ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.25K photos
14.7K videos
14 files
36.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Ажойиб бир нонвой бор эди. У яшаётган давлатда қалбаки пул муомаласи кенг авж олди. Нонвой ҳаридорларнинг қалбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди.

Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди...

Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍171😢81👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун!

🌙Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин.
Ҳеч инсон дилига бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин.


Аллоҳга омонатсиз...
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!


Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79👏3😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИМИСИЗ, ЯХШИ  ОДАМ ?!

Меҳр дилга ҳаловатми,
Эй юраги нақши одам!?
Тан-жонингиз саломатми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Аҳволимни сўрабсизми,
Қалбим нурга ўрабсизми,
Ўзингизчи, юрибсизми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ҳар кўнгилда ҳидоят бор,
Ҳар дилда бир ҳикоят бор,
Соғликдан не шикоят бор,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ёнингизда турай дейман,
Иқболингиз кўрай дейман,
Ҳолингизни сўрай дейман,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Бухоро ё Кешданмисиз,
Фарғона ё Шошданмисиз,
Қошғарданми,  Ўшданмисиз,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Қуруқ сўздан нима навфлар,
Тил ёлғончи, алдар лаблар,
Кўнглингизда нима гаплар,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Дардларимни ёрайми ё,
Дилга умид солайми ё,
Келасизми, борайми ё,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Келинг, дийдор тўлсин сиздан,
Дил ёруғлик кўрсин сиздан,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ўлмасбек Самарқандий



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲТИМОЛ...

Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки...

Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
Сиз умр ҳикоясининг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлаган нарса синов ва фитнадир.
Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлаган нарса ташвишдир.
Эҳтимол сиз мол деб ўйлаган нарса тўсиқ ва пардадир.
Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлаган нарса қуруқ пўстлоқдир.
Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаган нарса хавфдир.

Сизга фақатгина Аллоҳ сизга ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116😢4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ҒАНИМАТ...

4 нарса,  4 нарса туфайли қўлдан кетади!

1. Ризқ - ношукурлик қилсанг,

2. Қувват - ҳасад қилсанг,

3. Фурсат - қадрига етмасанг,

4. Обрў - манманлик қилсанг

қўлдан кетади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍156👏4😢2
БОЙЛИК ҲАҚИДА

Бойлик икки нарса учун керак:

1. Бировга муҳтож бўлмаслик учун
2. Муҳтожларга ёрдам бериш учун

Қолгани бош оғриғидан бошқа нарса эмас. Бу гапни ҳаводан олиб эмас, узоқ йиллик ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман.

1. Минг долларлик уйда ҳам яшадим, беш юз минг долларлик уйда ҳам.  Катта фарқ кўрмадим.
2. Беш юз долларлик машина ҳам ҳайдадим, эллик минг долларлик машина ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
3. Бир долларга қорним тўйган пайтлари ҳам бўлди, юз долларга тўйган пайти ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
4. Бир долларлик кийим ҳам кийдим, минг долларлик кийимни ҳам. Катта фарқ кўрмадим.

Хуллас, бойлик бир тарафдан яхши. Иккинчи тарафдан ўта зарарли. Зарарли тарафларидан ўта эҳтиёт бўлинг.

Бой бўлганингиз сари бандаларни таниб, яхши-ёмонини ажратиб, ёлғиз Аллоҳга янада кўпроқ сиғиниб, янада кўпроқ муҳтожларга ёрдам бераётган бўлсангиз, одамларнинг оғирини енгил қилаётган бўлсангиз, тўғри йўлда экансиз. Аллоҳдан тавфиқ сўраб, давом этаверинг.

Бой бўлганингиз сари янада кўпроқ муҳтож бўлиб бораётган бўлсангиз ёки муҳтожларга ёрдам беришдан қочаётган бўлсангиз, ғафлатда экансиз. Тез уйғонинг.

Бу гаплар аввало ўзимга қаратилган. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

Муқим Маҳмуд


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍199😢9👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР ҚОП ПУЛИМ БЎЛСА,
нима қилардим...

🎙Ўктам шоир


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢23👏7
Агар ҳаётингиз давомида иш юзасиданми, пул ёки дардингизни аритадиган бирор бир далдага муҳтожлик сезсангиз ёки шижоатингизга нимадир тўсқинлик қилаётган бўлса, билинг-ки, бунинг энг самарали давоси:

ЯХШИЛИК ҚИЛМОҚДИР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96👏5😢1
​​​​ҒАМЛАР ЭЗИБ ЮБОРДИМИ?

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.
Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.

АЛЛОҲ ШУКР ҚИЛУВЧИЛАРНИ МУКОФОТЛАР. (Оли Имрон 144)

Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.

АЛБАТТА САБР ҚИЛУВЧИЛАРГА МУКОФОТЛАРИ БЕҲИСОБ БЕРИЛУР. (Зумар 10)

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

Авазхўжа Бахромов  таржимаси

❗️Яқинларингизга улашиб, ғамларидан халос этинг ва савобига эга бӯлинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍167👏5
Дўзахдаги жой...

Шайтонга жаханнам тўридаги энг азобли жойга энг гунохкор одам ташлансин деб буюрилибди. У ўлган гуноҳкорлар орасидан энг гунохкорини суриштира бошлабди:

- Орангизда одам ўлдирган, қотил борми?-деб сўрабди.

Хеч кимдан садо чиқмагач, у гунохкорлардан хаётлик чоғида қандай гунох ишлар қилганликлари хақида бирма-бир сўрай бошлабди. Аммо уларнинг берган жавобларидан Шайтоннинг кўнгли тўлмай, хеч қайси гунохкорни жаханнам тўридаги энг азобли ўринга ташлашни лозим кўрмабди.

Шу пайт Шайтоннинг нигохи гунохкорларга қўшилмай,бир чеккада сукут сақлаб турган одамга тушиб, унга хам ўша саволни берибди:

- Сен нима гунох қилгансанки, бу ердасан?

- Мен ...хеч қандай гунох иш қилмаганман, - дебди халиги киши.

- Хаётлигимда жуда яхши одам эдим. Бировларни ноўрин ранжитмадим, хеч кимнинг хақига хиёнат қилмадим. Менимча бу ерга янглиш юборишди. Ха, ха, улар мени Дўзахга адашиб юборишган - дебди.

- Бу ерларда адашишмайди - деди Шайтон катъий. - Эслаб кўр, харқалай қандайдир гунох иш қилган бўлишинг керак. Одам зоти хаёти давомида қандайдир хатога йўл қўяди, гунох ишлар қилади.

- Мен хеч қандай гунох қилмаганман - деб ўз сўзида туриб олибди "яхши"одам.

- Хаётида ўз биродарларига хиёнат қилган жуда кўп одамларни кўрдим, аммо мен улар каби бўлмадим.
Етимларнинг хаққини ейишганда уларга кўшилмадим.
Атрофимда ёмонлик қилишни касб қилиб олган, ўзгаларга зулм ва зуғум қилувчи қанчадан - қанча одамлар бор эди. Мен уларга кушилмадим.
Нафс йулига юрмадим.
Доимо ёлгиз ибодат билан машғул бўлдим. Ўйлайманки, хеч қандай гунох ишга қўл урмадим.

- Шунча гунох ишларга гувох бўлиб туриб, нахотки хеч нарса қилмаган бўлсанг? - ажабланибди Шайтон.

- Хеч нарса қилмаганман! - такрорлабди "яхши" одам.

- Унда ичкарига мархамат қилсинлар! Чунки бу ўринга сендан муносиброғини топа олмайман,-деди Шайтон ва малайларига уни жаханнамнинг энг тубига ташлашларини буюрибди...

❗️Алқисса, гуноҳ ишларни қилувчиларгина эмас, балки уларнинг қилмишларини кўриб - билиб туриб уларни бу йўлдан қайтармаган, уларга бепарволик қилган кишилар хам бирдек гуноҳкордирлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍183😢37😱7👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАММА ГУНОҲ ҚИЛДИ...
мен жим турдим...

Усмон Аъзим
🎙Абдукарим Мирзаев


📚 Мусибат ёмонларнинг зулмида эмас, яхшиларнинг жим туришидадир...

Мартин Лютер Кинг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53😢11👏5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...

Бугун кимгадир беғараз яхшилик қила олган бўлсангиз, демак Аллоҳ таоло сизга атаган ризқига ҳам тўсиқсиз эга бўласиз...

Аллоҳнинг панохидасиз,

Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Сизу бизга ушбу тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдларимиз бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, халол топганига барака ато қилсин!

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢3😱2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍82👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Сизларга энг гўзал тилакларни тилагим келди:


Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120👏12👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

"Кечиришга яқин бўлинглар. Агар кечирсангиз ва (ҳатто) юз ўгирсангиз, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир"
(Тагобун сураси, 14-оят).

Кечириш нафақат савобнинг энг юксакларидан, балки қалбнинг енгиллашишига, ўзингизнинг ҳам хотиржам бўлишингизга сабаб бўлади. Кимдир бизга ёмонлик қилганда кечириш нафсга оғир бўлиши мумкин, лекин бу Аллоҳнинг розилиги ва олий савобга эришишнинг катта воситасидир. Ҳатто Расулуллоҳ ﷺ ҳам улуғ сабр ва кечиримлик тимсоли эдилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143😢7👏3😱1
Мен ҳаммани кечирдим, масҳара қиганни ҳам, қалбимни озорлаганни ҳам, туҳмат қиганни ҳам, хурмат қимаганни ҳам,...
Ортимдан оммага гапириб, қаршимдан чиқолмаганни ҳам... Кечирдим....

Чунки кечирмаганларинг қиёмат куни қаршингга чиқаркан...

(Уларни қиёматда ҳам кўрсатмасин Роббим)



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢64👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгаларнинг ишончини суистемол қилиш, уларнинг ишончидан фойдаланиш саънатига эга бўлган инсонлар энг қабиҳ ниятли кимсалардир, улар ўз манфатлари йўлида энг эзгу ришталардан ҳам фойдаланадилар ва ўртадаги ишончга путур етказадилар....

Энг ачинарлиси ўзларини жабирдийда қилиб кўрсатадилар ва алдашда давом этадилар....

Ундайлардан узоқ юринг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢10
КЕЧИРИШ...

Биз орзулар қиламиз, олдимизга мақсадлар қўямиз. Лекин вақт ўтавергани сари орзуларимиз, ниятларимиз амалга ошмаслигидан ҳафа бўламиз.
Нима учун ?
Чунки бизни қалбимизда ғазаб алам, нафрат кечира олмаслик бор экан, биз мақсадимизга, ниятимизга етиша олмаймиз.
Кечира олмаслик қалбингизга тош каби оғир бўлиб йиғилиб ётаверади. Сиз қанчалик бировдан хафа бўлсангиз тошлар хам шунчалик кўпайиб, йиғилиб сизни қалбингизга оғирлик қилаверади.
Шу тариқа ишингиз, барака йўлингиз, омад ва бахт йўлингиз ёпилиб қолганини ўзингиз хам пайқамай қоласиз.
Қадрдоним, биз қалбимиздаги тошларни бартараф қилиб, қалбимизни тозалаб поклаб олишимиз учун юракдан кечиришимиз ва кечирим сўрашни билишимиз, ўрганишимиз керак!

Рамазонни пок қалб билан кутиб олиш хаммамизга насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133😢14👏2