ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
8.24K photos
14.7K videos
14 files
36.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
УСТУН БЎЛОЛМАССАН, ДУНЁГА СЕН ҲАМ

Ўктам шоир


Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
👍51😢38👏9
​​📝 Тешилган қозон

2006 йиллар эди. Янги оила қурган пайтларимиз. Тошкентда ижарада яшар эдик. Ишларим ҳам бирида бор бирида йўқ эди. Қийналиб яшар эдик. Қамбағални туяни устида ит қопар дегандай, бисотимиздаги биттаю битта кичкина қозонча ҳам мошдай бўлиб, тешилиб қолибди.
Тешик қозонни ташлаб юбориб, янги қозон сотиб олишга, чўнтак касал. Қозонсиз ўтиришга, томоқ қурғур ҳам тешик. Ейман дейди. Охири, ўйлаб ўйлаб, сварчик топиб, қозонни яматишга қарор қилдим. Машиналарни таъмир қиладиган жойга бордим. Уста қозонни кўриб,- ука, биз бу қозонни сварка қилиб, ямай олмаймиз деди. Кайфиятим тушиб кетди. Энди нима қиламан?
Уста менга, бу қозонни ямаса кемпинг ёки аргон сварка қиладиганлар ямайди деди. Кўчама кўча юриб, кемпинг қидиришга тушдим. Фақирлик фитнасидан ўзинг сақла ё Аллоҳим деб, ичимда дуо қилиб, хорлигим келиб, эзилиб кетардим.
Ва ниҳоят, кемпинг деган сваркани ҳам топдим. Икки минг сўм бериб яматдим.
Жуда хурсанд бўлдим. Уста акани ҳам дуо қилиб кетдим.
Уйга келиб, оғзим қулоғимда, ямалган қозонни турмуш ўртоғимга кўрсатдим. Иккимиз ҳам фақирларча хурсанд эдик.
Ўша кечаси туш кўрдим. Муйсафид бир киши яқинимга келиб, атрофимдаги одамларга эшитдирмай, ўзим эшитадиган қилиб паст овозда, - ўғлим, фақирлик кўрмай десанг, Воқеа сурасини ўқиб юргин,--дедида мендан узоқлашиб кетиб қолди.
Уйқудан уйғониб, тушимни хотинимга айтдим. Қуръонда бу номдаги сура бор ёки йўқлигини ҳам билмасдим. Қуръони каримни олиб излашга тушдим. Воқеа сураси бор экан. Топдиму ўқишга тушдим.
Ҳар куни бир марта бўлса ҳам ўқиб қўярдим. Аллоҳнинг инояти билан ишларим изига тушиб кетди.
Янги қозон ҳам сотиб олдик. Тешик қозонни ташлаб юбормадим. Узоқ йиллар сақлаб юрдим. Воқеа сураси билан боғлиқ бу синоатни унутибман. Кеча бир дўстим келиб, компютерингизда бўлса, менга Воқеа сурасини кўчириб беринг деди ва воқеа сураси хақида ва ўқиб юрган кишига Аллоҳнинг неъматлари кесилмаслиги хақида айтиб қолди...
Унутилган хотиралар эсимга тушди. Воқеа сураси фазилатлари хақида топиб ўқидим.
Аллоҳнинг каломи Қуръон каримда биз билмаган сир-синоат қанча?
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Аллоҳнинг раҳматидан умид кесмаслигимиз керак экан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍190👏10😢6👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЎНГГИ ПУШАЙМОН
ЎЗИНГГА ДУШМАН


🎙Икром Шариф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИДАН

📖 Сен ҳаётда ўйинчи каби бўл, ҳакам каби бўлма. Зеро ўйинчи нишонни пойлайди, ҳакам эса хатони!

📖 Ҳаётингиздаги: яхши одамлар - хурсандчилик  ёмон одамлар - тажриба беради.

📖 Жудаям ёмон одамлар дарс берса, жудаям яхши одамлар гўзал хотира беради.

📖 Бировнинг ўтмиши ҳақида ҳукм чиқарманг - ҳали ўз келажагингизни билмайсиз.

📖 Излаган одам адашиши мумкин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏1
​​​​​Қуръони каримда зикр қилинган қалблар:

Соғлом қалб. Бундай қалб Аллоҳ учун холис ва оғишдан холи бўлади.
Мунийб қалб. Бундай қалб доим тавба билан Аллоҳга қайтади.
Хавф қилувчи қалб. У доим Аллоҳ таолодан қўрқиб, хавф қилади.
Тақводор қалб. У Аллоҳнинг шиорларини эъзозлайди.
Тирик қалб. У Аллоҳ таолога иймон келтиради. Унга шукр қилиб, неъматга куфр қилмайди.
Касал қалб. Унда шак шубҳа ёки мунофиқлик бўлади.
Кўр қалб. У ҳақни кўрмайди.
Гуноҳкор қалб. У ҳақ гувоҳликни яширади.
Такаббур қалб. У одамлардан ўзини устун кўради ва ҳақ билан мужодала қилиб, курашади
Қўпол қалб. Ундай қалбдан раҳм шафқат тортиб олинган бўлади.
Қаҳрли қалб. У Аллоҳни танимайди, зикр ҳам қилмайди.
Ғофил қалб. У ўз вазифаларидан, ҳаётдаги ибодатларидан ғафлатда қолади.

Қалбларимизни соғлом ва Ўзингга қайтувчи қалблардан қилгин, Аллоҳим!


🥀 Аллоҳим, номингни пок тил билан, каломингни пок қўл билан эътироф этувчилардан қил бизларни...

📚 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍217😢59👏7😱5👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпнинг қаторида...

Асралганлар сафида...

Неъмати узиб қўйилмаганлар орасида...

Тақдирига чиройли туҳфалар ёзилган саҳифаларга етганлар орасида, тонгга етмоқ умидида сафарга чиқдик...

Тун ёруғ тонгларга етказсин!

Осуда тун тилаймиз,
Яратганни паноҳида бўлинг!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118😢16👏4😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли
ва барокатли бўлсин!


Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114👏6😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин!  Кун давомида омад ва хуш кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👏6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗЛАРНИ МЕН ЯХШИ КЎРАМАН!

Эй, ҳиммати булоқ инсоним,
Тоғдек дўстим, гулдек жононим.
Қалб боғида бўлинг меҳмоним,
Сизларни мен яхши кўраман.

Умр акси - баҳор дўлида,
Сузар толеъ тақдир кўлида.
Қадрдоним, Аллоҳ йўлида
Сизларни мен яхши кўраман.

Бахт ирмоғи инар тилакдан,
Нажот боғи унар билакдан,
Эй, чин мўмин дўст, чин юракдан
Сизларни мен яхши кўраман.

Ўзимга не тутгайман наво,
Ҳоҳ боқий тож, ҳоҳ фоний ҳаво,
Қаддингизга кўргайман раво,
Сизларни мен яхши кўраман.

Эй, кўкси нур, қалби қуёшим,
Қадри само, меҳри талошим,
Бирингиз кўз, бирингиз қошим,
Сизларни мен яхши кўраман.

Мен маҳзун куз, мамнун баҳорман,
Шўх қизғалдоқ унган наҳорман,
Бахтингиздан чин бахтиёрман,
Сизларни мен яхши кўраман.

Дил қуши эл ишқида воиз
Дарди жўшиб, куйласа жоиз.
Сиз яхшисиз, балки шу боис,
Сизларни мен яхши кўраман.

Сиз дардимга табиб, мардонам
Саодатга ҳабиб, остонам,
Озорим ҳам бахт билган онам,
Сизларни мен яхши кўраман


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101👏3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷СИЗНИ АЛЛОҲ УЧУН
ЯХШИ КЎРАМАН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79👏7
РАМАЗОН РЕЖАСИ

Суюкли биродарим, мана, муборак Рамазон ойи ҳам кириб келмоқда. Бу ойда кўпроқ Қуръони карим тиловати, тоат-ибодат, тавба-тазарру, зикр ва тасбеҳлар, истиғфорлар айтиш билан машғул бўлиш керак. Аммо бу ҳаётнинг ташвишлари билан андормон бўлиб, инсон қимматли вақтини ва Раббоний фурсатни зое қилиши мумкин. Шунинг учун сизларга қуйидаги режани таклиф қиламиз. Шояд бу фазилатли ойдан кўпроқ фойда олишга кўмак берса.

Биринчи навбатда, ниятни холис қилишингизни ва вақтингизни тартибга солиб, унга риоя этишингизни эслатиб ўтамиз.

Тажрибалардан маълумки, режа асосида қилинган иш режасиз қилинган ишдан анча унумли бўлади. Масалан, бирон-бир ишни ниҳоясига етказмоқчи бўлсангиз, ўша ишни бир кун, икки кун (балки ундан ҳам кўпроқдир) бажара олишингиз мумкин, лекин шу ишни режа асосида бажарсангиз, тезроқ якунига етказиб қўясиз. Шундай экан, қуйида сизлар учун Рамазон режаси тавсияларимизни беришни лозим топдик.

Демак, ҳар ким ўзининг ҳолатига кўра ишларини режалаштириб олиши шарт!
1. Жамоат намозини имкон қадар қолдирмаслик! Бунга кунлик беш маҳал намоз киради!

2. Қуръон каримни хатм қилиш! Бунинг энг ози камида икки марта хатм қилиш, хатмни камроқ қилган одам эса маънолар таржимасини ўқиб чиқиши!

3. Қуръони каримни ёдлаш! Бунда ҳар ким ёд олмаган жузини ёки зеҳни пастроқ бўлган киши танланган суралардан ёд олиши шарт! Унутмайлик, бу ой Қуръон нозил бўлган ойдир.

4. Таровиҳни канда қилмаслик зарур! Рамазон ойи давомида уйингизга яқин бўлган масжидга қатнанг!

5. Силаи раҳм! Қариндошлар билан, ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта кўришинг!

6. Садақа қилиш! Қўли калта бўлса-да, бир ҳафтада камида бир маротаба бўлса-да садақа қилиш!

7. Рўзадорга ифторлик қилиб бериш! Имкони етган киши ўттиз кун ифторлик қилсин!

8. Жанозада қатнашиш! Бунда бир маротаба бўлса ҳам қатнашиш ва имкон бўлса, дафн маросимида иштирок этиш!

9. Умра қилиш! Рамазон ойида қилинган умранинг савоби ҳажникига тенглаштирилган. Бу албатта имкони бор кишилар учун!

10. Ҳар ким ўзи севган мавзусида таниқли уламолардан Исломий тасмалар (audio, video)ни эшитиш!

11. Диний-маърифий китобларни мутолаа қилиш! Кунига ярим соат китоб ўқиган киши бир ойда 15 соат мутолаа билан шуғулланган бўлади. Кимдир китобнинг варақларда ҳисоблаши мумкин!

12. Амри маъруф қилиш! Кимнидир насиҳат билан яхшиликка йўллаб қўйиш!

13. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчи киши ўзининг яқинларига манфаатли насиҳатларни улашиши! Лекин эътибор беринг, қўл телефонингиз вақтингизни ўғирлаб қўймасин!

14. Қуёш чиққач, Ишроқ, соат 10 дан кейин Зуҳо намозини ўқиш! Буни ойда тўлиқ бажаришга ният қилиш афзал!

15. Намоздан кейинги зикр! Оятул курсийдан сўнг муаввизатайн сураларини ўқиш. Зикрларни мукаммал тарзда адо қилишга уриниш ва ўз-ўзига кунлик зикрларни вазифа қилиб олиш!

16. Тонгги ва кечки зикрлар! Бунда кунлик битта-битта зикр зиёда қилиб борилади!

17. Дуони кўпайтирмоқ! Сиздан дуо қилишингизни сўраганлар ҳаққига дуо қилинг! Зеро, киши ўзи учун сўраганларининг ҳаммаси берилмаса-да, ўша сизга берилмагани биродарингиз учун берилиши мумкин!

18. Закот бериш! Бунда бадавлат кишининг моли нисобига етишига қаралади! Бу ҳам ибодат!

19. Қиёмул лайл! Бунда ҳар кун тунни бедор ва ибодатга вақт ажратган ҳолингизда ўтказинг!

20. Эътикоф ўтириш! Бу суннати муаккада ҳисобланиб, Рамазоннинг охирги ўн кунлигида бажариладиган амал. Буни камида бир кечаю бир кундуз ёки бир кундузнинг ўзида ўтириш кифоя қилади!

21. Лайлатул қадрни топиш! Саҳиҳ манбааларга кўра, охирги ўн кунликнинг тоқ кунларида ахтаришга айтилган!

22. Фитрни бериш! Белгиланган миқдорда вақтини кечиктирмасдан берилиши лозим!

Албатта, юқорида келтирилган тавсияларга ҳар ким ўзининг имкониятидан келиб чиқиб қўшимча қилиши мумкин. Масалан, фарзанд тарбиясига эътиборни кучайтириш, оила даврасида турли диний-маърифий мусобақалар ўтказиш ва ҳакозо...
Аллоҳ таоло тузган режаларимизга тўлиқ риоя қилишимизни насиб айласин!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍286👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵 ҚАРЗ ХАҚИДА

CАВОЛ: Ҳозир қарзим бор. Хар ойда қарзимни бўлиб-бўлиб тулайман. Рамазондан олдин қилинган садақаларнинг ажри кўпайтириб берилишини эшитиб эҳсонлар қилмоқчиман. Шундай қилган эхсонларим тўғрими ёки олдин қарзларимни тўлашим керакми? Закот беришимчи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қарзи бор киши биринчи навбатда қарзини тўлаши керак. Аммо, қарз беришига тўсқинлик қилмайдиган даражада эҳсон қилса ҳам бўлади. Бу ўзини ихтиёридаги иш ҳисобланади.
Қарздор кишининг қарзи қўлидаги молидан кўп бўлса, қўлидаги моли ўзиники бўлмай, ҳақдорларники саналади. Ундан закот бермайди. Агар қўлидаги моли қарзидан кўп бўлиб, фаразан қарзини чиқарганидан кейин қолган мол нисобга етса, қолган молидан закот беради. Валлоҳу аълам.

❇️ Манба: Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145👏10😢6👎2
«СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ…»

1. “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни (бошқаларга ҳам) ўргатганларингиздир".
("Саҳиҳи Бухорий", 4639-ҳадис)

2. “Сизларнинг яхшиларингиз энг гўзал ахлоқли бўлганларингиздир".
("Саҳиҳи Бухорий", 3366-ҳадис)

3. "Сизларнинг
яхшиларингиз (қарзини) гўзал суратда адо этганларингиздир”.

("Саҳиҳи Муслим", 1601-ҳадис)

4. “Сизларнинг яхшиларингиз ундан фақат яхшилик умид қилинадиган, ёмонлик қилмаслигига амин хотиржам бўлинадиганларингиздир".
("Сунани Термизий",
2263-ҳадис)


5. “Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли оиласига яхши (муомалада) бўлганларингиздир”.
("Сунани Термизий", 3895-ҳадис)

6. "Сизларнинг яхшиларингиз намозда елкалари мулойим бўлганлардир". (Яъни, саф тортишда орага кирмоқчи бўлганларга жой берадиганларингиздир.)
("Саҳиҳи Ибн Ҳиббон",
1756-ҳадис)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗ ФАЗИЛАТИ

Намоз ўқишни энди бошлаётганлар учун

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёмғир_ёғмоқда

ИБОДАТ

Аъзам Ўктам
🎙Қамариддин Бекмухаммад


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳума соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


Ёмғирли фурсатда яхши ният ва хайрли дуолар қилинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢3
​​МЕНИ  КЕЧИРИНГ 
             ҚАЛБГА  ЯҚИНИМ


Рамазон ойини кириб келишига оз қолди. Шунинг учун мен сиздан кечирим сўрайман. Чунки мен Аллоҳга ибодат қилиб рўза тутган ҳолимда биров мендан хафа, гина сақлашини истамайман. Орамизда билиб билмай хатоликлар ўтган бўлса мен кечирдим! Имкон бўлса сиз ҳам мени Аллоҳ розилиги учун кечириб қўйинг.

🌙 Кириб келаётган
Рамазон муборак бўлсин!

"Мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача кек ва нафрати бўлгани ҳолда бирортамиз Рамазонни кутиб олишга журъат қилолмасдик"

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132😢7👎1
КЕЧИРИНГ...
Узр сўрайман...


🎙Азалбегим


Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
👍68😢9👏5
#Манзиллар

ҚИРҚДАН ОШГАН БИРОДАРИМГА!

Сизга айтар сўзларим бор эди.
Бугун "Қирқдалигингизда, ёшлигингиз энди бошланганига ишонтиришнинг тўрт услуби" номли мақолага кўзим тушиб, энди айтмасам бўлмас, деб ўйлаб қолдим.

Мақолани ўқимадим, чунки номи айтиб турибди, ёш эканингизга ўзингизни ишонтиришингиз керак. Ишонтираман деб овора бўлманг, чунки энди ёшмассиз!

Чаккангиз ва соқолингиздаги оқлар қарилик, тўғрироғи, интиҳонгиз элчилари.
Билиниб қолган ажинлар ҳақида гапириб ўтирмай.

Отангиз, ё онангиз елкасига қўлингиз қўйиб тушган суратингиздаги мамнунлик алдамчи. Хаш-паш дегунча ўзингиз ҳам мункиллаб қоласиз.

Бола-чақа каттайиб, ташвишлар ҳам улғайганда, наҳот бу муаммолар ғилдираги бир хил айланаверишини, улар айланганда анча умрингизни ямлаб кетаётганини сезмаётган бўлсангиз?

Сезасиз, фақат ёшингизга ярашмаётган кийимингиз ва қилиғингизни алмаштиргингиз келмаётгандек, уларни ҳам тан олгингиз келмайди.

Аслида қирқ ёш, ҳаётга теран боқиш, тажрибалардан хулоса чиқариш ва ақл-фаросат тўлишиб, умр қолдиғининг ғаниматлигини кўра оладиган ёшдир.

Ҳаётнинг ҳар босқичи синов ва имтиҳон. Болаликда ўйин ўйнаш билан синаласиз. Ўйинни афзал биладими ё ибодатни дея.

Йигитликда кучга мағрурлик ва бандлик билан имтиҳондан ўтасиз. Қариликда турли хасталиклар ибодатга имкон бермай қийналасиз.

Шунинг учун ақл тўлиб, қувват кетмаган бу ёшингизда энди бир тўхтанг.

Кўзингизни очинг, кимлар кетди, кимлар қолди. Кетганлар қаёққа, ким билан ва нима билан кетди. Буларни тўғри мулоҳаза қила оладиган ёшдасиз. Чунки киши қирқда охират бозорига киради. Бу бозордан тезроқ керакли нарсаларни харид қилиб қолиш лозим.

Абул Фатҳ Аздий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган асарда: "Ким қирққа кириб, яхшилиги ёмонлигидан ошмаган бўлса, дўзахга тайёрланаверсин", дейилади.

Қудсий асарларда келади: "Бандам, ёшинг улғайди, белинг букчайди, кўзингнинг қуввати йўқ ва сочинг оқарди. Энди Мендан ҳаё қил, Мен сендан ҳаё қиламан!"

Ҳа тенгдошим, энди ҳаё қилайлик!! Биз шундай ёшдамиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍169😢28👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРЪОНДА  УЧТА  НАРСА  ЖУФТ  КЕЛГАН...

🎙Аброр Мухтор Алий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢12👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли Тун, Азизларим!

Шайтон хийла, қилмасдан туриб,
Қалбимизни Каъбага буриб.
Ўзинг доим, билгувчи кўриб,
Уйғотиб қўй, Роббим бомдодда.
         
Жўнат майли, малакларингни,
Азон янграр, фалакларингни.
Қабул қилиб, тилакларимни,
Уйғотиб қўй, Роббим бомдодда.
         
Ўзингдурсан келмайди мудроқ,
Ташна қалблар васлингга муштоқ.
Жаннатингдан жой олмоқ учун,
Уйғотиб қўй, Роббим бомдодда.
        
Иймонимиз суст бўлган сайин.
Енгар экан, шайтони лайин.
Рахм қилмасанг, холимиз тайин.
Уйғотиб қўй, Роббим бомдодда.
          
Ўзинг бергин бизга ҳидоят.
Ибрат бўлсин бизларга оят.
Залолатдан қутқариб бизни.
Уйғотиб қўй, Роббим бомдодда.


Тонггача Аллоҳ таолонинг ҳивзу ҳимоясида бўлинг!   Хайрли тун!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109😢6👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Барчамизга мўжиза  қишнинг муродбаҳш тонги муборак булсин!

Сизларга қиш тонгларининг софлигидек ва қорларининг оқлигидек пок ниятлар ҳамроҳ бўлсин.

Сизу бизга ушбу оппоқ қорли тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдларимиз бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, халол топганига барака ато қилсин!

Муборак рамазон ойига Аллоҳ барчани соғ-саломат етишни насиб қилсин

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95