ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР...

​​Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, бу ҳақида яқинларингизни огоҳ этиб, улар ҳақига ҳам дуолар қилинг!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏1
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

🤲 Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини, хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАЖОНДАН ЖУМА ТАБРИГИ

-Бугун жума кунида биз учун дуо қиласанми?
-Ха.
- Қани бўлмаса Aллоҳим...
-Aллоҳим мени, отамни, онамни ва бутун иймон келтирганларни асра. Рахматингни, баракатингни биздан дариқ тутма. Сенинг ҳар нарсага кучинг етади, амин.
-Хаммага...
-Хаммага хайрли жумалар)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢6👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_тилаги.
ГЎЗАЛ ДУО

🎙Абдукарим Мирзаев

Аллоҳим бугунги дуоларимизни ижобат айласин! Амал қиладиган илм ва ўзи рози бўладиган ишлар билан сийласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👏16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:

- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!

Аллох  жумъа  кунини  барчамизга муборак қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар учун ажойиб дуо

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг.
🤲🏻
Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган азиз инсонлар учун совғадир.

🕌Саждада қилинган дуо
Ин Ша Аллох қайтарилмайди!


ЖУМА муборак диндошим! Ибодатлар, дуолар қабул бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117👏6😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибратли_видео

«Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман, 60)

Инсоннинг Қуръони каримни қандай ўқиши сизни алдаб қўймасин! Унинг ўқилиши тилдаги оддий сўз холос. Асосийси ким уни ҳаётига тадбиқ этмоқда, шунисига қаранг!

Умар (р.а.)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83😢13👏1
​​​​Тиланчини кўриб кўрмасликка оладиган, улардан жирканадиган одамлар ҳам бор орамизда...
Англамаймизки, «Менга ёрдам қилинг», дея зорланаётган муҳтожлар аслида бизга ёрдам бермоқчилар.
Аслида улар пул тиланмаяптилар, бизга яхшилик тилаяптилар.
«Садақа қилинг» дегани – гуноҳ ва хатоларингизни бир қадар бўлса ҳам ювиб олинг, мана биз сизга имкон, дегани.

Абдурроҳман ибн Зайд ибн Асламдан, у отасидан ривоят қилинади:
«Луқмон ўғлига:
- Эй ўғлим, агар хатога йўл қўйсанг, дарҳол садақа тайёрла, - деди».
Қайс ибн Ибоддан ривоят қилинади:
«Албатта, садақа худди сув оловни ўчиргандек хато ва гуноҳларни ўчиради».
Исломимизда таъкидланганки, бераётган садақамиз тиланчининг ёки муҳтожнинг қўлига тушмай туриб, Аллоҳ таолонинг қўлига тушади:
«Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларни олишини ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва раҳмли зот эканини билмасларми?»
(«Тавба» сураси,104-оят).

Садақа сўзининг ўзи ҳам «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, у - банданинг иймони борлигини тасдиқловчи амаллардандир.**

...Тиланчилардан жирканманг - уларнинг фақат уст-боши кир, дунёни эса кўнгли кир, маънан фақир одамлар кирлатадилар.
Муҳтожларни камситманг, қўлларини қуруқ қайтарманг.
Аслида бизнинг уларга эҳтиёжимиз бор...
Унутмангки, муҳтожлик азоби – уларда, синови – бизда

Дилфуза Комил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍128😢57👏2
​​БИР ДОНА ПОЙАБЗАЛ

Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди.
Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди. Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! - дея чақирди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
– Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
– Тушунмадим? - деди.
– Шундай, болажон! - деди сотувчи. – Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
– Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
– Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: – Мактабга борасанми? - дея сўради.
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. – Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
– Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...


☝️"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.

Имом Бутий.


🥀 Биз шундай кўнгил олишни унутиб қўйдик... Кечиринг, Расулим, биздек умматни... 😔

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍279😢52👏7
​​#Ҳикоя

Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулаллоҳ!

Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди.

Расулуллоҳ унинг қўлидаги бир коса узумни олиб едилар, бир марта олиб еганларидан кейин бир табассум қилдилар, иккинчи бор олиб еганларидан сўнгра яна жилмайдилар.

У зотни табассумларини кўрган фақир киши хурсандлигидан осмонга учай деди.

Атрофида турган У зотнинг асҳоблари қараб турардилар аммо ул зот уларга узумни улашмадилар ва косадаги узумни табассум ила охиригача еб тугатдилар.

Фақир киши хурсандлигидан ўзига сиғмай, қайтиб кетди.

Саҳобаи Киромлар Расулуллоҳга қараб:
– Ё Расулаллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрадилар.

Расулуллоҳ уларга табассум қилиб:
"У узум жудаям аччиқ экан, сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишини хурсандлигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим! дедилар"

Муслим Ҳанафий



📖 Йўлдан озорни олиб ташлаш иймондан* ҳисобланса, фикр ва қалбни озордан сақлаш ҳақида нима деса бўлади?!
---
* Машҳур ҳадисга ишора


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍180😢43👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САН КИМСАН-У, МАН КИММАН!

Камтар бўлингки, сиздан қалблар озорланмасин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢12👏6
Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👏10😢1
​​#Дуо
Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍147👏10😢6
МАЖНУН ОТАНИНГ ДУОСИ ​​

1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар.
Ўша даврда бир оддийгина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшида" деб дуо қилар эдилар.
Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни хам сотиб юбордим.
Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!

Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ховлида худди машина хайдагандак бўлиб «ғин-ғиннн» деб айлантириб "ада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.

Кунлардан бирида отам: "Болам бере кел, мен сендан мингдан минг розиман, менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишохлари юрсин" деб дуо қилдилар.
Мен эса отам бир телба одам бўлса, ортимдан қанақасига дунё подишохлари юрсин ахир бирон жойда ишламасам деб қўйдим.
Юртимиз мустақиликга эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига рахбар бўлдим.
2012йили Бухоро Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишохлари келишди, имом Матрудининг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар.
Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади шу вақтда бир инсон келиб
- "Қори ака нега йғлаяпсиз, ахир ортингиздан дунё подишохлари келишаяпти! Йиғламанг, нега йғлайсиз?" - деди. Мен эса
- Мажнун отам бўлар эдилар, ўша отамнинг қилган дуоларини ижобатини кўриб турибман - дедим.

Фозил қори Ёсин рахматуллохи алайх ўғиллари.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍162😢38👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА ОНА ДУОСИ ИЖОБАТДИР

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта дуо шак-шубҳасиз қабул бўлади: мазлумнинг дуоси,
мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига
қилган дуоси», дедилар».☝🏻


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87😢10👏2
☝️Дуолар ижобати бериладиган вақтдан огоҳ бўлинг!

Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Жума куни ўн икки соатдир. Қайси мусулмон ўша соатлардан бирида Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатдан изланглар», дедилар.
(Абу Довуд : 1048)

Ва яна айтдиларки, «Рўзадорнинг дуоси ҳам қайтарилмайди (ижобатсиз қолмайди)».
{ Имом Бухорий ривояти }

☝️Ғафлатда қолманг ва яқинларингизга ҳам эслатинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏7😢1