забон бергин-ки, ҳеч бир бандангни ранжита олмай. Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133😢26👏1
Ўтаётган ҳар лаҳза Сени биздан олиб кетяпти-да, соғинчингни қалбимизга экиб кетяпти.

Сенда яшаб сени соғинамиз, шаҳри Рамазон!..

Кечагина сенга интиқ эдик, бугун сонияларингни маҳзунлик билан кузатмоқдамиз.

Биздан рози бўлгин, Рамазон.

Сенда одатланган амалларимиз ҳаётимизни Рамазон айласин!.

Дуоларимизни фаришталар олтин билан ёзиб олсинлар...

Умида Азиз

┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕТИШИ АНИҚДИР,
МОҲИ РАМАЗОН

🎙Сардор Рахмхон


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70😢49👏3
🌙 Рамазон жўнаш тадоригини кўришни бошлади. Аллоҳим! Ушбу ойнинг хушбўй ҳидидан нафас олдирганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин!
🤲 Аллоҳим! Ушбу ойга етказганингдек, ундаги рўзаи ибодатларнинг қабулидан маҳрум қилма!

Ушбу мохи Рамазонни гуноҳларимиздан фориғ бўлган холда кузатишини насиб эт!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢12👏4
​​Рамазон сабоқлари

ФИДЯ

– Фидя қанақа садақа?
– Маййитнинг, яъни ўлган кишининг ўқилмай қолган намозлари ва тутилмай қолган рўзалари учун садақадир.

– Ҳар бир қазо қилинган рўза учун қанча фидя берилади?
– Ҳар кун учун бир фитр садақаси миқдорича берилади, яъни уч юз олтмиш тўрт мисқол қадар буғдой ёки етти юз йигирма саккиз мисқол қадар арпа берилади.

– Ҳар бир ўқилмаган намоз учун қанча фидя берилади?
– Беш вақт намознинг ҳар бири учун ҳам, витр намози учун ҳам фитр садақаси миқдорича берилади.

– Умри ичида баъзи намози ва баъзи рўзаси қазога қолган киши вафот қилишидан хавфланган замонда нима қилса, вожиб бўлади?
– Қолган намоз-рўзалари учун ворисларига васият этмоғи вожибдир.

– Киши шу тариқа васият қилиб вафот этгач, ворислар қанча миқдор фидя беришлари керак?
– Маййитдан қолган молнинг уч бўлагининг бир бўлагидан бериши лозим бўлади.

– Қолган молнинг учдан бири фидясига етмайдиган бўлса, нима қилади?
– Учдан бири қанча бўлса, ўшанча берилади, етмаган миқдори берилмайди. Aгар ворислари учдан биридан зиёда қилиб берсалар, савобли бўлади. Бир маййит фидя беринглар, деб васият қилмасдан вафот қилса, унинг учун ворислари қолган молидан фидя берсалар, ғоятда савобли бўлади.

– Бир маййитнинг ҳеч бир моли қолмаса, у маййит учун бошқа киши ўз молидан фидя берса, дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.

– Маййитнинг қазога қолган рўза ва намозлари миқдори маълум бўлмаса, нима қилинади?
– Тахмин қилиб берилади. Балоғатга етган замондан ҳисоб қилиб, вафот қилган замонигача ҳар бир намози ва рўзаси учун фидя берилади. Тутилган рўза ва ўқилган намозлари учун ҳам берса, зарари йўқдир, чунки ҳар бир қилинган амалнинг мақбул бўлмоғи маълум эмасдир. Ҳаттоки, ҳеч бир рўза ва намози қазога қолмаган киши ҳам бутун умрида рўза ва намозлари учун фидя берса, фойдадан ҳоли эмасдир.

– Фидянинг тариқаси қандай?
– Эр киши бўлса, ўн икки ёшини, хотин киши бўлса, тўққиз ёшини чиқариб ҳисобланади. Кейин маййитнинг боқий қолган умри учун фақирга фидя берилади.

- Фидя қай миқдорда берилади?
– Aгар ўша маййитнинг қолган молининг учдан бири фидяга кифоя қилгудек бўлса, ҳаммаси бирдан фақирга берилади.

– Бир йиллик рўза ва намознинг фидяси қанча миқдор буғдой бўлади?
– Икки юз ўттиз олти пуд ва йигирма ярим қадоқ буғдой бўлади.

– Ушбу буғдой ва арпа ўрнига баҳоси қадар пул берса, дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.

– Садақаси қанақа кишиларга берилади?
– Закот бериладиган фақир кишиларга берилади.

"Ибодати исломия"дан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍154😱2
#Рамазон_сабоқларидан

ЗАКОТНИНГ  ТУРЛАРИ

Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:

Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;

Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😱2👏1
​​Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!

Бомдод 4 ракьат
Пешин 10 ракьат
Аср 4 ракьат
Шом 5 ракьат
Хуфтон 9 ракьат
жами: 32 ракьат.
Намозни уйда ўқисангиз, ҳар ракьатига камида бир дақиқа вақт кетади, демак 32 дақиқа.
Азон ва такбирларга жами 5 дақиқа кетса, 37 дақиқа бўлади.
Бир кун (кеча-кундуз)да 1440 дақиқа бўлса, шундан 37 дақиқаси 2,5% ни ташкил этар экан.

Бу бир кунлик ҳаётимизнинг закоти экан..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😢7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИТР ЗАКОТИ

"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.

Имом Бутий.

✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢3
#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза гўштдаги (танадаги) намликни кетказади, дўзах ўтидан узоқлаштиради. Аллоҳнинг бир дастурхони бўлиб, унда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, башарнинг хаёлига ҳам келмаган нарсалар (нозу неъматлар) бор. Унда рўзадорлардан бошқалар ўтирмайди", дедилар».

Имом Табароний «Муъжамул авсот»да ривоят қилган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👏5😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўн саккиз минг оламни яратган Субҳана Аллоҳ Таолога беҳисоб ҳамду саънолар бўлсин.

Бизнес-тренер устозимиз Мехринисо Нуриллаевнадан

Энг ажойиб ҳамду саъно...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👏7😢6
​​РАМАЗОН ТУГАДИМИ?!

27-кечани ўтказиб кўпчилик ҳудди рамазонни тугатгандек бўлиб қолади. Масжидда хатмлар тугайди, жамоат сийраклашади, кишилар намоз, тиловат, зикр ва дуолар каби вирдларини тўхтатади ёки камайтиради.

Бу — хато. Ахир ҳали рамазон тугамади. Охиридан уч кечаю уч кундузи бор. Бу ойнинг биричи куни қандай фазилатли бўлса, охирги куни ҳам худди шундай фазилатларга эга.

Қадр кечаси ҳақида гапирсак, 27-кечадан катта умид қилинса ҳам қатъий ўша кечада деёлмаймиз. Чунки ҳадисда «..охирги ўн кунликнинг тоқ кечаларида», дейилган. Шунга кўра 29-кеча ҳам қадр кечаси бўлиши мумкин.

Қандай ғайрат қилиб келаётган бўлсангиз, камида шундай давом этинг. Хатмни тугатган бўлсангиз, яна бошланг. Агар шу вақтгача сустлик қилган бўлсангиз, ҳили ҳам имкон бор, амалларга киришинг!

Хуллас, рамазон ҳали тугамади, яхшилар!

Икром Шариф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114👏3😢3👎2
Рамазонни чиройли кутиб олмаган бўлсанг ҳам,
видолашувни гўзал тарзда адо эт. Охири мукаммал бўлганидан ибрат олинади, аввали нуқсонли бўлганидан эмас.
Ҳасан Басрий: «Сен рўзанинг қолганини чиройли адо қил, ўтганидаги камчиликларини Аллоҳ кечиради», деганлар.
Сен қолганини ғанимат бил! Қачон Аллоҳнинг раҳматига эришишингни билмайсан. Эҳтимол, у Рамазоннинг охирги соатидададир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83😢7