ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.12K photos
14.2K videos
14 files
35.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Audio
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 166 қисм. Сулайм қабиласи


.
Audio
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 167-қисм. Пайғамбар аёлларининг рашки ва тўхтамас ёмғир.


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 168 қисм Пайғамбар С.А.В.нинг энг яхши кўрган инсонлари кимлар


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 169 қисм. Бир жаноза намози


.
170 qism. Bir sirning ochilishi.
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 170-қисм. Бир сирнинг очилиши.


.
171 qism Xolid Ibn Valid ''Sayfulloh'' yani Allohning qilichi nomini…
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 171-қисм Холид Ибн Валид ʼЪСайфуллоҳʼʼ яни Аллоҳнинг қиличи номини олиши.


.
172 qism. Navbatdagi suyiqasd va masjida yig'lagan ustun
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 172-қисм. Навбатдаги суйиқасд ва масжида йиғлаган устун


.
162-qism Makka fathi
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 173-қисм. Макка фатхининг бошланиши


.
174-qism Ashulachi ayol
SAODAT ASRI
🎙 174-қисм «Ашулачи аёл»


.
175-qism Makka tomon yo'lga chiqildi.
SAODAT ASRI
🎙 175-қисм Макка томон йўлга чиқилди.



https://t.me/ibratli/68825?single
Аввалги👆қисми


«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
📚 4 - китоб

Telegram.me/ibratli
 -Асл ибрат макони
.
👍80😢2👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила Рамазон тонгига  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Рамазоннинг 19–куни муборак бўлсин. Тутган рўза ва ибодатингизни Аллоҳ қабул қилсин. Барча рўза ахлини Райён жаннатида жамласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Азизларим, бугун намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ  КУНГА  БИСМИЛЛАҲ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢2👎1👏1
​​#Бугун_чоршанба

ЧОРШАНБА КУН ФАЗИЛАТИ

Уламолар ҳар янги ишни чоршанба кунида бошлашни тавсия этганлар. Чоршанба кунида бошланган иш оқибати хайрли бўлади дейдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳам ушбу кўрсатмага қатъий риоя қилардилар. У зот китобларининг баъзисида қачон, қаерда ва соат нечида ушбу китобни ёзишга киришганликларини асарнинг кириш қисмида баён этардилар. У зот китоб ёзишни бошлаган ва тугатган саналари тақвимдан кўрилса чоршанба кунидан бошланиб, шу кунда тугатилганини кўриш мумкин.


Даврон Нурмуҳаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏5😢4
Бир куни тобеъийнлардан бўлмиш Саид ибн Мусаййиб раҳматуллоҳи алайҳ одамлардан;

– Сизлар саҳобаларни қандай тасаввур қиласиз? – деб сўрадилар.

– Биз уларни доимо ибодатда, зикрда, тўғри, ҳалол амалларда юрган инсонлар деб тасаввур қиламиз, дейишди.

Шунда Саид ибн Мусаййиб:

– Сизларни улар ҳақида шундай тасаввурга эга бўлишингиз тўғри, аммо, сизлар саҳобаларни кўрганингизда, уларни “жинни“ деб ўйлаган бўлар эдингиз, дедилар.

Эшитганлар бу гапдан ажабланиб қараб қолишди. У киши сўзда давом этдилар:

– Бунга сабаб, саҳобалар кўчада қоплаб олтин тўкилиб ётган тақдирда ҳам заррача парво қилмас эдилар. Ҳозирги одамларнинг назарида бундай бепарволик жиннилик билан тенглаштирилади (инсонларни мол дунёга ўчлигини назарда тутдилар) Мабодо саҳобалар сизларни ҳолатингизни кўрганларида сиз ҳақингизда нима деб ўйлаган бўлар эдилар, биласизми?

Одамлар;

– Йўқ, билмаймиз, нима деб ўйлаган бўлар эдилар бизни кўрганларида? – деб сўрашди. Шунда Саид Мусаййиб шундай жавоб бердилар;

– Улар сизларнинг ҳолатингизни кўрганларида «Ҳойнаҳой, булар мусулмон бўлмасалар керак» деб ўйлаган бўлар эдилар, деб жавоб бердилар.

...бу бир минг уч юз йил илгариги ҳолат эди...

Ҳозирда саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бизларни кўрганларида, биз ҳақимизда қандай фикрда бўлар эдилар? Сиз нима деб ўйлайсиз?

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83😢35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИХЛОС АХЛИНИНГ ФАЛСАФАСИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратнинг дадалари ҳақида ёзилган шеър

Албатта эшитинг

🎙Мархабо Каримова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢29👏7😱2
Имом Аҳмад Ҳотим ал Асаммдан (Аллоҳ таоло икковларини ҳам ғариқи раҳмат қилсин) сўради:

- Одамлар гап-сўзидан омонда бўлишнинг йўли қандай?

- Уч нарса орқали:
1. Борингни сарфлайсан, улардан сўрамайсан.
2. Ҳақларини адо этасан, ҳаққингни талаб қилмайсан.
3. Озорларига сабр қиласан, озор бермайсан.

- Бу жуда қийин, - деди имом Аҳмад.

- Кошки шундан сўнг ҳам қутулсанг, - деди Ҳотим ал Асам.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢4👎1
​​​​ГУМОН  ҲАҚИДА

 Агар  яхшилик  ўн  қисмдан  иборат  бўлса,  тўққизтаси  сукут  қилишдадир. Агар  яхшиликка  буришнинг  биронта  йўли  бўлса,  мўмин  биродаринг  ҳақида  фақат  яхши  гумон  қил...

Умар ибн Хаттоб

✔️

Сизни ёқтирмайдиган кимсалардан қўрқманг (чунки, у кимсаларнинг зарари аниқ ва равшандир) аксинча, сизнинг муҳаббатингизни қозонишни даъво қиладиган кимсалардан эҳтиёт бўлинг! (Аслида, хиёнат шулардан содир бўлади. Бунга тарих гувохдир!)

✔️

Қалб мамлакати

Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:
«Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирон мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилиб ташлайди.
Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳасислик, Ёмон гумон деган ифлос киборлари бор.
Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади.
Бас, қалбни зийнатлантириш учун кўп зикр қилинг».

✔️

Сизни бахтиёр этувчи кунлик енгил амаллар:

Садақа, хайр-эҳсон,
Беморни зиёрат этиш,
Сизга ёмонлик қилган кишини кечириш,
Икки хусуматчининг орасини ислоҳ қилиш,
Яхши гумон ила ижобий бўлиш.

Аллоҳим бизларга яхшилик эшикларини оч!



Гумон қилишдан кўра сукут қил.
Зеъро, гумон қилиб гапиришлик – сўзларнинг энг ёлғонидир.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍124👏2👎1😢1
«Машааллоҳ», «Иншааллоҳ», «Субҳаналлоҳ»...

Бу сўзларнинг маъносини биламизми?

Келинг, уларнинг маъноси билан танишамиз.

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» – ҳар бир яхши ишни шу сўзлар билан бошлаймиз.
Маъноси: «Меҳрибон, раҳмли Аллоҳнинг исми билан».

«Субҳаналлоҳ» – ажабланиш, ҳайрат ифодаси.
Маъноси: «Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир».

«Аллоҳу акбар» – Аллоҳ буюкдир.

«Машааллоҳ» – завқланиш, қойил қолиш ифодаси.
Бир яхши нарсани кўрганда кўзингиз тегмаслиги учун ҳам «Машааллоҳ», дейиш керак.
Маъноси: «Аллоҳнинг иродаси», «Аллоҳнинг хоҳлагани».

«Алҳамдулиллаҳ» – Аллоҳ таолонинг неъматларига шукрона айтганда, ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, «Ишлар қалай?», «Соғлиғинг яхшими?» каби саволларга жавоб берилганда шукр келтириш.
Маъноси: «Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!»

Акса урганда ҳам «Алҳамдулиллаҳ», дейиш керак. Буни эшитган одам «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сизга раҳм қилсин) деб жавоб қайтариши керак. Акса урган одам эса бунга жавобан: «Яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин), дейди.

«Астағфируллоҳ» – «Аллоҳ мени кечирсин», «Аллоҳдан мағфират сўрайман».

«Иншааллоҳ» – энди бўладиган, қилинмоқчи бўлган ишни Аллоҳ таолонинг иродасига боғлаш.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳласа» («Худо хоҳласа»).

Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

Жазаакумуллоҳу хойрон – Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Ва ийякум – Сизга ҳам.

Баарокаллоҳ – Аллоҳ сизга баракот берсин.

Тақоббалаллоҳ – Аллоҳ қабул қилсин.

Иннаа лиллааҳи ва инаа илайҳи рожиъуун – Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз Унинг ҳузурига қайтамиз.

Наъуузубиллааҳ – Аллоҳ асрасин.

Таваккалту ъалаллоҳ – Аллоҳга таваккул.

Рўза – бир нарсадан ўзини тийиш. Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийиш.

Таровиҳ – роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. Мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади.

Лайлатул Қадр – «Қадр кечаси». Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси «қадр», яъни қадри улуғ, иккинчиси «қадар», яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланадиган кечадир.

Фитр садақаси – Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан бериладиган садақа.

Фидя – луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади.

Соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зотга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин (анбиёларнинг, одатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмлари келганда айтиладиган салавот)

Алайҳиссалом – у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин (пайғамбарларга нисбатан айтилади)

Розияллоҳу анҳу – Аллоҳ ундан рози бўлсин (саҳобаи киромларга нисбатан айтилади)

Роҳматуллоҳи алайҳ – унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)

Роҳимаҳуллоҳ – Аллоҳ унга раҳм қилсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)

Ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ уни ҳифзу ҳимоясида сақласин (одатда мўътабар инсонларга ҳаётлигида айтилади)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍225👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойида бу тўрт зикрни айтишни унутманг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56😢7👏2
ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎҲТАРСАН?

Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим:
Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У:
-Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим:
- Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У:
Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим:
-Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
-Йўқ. Иккинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
- Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма,-деди. У:
-Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинроқ-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман?-деди. Иброҳим:
-Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
- Йўқ. Учинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
-Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин,-деди. У:
- Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин...
Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку!-деди. Иброҳим:
-Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна у сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
- Йўқ. Тўртинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
- Агар жонингни олиш учун ўлим фариштасини келса , сен унга:
"Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай",дегин,-деди. У:
- Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, -деди. Иброҳим:
-Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?!-деди. У:
-Бешинчисини ҳам айтинг,-деди. Иброҳим:
- Агар қиёмат куни сени дўзаҳга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар ) келишса, улар билан бормагин,-деди. У:
-Улар бунга кўнмайдилар-ку!-деди. Шунда Иброҳим:
-Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?!-деди. У:
-Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан,-деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аудиокитоб
ХАЛОЛ ЛУҚМА

🎙️Шамс Солиҳ

17 - қисм

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25😢4👎3
Аллоҳим,
Бизларга хайрли тун ҳадя қил!


Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Роббим, ўзимизга ўзимизни топшириб қўйма! Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил...
Амийн!

Рамазон тунларида дуоларни кўпайтирайлик , қадрдон...

Аллоҳнинг панохидасиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларга жаннат бўлсин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢3👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Рамазоннинг иккинчи ўн кунлиги – мағфират даҳаси ҳам тугаб бормоқда
Барча гуноҳларимизни Аллоҳ мағфират қилсин!
Аллоҳ барча рўза ва ибодатларимизни қабул қилиб, икки дунёмизни саодатли қилсин!

Кун давомида ва доимо
Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!


Янги кунга бисмиллаҳ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏5😢3👎1
176-qism Abu So'fyon va sheriklari qo'lga tushdilar.
SAODAT ASRI
🎙 176-қисм Абу Сўфён ва шериклари қўлга тушдилар.


.
177-qism Makkaga kirish
SAODAT ASRI
🎙 177-қисм Маккага кириш


.
178-qism Abu So'fyon yana tutildi.
SAODAT ASRI
🎙 178-қисм Абу Сўфён яна тутилди.


.
179-qism Ashaddiy kofirning o'g'li Ikriamaning musulmon bo'lishi
SAODAT ASRI
🎙 179-қисм Ашаддий кофирнинг ўғли Икриаманинг мусулмон бўлиши


.
180-qism Ka'baning kaliti.
SAODAT ASRI
🎙 180-қисм Каъбанинг калити.


.
181-qism. Xunayn qamali.
SAODAT ASRI
🎙 181-қисм. Хунайн қамали.


.
182-qism. Emikdosh opa Shaymo.
SAODAT ASRI
🎙 182-қисм. Эмикдош опа Шаймо.


.
183-qism. Xuroqa safari.
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 183-қисм. Хуроқа сафари.


.
184-qism. Bir kechalik kichik mexmon
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 184-қисм. Бир кечалик кичик мехмон


.
185-qism. Xotinini dopposlagan er va ikki qabr.
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 185-қисм. Хотинини доппослаган ер ва икки қабр. мехмон



https://t.me/ibratli/68855?single
Аввалги👆қисми


«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
📚 4 - китоб

Telegram.me/ibratli
 -Асл ибрат макони
.
👍79😢11