ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.25K photos
14.7K videos
14 files
36.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍82👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Сизларга энг гўзал тилакларни тилагим келди:


Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120👏12👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

"Кечиришга яқин бўлинглар. Агар кечирсангиз ва (ҳатто) юз ўгирсангиз, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир"
(Тагобун сураси, 14-оят).

Кечириш нафақат савобнинг энг юксакларидан, балки қалбнинг енгиллашишига, ўзингизнинг ҳам хотиржам бўлишингизга сабаб бўлади. Кимдир бизга ёмонлик қилганда кечириш нафсга оғир бўлиши мумкин, лекин бу Аллоҳнинг розилиги ва олий савобга эришишнинг катта воситасидир. Ҳатто Расулуллоҳ ﷺ ҳам улуғ сабр ва кечиримлик тимсоли эдилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143😢7👏3😱1
Мен ҳаммани кечирдим, масҳара қиганни ҳам, қалбимни озорлаганни ҳам, туҳмат қиганни ҳам, хурмат қимаганни ҳам,...
Ортимдан оммага гапириб, қаршимдан чиқолмаганни ҳам... Кечирдим....

Чунки кечирмаганларинг қиёмат куни қаршингга чиқаркан...

(Уларни қиёматда ҳам кўрсатмасин Роббим)



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢64👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгаларнинг ишончини суистемол қилиш, уларнинг ишончидан фойдаланиш саънатига эга бўлган инсонлар энг қабиҳ ниятли кимсалардир, улар ўз манфатлари йўлида энг эзгу ришталардан ҳам фойдаланадилар ва ўртадаги ишончга путур етказадилар....

Энг ачинарлиси ўзларини жабирдийда қилиб кўрсатадилар ва алдашда давом этадилар....

Ундайлардан узоқ юринг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢10
КЕЧИРИШ...

Биз орзулар қиламиз, олдимизга мақсадлар қўямиз. Лекин вақт ўтавергани сари орзуларимиз, ниятларимиз амалга ошмаслигидан ҳафа бўламиз.
Нима учун ?
Чунки бизни қалбимизда ғазаб алам, нафрат кечира олмаслик бор экан, биз мақсадимизга, ниятимизга етиша олмаймиз.
Кечира олмаслик қалбингизга тош каби оғир бўлиб йиғилиб ётаверади. Сиз қанчалик бировдан хафа бўлсангиз тошлар хам шунчалик кўпайиб, йиғилиб сизни қалбингизга оғирлик қилаверади.
Шу тариқа ишингиз, барака йўлингиз, омад ва бахт йўлингиз ёпилиб қолганини ўзингиз хам пайқамай қоласиз.
Қадрдоним, биз қалбимиздаги тошларни бартараф қилиб, қалбимизни тозалаб поклаб олишимиз учун юракдан кечиришимиз ва кечирим сўрашни билишимиз, ўрганишимиз керак!

Рамазонни пок қалб билан кутиб олиш хаммамизга насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133😢14👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧИРИНГ МЕНИ...

Яқинларим, қадри баланд қадрдонларим! Билиб билмай дилингизни оғритиб, Сизни хафа қилиб қўйган бўлсам, Аллоҳ учун мени кечиринг...

Рамазонни пок қалблар билан кутиб олайлик...

Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118😢14👏4👎1😱1
КЕЧИРГАЙМИЗ...

Маҳзун бўлма, биродарим,
кулиб тургин,
Кўнглимга кел ҳамсуҳбатм
бўлиб юргин.
Кечирмаслар кечирмайди,
ўзинг кўргин,
Қаҳ-қаҳига  бизлар  оҳис пичирлаймиз
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

Айт бўлурми, гулни сақлаб қафасларда?
Ёниш керак, яшаш керак нафасларда.
Ҳавас қилгин, қолиб кетма хасадларда
Токай дилга ғамбодалар ичиргаймиз,
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

Кўрдик қанча феъли турфа тарангларни,
Сўзларида мақтовсифат жарангларни.
Ҳам риёкор, ҳам ёлғончи фарангларни
Хотиротдан юлиб бир-бир ўчиргаймиз,
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

Ойдан гўзал эй чеҳраси ҳуройлилар,
Ёмонлар ҳам нурни сиздан сўрайдилар.
Қош-у кўзи бошдин оёқ чиройлилар
Дилга яхши ниҳолларни кўчиргаймиз,
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106👏5
​​​​Бир яқин дўстим билан орамиздан гап ўтди. Унчалик жиддий эмас, ҳамма оғайниларнинг ҳам ўртасида бўлиб турадиган келишмовчиликлар борку ахир, ўшанга ўхшаш. Мендан аразлаб олди, мен ҳам аразладим. Бир-биримиздан узоқлаша бошладик. Фарзандларимиз, таниш-билишлар бир-биримиз ҳақимиздаги  «деди-деди»ларни ташиб келиши оқибатида бирйўла душманга айланиб қолдик. Шундай қилиб ўттиз йиллик биродарчиликка жаноза ўқилди.

Узоқ вақт юзкўрмас бўлиб кетдик. Бу ҳолат кун сайин менга оғир ботарди. Бир куни, Аллоҳга қалбан яқинроқ бўлиб турган вақтим бўлса керак, дўстим билан ярашиш ҳақида ўйладим. Камайиб қолмайманку ахир, дедим-да, шартта йўлга отландим. Тўғри бориб унининг эшигини қоқдим. Эшикни унинг хотини очди. Кўзларига ишонмасди. Келган киши мен эканимни айтганида эри ҳам ишонмабди. Шунинг учун шекилли олдимга чиққанида кўзларидаги ҳайрат сезилиб турарди. Тўғрисиям-да, нимага келган эканман-а?

Остонада юзага келган совуқ вазиятни ўнглаш учун биринчи бўлиб ўзим гап бошладим. Салом бердим. Саломки, аҳил вақтларимизни эслатувчи самимий салом. У ҳам шунга яраша алик олди. Яна орага сукунат ораламасин деб, кулимсираб сўз қотдим: «Ярашгани келдим олдингга!»...

Уйида бир неча соат қолиб кетдим. Эски гапларни эсладик. Бир-биримизни айбладик. Хуллас, ичимиздаги ғуборларни биргаликда чиқариб ташладик. Шукрлар бўлсин, дўстлигимиз қайтадан жонланди, аввалги ҳолига қайтди.

Ишончим комилки, аразлашганлардан бири ўзида куч топиб мен қилган ишни қилса, ўртадаги келишмовчилик йўқолиб, аҳиллик қайтиши аниқ.
Биргина йўқлаб боришнинг ўзи кифоя. Шу биргина йўқлов келажакдаги юзкўрмаслик, судлашишу даъволашиш эҳтимолларини аритиб юборади.
Муҳими ўзингизда шунга ирода топа олинг. Одам қилган ишни одам қила олади. Битта юриш билан аҳиллик қайтади, самимийлик қайтади, кетиб қолган хотин қайтади, урушиб қолган биродар қайтади...
Фақат иккиланманг!

Али Тантовий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍211👏25
.
Биринчи узр сўраган энг ботир, биринчи бўлиб кечирган энг кучли, биринчи бўлиб унутган энг бахтли инсондир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110👏12
#Кун_хадиси

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмоннинг ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар» (тўртовлари ривоят қилган).


┄┄┅┅✿❀✿┅┅┄┄
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭСЛАТМА!
#Эртага_Бароат_кечаси

Шаъбон ойининг ўн тўртинчи кунидан ўн бешиинчига ўтар кечаси шаъбон ойининг ярми - Бароат кeчаси кутилади.

📌 Бу хабарни имкон қадар кўпроқ яқинларга тарқатиб, савобли амалларига шерик бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏3😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фазилатли_ойлар

БАРОАТ КЕЧАСИ

Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳу айтади:

«Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, ўлим фариштаси бу шаъбондан кейинги шаъбонгача ўлувчиларнинг исмини (Лавҳул маҳфуздан ўзининг дафтарига) кўчиради. Қадр кечасидан кейин бу кечадан кўра афзалроқ кеча йўқ. Аллоҳ таоло (Ўзининг шаънига мувофиқ) дунё осмонига тушиб, мушрик, гиначи ва силаи раҳмни узувчилардан бошқа барчани мағфират қилади».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРҚАТИНГ
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

Бароат кечаси Шаъбон ойининг ўн бешинчи яъни 2025 йилнинг 13 февралдан 14 - февралга ўтар кечасига тўғри келади.

РЎЗА ТУТИЛАДИГАН КУНЛАР ВА ВАҚТЛАРИ:

Оғиз ёпиш ва очиш вақти:
(Тошкент вақти билан)

Чоршанба: 06:00 --- 17:57
Пайшанба 05:59 --- 17:58
Жума: 05:58--- 18:00

(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)

Саҳарлик нияти:
Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.
(Қазо ният қилса ҳам бўлади)

Ифторлик нияти:

Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165👏11👎5
​​#Туннома.

Осуда тун тилаймиз...

Таҳажжуд фонуслари уйингизни ёритган, зикрларингиз фаришталарни шоширган, қалбингиз уйқудан кўра аълороқ ибодат ҳузурини тотган хайрли амалларга бой хосиятли кечани Аллоҳ таоло сизга раво этсин!

Тунги ибодатлар ҳузурли бўлсин!



📖 Telegram.me/IBRATLI
Биз билан бирга бўлинг!
👍143👏11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айлаб, ибодатларимизга комиллик ато қилсин.

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин. Айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин. Ўзининг изми ила бошланган кунимиз, ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.

Ёмғирли тонг барокатини, дуолар ижобатини сизга ҳамрох қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏10
Дуога қўл кўтар, Аллоҳдан сўра,
Тақво ва таҳорат шарофатини.
Таманно айлагил, Ул Зотдан тила,
Дунё ва охират саодатини.

Дуога қўл кўтар, кўз ёш тўк, эй жон,
Беҳуда ўтмоқда азиз дамларинг.
Ибодат айлагил, қилмагил исён,
Қалбингдан кетғуси бутун ғамларинг.

Дуога қўл кўтар йиғлагил эй нафс,
Худонинг синови қаттиқдир билгил.
Қиёмат азобин, даҳшатин бир пас,
Тасаввур айлагил, тафаккур қилгил.

Дуога қўл кўтар, фарёд қил эй руҳ,
Омонат бу умринг зое кетмасин.
Аллоҳдан етгайдир анвору футуҳ,
Роббим раҳматидин маҳрум этмасин.

Дуолар ижобат бўлсин
...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏46😢10
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Мусулмоннинг тонги нақадар гўзал! У тонгнинг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, Раббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлидан сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади...
         Алҳамдулиллаҳ...
Алоҳга ҳамдлар бўлсин!
Мусулмон ахлини хамиша яхшиликлар устида бардавом қилсин.
Қилаётган ибодат амалларингиз даргоҳида қабул бўлсин
Ҳамиша гўзал хулқла хулқланиб, гўзал сўзлайликки, суҳбатимиз яқинларимизга ҳузурли бўлсин...

Кунингиз хайрли бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ Сизга инъом этган ҳар янги кун – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугун намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76👏1
БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Эслатма!

Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир. Милодий ҳисобда 2025-йил 13-февралдан 14-февралга ўтар кечасига тўғри келади.

БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитганларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан, Шаъбон ойининг қоқ яримининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракот вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан, кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини кўтариб осмон томонига қараб турган эканлар:
«Эй Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?» дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушадир ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қиладир», дедилар».
Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.

Бақийъ – Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристон. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан, Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб» – машҳур араб қабиласи бўлиб , ўша вақтда Бани Калб қабиласи энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи яримида Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаб ўша қўйларнинг жуни ададидан ҳам кўпроқ деб эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилинг. Бу ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолатдир.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1.
Кечаси қабристонга кириш, осмонга қараб туриш мумкинлиги.
2. Оиша онамизда қизғаниш борлиги. Пайғамбаримизни баъзи хотинлари олдига кетган бўлсалар керак, деб ортларидан излаб чиқишлари шуни кўрсатади. Бу эса айб эмас, балки табиий бир ҳол. Балки меъёрида бўлса, аёл кишининг зийнати ҳам.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг руҳий ҳолатларини яхши тушунганлари.
4. Шаъбон яримидаги тун фазилатли кеча экани.
5. Мазкур кечада кўплаб гуноҳлар мағфират қилиниши.
6. Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлиш кераклиги.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ Шаъбон яримидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир», дедилар».
Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1.
Шаъбоннинг яримидаги кеча фазилатли экани.
2. Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб қараб, ҳаммаларининг гуноҳларини кечириши.
3. Мушриклик ва хусуматчилик жуда ёмон нарса экани.
Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундоқ фазилатли вақтда гуноҳни мағфират қилинишига монеъ бўлгувчи мушриклик ва хусуматчиликдан узоқлашмоқ керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍202😢7👏3