ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;

▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;

▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;

▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;

▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;

▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;


Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134👏12😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулохаза_учун
ИШГА  МУНОСАБАТИНГИЗ - МАРТАБАНГИЗДИР!

Уч киши ғишт тераётган эди. Уларнинг биридан сўрашди:
— Умуман олганда, бу ерда нима қиляпсан?
У пешонасидаги терни артди-да, жавоб берди:
— Мен қийналиб қора меҳнат қилаяпман... Ишим оғирлигидан қаддим букилиб, соғлиғимни йўқотаяпман.

Иккинчисининг олдига бориб ундан сўрашди:
— Сен нима қиляпсан?
У енгларини шимариб, бошини кўтардида, ғурур ила жавоб берди:
Пул ишлаяпман. Ҳунарим билан халол ризқ тераяпман.

Кейин учинчи кишидан сўрадилар:
— Сен нима иш қиляпсан?
У мамнун жилмайди-да, жавоб берди:
Мен ибодатхона қуряпман!


🥀 Ишингизга таъриф ва муносабатингиз қандай бўлса Сиз хам шундайсиз!
 
     Лекин, мақсадингиз олий бўлса, мартабангиз юксалиши муқаррар... Шуни унутманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!

https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144👏17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулохаза
МАҚСАДИНГИЗ ПУЛ ТОПИШ БЎЛМАСИН...

🎙Мухаммадали Эшонқулов

Мақсад, ниятингиз олий бўлса, пул ва шуҳрат ўзи сизга ҳамроҳ бўлади

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102👏13
РОСТ

Дунё бир қадри йўқ матолиги рост,
Гадонинг душмани гадолиги рост,
Яратган номини унутма инсон,
Бебисмиллоҳ ишнинг хатолиги рост.

Жонинг омон бўлса, вақтинг шу дўстим,
Бурда нонинг бўлса, тахтинг шу дўстим,
Пок имонинг бўлса, бахтинг шу дўстим,
Ўлим ҳақ, ажалнинг пайдолиги рост.

Тилларга эрк бердик, шошилдик бироқ,
Элда бир нақл бор усти ялтироқ,
Шошма, эй Фидоий, ол гўзал сабоқ,
Сен оқ деб билганинг қаролиги рост.

Бахтиёр Фидоий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍147😢9
ТУЗАТИБ БЎЛМАЙДИ

Билмасдан оёғимни босиб олсангиз узр сўрасангиз бўлади. Аммо қалбимни топтасангиз эмас....
Пиёламни ёки мен севган қаламни синдириб қўйсангиз узр сўрасангиз бўлади. Аммо қалбимни синдириб эмас...
Мен яхши кўрган китоб муқовасини йиртсангиз узр сўрасангиз бўлади. Аммо обрўйимни тўкиб эмас. Мен обрўйимни сизга ишонган эдим...

Дўстим! Дунёда шунақанги хатолар борки, уларни узр айтиш билан тузатиб бўлмайди!

Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137😢14👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯШАЯПМАН

🎙Шохиста Икромжоновна


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН !

Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин
Ҳеч инсон дилига бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин

Аллоҳга омонатсиз, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!

Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍127👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,   
          Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👏8
АССАЛОМ, ҚАДРДОН!

🎙Ахмади Эверест


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍114👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ҲАЙРЛИ КУН!

Мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма!
Қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма!
Маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг, тавбани ва гуноҳларни кечирувчини ҳам унутма!
Махлуқни яхши кўрсанг,
Холиқни ҳам унутма!
Дунёни яхши кўрсанг,
охиратни ҳам унутма!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129👏1
#Табассум


ШАНТАЖ !

Хотиним билан мошинада кетаётган эдик.

Светофорда 1 та қизил Спарк орқадан тез келиб қарсиллатиб урдию.

Кобалтни орқа бампери дабдала бўлди. Қарасам аёл киши.

Мошинадан тушиб ҳеч нарса бўмагандай аёлимга бир кўз югуртириб ноз карашма қилиб;

"Фарход ака шунча маргат қисамам тўхтамисиз? Сизи соғиниб кеттиму!" деса бўладими.

-Ўўў, барака топгур 1- дан мани отим Фарходмас, Ахмад, 2-дан дейишимни биламан.

"-Ман аҳмоқ бўмасам сизи ёлғонларизга лаққа тушармидим? Энди ўзизи танимаганга оляпсизми? Э ҳаа- мошинада хотинчайиз борда а? Жиннини ёқволиб а? Сизи марҳаматизга ўлиб турганим йўқ. Мошинами ўзим қиволаман. Башарайизиям кўрмай бошқа! деб кетиб қомоқчи."

Оғзим очилганича хотинимни саволомуз нигоҳларидан канализация қопқоғини очиб ичига тушволай дедиму, қопқоқ ўлгурни очилмай турганимда, отасига раҳмат, барака топгур хотиним шартта Спаркни олдини тўсиб;

"-Ҳой мегажин;
шантаж қилишга бошқа тема тополмий қолдингми?

Акам 25 йил деганда кеча турмадан чиқдила тушундингми?

Сан кимни шантаж қивоссан. Давай документларингни чўз баққа,

туш олдимга сервисга бориб от и до қиберасан ёки янги Кобальт оберибам қутулолмидиган қип қўяман.

Ҳидлачи, қўйни ҳиди келяптими бизадан!?... " деб мени бир катта харажатдан асраб қолди.

Жувон эса номери ўтмаганидан лом-мим демай хужжатларини хўтинимга тутқазиб сервисга ортимга судралиб келмоқда.

-Онаниб кетай, асалим, шакарим, олтиним! - десам, хотиним менга

-Ким бу мегажин?!.. деса бўладими?

Хотин дегани отдан тушсаям эгардан тушмас экан...😥



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍287👏31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОПОЛМАЙСАН...

🎙Шохиста Икромжоновна


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢6👏3
​​АЁЛ ЗОТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай марҳамат қиладилар:
وخياركم خياركم لنسائهم.
яъни, «Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир».

Ҳикоя. Бир киши йўлда кетаётиб бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди. Шунда эркак: «Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи?» деди. Аёл бир оз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда ёрдам сўраб, бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим» деди. Эркак: «Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?!» деди. Аёл ўрнидан турдида, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, «Булар ҳозир мени ўлдиришса керак» деб ўйлади. Аёл қишлоқ аҳлига: «Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди» деди. Одамлар бояги кишига ташаккур айтдилар. Эркак аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга ОЗОР берсанг, сени барбод қилади. Агар у сендан РОЗИ бўлса, мартабанг юксалади» деб жавоб берди.

"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍273👏11
АЁЛ МАКРИ

Бу ҳикоямиз ажрашган одамга турмушга чиқишга рози бўлган ёшгина қизча ҳақидадир.

У хонадондан совчи келганда куёв тараф суриштирилди. Аввалги оиласи билан ажрашгани, аёлида фарзандлари қолгани, кейинги оилани ўз уйига  туширишини ва яна эътиборли жиҳати-совчи тараф бадавлат экани тайин бўлди. Бўлгуси келиннинг қариндош- уруғлари қизни "Рози бўлма, аввалги оиласи билан ярашиб кетса-чи!? Ёши анча катта, унинг устига никоҳ хужжатлари ҳам бекор қилинмаган. Агар шу одамга турмушга чиқсанг, аниқ кўчада қоласан" деб қайтараверди. Қиз эса "Мен шу одамга розиман" деб туриб олди. Ўртада анча гап-сўз бўлиб ўтди, қиз фикридан қайтмади. Ниҳоят тўй бўлди. Орадан вақтлар ўтди. Қариндошлар айтганидай куёв олдинги оиласи билан яширинча қайта топишиб олди. Буни сезган келин "Сиз ноҳақлик қиляпсиз. У ҳам сизнинг аёлингиз. Охиратда жавоб берасиз. Агар сиз адолат қилмасангиз, мен сиз билан ажрашаман" деди. "Ҳўп, нима қил дейсан?" деди куёв. "Уни ҳам шу хонадонга олиб келасиз. Бир ҳовлида бир-биримизга ёрдам бериб, опа-сингилдай яшаймиз" деди. Куёв ҳайрон қолди. Бўлган воқеани ота-онасига айтди. Улар ҳам таажжубга тушиб "Биз келинимизни бойлигимиз учун рози бўлган деб адашибмиз. Бунчали яхши эканини билмабмиз. Ёмон гумонимиз учун бизни Аллоҳ кечирсин. Бундай ахлоқли қизни Роббимизнинг Ўзи етказди. Мунча ҳам яхши. Майли, унинг ўзи шундай деган экан, биз ҳам розимиз. Олиб кел" дейишди. Шундан кейин аввалги оила ҳам олиб келинди. Хонадон яна набиралар билан тўлди. Аввалгиданда бахтли ҳаёт кечириш бошланди. Кундошлар аҳил бўлиб кетишди. Бир-бирисиз туролмай қолди. Орадан кунлар ўтаверди. Иккиси баъзан қайнонанинг инжиқлиги, қайинсингилларнинг қилиқларини бир-бирига ҳасрат қилишарди. Уч-тўрт ойлар ўтди. Кунлардан бир кун кичик келин каттасига "Менда бир фикр бор. Агар шуни уддаласак, бизга ҳеч кимнинг гапи ўтмай қолади" деди. Каттасига ёқиб кетиб,  бунга рози бўлди. Эртасидан иккисиям куёвга яхши муомала қилмай қўйди. Қайнонага муносабат ўзгарди. Эрларининг гапларига жавоблари ҳам қўрс бўлди. Ҳамма ҳайрон, "Нега иккиси бирдан ўзгарди?" дерди. Орадан қанчадир кун ўтгандан кейин оила аъзолари йиғилди. Келинлар ўртага олинди. Қайнона катта келиндан "Ростини айтинг, иккингиз нега бирдан ўзгардингиз, келишиб олдингизми?" деди. Омонатга ҳиёнат қилмасликка ваъда берган келин "Йўқ, мен ўз ихтиёрим билан қилдим,  уларни билмайман" деди. Қасам ҳам ичирилди. Кейин қайнона кичик келинга "Сиз-чи? Сиз нима дейсиз?" деди. "Мен сизларга ҳийла қилолмайман. Менда ёлғон гап бўлмайди. Охиратда жавоб беришдан қўрқаман. Биз келишгандик, ваъдалашгандик" деди. Ҳамма ҳайрон қолди. Катта келин бу маккорликдан шу жойнинг ўзидаёқ адои-тамом бўлди. Ўзаро "Бу келинимиз иккинчи марта ишончдан чиқди" деб, уни ҳовлидан бутунлайга бадарға қилинди. Ўша кундан бошлаб айёр ва ғаддор  аёл кенг уйнинг ишончли келинига айланди.
Қиссадан ҳисса-аёл киши макр қиламан деса, сизга яхшилик қилиш соясида ҳам бемалол ёмонлик қила олади...

Аллоҳ асрасин...

Салим АЙЮБИЙ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍202😢6
#Ривоят

Бир киши кимсасиз тоғ-тошлар орасида яшайдиган донишманднинг ҳузурига келиб, хотинининг меҳрибон эмаслиги, оиласидагиларнинг эса уни тушунишни истамасликларидан шикоят қилди.
⸺ Сиз билмайсиз, улар билан яшаш қанчалар оғир, ⸺ деди у.
⸺Бўтам, ишон менга, ⸺ деди донишманд, уни жимгина тинглаётган йигитга, сўнг олис-олисларга изтироб тўла нигоҳларини қадаб деди
⸺Ёлғиз яшаш... ундан ҳам оғир...


Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢7👏3
​​САБОҚ

Биласизми, бир аёл менга яхши бир сабоқ берганди.
У аёл менга шундай деганди:

– Тасаввур қил, сенинг юрагинг оғрияпти, лекин
эмизикли боланг йиғлаяпти,
катта қизинг кўйлагини дазмоллаб беришингни сўраяпти,
эринг эса галстугини бойлашга ёрдам сўради.

Сен нима қилардинг?

Мен ёш бола хақида гапиришни бошлашим билан у мени тўхтатди:

- Юрак учун дори ич ва ёт, қизингдан кичик укасини овутишни сўра, эрингдан эса қизингни кўйлагини дазмол қилишини ва галстукни ўзи амаллашини сўра.

❗️ Ёдингда тут! Биринчи навбатда ўзингни авайла. Сенинг соғлиғинг болаларинг ва оиланг учун керак. Чунки болаларингни хеч ким сендек яхши кўрмайди. Улар учун энг аввало ўзингни асрашинг керак!

Барно Жўрабоева

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍174👏18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен хам...

Сиз хам...

Хаммамиз хам ...

Кимнингдир Энг қадрли,
энг керакли инсонимиз...

Шуни унутманг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢10👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_оқшом

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Ҳайрли оқшом, қадрдон.
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103👏14😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Омонмисиз, қадрдон...
Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130👏2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83👏7