ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗАМОНА ЗАЙЛИ...

🎙Феруза Нажмиддинова
✍️Малика Салимова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👏11😢9
Қуръонда "Яхшилик" сўзи 167 марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167 марта такрорланган...

Баъзан кимгадир яхшилик қилсангиз, эвазига юзингизга тупиришади, сабабсиз четга суришади, турли ҳил жазолар ўйлаб топишади...
Сиз эса бир четда юрак чангаллайсиз, гавдангиз эгилиб катта сўроқ шаклига кирасиз: "Нима учун?!"
"Қайси айбим учун?!"
Кейин кимдир келади, сизни қўллайди, ёрдам беради ва ҳеч қандай таъмасиз...

Шулар Аллоҳнинг нажот чопарларидир.

Биласизми, улар нега сизга ёрдам беришади?
Ўша яхшилик ва ёмонлик тарозисининг ўқи қийшаймаслиги учун, ёмонлик ортиқ тош босмаслиги учун...
Агар сиз ҳам - айни дамда изтироблар ичида бўлсангиз, яхшилиги унутилган, ўзи ҳам, исми ҳам ўчирилганлар рўйхатда бўлсангиз, ташвишланманг, сабр қилинг...

Яхшилик дунёда қанча бўлса, ёмонлик ҳам ўшанча...

Яхшилик тутган чопарлар сиз томон шошганда, кимларгадир ёмонлик илинган йўқловчилар - меҳмон бу дамда...

Дунё шунақа!

Умму Зайнаб


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍181😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚БЕБАҲО ҲИКМАТ

Сени олдингга ташвиши бор кимса келса, уни эшит!

Сени ҳузурингга кимдир узр сўраб келса, уни кечир!

Сени бирор муҳтож киши йўқлаб келса, унга инфоқ қил!


☝️Қуръон доимо сенинг ёнингда бўлмоғи талаб қилинмайди. Лекин, унинг ояти сенинг ахлоқингда бўлмоғи матлубдир.

Мустафо Маҳмуд


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144😢2
"Биз бир марта яшаймиз!"
Мана шу далилнинг ўзи яхши инсон бўлишимизга, фақат яхшилик қилиб яшашимиз зарурлигига етарли асос бўла олади.

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢7👏1
БИР СОАТДА УЛҒАЙГАН БОЛА

Ўн уч ёшларда эдим. Ўрта мактабга борардим. Отамнинг вафотига икки йил бўлганди. Қашшоқлашиб қолгандик. Онам тикувчилик қиларди, аранг кунимизни кўрардик. Катта уйнинг икки хонасида яшардик. Китобларим етарли эмас эди. Мактаб портфелим ҳам йўқ эди ҳатто.
Байрам яқин эди. Онам амал-тақал қилиб менга бир пойабзал олди. Шим ва кўйлак тикди. Эрталаб барвақт уйғониб, кийиндим. Бир кун олдиндан келишгандик, мен икки ўртоғим билан бирга сайлгоҳига бормоқчи эдик. Отли арғимчоқларга, ижара велосипедларга миниб сайр қиламиз, дегандик. Пахта қандчидан ширинлик олиб емоқчи эдик.  Кинога ҳам тушадиган эдик. Онамдан пул сўрадим.
- Пулимиз йўқ, болажоним,-деди онам маюсланиб.
Мен хархаша қила бошладим. Ўртоқларим ҳам ҳали замон чақириб келишади. Уларга нима дейман? Пулимиз йўқлиги учун сайлга боролмаслигимни қандай айтаман? Аламдан устимдаги кийимларни ечиб деворга қаратиб ота бошладим.
Онам ғамгин нигоҳларини менга тикиб, узоқ термулиб ўтирди. Жавондан сумкасини олиб, пул қидирди. Излаб излаб бир лира тополди. Бояқиш онамнинг фақатгина бир лираси қолганди, бор-йўқ пули шу эди. Бисотидаги бир лирани менга узатди.
- Қани, кийина қолгин, болам, бир лира етадими? У кезларда бир лира катта пул эди. Тўрт тарафга ирғитган кийимларим ва пойабзалимни олдим. Яна кийиндим. Пулни чўнтагимга қўйиб, ўртоқларимни кута бошладим. Ниҳоят улар келишди. Бироз ўтиришди. Онам уларга қанд бердилар, икковини ҳам бошини силади.
- Энди бора қолинглар, мазза қилиб ўйнаб келинглар, - деб бизни кузатиб қўйди. Кўчага чиқдик. Жуда хурсанд эдим, қувончдан юрагим ҳаприқиб кетаётганди. Бурилишдан катта кўчага қайрилаётганда, уйимиз томонга кўзим тушди. Онам балкондан оёқ учида туриб, менга жилмайиб қўл силтаётганди. Бирданига ичимдан бўғиқ ўкирик келиб, томоғим ачишди. Кўзларимга  ёш тўлди. Бўғилиб қолдим. Йиғлаганимни билдирмасликка уриниб, ўртоқларимга "Мен бормайман" дедим. Сабабини тушунишмади.
Бир ўртоғим:
- Ҳа, билдим, пулинг йўқлиги учун бормайсан! - деди масхараомуз. Чўнтагимдан бир лирани чиқариб кўрсатдим:
- Мана, пулим бор!
Улар ўша ерда мени қолдириб кетишди.
Кўчаларда сарсари кездим. Ҳеч кимга билдирмасдан, тўйиб-тўйиб йиғладим. Кўз ёшларимни сидирдим, қўлимдан келгунича қувноқ кўринишга уриниб, уйга қайтдим. Онам:
- Нега қайтдинг? - дея сўради.
"Боргим келмади" дедим ва чўнтагимдан бир лирани чиқариб, онамга узатдим. Онагинам ҳайрон бўлди. Пулни қўлимдан олиб, стол устига қўйди. Сўнг мени қучиб, кўксига босди. Ҳўнграб-ҳўнграб йиғлай бошлади. Мен энди йиғламасдим. Ташқарида тўйиб-тўйиб йиғлаб олгандим. Онамнинг юзларидан ўпдим. Кўз ёш тўкмаслигини айтдим. Индамади. Узоқ ўйга толди.
Мен энди ғамгин эмасдим. Сайлгоҳга бориш мендай кап-катта болага, ўрта мактаб ўқувчисига ярашмасди. Мен бирданига улғайиб қолгандим...

Жавдат Андай

Таржимон: Умида Адизова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍241😢74👏14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАМ КЕЧИР МЕНИ,
ЙЎҚЧИЛИК ҚУРСИН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢60👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстингиз ҳам ризқ.

Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...

Роббим ҳар дам , ҳар вақт ўз хайри ила Сизни сийласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111😢6👏4
​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Хайрли тонг, Азизлар!
Сизу бизни яна бир тонгдан бахраманд қилган Аллоҳга хамдлар бўлсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI
👍125😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
СОҒЛИК – энг буюк ҳадядир
ҚАНОАТ – энг буюк бойлик.
ИШОНЧ – энг буюк яқинлик.
МУҲАББАТ – энг буюк бахт.

Ҳар лаҳзангиз меҳр-муҳаббат, бахт ва ҳузур-ҳаловатга тўлсин !


Кунингиз хайрли ўтсин...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70
​​ОНАНГИЗНИ НИМА ДЕБ ЁЗГАНСИЗ?

Саудиялик шайхлардан бири ҳикоя қилади:

Ваазларимнинг бирида инсонлардан 8 кишини олдинга чиқишини сўрадим, ҳеч қандай тайёргарликсиз улар чиқишди.

Улардан телефонларида онасини нима деб ёзнини сўрадим. Бирида "онам", бошқасида "меҳрибоним" деб ёзилган экан. Уларнинг ичидан 23 ёшдаги бир йигит менга шундай жавоб берди.

Қачон унга онаси қўнғироқ қилганда унинг телефонида

"Жавоб бер, ўғлим,
мен сенинг жаннатингман"

деган ёзувни кўрар экан. Бу сўзлар унга онасининг унинг олдидаги даражасини эслатиб турар экан…

Сиз онангизни телефонингизда ким деб ёзгансиз, қадрлигим?


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍185😢16
СИЗНИ СОҒИНДИМ ОНАЖОН!!!

( Ҳаётий бўлган воқеъа )

–Ушбу воқеа Малайзия давлатининг пойтахтидаги катта бир кафеда бўлиб ўтган.

-Кун яримлаб қолган, кафе одамлар билан гавжум, кўпчилиги ёшлар ва ўрта ёшдаги аёл ва эркаклар эди. Бирдан кафе эшигидан 4-5 та башанг кийинган одамлар кириб келди, қўлларида видео камера ҳам бор, ҳамманинг кўзи уларда, шунда улардан бири сўз бошлади:
–Ҳурматли хонимлар ва жаноблар, узр озгина вақтингизни оламиз, мақсадимиз шуки ҳозир биргаликда психологик тест ўтказамиз, шартлар оддий, ҳозир хаммангизга коғоз ва қалам тарқатамиз, кейин кетма-кетлик билан савол ўкийман, сизлар фақат кетма-кетлик билан жавоб ёзасизлар холос.
Ҳамма ҳайрон, ҳеч ким, ҳеч нарсага тушунгани йўқ, шундай бўлсада юзларидаги кулгу билан розилик ифода этиб туришарди.
Келганлардан бири ҳаммага қоғоз ва қалам тарқатиб чиқди ва биринчи сўз бошлаган бошловчиси яна сўз бошлади.
-Демак ҳамма диққат билан эшитсин ва фақат ўйлаб жавоб ёзинг, демак бошладик биринчи савол:
1- Сиз онангизни яхши кўрасизми?
Ҳамма шошилганча жавоб ёзди!!!
2- Сиз унга охирги марта қачон, онажон сизни яхши кўраман деб айтдингиз?
Ҳамма жим, жавоб ёзмоқда!!!
3- Сиз охирги марта қачон онангизни маҳкам бағрингизга босдингиз?
Иштирокчиларнинг кўзида қандайдир маъюслик сезила бошлади!!!
4- Сиз қачон охирги марта онангиз билан бирга ўтириб овқатландингиз?
5- Сиз қачон охирги марта онангизни бирор жойга айлантиргани олиб бордингиз?
6- Сиз қачон онангизга бирор нима совға қилдингиз?
___Кафедаги хўрандалар боягина биринчи саволга, енгиллик билан шошилиб жавоб ёзган эдилар, энди кўринг!!! Бошлари пастга эгилган ҳолда қўлларидаги қаламлар ёзиш ўрнига қалтирар эди!!!
Бошловчи яна саволни давом эттирди:
7- Сиз онангизни нимани яхши кўришини биласизми?
Бошловчи саволларни тез ўқий бошлади!!
8- Онангиз ҳозир нимани хоҳлаётганини биласизми?
9- У ҳозир кимни соғинаётганиничи?
-Охирги саволим ҳурматли ватандошлар, деб сўнгги саволни ўқиди:
10- Бир кун келиб уни йўқотишингизни биласизми, уни қайтиб ҳеч қачон кўрмаслигингизничи?
-Бошловчи саволни тугатди ва кафедаги одамларга назар солди, уларнинг кўзлари ёшланиб қўлларидаги қоғозда ўз изини қолдирганди, гўёки ҳамма саволларга кўзёшлар жавоб бергандек эди!!! Бошловчи буларни анча вақт кузатиб турди ва сўз бошлади:
-Ушбу психологик тестимиз орқали кўзингизга ёш келтирганимиз учун узр сўраймиз, бу бизнинг навбатдаги тестимиз эди, лекин ҳар сафар саволларга фақатгина кўзёшлар жавоб берябди, жавоб варақалари ўзларингизда қолсин эсталик учун, ҳолбуки бу сизга ибрат бўлсин, деб кафедан чиқиб кетди!!!
-Улардаги жавоб ўрнига кўзёшларнинг сабаби шу эдики: улар ота-оналари билан бирга яшашмас эди, балоғат ёшига етгач ўз йўлини танлаб шу йўлда ортига қарамай кетаётганлар эди, шу сабаб улар саволларга жавоб бера олишмади!!!
-Лекин бизни юртда ундай эмас, минг бор шукр, барча фарзандлар ота-оналари билан бирга!!!
-Шундай бўлсада азиз ватандошим, юқоридаги саволларни бир-бор ўзингизга бериб кўринг, ишонаманки сиз албатта ҳамма саволга жавоб ёзасиз!!!
___Ушбу мақолам орқали мусофир юртларда юрган ватандошларим, кўнглингизни эзган бўлсам минг бор узр!!! Чунки ҳозир мен ўзим ҳам узоқ манзиллардаман, бу воқеани СОҒИНЧ алами остида ёздим!!!
___Азизлар яқинларимиз ёнимизда эканлигида қадрига етайлик!!!

Абдулхаков Дадахон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍280😢22👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕН "БАХТЛИМАН" ДЕСАМ, ИШОНМАНГ, ОНА...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢26👏4
🌻TУРМУШГА  ЧИҚАЁТГАН 
           ҚИЗГА  НАСИҲАТ


Умму Муосиранинг турмушга чиқаётган қизига насиҳати:

«Қизим, сен энди янги ҳаётга қадам қўйяпсан, у шундай ҳаётки, унда ота-онанг, ака-ука, опа-сингилларинг учун ўрин йўқдир. Сен у ҳаётда эрингнинг ҳамроҳига айланасан, эринг бу ҳаётда сенга биров шерик бўлишини истамайди. Сен унга ҳам ёр, ҳам она бўласан. Шуни билгинки, эр киши катта гўдак кабидир. Озгина ширин сўз ҳам уни бахтиёр қилади. Унинг сенга уйланиши, сени ўз оилангдан маҳрум қилди деган туйғуни сездирма, чунки бу туйғу уни ҳижолат қилади. Ахир эринг ҳам сени деб ота-онасидан узоқлашади. Лекин у эркак, сен аёлсан. Сир эмас, аёл киши доимо туғилиб ўсган хонадонига ошиқади. Лекин аёл ўзини янги оиласига, янги ҳаётига ўргатмоғи зарурдир. У ўзига эр, фарзандларига ота бўлган киши билан ҳаётини бирга ўтказмоғи даркор. Бу унинг тақдиридир.
   Аёл ўз хонадонини жаҳаннамга айлантира олганидек, уни жаннатларга ҳам айлантиришга қодирдир. Демак сен оилангни жаннатга айлантира олсанг бахтли бўласан…»


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍150😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ
Отанинг қизига қилган насиҳати-ю дуосини бир кўринг 😢

Сиз ҳам ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ёнингизда ўйнаб юрган қизларингизни бошқа хонадонга кузатаётганда қандай ҳолатга тушасиз?

Қизи бор оталарга юборамиз


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍133😢40👏9
#ибрат_вақти

17 нарса қабр азобидан нажот беради:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍210😢25👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Яхшилар хотирасига инъом қилинадиган энг гўзал нарса, бу - гўзал ахлоқдир!

Аллоҳ сизни осмонлардек юксак, тоғлардек мустаҳкам, ердек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр - парда, ташрифингизни эса баҳор ёмғиридек ёқимли ва фойдали қилсин!

Тонггача тун сохибига омонатсиз, яхши дам олинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛДА БЎЛСИН...

Махмуд Тойир
🎙Дилноза Кубаева

Дуо қилинг, Азизлар...
Элимиз тинч, халқимиз омон бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74
.
ХИТОЙ ФАЙЛАСУФИ КОНФУЦИЙ ИҚТИБОСЛАРИ

Биз учун энг катта ҳузур – уйқуда эмас, ҳар тонг уйғонишдадур.

— Келажак учун курашмоқчи бўлсанг, ўтмишни ўрган.

— Жаҳл чиққанда, ақл таслим бўлур.

— Эшитдим – унутдим. Кўрдим – эслаб қолдим. Бажардим – тушундим.

— Биз табиатимизга зид инсонларга рўпара келганимизда, уларни ўзимизга мослаштирмоққа эмас, ўз-ўзимизга холис баҳо бермоққа ўрганмоғимиз лозим.

— Эзгулик ҳеч вақт ёлғиз қолмаган. Уни синаб кўрган инсон ўзини яхшиликка қўшни, деб ҳисоблайверсин.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92👏4
​​БУГУН  САЙЛОВ

Қуидаги тасвирда Шавкат Мирзиёевнинг сиймосини жуда маҳорат билан ишлабди. Ижодкорнинг маҳоратига қойил қолмай иложи йўқ.

Давлат раҳбарининг кейинги 6 ярим  йилда қилган ҳаракатлари,  ўзгаришлари  Ўзбекистоннинг дунёга чиқишига,  кўпгина қалашиб кетган муаммоларнинг бирин-кетин ечим топишига  сабаб бўлмоқда. Масалан,  узоқ йиллик прописка,  валютани эркин айрибошлаш,  пластик карточкадан нақд пул қилиш кабилар қанчалик мураккаб бўлгани бугун осонгина эсимиздан чиқиб кетди. Аммо уни унутмаганлар ҳам талайгина. Агар бугун кўпгина муаммолар ҳақида гапиришаётган бўлса,  буларнинг барчаси сўз эркинлиги,  очиқлик шарофати билан. Шу кабиларни инобатга олиб,  мен келаётган сайловда ишонч билан Шавкат Мирзиёевга овоз бераман!

Келажакнинг обод бўлишига шу орқали ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Сиз ҳам сайловда фаол қатнашинг!

Зебо Намозова.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍261👏17
#Ибрат

АДОЛАТ ҚУДРАТИ

Искандар Румийдан сўрадилар:
– Қандай қилиб машриқдан мағрибгача бўлган давлатларни қўлга олдингиз. Ваҳоланки, сиздан аввалгилар кучлироқ, лашкари сероб, хазинаси кўп бўлгани билан фатҳ қилолмадилар.
– Аввало Оллоҳнинг ёрдами билан. Қолаверса, қайси мамлакатни қўлган киритсам, халқига озор бермадим, яхши одатларига қарши чиқмадим ва улуғларининг номини булғамадим.

Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”идан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢1