ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.12K photos
14.2K videos
14 files
35.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САБАБИНИ ҚИЛИНГ...
Истиғфор айтинг...

🎙Мадина Мўминова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👏16😢3
​​ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

❗️Сиз ҳам буни тарқатиб, бошқа кишиларнинг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍149😢5👏4😱3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📖  ИСТИҒФОРЛАР

Истиғфор айт!  Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢7
​​​Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бўлган ушбу маълумотларга назар солинг!

Ундан ҳайратланманг, таажжубга тушманг, чунки Бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китоби.

Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади:

Дунё – 115 марта, охират – 115 марта.

Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта.

Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта.

Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта.

Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта.

Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта.

Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта.

Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта.

Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта.

Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта.

Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта.

Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади.

Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз:

Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта.
Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир.

Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта.
Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди.

Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик:

Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир».

Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган.
Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз.

Кун калимаси 365 марта зикр қилинган.
Бир йил 365 кундан иборат.

Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз:
«Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган.
Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади.

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍259😢26👏3😱3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

Бугун сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Хозир дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср билан шом орасида, ифторликгача дуолар ўз нуқтасига тегадиган пайт!

Сўранг!
Сўранг!
Сўранг!

Фарзанд керакми, пул керакми, уй керакми, жой керакми, мошинадир балки... нон, ризқ, барака, неъматлар, кийим-кечаклар, нима керак бўлса сўрайверинг! У бугун албатта, беради! У Бугун дуоларни кечиктирмайди! У бугун ҳаммасини қабул қилади!

Йиғланг, гуноҳларингизга йиғланг, тавбалар қилинг! Ва сўрашдан чарчаманг! Шом азони айтилгунга қадар биров билан гаплашманг, вақтингизни увол қилманг, дуо қилинг! Сўранг, сўрайверинг бугун сиз истаган нарсалар бериладиган Кундир!

Роббим бизларни мағфират қилсин! Роббим бизларга фақат яхшиликни истасин, ёмонликдан ва ёмон инсонлардан паноҳ берсин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151👏3😱2😢2👎1
​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳислар борасида ҳам бизлар

КИМЛАРДАНДИР ҚАРЗМИЗ...

Йўл қараб кутган кўзларни...

Бизни деб йўл босган оёқларни...

Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни...

Дуоларига ўзимиз билмас-исмимизни қўшганларни...

Бошимизга мушкулот тушганда чўзилган қўлларни...

Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда-бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни...

Қарзини узолмадик...

Дўстим бир иш қилсангиз- "Аллоҳ йўлига"  деб қилинг...

Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг...

Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин...

Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин...

Мудом у даврада йўқ экансиз,  шаънингизни ҳимоя этувчилар-ўзи ёлғиз қолмасин...

Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин!

Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин...

Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг!


Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍87
БАРАКАНИНГ РИЗҚДАГИ ОМИЛЛАРИ

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍163👏3😱2😢2
Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса

Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса кам бўлмайди”, дедилар”.

Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аудиокитоб
ХАЛОЛ ЛУҚМА

12 - қисм

🎙️Шамс Солиҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37
​​​​Тақводор

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
- “Инсонларнинг қайси бири афзалроқ?” - деб сўрашди. У зот алайҳиссалом:
- “Махмумул қалб ҳамда ростгўй киши” -  деб жавоб бердилар. Саҳобалар сўрашди:
- “Ростгўй кишини биламиз.
“Махмумул қалб ким?”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “У ўта пок, тақводор, гуноҳи, хиёнати, алдови, ҳасади йўқ кишидир” – дедилар.

(Ибн Можа ривояти)



Эй Кўнгил!
Диққат эт, охир замон бу!
Нафсингга эргашиб, сурат (зоҳир) га алданма. Иблис ҳам қачонлардир "Ма шаа Аллоҳ" дейдиган қул бўлган.
Севадиган бўлсанг вафо нима, тақво нима эканлигини биладиган инсонни сев!


Ислом дини хазинадир, илм унга еткизгувчи йўл, тақво эса бу йўлдаги озуқа

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101👏3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!

Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъмат ва имконлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ сизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

        ЯХШИ  ДАМ  ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни фарзини адо этаман деб уйқусидан кечганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

РАМАЗОННИНГ 15-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Рамазон ойининг иккинчи ўн кунлиги – мағфират даҳасидамиз
Барча гуноҳларимизни Аллоҳ мағфират қилсин!
Аллоҳ барча рўза ва ибодатларимизни қабул қилиб, икки дунёмизни саодатли қилсин!

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати сиз билан бўлсин!


Янги кунга бисмиллаҳ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏4😱3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларингиз ва ибодатларингизни қабул қилиб, Райёнида хуш қилсин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢2😱1
Audio
SAODAT ASRI
🎙 126-қисм «Ухуд жангида қатнашган ягона аёл жасорати»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 127-қисм «Ухуд жанги ниҳоясига етди»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 128-қисм «Ухуд жангидан кейинги воқеалар ривожи»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 129-қисм «Уҳуд жангида иштрок этиб шахид бўлмай вафот этганлар»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 130-қисм «Уҳуд жангида вафот этганларнинг мероси кимга тегишли»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 131-қисм «Асад ўғилларига берилган дарс»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 132-қисм «Ражи ариғи бўйидаги хиёнат»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 133-қисм «Яхудийлар тузоғи ва Ҳашр сураси»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 134-қисм «Аллоҳнинг уйини тозалаган аёл»


.
Audio
SAODAT ASRI
🎙 135-қисм «Мискинларнинг онаси хазрати Зайнабнинг вафоти»



https://t.me/ibratli/68713?single
Аввалги👆қисми


«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
📚 3 - китоб

Telegram.me/ibratli
 -Асл ибрат макони
.
👍101😢3😱2👎1👏1