ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.25K photos
14.8K videos
14 files
36.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗЛАРНИ  ЯХШИ  КЎРАМАН!

Эй, ҳиммати булоқ инсоним,
Тоғдек дўстим, гулдек жононим.
Қалб боғида бўлинг меҳмоним,
Сизларни мен яхши кўраман.

Умр акси - баҳор дўлида,
Сузар толеъ тақдир кўлида.
Қадрдоним, Аллоҳ йўлида
Сизларни мен яхши кўраман.

Бахт ирмоғи инар тилакдан,
Нажот боғи унар билакдан,
Эй, чин мўмин дўст, чин юракдан
Сизларни мен яхши кўраман.

Ўзимга не тутгайман наво,
Ҳоҳ боқий тож, ҳоҳ фоний ҳаво,
Қаддингизга кўргайман раво,
Сизларни мен яхши кўраман.

Эй, кўкси нур, қалби қуёшим,
Қадри само, меҳри талошим,
Бирингиз кўз, бирингиз қошим,
Сизларни мен яхши кўраман.

Мен маҳзун куз, мамнун баҳорман,
Шўх қизғалдоқ унган наҳорман,
Бахтингиздан чин бахтиёрман,
Сизларни мен яхши кўраман.

Дил қуши эл ишқида воиз
Дарди жўшиб, куйласа жоиз.
Сиз яхшисиз, балки шу боис,
Сизларни мен яхши кўраман.

Сиз дардимга табиб, мардонам
Саодатга ҳабиб, остонам,
Озорим ҳам бахт билган онам,
Сизларни мен яхши кўраман


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍124👏4😢2👎1
АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР

1. “Уф” деманг...

Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

2. “Эртага бажараман” деманг...

Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан)Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.

3. Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...

Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.

4. “Агар” сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.

Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қашисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165😢15👏3
"Одамзод ўз қалбининг соясидир" дейдилар.

Қалбимизни гўзал айла, Аллоҳим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қачонки, одам боласи уйи устига қават-қават уйлар қурди, ана шунда мувозанат бузила бошлади.

Уйлар баландлагани сари, кибр ҳам юксалди. Эшиклар яқинлашгани сари, одамлар бир-биридан узоқлашди. Қўл чўзсанг қўнғироғига қўлинг етгулик қўшнилар узоқдаги дўстинг каби юрагингга яқинлаша олмайди.

Ҳолбуки, авваллари уйлар паст, инсонлар бағри кенг эди. Эшиклар эмас, қалблар бир-бирига яқин эди. Одамлар бир-бирининг кўнгилларини черта оларди.

Эшикнинг орқаси ғурбат, дерди улуғлар.

Бугун ҳамма ғурбатда...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118
​​Гоҳи кўп сайраймиз, гуё андалиб,
Бобо-момолардан гуноҳ ахтариб,
Улар жазо олган, Ерга ҳайдалиб,
Одамни айбламанг, Ҳаввода айб йўқ!

Хайрми, савобми, диёнат учун,
Мисқоллаб йиғилгай қиёмат учун,
Ўзингиз қасд этган хиёнат учун,
Одамни айбламанг, Ҳаввода айб йўқ!

Сабрлиман дейсиз, кериб кавсингиз,
Бу асли, фақирлик, ё фирдавсингиз,
Тоғдай сабрингиз бор, ғордай нафсингиз,
Одамни айбламанг, Ҳаввода айб йўқ!

Қаҳрнинг майдони - дашту-ёбонлик,
Муҳаббатнинг маҳри - тору-тобонлик,
Асли феълингиздан - номеҳрибонлик,
Одамни айбламанг, Ҳаввода айб йўқ!

Бирда буюксизу, бирда бечора,
Қадамлар шахдаму, амал ночора,
Ўзни ёқламокка тополмай чора,
Одамни айбламанг, Ҳаввода айб йўқ!

Улар Жазо олган, Ерга ҳайдалиб...


Ўлмасбек Самарқандий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108👎3👏3
УМР ЙЎЛЛАРИ

Кунларнинг бирида Тангри барча тирик жонни йиғиб, ҳар бирига қанча умр беришни белгилашга қарор қилибди.
Биринчи бўлиб Одамни ёнига чорлаб: «Cен, одамзод, у қадар йирик эмассан, шунинг учун сенга 20 йил етади», – дебди. «Жуда камку» ўйлабди одам, лекин эътироз билдиришни ноўрин билиб, индамай бир четга ўтиб турибди. 
Тангри эса отга қараб: «Сен катта жонзотсан, шу сабабдан узоқроқ яшашинг керак. Сенга 40 йиллик умр ҳадя этаман» дебди.  Бундан эсанкираб қолган от шундай дебди: «40 йил бўйинтуруқ тақиб, омоч ҳайдаб, арава тортиб, бунинг устига хипчин зарбидан азобланиб юраманми? Менга 20 йил ҳам етади. Қолганини Одамга берайлик, унга кўпроқ керак».
Навбат сигирга етибди, у ҳам ўзига 40 йил ажратилганини эшитиб саросимага тушибди ва ярим умрини Одамга туҳфа этишни таклиф қилибди. Тангри бунга ҳам рози бўлиб, ёнига итни чақирибди ва унга 30 йил беришини айтибди. «Йўғ-э, шунча йил занжирда ўтириб, беганаларга ҳуриб, суяк кемириб ётаманми? Менга 15 йил ҳам етади, қолганини Одамга берақолинг» – дея ўз фикрини билдирибди кўппак. Сўнгра 20 йиллик умр таклифини олган мушук ҳам сичқон қувлаб яшаши учун 10 йил кифоя эканини айтиб, қолганини инсонга илинибди.
Шу тариқа Одамзот умр кечира бошлабди. Дастлаб ўзининг 20 йилини яшаб, ғам-ташвиш ва қийинчилик нималигини билмабди. Сўнгра отнинг 20 йиллик даври келиб, худди унингдек тинмай меҳнат қилибди, уй, иш ва оиланинг аравасини тортишига тўғри келибди. Кейинги сигирнинг 20 йили муддати етганда фарзанд, набира ва яқин кишилар Одамни «соғишни» бошлар, ҳамма ундан фойда олишга уринар экан. Итнинг 15 йили кириб келганда Инсон ўз хонадонида ўтириб, уй қоровуллар, набираларини ўйнатиб, уларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланарди. Ниҳоят мушукнинг ҳиссаси қўшилган умр вақти етганда кимдир унинг бошини силаб, парвариш қилар ва, афсуски, кимдир уйдан кўчага ҳайдаб солар экан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍166😢24
Аллоҳ уч нарсага жон ато этиб:

1Фариштага ақл берди, нафс бермади.
2. Ҳайвонга нафс берди, ақл бермади.
3. Инсонга хам ақл берди, хам нафс берди.

Агар ақл нафсдан устун бўлса, у фариштадан хам аълодир.
Агар нафс
ақлдан устун бўлса, у ҳайвондан хам ёмондир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141👏7😱2
Qoldirma kunim
Sherzod Karim
ҚОЛДИРМА КУНИМ

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
👍56😢25👏1
​​​​ҒАМЛАР ЭЗИБ ЮБОРДИМИ?

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.
Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.

АЛЛОҲ ШУКР ҚИЛУВЧИЛАРНИ МУКОФОТЛАР. (Оли Имрон 144)

Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.

АЛБАТТА САБР ҚИЛУВЧИЛАРГА МУКОФОТЛАРИ БЕҲИСОБ БЕРИЛУР. (Зумар 10)

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

Авазхўжа Бахромов  таржимаси

❗️Яқинларингизга улашиб, ғамларидан халос этинг ва савобига эга бӯлинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍243😢19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир
янги кун муборак бўлсин!

Ушбу тонг дуоларингизда
сўраган барча тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган қадрдонларим

❄️АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👏6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этмоқда. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! ҲАМДЛАР айтинг Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтариб беряпти.

Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин!

Умид билан яшанг!
Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятларга айлансин!

Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин!

Аллоҳга муҳаббат боғланг, токи атрофингиз муҳаббатга тўла бўлсин!

ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қулаб тушмас том учун шукр,
Кундуз учун, шом учун шукр
Бир кун тӯлар жом учун шукр
Тангрим кечир - гуноҳларим бор…

✍🏻Гулжамол Асқарова
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢14👏5😱1
​​Инсон туғилишдан тортиб, то ўлгунича бўлган ҳар лаҳзада..
Эрта тонгдан, то тўшагига кириб ухлагунича.. синов ортидан синовга дучор бўлади. Хаёт ҳар лаҳза инсонга бир муносабатни таклиф қилади ва шу бир неча бадаллар ичидан танлашни талаб этади. Инсоннинг ҳар бир танлови ўзи билмаган ҳолда, унинг руҳий хусусияти, даражаси ва обрўсини кашф қилади.

Доктор Мустафо Маҳмуд


📖 Telegram.me/IBRATLI
   - Дунё  сабоқлари...
. ⠀ ⠀
👍116👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон бўлиш осон, лекин жоҳилликдан воз кечиш қийин.

"Кофирлар" дейиш осон, лекин уларнинг маданиятидан воз кечиш қийин.

"Астағфируллоҳ" дейиш осон, лекин гуноҳдан воз кечиш қийин.

Тақводор кўриниш осон, лекин риёдан воз кечиш қийин.

Шахсий фикрни ёзиш осон, лекин унга амал қилиш қийин.

Буларни ўқиш осон, лекин эртага эслаш қийин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍157😢57
АЛЛОҲГА ИШОНЧ

Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда сени нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан! - деди.

Мен эса ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".

Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ
"Шуъабул иймон" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍180😢15👏6😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ фақат олибмас,
бериб ҳам синайдида...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍124😢9👏7
КИБРГА БЕРИЛМАНГ

Бир киши олимлардан бирининг хузурига келиб: “Кўп йиллар илмий изланиш олиб бордим. Аниқ биламанки, ёзганларим тахсинга сазовор, яқинда бу ҳақда бир китоб хам ёздим. Шунинг учун мени дуо қилсангиз”, деди. Олим дуо қилишдан олдин кибр отига минган бу кишига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди:
- Умрингиз давомида бирор марта масжидни ёки ўзингиз яшайдиган махалла кўчасини супурганмисиз?
- Тақсир, саволингиз мени таажжубга солди, ахир мен олим бўлсам, нега энди масжидни ёки кўчани супуришим керак?!
- Унда бирор марта маййитни ювганмисиз ёки қабр қазиганмисиз?
Бу саволдан энсаси қотган киши:
Хазрат, тушунмадингиз, мен сизга ўзимни гўрков, ғассол ёки фаррош деб эмас, олимман деб таништирдим.
Шунда юзини илму ирфон мунаввар этган олим: “Иблис хам олимман дея даъво қилиб, кибр отига минган эди. Натижада, Аллохнинг даргохидан, жаннатидан қувилди. Мен сизга айтган ишлар энг хатарли иллат бўлган кибрни синдирувчи амаллардир. Сизнинг илмий ишингиз мақтовга лойиқ, албатта. Аммо илмингиз дунё ва охиратда самара бериши учун, аввало, кибру хавойингизни синдиришингиз зарур. Ана шунда Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам)га меросхўр олимлардан бўласиз”, дея насихат қилдилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍155👏13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САН КИМСАН-У, 
МАН КИММАН..!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129😢10👏7
ГУНОҲЛАРНИНГ ФАРҚИ

Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса, унинг тавбасидан умид бор.

Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса, бу қўрқгулик. Чунки Одам Ато шаҳват ортидан гуноҳ қилди, у кечирилди.

Шайтон эса кибрланган ҳолда осий бўлди, шу сабаб лаънатланди.

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг!
Улар хам билиб олишсин.
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️ КИБР ҲАҚИДА

🎙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👏6😢3