ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.12K photos
14.2K videos
14 files
35.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Аллоҳ таоло бирор ояти каримида “Яхши аёллар яхши эркакларга итоат қилади” дея марҳамат қилмайди. Бўйинсунилиши керак бўлган эркакларнинг сифати саналмаган.

Аёл жуфти ҳалолим дея қабул қилган эркак - ҳар қандай холатда ҳам ундан ҳурмат ва итоатга муносиб кўрилиши лозим!


Сема Марашли,
"Севмоқ шунча гўзал бўлса..." китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92👎3
#Ҳақиқат

СОТИЛМАЙДИГАН НЕЪМАТ

Бозорда ҳамма нарса сотилади. Ҳамма нарса!
Турфа мевалар...
Турли ширинликлар...
Қўйингки, одам зотига неки керак бўлса, неки зарур бўлса кўпчилиги муҳайё! Ҳаттоки инсон энг улуғ санаган, мудом дастурхонининг устида эъзоз ва тавозеъ билан қўядиган, ногаҳон ерга бир бурдаси тушганида, кўзларига суриб, авайлайдиган нон ҳам бозорда сотилади.

Фақат бир неъмат, дуогўйларимизнинг меҳри сотилмайди, муҳаббати сотилмайди!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢5😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ МАНЗИЛИ

Бир аёл хикояси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😱2😢2👏1
Кун бўйи рўза тутдингиз

Кечаси қоим бўлдингиз

Қуръонни хатм қилдингиз

Аллоҳни зикр қилдингиз

Закот ва садақалар бердингиз

Инсонларнинг ҳожатини чиқардингиз

Турли савобли амалларни қиламан деб ўзингизни қийнадингиз

Сўнгра бир киши келиб барча савобингизни эгаллаб олди

Рамазонда ҒИЙБАТ қилишнинг қисқача таърифи мана шу!


Абдулқодир Полвонов



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай чиройли дуо

"Я Роббим! Юсуф алайҳиссаломнинг юз-хотири учун 11 акасини кечирдинг.

Рамазон ойининг ҳурмати биз бандаларингни қолган ўн бир ойида қилган хато ва гуноҳларини ҳам кечириб юборгин..."


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍147😢35😱1
Мен ҳаммани кечирдим, масҳара қиганни ҳам, қалбимни озорлаганни ҳам, туҳмат қиганни ҳам, хурмат қимаганни ҳам,...
Ортимдан оммага гапириб, қаршимдан чиқолмаганни ҳам... Кечирдим....

Чунки кечирмаганларинг қиёмат куни қаршингга чиқаркан...

(Уларни қиёматда ҳам кўрсатмасин Роббим)



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍149👏8😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзангизни Аллоҳ қабул қилсин!

Рамазон!  Шамолдай учиб ўтиб кетма, бизни покла, бизни яшнат...
Бизни Жаннатга яқинлаштир...


Хузурли ифтор лаҳзалари ва дуоларингиз ижобати Сизга хамрох бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢14👏4
Инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканлигининг аломатлари.

1. Илми зиёдалашган сари камтарлиги, рахмати зиёда бўлиб боради.
2. Амали кўпайган сари эхтиёткорлиги, қўрқуви зиёдалашиб боради.
3. савобли амали купайган сари ғурурга кетмайди, аксинча Аллоҳдан қўрқадиган бўлиб қолади, Аллоҳ қабул килмай кўяди, деб.
4. Бахтли одам, саодатли одам умри зиёдалашган сари, ёши улғайган сари дунёга бўлган хирси камаяди. Охиратга талпиниб қолади.
5 Бахтли инсон молу-дунёси кўпайган сари сахийлиги, карами кўпайиб боради.

Булар бахтли инсоннинг аломатлари.

Энди шуни муқобилида бахтсиз инсонлар бор.

1.Бахтсиз инсон илми купайган сари кибри кучайиб боради,
2. Умри зиёдалашган сари, ёши улғайган сари дунёга бўлган хирси кучаяди.
3. Бахтсиз инсон қадри, хурмати, мартабаси кўтарилган сари кибри, фахри ўзини катта олиши зиёдалашиб боради

Демак бу айтилган илмни купайиши, амални купайиши, мол, дунё, қадр, мансабни кучайиши ёки йўқ бўлиши барчаси имтихон.
Мана шу имтихондан қайсидур инсонлар ўтиб саодатга етишади ва қайсидур инсонлар шу имтихондан ўта олмай бахтсиз бўлади.

Аллоҳим барчамизни бахтли саодатли қилсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111😢4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сени шундай дўстинг борми?
Сен шундай дўстмисан?

Дўстларингизга юбориб қўйинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!

Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъмат ва имконлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ сизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

        ЯХШИ  ДАМ  ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍127👏8😢4😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалбимизда иймон порласин
Ибодат ахлини Аллоҳ қўлласин
Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин
Рамазон тонги муборак бўлсин!

Рамазон ойининг яна бир гўзал тонгини қарши олдик Алҳамдулиллаҳ! Аллох тутган рўза ва ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!


Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз, кун ато этсин.. Кун давомида ажру савоблари кўп амаллар соҳиби бўлиш насиб қилсин! Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим! Сендан гўзал хотима сўраймиз. Бизларни Рамазон ойида ютқизиб, зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!
Аллоҳим! Бизларни Рамазонда мағфиратга эришганлардан, дўзахдан озод этилганлардан қилгин!
Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила Рамазон тонгига  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Рамазоннинг 26–куни, муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин. Тутган рўза ва ибодатингизни Аллоҳ қабул қилсин. Барча рўза ахлини Райён жаннатида жамласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏6😢3
ҚАДР КЕЧАСИ МУБОРАК!

Бугун Рамазоннинг 26 чи кунидан 27 чи тунига ўтар кечаси - Қадр кечасилиги эҳтимоли кўпроқ деб умид қилинган.

ОГОҲ БЎЛИНГ!
БУГУН  МИНГ  ОЙДАН  АЪЛО ҚАДР  КЕЧА  ОЛДИДАМИЗ.


Аллоҳ қадр кечасини топиш билан бизларни икром қилсин. Дуоларимизни ижобат айлаб, икки дунё саодатига етказсин. Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни огоҳ қилинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍160😢9👏7👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Рамазон охирида уч муҳим эслатма

Яқинларингизга ҳам улашинг ва Рамазоннинг сўнгги кунларини янада қадрли деб билишларига сабабчилардан бўлинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145😢21👏8
Эй Роббим!

Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма!

Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма!

Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма!

Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма!

Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма!

Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма!

Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма!

Агар мен Сени унутсам, Сен мени унутма!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍167😢22👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#маърифат_ёғдуси

Муомаламиздаги ушбу арабча сўзларнинг маъносини билиб олинг.

Рўза
– бир нарсадан ўзини тийиш. Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийиш.

Таровиҳ – роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. Мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади.

Лайлатул Қадр – «Қадр кечаси». Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси «қадр», яъни қадри улуғ, иккинчиси «қадар», яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланадиган кечадир.

Фитр садақаси – Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан бериладиган садақа.

Фидя – луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129👏4😢3👎2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОН МЕҲМОН ЭМАС
биз меҳмонмиз...

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢8👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

Бугун сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Бугун қадр кечаси дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср билан шом орасида, ифторликгача бўлган вақт ва қадр кечаси дуолар ўз нуқтасига тегадиган пайт!

Сўранг!
Сўранг!
Сўранг!

Фарзанд керакми, пул керакми, уй керакми, жой керакми, мошинадир балки... нон, ризқ, барака, неъматлар, кийим-кечаклар, нима керак бўлса сўрайверинг! У бугун албатта, беради! У Бугун дуоларни кечиктирмайди! У бугун ҳаммасини қабул қилади!

Йиғланг, гуноҳларингизга йиғланг, тавбалар қилинг! Ва сўрашдан чарчаманг! Шом азони айтилгунча ва тонгга қадар биров билан гаплашманг, вақтингизни увол қилманг, дуо қилинг! Сўранг, сўрайверинг бугун сиз истаган нарсалар бериладиган Кундир!

Роббим бизларни мағфират қилсин! Роббим бизларга фақат яхшиликни истасин, ёмонликдан ва ёмон инсонлардан паноҳ берсин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍192😢24👏3
Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия:

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни огоҳ қилинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍268😢13👏1
#Иллохий_дуо
«Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний!»

Таржимаси:
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қилгин!

Аҳли илмлар шундай дейишади:
– Афв Аллоҳдан бўлади;
– Афв соғлик, офият маъносида ҳам келиб, аъзои баданнинг соғлом бўлишини ҳам англатади;
– Афв қалбий амалларга муваффақ бўлишни ҳам англатади;
– Афв фарзанд, ризқ ва яхшиликларнинг зиёда бўлишини ҳам англатади.

Қадр кечаси шу дуони айтинг, ундан ғафлатда қолманг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢5👏1