ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.25K photos
14.7K videos
14 files
36.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
•  «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади.
•  Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади.
•   Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади.
•  Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади.
•  Ким илм талаб қилиш йўлига тушса Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради.
•  Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади.
•  Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92😢2
Audio
БЕШ ҚИЯЛИК хақида

Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
👍40😢5
ХУШХАБАР

(Қабрдаги мўъмин кишига гўзал хушхабарлар бор..)

Азиз дўстим, иймон бизга Ҳақдан ато,
Қара, қандай хушхабар бор мўъминларга!
Икки жаҳон мўъмин топар бахту сафо,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Мўъмин ўлса, ўлмаганлар мотам тутар,
Ҳолбуки, у озод бўлиб, байрам тутар,
Кўп сирларни Аллоҳ биздан мубҳам тутар,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Ҳақ дўстлари ўлмас, дундан кечар фақат,
Битта уйдан бошқасига кўчар фақат,
Ер ҳам уни қувонч билан қучар фақат,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Рабби танлаб, ким Қуръонга ворис эрур,
Қуръон неча неъматларга боис эрур,
Ҳақ дийдори мўъминларга жоиз эрур,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Мўъмин қуллар яралмади фано учун,
Яралгандир абадият – бақо учун,
Тор ҳаётдан мангу диёр авло учун,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Мўъмин учун қабрлар ҳам топур зийнат,
Мункар-Накир овозида раҳму шафқат,
Ер онадек меҳрибонлик қилур, албат,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Гўр кенгаяр, яшилланар, шодлик – таъмин,
Аҳлига шод хабар бермоқ бўлар мўъмин,
Лекин «Тинчлан!» дея унга етар таскин,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Мўъмин банда ерга киргач, бор омонлик,
Буюк Аллоҳ қилур буюк меҳрибонлик,
Ям-яшил боғ ичра яшнар тўлин ойдек,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Олим бир зот вафот этса, илтифотдан –
Илмин Аллоҳ бир шаклга солур, зотан,
Муҳофаза этар гўрда махлуқотдан,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Кимки озор бермоқдан гар ўзин тиймиш,
Аллоҳ қабр қийноғидан сақлаб қўймиш,
Мозорда Ҳақ раҳматидан либос киймиш –
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Бир қабрда азон айтур муаззин соз,
Бир қабрда жавоб берур унга овоз,
Ҳақ дўстлари қабрида ҳам ўқир намоз,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Ер остида неча-неча сирлар пинҳон,
Тиловатлар эшитилур унда ҳар он,
Мўъмин қуллар ўз қабрида ўқир Қуръон,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Ким Қуръонни ёдлайман деб топмиш вафот,
Фаришталар унга Қуръон айлатур ёд,
Қорий бўлиб Раббисига боргай у зот,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Ҳар муждага Ҳақ раҳмати бўлгай асос,
Кафаним деб қайғурма, эй аҳли қиёс,
Мўъмин зотлар гўрда кияр гўзал либос,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Ҳақ меҳрибон, бул муждалар бешак бўлур,
Мўъминларга қабри юмшоқ тўшак бўлур,
Масрур ётиб, қиёматга илҳақ бўлур,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Ер остида бордир гўзал кароматлар,
Мўъмин қуллар топур лутфу ҳимоятлар,
Бир-бирини этар гўрда зиёратлар,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Ким маййитни зиёратлаб, берур салом,
Маййит уни таниб, алик олгай тамом,
Бу мулоқат сирри ниҳон, пинҳон калом,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Шаҳидларнинг руҳи – яшил қуш ичинда,
Яшил гумбаз, жаннат ичра дарё унда,
Олтин қандил, соя солган Арш тагинда,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга.

Мўъминларни ҳибс айлаган дунёсидир,
Унда жаннат: сут ва асал дарёсидир,
Ҳақ жамоли неъматларнинг аълосидир,
Ана шундай хушхабар бор мўъминларга!

Раббим Аллоҳ, муждаларга биз ишондик,
Сендан бошқа кимимиз бор, Сенга ёндик,
Сенга йиғлаб, Сендан фақат биз қувондик,
Яна қандай хушхабар бор мўъминларга?..

Раббим Аллоҳ, раҳм айлагил қул зорига,
Етказ бизни Ҳабибингнинг дийдорига,
Жаннат, жамол бирла сийлаб, асрорига,
Дегил: шундай хушхабар бор мўъминларга.

Мирзо, дунё ишларидан ғамгиндирсан,
Ғамгин бўлма, агар аҳли тамкиндирсан,
Нурга талпин, қара, нечоғ зангиндирсан,
Қара, қандай хушхабар бор мўъминларга!..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍211😢24👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Инсон ўзининг гап-сўзи ва яхши-ёмон амали билан экин экади. Қиёмат куни эса уларнинг ҳосилини олади.

Тилидан бол томиб, эзгулик уруғини эккан зотнинг ҳосили ҳурмат-эътибор бўлса, тилидан заҳар томиб, ёвузлик уруғини эккан одамнинг ҳосили надоматдир".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси‌‌


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТЛИЛАР ЖАННАТДАДИРЛАР

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4 ТА НАРСА ТЎРТТА
НАРСАНИ ЕЙДИ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87👎3👏3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.

        ХАЙРЛИ  ТУН!
АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг!
Шанба тонгги  барчамизга  муборак булсин!

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдонларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍85👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат  улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор.

Бу  ЯХШИ  СЎЗ  ва  МЕҲР.

Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг...

Кунингиз ва кўнглингизни
яхши сўз ва меҳр безасин!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76👏3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАЛАР ШУНДАЙ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢21
Бундай қарашни онангдан бошқа аёлда тополмайсан


ОНАЛАР ХАКИДА...

1⃣ Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4⃣ Сенга берган оқ сутини лутфу – карам ила бергандир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Унга берган хар луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7⃣ Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқланган, эсингдан чиқармагин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍188😢17
​​#Ҳикоя

ҚЎШНИ МУҲТОЖ БЎЛМАСИН

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.

Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:

– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.

Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.

– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.

– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.

– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...

Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.

– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.

Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:

– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.

Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.

Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.

Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...

Гулчеҳра Арслонова


Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍174😢23👏4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁН ҚЎШНИЛАР

🎙Илёс Юнусов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74👏3😢3👎1
ИМТИХОН

Бу ҳаётда яшар экансиз, ажиб бир имтихондасиз...

Кимнидир жуфти  билан имтихон қилади.

Кимнидир фарзандлар билан.

Кимнидир ўзини ўзи билан.(нафси, руҳияти билан)

Кимнидир мулки билан синайди.  (кўпайтиради, камайтиради)

Кимнидир севган инсонлари билан имтихон қилади.

Баъзан соғлиғингиз билан ҳам имтихон қилиши мумкин.

Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди.

Кучлиликдан кейин заифлик бошланди.

Ёшликдан кейин, қарилик.

Жуфтингиз билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу ҳам бир синовдир.

Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда.(Ота онангиз сабрини кўп бора эслаяпсиз, "бизни қандай катта қилган экан" деб)

Олдин қўлингизда кўп пуллар ва имкониятларингиз бор эди, биров гапингизни бўлмаган,  олдингизни кесиб ўтмаган эди,  энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Ҳамма тарқалиб бўлди. 
Бир четда қолиб, кибрдан анча чиқиб, қутулиб  олдингиз. Демак ҳайр бор экан. 

Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. Бошингизга қандайинки мусибат келмасин, у мусибат билан Аллоҳ сизга фақатгина яхшиликни хоҳлайди. Сизни қийнаш, хор қилиш, расво қилиш учун қийинчилик, мусибат бермайди.

Мусибат сабабидан Ўзини эслатиб унга қайтишлигингизни хоҳлайди, мусибат сабабидан ҳақиқий дўстларингизни ажратиб беради,  гуноҳларингиздан поклайди, агар чиройли сабр қилсангиз улкан ажрлар беради.

Шундай экан мусибатларга чиройли сабр қилувчилардан бўлинг.

Умму Зайнаб


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍172😢11👏8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАЪЗИ  ОДАМЛАР

🎙Осиё Мухтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢14👏8
​​БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Усмонийлар давлати даврида:

– Дераза олдида сариқ гул турган бўлса, бу уйда оғир касал бор. Уй олдида ва ҳаттоки бу кўчада шовқин-сурон қилма деган маънони билдирган...

– Дераза олдида қизил гул турган бўлса, бу уйда турмушга чиқиш ёшига етган, бокира қиз бор. Уй олдидан ўтаётганингда гап-сўзингга эътиборли бўл, деган маънони билдирган...

– Қизга совчи бўлиб келган йигитнинг намозхон ёки бенамоз эканлигини билиш учун шимининг тиззасига эътибор беришган...

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 63 ёшда вафот этганликлари хурматига, 63 ёшдан ошган улуғларимиздан ёшлари сўралганда нимхижолат ила “Ҳаддан ошдик”, дейишарди

– Кичиклар катталар йўлини кесиб ўтмасдилар ва уларнинг олдига тушиб юрмас эдилар...

– Фитр садақаси, Закот моллари Рамазондан аввал – Шаъбон ойида бериларди, “Фақиру фуқаро Рамазонга тўқлик билан кирсин”, дейишарди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍219😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102👏9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли
ва барокатли бўлсин!


Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😱3👏2
Бугун 9-февраль - шоир, мутафаккир бобоколонимиз Алишер Навойи таваллуд топган кун.
Ҳазрати Навоий бобомизга ҳурматимиз чексиз, уларнинг ижодий хикматлари қалбимизга хидоят бағишлайди.

Одамий эрсанг, демагил одами,
Оники йўқ халқ ғамидин ғами.

Навоий бобомиз айтганларидек, ҳамиша халқ ғамида бўлайлик.
Юртимиз тинч, халқмиз омон бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82👏9😢1